Facebook Pixel Code

Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон)

dagi narxlar
dan 6700 so'm gacha 7000 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон)

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди - 15 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, метилпарагидроксибензоат (Е 218), пропилпарагидроксибензоат (Е 216), 96% этил спирти, сорбит (Е 420), қулупнай ароматизатори, тозаланган сув.

Пушти рангли, ўзига хос ҳидли, ширин таъмли, сиропсимон тиниқ суюқлик. Сақлаш жараёнида чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Сироп.

Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CВ06.

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик препарат.

Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамни сероз ва шиллиқ компонентлари нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларнинг ишлаб чиқарилишини, сурфактантнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишига қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Препаратни биокиришаолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Тўпланиши аниқланмаган.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан - 90%. Ичга қабул қилинганидан кейин тез тўқималарга ўтади. Энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Амброксол гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути орқали чиқарилади.

Метаболизми

Амброксол жигарда конъюгация йўли орқали фармакологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Плазмадаги ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 7-12 соат ташкил қилади. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.

Нафас йўлларининг ёпишқоқ балғам ажралиб чиқиши билан бирга кечадиган ўткир ва сурункали (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, секретнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктазия, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) касалликларни муколитик даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади. Препаратни овқатдан кейин қабул қилиш керак. Даволаш вақтида кўп суюқлик истеъмол қилиш керак (шарбат, чой, сув), чунки у препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида қуйида келтирилган дозалаш тавсия қилинади:

2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дан (1/2 чой қошиқ) кунига 2 марта қабул қилиш тавсия қилинади;

2 дан 5 ёшгача: 2,5 мл дан (1/2 чой қошиқ) кунига 3 марта буюрилади;

5 дан 12 ёшгача: 5 мл дан (1 чой қошиқ) кунига 2-3 марта буюрилади;

12 ёшдан ошган ва катталарга: биринчи 2-3 кунлари 10 мл дан (2 чой қошиқ) кунига 2 марта, сўнгра худди шундай ёки 5 мл (1 чой қошиқ) кунига 3 марта давом эттирилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва уни даволовчи шифокор белгилайди.

Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит бўлиши мумкин. Жуда кам холларда анафилактик туридаги (анафилактик шок) ўткир оғир реакциялари, сўлак ажралишини кучайиши, оғизни қуриши, сийишни қийинлашиши ҳақида хабар қилинган. Узоқ вақт давомида юқори дозаларда қабул қилинганида қорин оғриғи, жиғилдонни қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият кузатилган.

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цифуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради.

Туғруқ фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини сусайиши туфайли, суюлтирилган секретни хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

Сиропни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ва шифокор назорати остида бронхларнинг моторикаси бузилган ҳолда ва шиллиқ миқдори ошганида (масалан, хавфли киприк синдромида) қабул қилиш мумкин.

Буйрак ва жигар фаолиятининг оғир бузилишида кичикроқ концентрацияларни ишлатиш ёки «Бронхосол» қабуллари орасидаги интервални ошириш керак.

Сиропни эмизиш вақтида ёки ҳомиладорликни II ва III уч ойлигида фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтгача препарат дозасини ошириб юборишда заҳарланиш ҳолатлари кузатилмаган.

Қисқа муддатли безовталик ва ич кетишини пайдо бўлганлиги тўғрисида хабарлар мавжуд.

Дозани кучли ошириб юборилганда артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Меъдани ювиш фақат яққол дозани ошириб юборилганда тавсия қилинади.

50 ёки 100 мл дан банкада ёки флаконда, дозаловчи стакани билан қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

«LEKINTERKAPS» МЧЖ. Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй, тел.: (99895) 170 99 48.

Tavsifnomalar
Brend:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.

Амброксол-LIK сироп 15 мг / 5 мл по 100 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.