Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 379000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon)
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи модда: одам қон плазмасиниг альбумин фракцияси - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: натрий каприлати - 3 мг, инъекция учун сув - 1 мл гача.
Сариқдан оч-жигарранг ранглигача бўлган тиниқ ёпишқоқ суюқлик, яшилсимон тусга йўл қўйилади.
Инфузия учун эритма 10%.
Плазма ўрнини босувчилар. АТХ коди: В05АА01.
Одам қон плазмасини фракциялаш йўли орқали олинадиган плазма ўрнини босувчи восита.
Иммунологик ва биологик хусусиятлари.
Альбумин - одам қон плазмасининг оқсил фракцияси. Реципиентга вена ичига юборилганида альбумин айланиб юрувчи қонда осмотик босимни сақлаб туради, артериал босимни оширади, тўқима суюқлигини қон ҳавзасига тушишига ва уни сақланишига ёрдам беради, тўқималар ва қон орасидаги алмашинув жараёнларида иштирок этади, организмнинг оқсил озуқаси манбаи ҳисобланади.
Препаратни травматик ва операцион шокларда, дегидратацияси ва қоннинг концентрацияланиши билан бирга кечувчи куйишларда, турли келиб чиқишга эга бўлган гипопротеинемия ва гипоальбуминемияда (нефротик синдром, жигар циррози, давомли септик ва йирингли жараёнлар ва бошқалар) буюрилади. Альбумин эритмаси, шунингдек меъда-ичак йўлларининг касалликларида (яра касаллиги, ўсмалар, меъда-ичак анастомозининг ўтказувчанлигини камайиши), ўткир панкреатитда, экстракорпорал қон айланиши билан боғлиқ бўлган операцияларда қўлланади.
Препарат вена ичига томчилаб юборилади, шок ҳолатларида эса артериал босимни тез ошириш мақсадида - 250 мл дан 500 мл гача ҳажмларда оқим билан юборилади.
Баъзида ҳароратни қисқа муддатли ошиши, камдан-кам ҳолларда - белда оғриқлар, эшакеми кузатилади. Аллергик ёки анафилактик реакцияларга қандайдир гумон бўлса препаратни дарҳол юборишни тўхтатиш керак. Шок ривожланган ҳолда стандарт шокка қарши даволаш ўтказилиши лозим.
Тромбозлар, артериал гипертония, ички қон кетишлар, қоннинг оқсил препаратларига юқори сезувчанлик. Агар гиперволемия ва унинг оқибатлари ёки гемодилюция алоҳида хавф туғдириши мумкин бўлса препаратни эҳтиёткорлик билан қўлланади. Декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги, вена варикоз кенгайиши, ўпка шиши, геморрагик диатез, оғир даражали анемия, буйрак ёки постренал етишмовчилиги ушбу ҳолларда мисол бўлиши мумкин.
Альбумин ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида артериал гипотензияни ривожланиш хавфи ошади.
Альбумин препарати фақат стационар шароитларда асептик қоидаларига риоя қилиб қўлланади. Препаратни юбориш учун алоҳида томчилагич қўллаш зарур. Яроқлилик муддати тугагандан кейин препаратни ишлатиш мумкин эмас. Аҳамиятлари қон йўқотишларида альбуминни қон қуйиш билан бирга қўллаш мумкин. Дегидратацияда препаратни фақат регидратациядан кейин (перорал ва парентерал йўли билан) қўллаш мумкин. Препаратни дозаси ҳар бир пациентга алоҳида белгиланади. У клиник манзарасига, қўлланилишига ва беморнинг ёшига боғлиқ. Препарат юборилганда ўпка шишини олдини олиш учун гемодинамик кўрсаткичларини, нафас олиш тизими кўрсаткичларини назорат қилиш лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда альбуминни фақат ўта зарур ҳолларда қўллаш мумкин.
Препаратни лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар йўқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ўрганилмаган.
Инфузия учун 10% ли эритма. 10 мл, 20 мл дан препарат флаконларда.
1 ёки 5 флакондан картон қутида. 10 мл, 20 мл, 50 мл, 100 мл, 200 мл ва 400 мл дан бутилкаларда. 1 бутилкадан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт бўйича.
“БИОФАРМА” ХАЖ. 03038, Украина, Киев- ш., Н. Амосов кўч. 9.
Albumin: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Albumin-Biopharma infuzion eritmasi 10%, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Albumin hisoblanadi.