Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon)
Сиропнинг ҳар 5 мл қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: амброксол гидрохлориди - 30 мг;
ёрдамчи моддалар: хушбўйлаштирилган сироп асоси, бўёвчи - Понсо 4R.
Оч пушти рангли, ширин таъмли ва ёқимли ҳидли сироп.
Сироп.
Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CB06.
Амброксол бромгексиннинг фаол метаболитидир. У мукокинетик (шиллиқни ташилишини яхшилаш) ва секретолитик (секретни суюлтириш) хусусиятларига эга. У балғамнинг мукополисахарид толаларини камайтириш ва фрагментациялаш йўли билан бронхиал секретнинг структурасини ўзгартиради. Шунингдек киприкчаларнинг хилпилловчи эпителийсини ҳаракатини кучайтириб, балғамни транспортини (ташилишини) яхшилайди. Амброксол альвеоляр хужайралар томонидан фосфолипидлар синтезини ва хужайра сиртидаги липидларни ҳосил бўлишини рағбатлантиради у нафас олишни яхшилайди ва бироз даражада йўтални сусайтиради. Амброксол хужайра цитокинлари ва арахидон кислотаси метаболитларини ишлаб чиқарилишини тормозлаши туфайли яллиғланишга қарши хусусиятларга эга.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши
Ичга қабул қилингандан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Максимал концентрациясига Cmax барча перорал дори шаклларини ичга қабул қилингандан кейин 2 соат ўтгач эришилади.
Метаболизми
Амброксол кўпроқ жигарда метаболизмга учрайди.
Tmax га 1-3 соатдан кейин эришилади. плазмадан ярим чиқарилиш даври - T1/2 7-12 соатлар интервалида бўлади, плазмадан (амброксол ва унинг метаболитларини) умумий ярим чиқарилиш даври 22 соатни ташкил этади. Жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди ва фармакологик фаол метаболитлари ҳосил бўлади.
Чиқарилиши
Ярим чиқарилиш даври - 9-10 соат. Амброксол, асосан метаболитлари кўринишида (тахминан 90% буйрак орқали) сийдик билан ва ўзгармаган ҳолда - 10% чиқарилади. Жигар фаолиятини оғир бузилишларида амброксолнинг клиренси 20-40% га камаяди, оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда эса, амброксол ва унинг метаболитларини ярим чиқарилиш даври узаяди.
Амброксол:
- юқори ва қуйи нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи ўткир ва сурункали бронхопульмонал яллиғланиш касалликларида (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония);
- рино-фарингеал йўлларнинг қовушқоқ балғамни ажралиб чиқиши билан кечувчи яллиғланиш касалликларида (ларингит, фарингит, синусит ва ринит);
- балғамни кўп миқдорда ажралиб чиқиши билан кечувчи обструктив бронхитда ва бронхиал астмада;
- бронхоэктатик касалликда;
- сурункали пневмонияда қўлланади.
Перорал қабул қилинади.
Катталарда: биринчи 2-3 куни суткада 10 мл дан 3 марта, сўнгра суткада 10 мл дан 2 марта ёки суткада 5 мл дан 3 марта буюрилади.
2 ёшгача бўлган болаларда: суткада 2 мл дан 2-3 марта, 2 ёшдан 5 ёшгача суткада 2.5 мл дан 3 марта буюрилади.
5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларда: суткада 5 мл дан 2-3 марта буюрилади.
Кам ҳолларда меъда-ичак йўллари томонидан нохуш реакциялар (кўнгил айниши ва қоринда оғриқ) ва аллергик реакциялар (терида тошма, юзда шиш, нафас олишни жуда қийинлашиши, қизиб кетиш ва иситма) кузатилиши мумкин.
Амброксолни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ва лактация даврида, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигида ва препаратнинг фаол моддаси ва бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Амброксол Аджио сиропи бошқа йўталга қарши препаратлар билан бирга қўлланганда, йўтал рефлексини сусайтириши туфайли, бронхиал секрецияни хавфли тутилишига олиб келиши мумкин. Бундай мажмуавий даволашни буюришга бўлган кўрсатмаларни синчков баҳолаш лозим.
Амброксол бир вақтда амоксициллин, цефуроксим ва эритромицин антибиотиклари билан қўлланганида бронхиал секретга юқори даражада кириб боради.
Амброксолни меъда-ичак йўлларини ярали шикастланиши, тиришишли бузилишлари ва бронхларида ўтказувчаликни бузилиши (кам ҳолларда хавфли цилиар дискинезия синдроми) бўлган пациентлар, секрецияни тутилиш хавфи туфайли, препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Амброксолни ҳомиладоролик вақтида, айниқса биринчи учойликда қабул қилиш мумикн эмас. Амброксол она сутига киради, бироқ чақалоққа препаратнинг терапевтик дозаларини салбий таъсирининг жуда кам эҳтимоли бор. Лактация даврида препаратни қабул қилиш зарурати туғилганда, эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани хал этиш керак.
Қўллашдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг ишлатилмасин.
100 мл дан сироп, қахрабо рангли шиша флаконларда ўлчов стаканчаси қўллаш, бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қуруқ, салқин, ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
Agio Pharmaceuticals Ltd.
A-38, Nandjyot Industrial Estate,
Kurla-Andheri Road, Safedpool,
Mumbai - 400 072, India.
At: T-82, M.I.D.C., Bhosari, Pune-411026
Ambroksol: 6 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Ambroksol-Adjio siropi 30 mg / 5 ml, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.