Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 15800 so'm)
Asetilsistein: 0.7 mg/ml, Glitsin: 5.82 mg/ml, L-alanin: 4.64 mg/ml, L-arginin: 10.72 mg/ml, L-fenilalanin: 0.88 mg/ml, L-gistidin: 2.8 mg/ml, L-izoleisin: 10.4 mg/ml, L-leytsin: 13.09 mg/ml, L-lizin monoatsetati: 9.71 mg/ml, L-metionin: 1.1 mg/ml, L-prolin: 5.73 mg/ml, L-treonin: 4.4 mg/ml, L-triptofan: 0.7 mg/ml, L-valin: 10.08 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha)
1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Таъсир этувчи моддалар: L - валин 10,08 г, L - изолейцин 10,40 г, L - лейцин 13,09 г, L - лизин 6,88 г, (L - лизин моноацетат шаклида 9,71 г), L - метионин 1,10 г, L - треонин 4,40 г, L - фенилаланин 0,88 г , L - триптофан 0,70 г, L - аланин 4,64 г, L - аргинин 10,72 г, Глицин 5,82 г, L - гистидин 2,80 г, L - пролин 5,73 г, L - серин 2,24 г, L - цистеин 0,52 г, (ацетилцистеин шаклида 0,70 г);
Ёрдамчи моддалар: 99,8% ли сирка кислотаси 4,42 г, Инъекция учун сув етарлича миқдорда.
Рангсиз, тиниқ эритма.
Инфузия учун эритма.
Парентарал озиқлантириш учун препарат, аминокислоталар.
Метаболик, гепатопротектор ва дезинтоксикацион таъсирга кўрсатади.
Фармакодинамикаси
АКУМИН ГЕПА - аминокислоталар эритмасидан иборат мувозанатлаштирилган аралашмадир.
АКУМИН ГЕПА таркибига одам организмида синтезлай олмайдиган барча 8 алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар (L- валин, L- изолейцин, L- лейцин, L- лизин, L- метионин, L- треонин, L- фенилаланин, L- триптофан), айрим патофизиологик ҳолларда етарли миқдорда синтезланмайдиган 2 шартли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар (L- аргинин ва L- гистидин) ва жигар касаллиги бўлган беморларда адекват модда алмашинувини таъминлайдиган 5 алмаштириб бўладиган аминокислоталар киради. Аминокислоталар L-шаклида бўлиб, бу уларни оқсиллар биосинтезида бевосита иштирокини таъминлайди (азот миқдори жами 12,9 г/л).
L- аргинин мочевина синтезининг орнитин циклда иштирок этади. L- аланин ва L- пролин организмни глицинга бўлган эҳтиёжини камайтиради (бу аминокислота организм томонидан суст ўзлаштирилади, уни алмаштирилганда гипераммониемия ривожланмай қолади).
L- изолейцин, L- лейцин ва L- валин (тарқалган ён занжирли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар) периферик тўқималар томонидан бевосита ўзлаштирилади (уларнинг метаболизми жигарнинг шикастланиш даражасига боғлиқ эмас), жигар энцефалопатияси кўринишларини камайтириб марказий нерв тизими (МНТ) да ароматик аминокислоталарни ўзлаштирилишини ва организмга тушишини камайтиради.
АКУМИН ГЕПА жигар етишмовчилигида аминокислоталар бузилишини мувофиқлаштиришга имкон беради, шунингдек жигар циррози ва гепатит билан касалланган беморларда оқсилларни ўзлаштирилишини аҳамиятли даражада яхшилайди ва жигар энцефалопатияси симптомларини яққоллигини камайтиради.
Углеводлар ва электролитлар сақламайди.
Фармакокинетикаси
АКУМИН ГЕПА нормада организмга овқат билан мунтазам тушиб турадиган турли аминокислоталар сақлайди.
Инфузия ёрдамида организмга юборилган аминокислоталар мавжуд бўлган икки метаболик йўлдан бирига учрайди: аминокислоталар пептид боғлар билан боғланиб, оқсилларни ҳосил қилувчи анаболик йўл ва катаболик йўл - бунда аминокислоталардан кетокислоталарга аминогуруҳни қайтувчан ўтказиш юз беради. Декстроза ва ёғлар билан бирга (углеводлар ва ёғларнинг нисбати 70:30) тўлиқ парентерал озиқлантириш доирасида соатига 10,5 мг азот/кг тезликда юборилган аминокислоталар, 3 соатдан кейин қонда мувозанатланган концентрацияларига эришади.
Аминокислоталар қондаги концентрацияси тез ошганида улар ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Аминокислоталарнинг (соғлом одамларда) ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади (бу қисқа вақт ичида аминокислоталар оқсил синтези учун ишлатилиши керак). Оқсил синтези жараёнида ишлатилмаган аминокислоталарнинг қолдиқлари аминогуруҳни ажралиб чиқишига учрайди, натижада мочевина ҳосил бўлиб организмдан чиқарилади.
Аргинин буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади.
Аминокислоталарнинг метаболизмга учраши организмнинг барча тўқималарида юз беради. Уларнинг парчаланиш даражаси организм дуч келадиган стресснинг яққоллигига боғлиқ. Стресс аминокислоталарнинг метаболизмини тезлаштиради ва жигар фаолияти бузилишини кучайтиради, бу эса ўз навбатида аминокислоталарнинг метаболизмга учрашини камайтиради. Сепсис ҳам уларнинг метаболизмга учрашини тезлаштиради, буйрак фаолиятини пасайиши эса - сусайтиради.
АКУМИН ГЕПА инфузиясида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг ўзлаштира олиниш фоизи 99%, алмаштириб бўладиганларнинг эса, 97% ни ташкил қилади. Бунда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг умумий ва буйрак клиренси минутига 0,5 л ва минутига 1,5 мл ни, кўпчилик алмаштириб бўладиган аминокислоталар учун эса, минутига 0,6 л ва минутига 3 мл ни ташкил қилади.
Парентерал озиқланиш (қисман ёки тўлиқ - углерод ва ёғ эмульсияларини эритмалари қўшилганда).
Суюқлик ҳажмини тўлдириш.
Операцияларда, қон кетишларда оқсил танқислиги.
Куйишларда.
Жигар фаолиятини бузилишларида (жигар етишмовчилиги).
Бош мия фаолиятини бузилишларида (жигар энцефалопатияси) ва усиз.
Жигар прекомасидан ва комасида даволаш.
Диффуз перитонит.
Септик ҳолат, оғир йирингли жараёнлар.
Остеомиелит.
Кахексия онкологик касаллликларда.
Оғир инфекцион касалликлар (менингит, энцефалит, қорин тифи, вабо).
Узоқ давом этувчи диарея, тўхтовсиз қусиш.
Бош мия жароҳати.
Катта операция аралашувларидан олдин ва кейин (овқат ҳазм қилиш тизимида, жағ-юз жарроҳлиги).
Қизилўнгач ёки ичакни ўювчи моддалар билан шикатланишида қўлланади.
АКУМИН ГЕПА инфузион эритмаси билан даволашни қонда азот қолдиғининг концентрацияси ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб ўтказилади.
АКУМИН ГЕПА вена ичига томчилаб юборилади.
Инфузияни соатига 1,0- 1,25 мг/кг (минутига 30-35 томчи) тезликда ўтказиш тавсия этилади, бу соатига 0,08- 0,1 г аминокислоталар/кг га мос келади.
Катталарга максимал юбориш тезлиги - соатига 1,25 мл/кг (соатига 0,1 г аминокислота/кг га мос келади). Максимал суткалик доза 18,75 мл/кг ни ташкил қилади (суткада 1,5 г аминокислота/кг), яъни 70 кг оғирликдаги бемор учун 1300 мл ни ташкил қилади.
2 ёшдан катта болалар учун АКУМИН ГЕПА препаратини максимал суткалик дозаси 10-15 мл/кг, инфузия учун 8% ли эритмаси (суткада 1-1,5 г/кгаминокислоталарга эквивалент).
2 ёшдан катта болалар учун максимал юбориш тезлиги катталар учун максимал юбориш тезлигидан фарқ қилмайди.
Даволаш давомийлиги неврологик симптомлар тўлиқ йўқолгунига қадар индивидуал белгиланади.
Кўнгил айниши, қусиш, этни увишиши, терлаш, тахикардия, аллергик реакциялар, юз териси гиперемияси кузатилиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- аминокислоталарнинг метаболизмини бузилиши;
- гипергидратация;
- гипонатриемия;
- гипокалиемия;
- буйрак етишмовчилиги (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар комасида беморнинг ҳаётига иккала ҳолатдан қайси бири хавф солаётганини эътиборга олиш керак);
- юрак етишмовчилиги (декопенсация босқичида);
- ҳомиладорлик ва эмизиш даври.
АКУМИН ГЕПА компонентларини теофиллин билан in vivo шароитида ўзаро таъсири теофилиннинг клиренсини ошишига олиб келиши ҳақида маълумотлар бор. In vitro шароитида ўзаро таъсири ҳақида кўплаб маълумотлар маълум, шунинг учун АКУМИН ГЕПА эритмасига бошқа дори препаратларини қўшиш тавсия этилмайди. АКУМИН ГЕПА билан бирга юбориш мумкин бўлган дори препаратлари: антибиотиклар - амикацин, ампициллин, цефотаксин, цефтриаксон, доксициклин, эритромицин, гентамицин, хлорамфеникол, клиндамицин, нетилмицин, бензилпенициллин, пиперациллин, тетрациклин, тобрамицин ва ванкомицин; бошқа препаратлар - аминофиллин, циклофосфамид, циметидин, цитарабин, дигоксин, допамин, фатомидин, фитоменадион, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, хлорпромазин, инсулин, кальций глюконати, лидокаин, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопрамид, метотрексат, морфин, низатидин, норэпинефрин, пропранолол, ранитидин ва рибофлавин.
АКУМИН ГЕПА эритмасини фақат келтирилган кўрсатмалар бўйича қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу препаратни қўллаш вақтида электролит ва кислота- ишқор ҳолатини, организм гидратация даражасини, буйраклар фаолияти ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим.
Фақат шикастланмаган флакондан тиниқ эритма ишлатилсин!
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври қўллаш мумкин эмас.
Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига препаратнинг таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, терлаш, иситма, тахикардия, “жигар” ферментлари фаоллиги ва қолдиқ азот концентрацияси ошиши.
Юқори тезликда юбориш гипергидратация ва периферик шиш пайдо бўлишига, ўпка шишини ривожланишига олиб келиши мумкин.
Даволаш: препаратнинг инфузиясини тўхтатиш, симптоматик даволашни бошлаш тавсия этилади (специфик антидотлар мавжуд эмас).
500 мл ва 250 мл дан шиша флаконларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Ёруғлик таъсиридан ҳимоялансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Фақат стационар тиббий муассаларида қўлланилсин.
«Aculife Healthcare Pvt. Ltd» Ҳиндистон.
Asetilsistein: 0.7 mg/ml, Glitsin: 5.82 mg/ml, L-alanin: 4.64 mg/ml, L-arginin: 10.72 mg/ml, L-fenilalanin: 0.88 mg/ml, L-gistidin: 2.8 mg/ml, L-izoleisin: 10.4 mg/ml, L-leytsin: 13.09 mg/ml, L-lizin monoatsetati: 9.71 mg/ml, L-metionin: 1.1 mg/ml, L-prolin: 5.73 mg/ml, L-treonin: 4.4 mg/ml, L-triptofan: 0.7 mg/ml, L-valin: 10.08 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) narxi har bir paket uchun
Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) ning to`liq analoglari:
Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Akumin Gepa 250 ml infuziyalar uchun eritma (shisha) ishlab chiqaruvchisi Aculife Healthcare hisoblanadi.