Facebook Pixel Code

Ambroksol Remedi guruhi 90 ml sirop (shisha)

dagi narxlar
dan 8000 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ambroksol Remedi guruhi 90 ml sirop (shisha)

100 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: амброксол гидрохлориди - 0,3 г;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль - 5,0 г, 96% этил спирти - 2,28 г, қанд - 42,0 г, нипагин 0,12 г, нипазол - 0,04 г, ароматик озуқа эссенцияси - 0,10 г, тозаланган сув 100 мл гача.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ, ўзига хос ҳидли суюқлик.

Сироп.

Балғам кўчирувчи восита. АТХ коди: R05CВ06.

Яққол балғам кўчирувчи таъсирга эга муколитик препарат. Препарат бронхларнинг шиллиқ қаватининг сероз ҳужайраларини рағбатлантириши ҳисобига балғамни суюлтиради. Балғамни сероз ва шиллиқ компонентлари нисбатини меъёрлаштириб, балғамнинг мукополисахаридлари орасидаги боғларни парчалайдиган ферментларнинг ишлаб чиқарилишини, сурфактантнинг ҳосил бўлишини рағбатлантиради.

Сурфактант ҳосил бўлишини ошиши ҳисобига препарат яллиғланишига қарши таъсир кўрсатади, антиоксидант хусусиятларга эга ва маҳаллий иммунитетни оширади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Ичга қабул қилинганидан кейин амброксол меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида максимал концентрацияга (Сmax) тахминан 0,3-0,5 соатдан кейин эришилади. Препаратни биокиришаолишлиги 70-80% ни ташкил қилади. Тўпланиши аниқланмаган.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан - 90%. Ичга қабул қилинганидан кейин тез тўқималарга ўтади. Энг юқори концентрацияси ўпкада аниқланади. Амброксол гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути орқали чиқарилади.

Метаболизми

Амброксол жигарда конъюгация йўли орқали фармакологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши

Плазмадаги ярим чиқарилиш даври (Т1/2) - 7-12 соат ташкил қилади. Буйраклар орқали препаратнинг тахминан 90% чиқарилади.

Нафас йўлларининг ёпишқоқ балғам ажралиб чиқиши билан бирга кечадиган ўткир ва сурункали (ўткир ва сурункали бронхит, обструктив бронхит, секретнинг ажралиб чиқиши бузилган бронхиал астма, бронхоэктазия, шунингдек бурун-томоқ бўшлиғининг яллиғланишида шиллиқни суюлишини яхшилаш учун) касалликларни муколитик даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади. Препаратни овқатдан кейин қабул қилиш керак. Даволаш вақтида кўп суюқлик истеъмол қилиш керак (шарбат, чой, сув), чунки у препаратнинг муколитик самарасини кучайтиради.

Бошқа кўрсатмалар бўлмаганида қуйида келтирилган дозалаш тавсия қилинади:

  • 2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дан (1/2 чой қошиқ) кунига 2 марта қабул қилиш тавсия қилинади;
  • 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл дан (1/2 чой қошиқ) кунига 3 марта буюрилади;
  • 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл дан (1 чой қошиқ) кунига 2-3 марта буюрилади;
  • 12 ёшдан катта болаларга ва катталарга: биринчи 2-3 кунлари 10 мл дан (2 чой қошиқ) кунига 2 марта, сўнгра худди шундай ёки 5 мл (1 чой қошиқ) кунига 3 марта давом эттирилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ ва уни даволовчи шифокор белгилайди. Шифокорнинг тавсиясисиз препаратни 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Баъзида аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, алоҳида ҳолларда аллергик контакт дерматит бўлиши мумкин.

Жуда кам холларда анафилактик туридаги (анафилактик шок) ўткир оғир реакциялари, сўлак ажралишини кучайиши, оғизни қуриши, сийишни қийинлашиши ҳақида хабар қилинган.

Узоқ вақт давомида юқори дозаларда қабул қилинганида қорин оғриғи, жиғилдонни қайнаши, гастралгия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият кузатилган.

Амброксолга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллигида қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва антибактериал воситаларни (амоксициллин, цифуроксим, доксициклин, эритромицин) бир вақтда қабул қилиш антибиотикларни ўпка тўқимасига яхши киришига ёрдам беради.

Туғруқ фаолиятини тормозловчи препаратлар билан мутаносиб.

Препарат йўталга қарши препаратлар билан мажмуавий қўлланганида йўтал рефлексини сусайиши туфайли, суюлтирилган секретни хавфли димланиши мумкин. Шунинг учун йўталга қарши воситаларини қабул қилиш фақат даволовчи шифокор кўрсатмасига кўра ўтказилиши керак.

Сиропни фақат даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин ва шифокор назорати остида бронхларнинг моторикаси бузилган ҳолда ва шиллиқ миқдори ошганида (масалан, хавфли киприк синдромида) қабул қилиш мумкин.

Буйрак ва жигар фаолиятининг оғир бузилишида кичикроқ концентрацияларни ишлатиш ёки «Бронхосол» қабуллари орасидаги интервални ошириш керак.

Сиропни эмизиш вақтида ёки ҳомиладорликни II ва III уч ойлигида фақат даволовчи шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ҳозирги вақтгача препарат дозасини ошириб юборишда заҳарланиш ҳолатлари кузатилмаган. Қисқа муддатли безовталик ва ич кетишини пайдо бўлганлиги тўғрисида хабарлар мавжуд.

Дозани кучли ошириб юборилганда артериал босимни пасайиши, қусиш, кўп сўлак ажралиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш керак. Меъдани ювиш фақат яққол дозани ошириб юборилганда тавсия қилинади.

Сироп 40 мл, 50 мл, 80 мл, 90 мл, 100 ёки 125 мл флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 12-15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

"Remedy" МЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚК,

Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- Қамиш ¼ мавзеси, 2 “Б” уй.

тел: (99871) 248 86 77.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ambroksol: 3 mg/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
90 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
faqat II va III trimestrlarda (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ambroksol Remedi guruhi 90 ml sirop (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ambroksol Remedi guruhi 90 ml sirop (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Ambroksol Remedi guruhi 90 ml sirop (shisha) ning asosiy faol moddasi Ambroksol hisoblanadi.