Facebook Pixel Code

Алтей сироп по 100 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 4 715 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Алтей сироп по 100 мл (флакон)

фаол модда: доривор гулҳайри илдизини қуруқ экстрактини 20% га ҳисобланганда полисахаридларни миқдори - 0,15 г.

ёрдамчи моддалар: метилпарагидроксибензоат, пропилпарагидроксибензоат, қанд-, тозаланган сув.

Сироп.

Балғам кўчирувчи воситалар.

Препарат келиб чиқиши ўсимликлардан бўлган балғам кўчирувчи воситаларига таалуқлидир.

Ўраб олувчи, юмшатувчи, балғам кўчирувчи, яллиғланишлга қарши таъсирларни кўрсатади. Ўсимлик шиллиқлари шиллиқ қаватини юпқа қават қилиб қоплаб олади ва уларни таъсирланишдан сақлайди. Буни натижасида яллиғланиш жараёни камаяди ва тўқималарни ўз-ўзидан тикланиши осонлашади.

Меъда шиллиқ қаватига таъсир қилганда ўсимлик шиллиғидан бўлган қаватни ҳимоя таъсири меъда ширасини кислоталиги қанчалик юқори бўлса (ўсимлик шиллиғини хлорид кислотаси билан тўқнашганда ёпишқоқолиги ошади), шунчалик давомли ва самаралидир.

Балғамни қийин ажралиб чиқарилиши билан кечадиган нафас йўлларини касалликлари (ларингитлар, трахеитлар, бронхитлар, бронхиал астма, кўкйўтал), гастритлар, меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг меъда ширасининг юқори кислоталиги билан кечадиган яра касаллиги.

Препарат ичга овқатдан олдин буюрилади. Қўллашдан аввал флаконни чайқатиш керак. Катталар ва 14 ёшдан ошган болаларга сироп 1 ош қошиқдан (15 мл),

6 дан 14 ёшгача бўлган болаларга- 1 десерт қошиқдан (10 мл) суткада 4-6 марта буюрилади.

6 ёшгача бўлган болаларга керакли миқдордаги сироп қайнаган сувда (10-15 мл ёки 2-3 чой қошиқда) суюлтирилади:

2 дан 6 ёшгача сироп 5 мл дан суткада 4-6 марта;

1 дан 2 ёшгача 2,5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.

Даволаш курсининг давомийлиги даволашнинг самарасига қараб шахсий белгиланади ва у одатда 7-14 кунни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни қандли диабети бўлган пациентларга ва карбонсувларни пасайган миқдори билан бўлган эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Гулҳайри препаратларини балғам кўчирувчи восита сифатида натрий бикарбонат билан мажмуавий қўллаш мумкин.

Юқори нафас йўлларини шиллиқ қаватини юзасида ўсимлик шиллиғидан пардани ҳосил бўлиши нафақат яққол даволовчи самарани беради, балки у бошқа дори препаратларини узоқ маҳаллий таъсир қилишига ёрдам беради.

Дори воситасини қўллаш қоидасини бузиш мумкин эмас.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тажрибаси тўғрисида маълумотлар а келтирилмаган.

Препаратни қўллаш автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат 2% спирт (1 мл сиропда-0,02 мл спирт) сақлайди, шунинг учун 6 ёшгача бўлган болаларда қўллашдан олдин қайнаган сувда суюлтирилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиш ҳоллари номаълум.

Сироп 100 мл дан флаконларда.

2 йил.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Очилган флаконни +4-8 °С ҳароратда 14 кун давомида сақланади.

Рецептсиз.

Ziyo Nur Farm, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Алтей сироп по 100 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Алтей сироп по 100 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Алтей сироп по 100 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.