Facebook Pixel Code

Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 31400 so'm gacha 36700 so'm
Retsept bo'yicha
9 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar)

2 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 15,0 мг амброксол гидрохлориди (100% моддага қайта ҳисобланганда),

ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, натрий хлориди, натрий гидрофосфати гептагидрати, 1М хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

Инъекция учун эритма 15 мг/2 мл, 2 мл.

Шамоллаш симптомлари ва йўтални бартараф этиш учун қўлланадиган препаратлар. Балғам кўчирувчи препаратлар. Муколитиклар. АТХ коди: R05CB06.

Фармакодинамикаси

Амбро® - муколитик препарат. Секретомотор, секретолитик ва балғам кўчирувчи таъсирларга эга; бронхлар шиллиқ қаватидаги безларнинг сероз ҳужайраларини рағбатлантиради, альвеолалар ва бронхларда шиллиқнинг миқдорини ва сирт таранглигини белгиловчи модда (сурфактант) ни ажралиб чиқишини оширади; балғамнинг сероз ва шиллиқ компонентларининг бузилган нисбатини нормаллаштиради. Гидролизловчи ферментларни фаоллаштириб ва Кларк ҳужайраларидан лизосомаларни ажралиб чиқишини кучайтириб, балғамнинг қовушқоқлигини пасайтиради. Хилпилловчи эпителийнинг ҳаракат фаоллигини оширади, мукоцилиар транспортни оширади.

Фармакокинетикаси

Амброксолни сўрилиши тез ва етарли даражада тўлиқ бўлиб, терапевтик диапазонида тўғри пропорционал боғлиқликка эга. Қон плазмасида таъсир этувчи модданинг максимал концентрациясига 30 минут - 3 соатдан кейин эришилади. Қон плазмасида препаратнинг тахминан 90% протеинлар билан боғланади. Амброксолни қон ва тўқималар ўртасида тақсимланиши тез юз беради, фаол моддаларнинг юқори концентрацияси ўпкада кузатилади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври 7-12 соатни ташкил этади; тўқималарда тўпланиши аниқланмаган. Амброксол жигарда асосан конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Буйрак орқали 90% сувда эрувчан метаболитлар ҳолида, 5% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Оғир даражадаги СБЕ (сурункали буйрак етишмовчилиги) да Т1/2 узаяди, жигар фаолиятини бузилишида ўзгармайди.

  • ўткир ва сурункали бронхит;
  • пневмония;
  • ўпканинг сурункали обструктив касаллиги;
  • балғамни қийин ажралиб чиқиши билан кечувчи бронхиал астма;
  • бронхоэктотик касаллик;
  • муковисцидоз;
  • чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдромни даволаш (комплекс даволаш таркибида) учун қўлланади.

Инъекция учун эритма мушак ичига, вена ичига (секин оқим билан ёки томчилаб) юборилади. Вена ичига томчилаб юбориш учун 50 мл эритма 500 мл инфузион эритмада (эритувчи сифатида 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси қўлланади) суюлтирилади. 2 соат давомида минутига 84 томчи тезликда юборилади. Қуйидаги схемада келтирилган такрорий даволаш 14 кундан сўнг ўтказилиши (қўллаш учун кўрсатмалар бўлганида) мумкин.

Катталарга 15-30 мг (1-2 ампула) суткада 2-3 марта, оғир ҳолатларда - 30 мг дан суткада 2-3 марта юборилади.

2 ёшгача бўлган болаларга 7,5 мг (1/2 ампула) дан суткада 2 марта юборилади.

2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга - 7,5 мг (1/2 ампула) дан суткада 3 марта, 5 ёшдан ошган болаларга - 15 мг (1 ампула) дан суткада 2-3 марта юборилади.

Чала туғилган ва янги туғилган чақалоқлардаги респиратор дистресс-синдромда Амбронинг суткалик дозаси тана вазнига 10 мг/кг гача (оғир ҳолатларда - 30 мг/кг гача) оширилиб, 3-4 марта юборишга тақсимланади. Парентерал юбориш касалликнинг ўткир белгилари йўқолганидан сўнг тўхтатилади (ичга қабул қилиш ёки ректал юбориш шаклига ўтилади).

Шифокорнинг кўрсатмасисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.

Вена ичига тез юборилганида - қотиб қолиш ҳисси, адинамия, кучли бош оғриқлари, АБ пасайиши, ҳансираш, гипертермия, эт увишиши кузатилади;

Кам ҳолларда:

  • аллергик реакциялар (тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, нафас фаолиятини бузилиши, эт увишиши билан кечувчи иситма реакцияси);
  • диарея, оғиз бўшлиғи ва нафас йўлларидаги шиллиқ қаватларни қуриши, экзантемалар, ринорея, қабзиятлар, дизурия. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида - гастралгия, кўнгил айниши, қусиш.

Айрим ҳолларда анафилактик турдаги оғир реакциялар бўлиши мумкин.

  • амброксолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги ва лакция даври;
  • фенилкетонурия да қўллаш мумкин эмас (аспартам сақловчи дори шакллари учун).

Йўтални камайиши фонида балғамни бронхлардан ажралиб чиқишини қийинлашиши сабабли, препаратни йўталга қарши фаолликка эга бўлган дори воситалари (масалан, кодеин сақловчи воситалар) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Амброксолни антибиотиклар (амоксициллин, цефуроксим, эритромицин, доксициллин ва бошқалар) билан бир вақтда қўллаш, антибиотикларни нафас йўлларига келишини яхшилайди, бу даволаш муддатини қисқартириши мумкин.

Амбро инъекция учун эритмаси рН қиймати 6,3 дан юқори бўлган бошқа дори препаратлари билан бир шприцда ёки томчилагичда номутаносибдир, чунки улар кислотали ҳусусиятларга эга.

Жигар ёки буйрак фаолияти бузилганида, бронхларнинг мотор дисфункциясида ёки катта миқдорда секрет ажралиб чиққанида (шиллиқни тиқилиб қолиш ҳавфи борлиги туфайли) препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Жигар ва буйракнинг оғир даражадаги бузилишларида препаратнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишлар орасидаги вақтни узайтириш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Агар кутилган даволаш самараси ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлса, ҳомиладорликни II ва III уч ойликларида қўллаш мумкин.

Дори воситасини автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш хусусияти

Дори воситасининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, автотранспорт ёки потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин.

Симптомлари - ножўя самараларни кучайиши

Даволаш - симптоматик даволаш ўтказилади.

2 мл дан ёруғликдан ҳимояланган шиша ампулаларда ёки ҳориждан келтирилган шприц билан тўлдирилган стерил ампулаларда.

Ҳар бир ампулага ёрлиқ учун ёки босма қоғозли ёрлиқ ёпиштирилади ёки матн бевосита ампулага шиша жисмлар учун мўлжалланган зангори рангли бўёқ босилади.

5 ампуладан алюмин фольга ва поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамга жойланади.

Контур уяли ўрамлар (қутига жойланмасдан) давлат ва рус тилларида тасдиқланган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланади.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Химфарм” АЖ, Қозоғистон Республикаси,

Чимкент ш., Рашидов кўч., 81

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 7.5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
2 ml
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Qozog`iston

Ko`p so`raladigan savollar

Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar) narxi 6280 so'm - 1 шт.

Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Qozog`iston.

Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.

Ambro in'ektsiya uchun eritma 15 mg / 2 ml, 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Ximfarm hisoblanadi.