Facebook Pixel Code

Abaktal plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg №10 (1 blister)


Uchun ko‘rsatma Abaktal plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg №10 (1 blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 400 мг - пефлоксацинни мезилат дигидрати шаклида сақлайди.

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, маккажўхори крахмали, лактоза моногидрати, магний стеарати, повидон, натрий крахмал гликолати, тальк; қобиғи: гипромеллоза, макроголь 400, тальк, титан диоксиди E171, карнауб муми.

Плёнка қобиқ билан қопланган, икки томонлама қавариқ, чўзинчоқ, оқ ёки сарғиш рангли таблеткалар.

Пленка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар. Фторхинолонлар. ATХ коди: J01MA03.

Фармакодинамикаси

Пефлоксацин хинолонлар синфига мансуб фторхинолонлар гуруҳидаги синтетик антибактериал восита бўлиб ҳисобланади.

Бактерияларнинг штаммлари ўртасида орттирилган резистентликнинг тарқалганлиги географик зона ва вақтга боғлиқ ҳолда ўзгариб туриши мумкин, шу сабабли, айниқса, оғир инфекцияларни даволашда бактерияларнинг чидамлилиги ҳақидаги маҳаллий ахборотни олиш мақбул. Агар резистент штаммларнинг тарқалганлиги ҳеч бўлмаганда айрим инфекцияларда препаратни қўллашдан келадиган фойда шубҳа туғдирадиган даражада бўлса, зарурат бўлганида маслаҳат олиш учун экспертга мурожаат қилиш лозим.

Пефлоксацинга одатда сезувчан бўлган (МПК ≤1 мкг/мл) микроорганизмлар

Граммусбат аэроблар: метициллин-сезувчан Staphylococcus;

Грамманфий аэроблар: Bordetella pertussis, Campylobacter, Haemophilus influenza, Legionella, Moraxella catarrhalis (Branhamella catarrhalis), Morganella morganii, Neisseria, Pasteurella, Proteus vulgaris, Salmonella, Shigella, Vibrio, Yersinia.

Анаэроблар: Mobiluncus, Propionibacterium acnes.

Бошқалар: Mycoplasma hominis, Mycoplasma pneumoniae ($).

Ўртача сезувчан микроорганизмлар (1 мкг/мл < МПК <4 мкг/мл)

Граммусбат аэроблар: метициллин-сезувчан Staphylococcus (+) (1).

Грамманфий аэроблар: Acinetobacter (энг аввало Acinetobacter baumannii) (+), Citrobacter freundii, Enterobacter cloacae, Escherichia coli, Klebsiella, Proteus mirabilis, Providencia (+), Pseudomonas aeruginosa (+), Serratia.

Табиий резистент бўлган микроорганизмлар (МПК >4 мкг/мл)

Граммусбат аэроблар: Enterococcus spp., Listeria monocytogenes, Nocardia asteroides, Streptococcus, Streptococcus pneumoniae.

Анаэроблар: Mobiluncus ва Propionibacterium acnes бундан мустасно.

Бошқалар: микобактериялар, Ureaplasma urealyticum.

($) Резистентлик механизми мавжуд бўлмаганида табиий ўртача сезувчанликдаги турлар.

(+)Европанинг айрим мамлакатларида резистентлик бактерияларнинг 50% штаммларида аниқланган.

(1) Метициллинга резистентлик барча стафилококкларнинг тахминан 20-50% штаммларида аниқланган ва асосан касалхона шароитларида учрайди.

Фармакокинетикаси

400 мг дозада ичга қабул қилинган пефлоксацин деярли тўлиқ абсорбцияланади.

Битта таблетка ичга қабул қилинганидан кейин 1,5 соат давомида плазмада 4 мкг/мл га тенг энг юқори концентрацияларга эришилади. Пефлоксацинни суткада икки марта 400 мг дозада кўп марталик перорал қабул қилинишида зардобда энг юқори ва энг кам концентрацияларга 48 соат давомида эришилади ва мувофиқ равишда 7,9-10 мкг/мл ва 3,8 мкг/мл ни (кейинги дозани қабул қилишдан олдин) ташкил этади.

Пефлоксациннинг 20-30 фоизи плазма оқсиллари билан боғланади. Бир марталик 400 мг доза қабул қилинганидан кейин тақсимланиш ҳажми 1,7 л/кг ни ташкил этади. Пефлоксацин организмнинг тўқималари ва суюқликларида тезда тақсимланади.

Иккита бош метаболитларN-диметил-пефлоксацин ва пефлоксацин-N-оксиди ҳосил бўлгани ҳолда жигарда метаболизмга учрайди. Фақат N-диметил метаболити антибактериал фаолликка эга.

Қабул қилинган дозанинг 59 фоизи ўзгармас пефлоксацин ва унинг иккита бош метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Умуман, дозанинг 60 фоизи сийдик билан, 40 фоизи нажас билан чиқарилади. Пефлоксацин ва унинг метаболитлари 48 соат давомида чиқарилади. Пефлоксацин ва унинг метаболитларининг 20-30 фоизи сафро билан чиқарилади. Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин ярим чиқарилиши даври 10,5 соатни ташкил этади. Кўп марталик қабул қилинганида ярим чиқарилиши даври 12,3 соатгача ортади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида фармакокинетикаси

Буйрак фаолиятининг бузилиши зардобда пефлоксацин концентрациясига таъсир кўрсатмайди; препаратнинг ярим чиқарилиши даври буйрак етишмовчилиги даражасига боғлиқ эмас.

Жигар касалликлари бўлган пациентларда плазмадан пефлоксациннинг клиренси сезиларли даражада пасаяди, ва демак, ярим чиқарилиши даври ортади. Сийдикда ўзгармас пефлоксацин кўпроқ аниқланади.

Катталарда пефлоксацинга сезувчан микроорганизмлар келтириб чиқарган қуйидаги инфекцияларни:

  • ўткир ва сурункали простатит, шу жумладан оғир шаклда;
  • суяклар ва бўғимлар инфекцияларининг иккинчи линиясини даволаш;
  • қуйидаги грамманфий бактериялар ва сезувчан стафилококклар:
  • септицемия ва эндокардит;
  • мия қобиқчалари инфекциялари;
  • нафас йўллари инфекциялари;
  • ЛОР-аъзолар инфекциялари;
  • сийдик йўллари инфекциялари;
  • жинсий аъзо йўллари инфекциялари;
  • қорин бўшлиғи, жигар ва сафро чиқариш йўллари инфекциялари;
  • суяк ва бўғимлар инфекциялари;
  • тери инфекциялари келтириб чиқарган оғир инфекцияларни даволашда қўлланилади.

Pseudomonas aeruginosa ва Staphylococcus aureus келтириб чиқарган инфекцияларни даволаш вақтида қўзғатувчиларнинг резистентлиги пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилган бўлиб, бу бошқа антибиотик билан биргаликда қўллаш учун асос бўлиши мумкин. Самарасиз эканлигига шубҳа қилинганида мазкур резистентликни ўрганиш учун микробиологик мониторинг ўтказиш зарур.

Даволаш бошланишига қадар бактерияларнинг пефлоксацинга резистентлиги ҳақидаги мавжуд ахборотга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Антибактериал воситалардан лозим даражада фойдаланиш бўйича расмий йўриқномаларни ҳисобга олиш лозим.

Жиддий ножўя реакциялар хавфи («Эҳтиёткорлик чоралари» бўлимига қаранг) муносабати билан ва айрим пациентларда ўткир бактериал синусит, сурункали бактериал бронхитнинг зўрайиши ва сийдик чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекциялари даволашсиз яхшиланиши тамойилига эга эканлиги оқибатида, фторхинолонларни, жумладан пефлоксацинни ушбу кўрсатмалар бўйича захира препаратлари сифатида ҳамда фақат даволашнинг муқобил вариантлари йўқ бўлган ҳолларда қўллаш лозим.

Ичга қабул қилинади. Меъда-ичак бузилишларини минималлаштириш учун препаратни овқатланиш вақтида қабул қилиш лозим.

Одатда суткалик доза катталар учун 800 мг ни ташкил этади.

Суткада икки марта (ҳар 12 соатда) биттадан таблетка (400 мг) қабул қилинади.

Сийдикда пефлоксациннинг юқори концентрацияси туфайли, сийдик чиқариш йўллари инфекцияларида ҳар 24 соатда битта таблеткани (400 мг) қабул қилиш зарур. Асоратсиз гонореяни даволашда эркакларга ҳам, аёлларга ҳам Абактал препаратининг бир марталик 800 мг дозаси етарли бўлади.

Максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил этади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Кексаларда

Кекса ёшдаги пациентларни даволашда пефлоксациннинг пастроқ дозаларини қўллаш тавсия этилганлиги, Абактал 400 мг таблеткаларини эса бўлиш мумкин эмаслиги туфайли, мазкур препарат ушбу гуруҳдаги пациентларни даволаш учун тўғри келмайди.

Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда

Дозани пасайтириш талаб қилинмайди.

Пефлоксацин гемодиализ воситасида чиқарилмайди, ва демак, диализ муолажаси якунида қўшимча дозани қабул қилиш талаб этилмайди.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда

Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда пефлоксацинни чиқарилиши сезиларли даражада секинлашади, шу сабабли зардобда пефлоксацин концентрациялари аниқланганидан кейин ҳар 24-48 соатда 400 мг суткалик дозага риоя қилиш тавсия этилади.

Болаларда

Абактал препаратини болалар ва ўсмирларда улар 18 ёшга тўлгунга қадар қўллаш мумкин эмас («Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг).

Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганда

Препаратни қабул қилиш ўтказиб юборилганида, бу ҳақда эслашингиз билан таблеткани қабул қилинг (икки карра дозани қабул қилманг). Сўнгра даволашни илгаридагидек давом эттиринг.

Ножўя таъсирларни баҳолаш уларнинг юзага келиши тез-тезлиги ҳақидаги қуйидаги маълумотларга асосланган: жуда тез-тез (1/10), тез-тез (1/100 ва < 1/10), тез-тез эмас (1/1 000 ва < 1/100), кам ҳолларда (1/10 000 ва < 1/1 000), жуда кам ҳолларда (< 1/10 000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас).

Уйқусизлик, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, эшакеми, артралгия ва миалгия пефлоксацин қўлланилганида кузатилган энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар бўлган. Панцитопения, анафилактик шок, тиришишлар, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, гравис миастениясининг зўрайиши, пайларнинг узилиши ва ўткир буйрак етишмовчилиги энг жиддий ножўя таъсирлар бўлган.

Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез эмас: эозинофилия;

кам ҳолларда: тромбоцитопения;

тез-тезлиги номаълум: анемия, лейкопения, панцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

тез-тезлиги номаълум: ангионевротик шиш, анафилактик шок.

Нерв тизими томонидан бузилишлар:

тез-тез: уйқусизлик;

тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи;

кам ҳолларда: галлюцинациялар, жиззакилик;

тез-тезлиги номаълум: онгнинг хиралашуви, тиришишлар, йўналиш олишни йўқотиш, бош мия ички босимининг ошиши (айниқса ёш пациентларда узоқ вақт пефлоксацин қўлланилганидан кейин, кўпчилик ҳолларда препарат қўлланилиши бекор қилинганидан ва лозим даражадаги даволаш ўтказилганидан кейин ижобий якун топади), миоклония, тунги даҳшатли тушлар, парестезия, сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия, миастениянинг зўрайиши.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

тез-тезлиги номаълум: кўришнинг ўтиб кетувчи йўқотилиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар:

тез-тез: меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш;

тез-тез эмас: диарея;

кам ҳолларда: псевдомембранозли колит.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

кам ҳолларда: трансаминазалар, ишқорий фосфатаза даражасининг ошиши, билирубинемия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар:

тез-тез: эшакеми;

тез-тез эмас: ёруғлик таъсирига сезувчанлик;

кам ҳолларда: эритема, қичишиш;

тез-тезлиги номаълум: томирга оид пурпура, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар:

тез-тез: артралгия, миалгия;

тез-тезлиги номаълум: тендинит, пай узилиши, бўғим бўшлиғида сув йиғилиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар:

жуда кам ҳолларда: ўткир буйрак етишмовчилиги.

Баён қилинган ножўя реакциялар, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.

  • пефлоксцинга, препаратнинг бирор-бир ёрдамчи моддасига ёки бошқа хинолонли препаратларга юқори сезувчанликда;
  • оғир артропатиялар ривожланиши хавфи туфайли, бу айниқса йирик бўғимларга тааллуқли, болалар ва ўсмирларда ўсиш даврида;
  • ҳомиладорликда;
  • она сути билан эмизишда;
  • анамнезда хинолонли препаратлар келтириб чиқарган пайларнинг шикастланишида қўллаш мумкин эмас.

Кортикостероидлар

Тенденит ривожланиши хавфи сабабли пефлоксацин ва кортикостероидларни биргаликда қўлланилишидан тийилиш лозим.

Теофиллин

Пефлоксацин ва теофиллинни биргаликда қўлланилиши қон зардобида теофиллин концентрацияси бир оз ошишини келтириб чиқариши мумкин. Бу теофиллиннинг ножўя таъсирлари, кам ҳолларда ҳаётга хавф соладиган ёки ўлим билан якунланадиган ножўя таъсирлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Мазкур препаратларни комбинацияланган қўлланилишида қон зардобида теофиллин даражасини назорат қилиш ва зарурат бўлганида теофиллин дозасини пасайтириш лозим.

Хелат комплексларини шаклланиши

Темир тузлари, магний ёки алюминийни сақловчи антацидлар, ёки диданозин (фақат диданозиннинг алюминий ёки магний асосидаги буфер бирикмаларни сақловчи дори шакллари билан) каби икки валентли ва уч валентли катионларни сақловчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида пефлоксациннинг абсорбцияси сезиларли равишда пасайиши туфайли, ушбу препаратлар қабул қилинишидан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 46 соат ўтгач Абактални қабул қилиш тавсия этилади. Кальций карбонати билан ўзаро таъсири аниқланмаган.

Перорал антикоагулянтлар

Пефлоксацин ва варфаринни бир вақтда қабул қилиш варфариннинг антикоагулянт таъсирини кучайтириши мумкин. Антибактериал препаратлар, жумладан фторхинолонларни қабул қилаётган пациентларда перорал антикоагулянтлар фаоллигининг ошиши ҳақида кўп хабарлар мавжуд. Пефлоксацинни перорал антикоагулянтлар билан биргаликда қўллаш вақтида ва улар биргаликда қўлланилганидан кейин яқин вақт ичида ХНН (халқаро нормаллашган нисбатлар) кўрсаткичини мунтазам равишда назорат қилиш тавсия этилади.

Биргаликда юз бериши мумкин бўлган, ногиронликка олиб келувчи ва қайтмайдиган потенциал жиддий ножўя реакциялар

Фторхинолонларни, шу жумладан пефлоксацинни қўлланилиши айнан бир пациентда юз бериши мумкин бўлган, ногиронликка олиб келувчи ва организмнинг турли тизимлари томонидан қайтмайдиган потенциал жиддий ножўя реакциялар билан боғлиқ бўлган. Ушбу реакциялар пай яллиғланиши, пай узилиши, бўғимларда оғриқлар, мушакларда оғриқлар, периферик нервларнинг шикастланишини, шунингдек марказий нерв тизими томонидан бузилишларни ўз ичига олади. Ушбу реакциялар пефлоксацин қўлланилиши бошланишидан кейин бир неча соатдан бир неча ҳафтагача давомида юз бериши мумкин. Улар ҳар қандай ёшдаги ёки илгари хавф омиллари мавжуд бўлмаган пациентларда кузатилган.

Бирор-бир жиддий ножўя реакцияларнинг дастлабки белгилари ёки симптомлари (масалан, пайлар соҳасида шиш ва (ёки) оғриқлар, бўғим ва мушак оғриқлари, ачишиш, санчиб ачишиш ҳисси, қўл ва оёқларда заифлик ёки оғриқ, онгнинг хиралашуви, тиришишлар, кучли бош оғриғи ёки галлюцинациялар) пайдо бўлганида даволашни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Фторхинолонлар билан боғлиқ бўлган ушбу жиддий ножўя реакциялардан ҳар қандайини бошдан ўтказган пациентларга фторхинолонларни, шу жумладан пефлоксацинни қўллашдан тийилиш тавсия этилади.

Стрептококклар, жумладан пневмококклар келтириб чиқарган инфекцияларда

Стрептококклар, шу жумладан пневмококклар пефлоксацин таъсирига чидамлидир. Шу сабабли пефлоксацинни стрептококклар, шу жумладан пневмококклар келтириб чиқарган инфекцияларни даволаш учун биринчи линиядаги дори воситаси сифатида қўллаш керак эмас.

Жинсий аъзо йўллари инфекцияларида

Жинсий аъзо йўллари инфекцияларини фторхинолонлар таъсирига чидамли гонококк штаммлари келтириб чиқариши мумкин.

Сийдик ажратилиши йўллари инфекцияларида, сийдик ажратилиши йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида

Escherichia coli нинг (сийдик ажратилиши йўллари инфекцияларининг энг кўп сабабчиси бўлган қўзғатувчисининг) фторхинолонлар таъсирига чидамлилиги Европа мамлакатларидаги кўрсаткичлар чегарасида ўзгариб туради. Шу сабабли ичак таёқчасининг фторхинолонларга резистентлигининг маҳаллий тарқалишини ҳисобга олиш лозим.

Жигар фаолияти бузилишида

Жигар фаолияти бузилиши бўлган пациентларда тегишли тарзда препарат дозасини пасайтириш зарур.

Ёруғликка сезувчанлик

Абактал ёруғлик таъсирига сезувчанлик реакцияларини келтириб чиқариши мумкин. Даволаш вақтида ва препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин яна 4 сутка давомида қуёш ёки ультрабинафша нурлари таъсиридан сақланиш зарур. Акс ҳолда қуёш нуридан ҳимоя қилувчи кийимдан ёхуд кремдан (УБ ҳимояси коэффициенти юқори бўлган) фойдаланиш тавсия этилади.

Скелет-мушак тизими

Пай узилиши, хусусан ахилл пайи узилишига олиб келишга қодир бўлган тенденит ривожланиши мумкин, бу кўпроқ кекса ёшдаги пациентларда кузатилади. Бундай тенденит, гоҳида икки томонлама, даволаш бошланганидан кейин 48 соат давомида, шунингдек препарат қўлланилиши бекор қилинганидан кейин бир неча ой давомида юзага келиши мумкин. Кортикостероидлар билан узоқ вақт даволаш пай узилишига мойилликни уйғотиши мумкин.

Тендинопатия ривожланиши хавфини пасайтириш учун қуйидагилар тавсия этилади:

  • кекса ёшли пациентларда препаратни хавф-фойда нисбати синчков баҳоланганидан кейин қўллаш керак. Агар мазкур пациентларга дозанинг ярмиси буюрилса, хавфни пасайтириш мумкин;
  • анамнезда тендинити бўлган пациентларда, кортикостероидлар билан даволанаётган пациентларда ва оғир жисмоний зўриқишларга учрайдиган пациентларда Абактал препаратини қўллашдан тийилиш лозим.

Пай узилиши хавфи ётган бемор яна юра бошлаганида ортади. Абактал препарати билан даволаш бошланганидан кейин, айниқса хавф гуруҳидаги пациентларда, ахилл пайи соҳасида оғриқ ёки шиш юзага келишига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади. Ушбу симптомлар пайдо бўлганида Абактал препаратини қабул қилиш тўхтатилади, шикастланган пайга, ҳатто шикастланиш бир томонлама бўлганида ҳам, у тинч ҳолатда бўлиши таъминланади ва мос келадиган бандаждан ёки иммобилизацияловчи боғичдан фойдаланилади. Бундай ҳолларда мутахассис маслаҳати зарур.

Гравис миастенияси бўлган пациентларда Абактал препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Нерв тизими

Анамнезда тиришишлари ёки тиришишлар ривожланишига олиб келадиган омиллар мавжуд бўлган пациентларда Абактал препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг).

Пефлоксацин қабул қилинганида сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия ривожланиши (шу жумладан етарлича тез даражада) кузатилган. Агар пациентда нейропатия симптомлари юзага келса, қайтариб бўлмайдиган бузилишларни («Ножўя таъсирлари» бўлимига қаранг) олдини олиш мақсадида Абактални қўллаш тўхтатилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентларда, бош мия перфузияси пасайган, бош мияда тузилмавий ўзгаришлари ёки инсульт бўлган пациентларда Абактал эҳтиёткорлик билан қўлланилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими

Абактал билан даволаш давомида ёки даволашдан кейин (ҳатто даволаш якунланганидан кейин бир неча ҳафта ичида) юзага келадиган диарея, айниқса оғир, узоқ давом этувчи ва (ёки) қон аралаш диарея Clostridium difficile (CDAD) келтириб чиқарган касаллик симптоми бўлиши мумкин. CDAD енгил даражадаги шаклда ҳам, оғир, ҳаётга таҳдид қилувчи (псевдомембранозли колит) шаклда ҳам намоён бўлиши мумкин. CDAD га шубҳа қилинганида ёки у ўз тасдиғини топганида Абактал препаратини қўллаш дарҳол бекор қилинади ва зудлик билан зарур даволаш буюрилади. Ичак моторикасини сўндирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас.

Юрак томонидан бузилишлар

Фторхинолонлар синфига мансуб айрим бошқа дори воситаларининг қўлланилиши ЭКГ да QT интервали узайиши ҳоллари билан боғлиқ бўлган.

Юқори сезувчанлик

Абактал препарати қўлланилганида юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан анафилактик, шу жумладан ҳаётга таҳдид қилувчи реакциялар юзага келиши мумкин. Бундай реакциялар юзага келганида Абактал препаратини қўллаш бекор қилинади ва зарур даволаш бошланади.

Қонда глюкоза миқдорининг патологик ўзгариши

Абактал препарати қўлланилганида қонда глюкоза миқдорининг патологик ўзгариши кузатилиши мумкин. Хинолин қаторидаги препаратлар қўлланилганида кўпинча қандли диабет билан касалланган ва ичиш учун гипогликемик препаратларни (масалан, глибенкламидни) ёки инсулинни қабул қилаётган пациентларда гипогликемия ҳақида хабар берилган бўлиб, шу муносабат билан қонда глюкоза даражасини синчков назорат қилиш тавсия этилади.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда

Фторхинолон препаратлари билан даволанган, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда гемолитик реакциялар кузатилган. Пефлоксацин қўлланилганида гемолиз ҳоллари кузатилмаганлигига қарамай, мазкур пациентларда ушбу антибиотик қўлланилишидан тийилиш ва имкон қадар бошқа препаратлардн фойдаланиш лозим. Агар ушбу препарат буюрилиши талаб қилинадиган бўлса, гемолизнинг ҳар қандай белгилари юзага келишини диққат билан кузатиш зарур.

Барқарорлиги

Абактал препаратини айниқса узоқ муддат қўлланилиши мазкур препарат таъсирига сезгир бўлмаган микроорганизмлар сони ошишини келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли препарат билан даволаш вақтида пациент ҳолатини доимий назорат қилиш муҳим. Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекция ривожланса, тегишли чоралар кўрилиши керак.

Резистентликнинг ривожланиши ёки барқарор штаммларнинг селекцияси кўпроқ узоқ вақт даволанганда ва (ёки) касалхона ичидаги инфекцияларда, айниқса стафилококклар ва Pseudomonas орасида бўлиши мумкин.

Лаборатория таҳлиллари натижаларига таъсири

Абактал препаратини қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиатлар миқдорини аниқлашга ўтказилган тестларнинг натижалари сохта мусбат бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда янада специфик бўлган тестларни ўтказиш талаб қилиниши мумкин.

Абактал сийдикда глюкоза миқдорини аниқлаш тести натижаларига таъсир кўрсатмайди.

Кўришни бузилиши

Агар кўриш бузилаётган бўлса ёки кўзларга бирор-бир таъсир кузатилса, дарҳол окулистга мурожаат қилиш зарур.

Пациентлар лозим даражадаги сув балансини ушлаб туриш ва кристаллурияни (сийдикда турли тузлар кристалларини ҳосил бўлишини) олдини олиш учун етарли миқдорда суюқликни истеъмол қилиши зарур.

Порфирияси бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат лактозани сақлайди, шу сабабли уни галактоза таъсирини кўтара олмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар қабул қилмасликлари лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Пефлоксацинни ҳомиладор аёлларда қўлланилиши ҳақидаги маълумотлар чекланган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг репродуктив тизимга тўғридан-тўғри ёки билвосита токсик таъсири аниқланмаган.

Хинолон препаратлари билан даволанаётган болаларда бўғимларнинг шикастланиши ҳоллари кузатилган, аммо она қорнидалиги даврида мазкур препаратларнинг таъсири натижасида болаларда бўғим касалликлари ҳақида хабарлар келиб тушмаган.

Эҳтиёт чораси сифатида ҳомиладорлик даврида Абактал препаратидан фойдаланишдан тийилиш афзалроқ.

Пефлоксацин сезиларли даражада (зардобдаги концентрациясидан 75%) она сутига сингиб ўтади. Бўғимлар шикастланиши хавфи туфайли Абактал препарати билан даволаш вақтида она сути билан эмизишни тўхтатиш лозим.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Фторхинолонлар, жумладан пефлоксацин номақбул таъсирлар туфайли (масалан, нерв тизими томонидан ножўя реакциялар, кўришнинг ўтиб кетувчи йўқотилиши туфайли), транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Пациентлар транспорт воситаларини бошқаришдан ёки механизмлар билан ишлашдан олдин препарат уларга қандай таъсир қилишини текшириш кераклигини назарда тутишлари лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препарат дозаси ўткир ошириб юборилганида пациентни синчков кузатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш зарур. Гемодиализ самарасиз.

Алюминий/ПВХ дан тайёрланган блистерларда. Қутида 10 та таблетка (1 x 10) жойланган.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда намлик ва ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецепти бўйича берилади.

Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Pefloksatsin: 400 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Eriydigan tabletkalar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
400 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ruminiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Abaktal plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ruminiya.

Abaktal plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Pefloksatsin hisoblanadi.

Abaktal plyonka bilan qoplangan planshetlar 400 mg №10 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Sandoz hisoblanadi.