Facebook Pixel Code

Aminar infuzion eritmasi 4,2%, 100 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 68600 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Aminar infuzion eritmasi 4,2%, 100 ml (flakon)

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: аргинин гидрохлориди - 4,2 г (100 мл эритмада 20 ммоль аргинин ва 20 ммоль хлоридлар сақлайди).

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Аминокислоталар. Код АТХ: B05BА01.

Аргинин (α-амино-δ-гуанидин-валериан кислотаси) - шартли равишда алмаштириб бўлмайдиган, организмда кенг биорегулятор таъсир доирасига эга аминокислотадир. Аргинин оқсил синтез қилувчи аминокислота бўлиб, бутун организм учун қурилиш материали ролини бажаради. Критик вазиятларда протектор таъсир кўрсатади. Аргинин глутамин, пролин, полиаминлар ва агматиннинг ўтмишдошидир. Гормонал гомеостазни тутиб туришда бошқарувчи ролни ўйнайди. Қонда соматотроп гормон (СТГ), инсулин, глюкагон ва пролактиннинг миқдорини оширади, сперматогенез жараёнида иштирок этади.

Аргинин дезинтоксикацион таъсир кўрсатади, антиоксидант, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антигипоксик, цитопротектор таъсирларга эга.

Аргинин организмда, синтези эндотелиоцитларда NO-синтаза таъсири остида кечувчи азот оксидининг донатори ҳисобланади.

Азот оксиди юрак-қон томир гомеостазида катта рол ўйнайди: қон томирлари эндотелийсида гуанилатциклазани фаоллаштириш ва цГМФ миқдорини ошириш қон томир тонусини бошқаради; тромб ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади; адгезия протеинларини синтезини сусайтиради, паст зичликдаги липопротеинлар - ПЗЛП даражасини пасайтириб, шу йўл билан атеросклеротик бляшкаларни ҳосил бўлишини баратараф қилади; қонда холестерин миқдорини камайтиради; кучли вазоконстриктор ва қон томир деворининг силлиқ мушак ҳужайраларини ортиқча синтези ва аккумуляциясини стимулятори - эндотелин синтезини сусайтиради.

Аргинин оксидатив стресснинг эндоген стимулятори – асимметрик диметиларгининнинг кучли антагонисти ҳисобланади.

Аргинин (азот оксиди) - ангиотензин-2 нинг физиологик антагонисти, натрийурезни яхшилайди.

Димланган юрак етишмовчилигида аргининни алоҳида юборилиши кичик қон айланиш доирасида босимни пасайтиради. Ўпка гипертензяиси бўлган пациентларда аргининни қисқа муддатда юборилиши, ўпка артериясида босимни пасайишига ёрдам беради, ўпка артерияларида ва бронхиолаларда спазмни камайтиради.

Препарат айрисимон без фаолиятини рағбатлантириб, Т-лимфоцитларнинг пролиферациясини фаоллаштиради. Жисмоний зуриқишда глюкозани утилизациясига ёрдам беради, лактат-ацидозни камайтиради.

Аргинин организмдан азот сақловчи моддаларнинг ўта токсик метаболити - аммиакни организмдан чиқарилиши ва нейтралланиши бўйича биокимёвий жараёнларни таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Препаратнинг гипоаммониемик самараси, мочевина синтезининг орнитин циклида аммиакни зарарсизланиши жараёнларини фаоллашуви, шунингдек аммиакни марказий нерв тизимидан чиқарилиши ва уни организмдан чиқарилишини кучайиши натижасида амалга ошади. Бу хусусиятлари туфайли, препарат аммиакнинг умумий токсик, шунингдек нейротоксик таъсирини пасайтиради.

Аргинин гепатоцитларда креатинфосфатни бирламчи тўпланиши ҳисобига энергия алмашинувини яхшилайди, антиоксидант таъсир кўрсатади, шунингдек цитолитик ферментларнинг фаоллигини пасайтириш ҳисобига гепатоцитларнинг мембраналарини барқарорлаштиради.

Клиник тадқиқотлар, аргининни қўлланиши чала туғилган болаларда некротик энтероколитни ривожланиши хавфини пасайтиришини кўрсатди.

Аргинин (азот оксиди) ичак микроциркуляцияси тизимида қон томирларнинг вазомотор фаолиятини бошқаради; меъда-ичак йўлларининг мотор фаолиятини таъминлайди; иммуноглобулинларнинг локал секрециясини ошириб ва локал иммун жавобни кучайтириб, ичак деворида маҳаллий яллиғланиш реакциясини модуляция қилади. Азот оксиди меъда ва ўн икки бармоқ ичакни шикастловчи кимёвий, механик ва токсик таъсирларда носпецифик ҳимоя медиаторларига киради. Аргинин – ичакнинг шиллиқ қаватини бутунлигини тутиб турувчи, ва шу йўл билан ичак микрофлорасини бактериал транслокациясини олдини олувчи ингичка ичакнинг нуклеотидлари ва глюкозаминлари синтези учун ишлатиладиган глутаминнинг ўтмишдоши ҳисобланади.

Клиник тадқиқотларнинг маълумотларига биноан, қандли диабети бўлган пациентларда аргининнинг даражаси паст ва ўта кучли прооксидант ва азот оксиди синтазасининг ингибитори - асимметрик диметиларгининнинг даражаси эса юқори бўлади. Аргинин қандли диабетининг II турида инсулинни ишлаб чиқарилишини, глюкозани инсулинга боғлиқ утилизациясини рағбатлантиради; жигар ва периферик тўқималарни инсулинга бўлган сезувчанлигини оширади; қон айланишини яхшилайди ва қандли диабети бўлган беморларда микротомир асоратларини частотасини анча пасайтиради; буйрак ва ретинал қон оқимини яхшилайди; оксидатив стрессни ишончли даражада чеклайди; плазмада гомоцистеин миқдорини камайтиради.

Преэкламсияси бўлган ҳомиладор аёлларда ўтказилган клиник тадқиқотлар шуни кўрсатдики, аргининни қўлланиши артериал босимни сезиларли пасайишига, фето-плацентар қон оқимини яхшиланишига олиб келади, она қорнида ҳомилани ўсишига ёрдам берар экан.

Аргинин ғовак таналарнинг силлиқ мушакларини релаксациясини чақиради ва уларга келувчи қон оқимини кучайтиради, бу эркакларда эректил фаолиятни яхшиланишига ёрдам беради.

Клиник тадқиқотларда, аргинин макрофагларнинг цитотоксиклигини фаоллаштириши, сут бези ракида Т-хелперларнинг, табиий ва лимфокин билан фаоллаштирилган киллерларнинг сони ва функционал фаоллигини ошириши кўрсатилган.

Фармакокинетикаси

Аргинин жигарда метаболизмга учрайди, гидролиз натижасида мочевина ва орнитин ҳосил бўлади. Калава фильтрацияси давомида чиқарилади ва буйракларда деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Юрак-қон томир касалликлари: юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерози, периферик қон томирлари атеросклерози, шу жумладан ўхтин-ўхтин чўлоқликнинг кўринишлари, диабетик ангиопатия, юарк ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ёки мияда қон айланишининг ўткир бузилишидан кейинги кечки давр, сурункали юрак етишмовчилиги, стенокардия, гиперхолестеринемия;

Пульмонологияда: ўпканинг сурнкали обструтив касаллиги, идипатик ўпка гипертензияси, сурункали постэмболик ўпка гипертензияси;

Акушерликда: преэклампсия, ҳомилани ўсишини тутилиши;

Гепатологияда: турли этиологияли ўткир ва сурнкали гепатит, жигарнинг ўткир ва сурункали токсик шикастланишлари (қўзиқорин, алкоголь, дори воситалари, кимёвий агентлар билан заҳарланиш);

Имунологияда/онкологияда: иммуномодулятор сифатида;

Модда алмашинувини бузилиши: гипераммониемия, метаболик алкалоз, гиперхолестеринемия;

Эндокринологияда: Гипофиз томонидан ўсиш гормонининг ажралиб чиқишини рағбатлантириш, айрисимон без фаолиятини пасайиши, II тур қандли диабетини комплекс даволашда, диабетик ангиопатия, ўсишни бузилишида диагностик восита сифатида қўлланади;

Неонаталогияда: чала туғилган болаларда некротик энтероколитни олдини олиш, чала туғилган болаларда ретинопатияни олдини олиш;

Гипоксик ва ишемик ҳолатларни олдини олиш ва даволаш;

Астеник ҳолатлар.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси - 100 мл эритма.

Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипоксияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади.

Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммольдан ошмаслиги керак.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади.

Метаболик алкалоз даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

аргинин гидрохлориди (ммоль) -х 0,3 х кг тана вазни

ортиқча ишқор (Be) (ммоль/л)

юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозани қўшимча тўғрилаш кислота ишқор балансини натижа олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

Бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, гиперкалиемия (буйрак етишмовчилигида), ўткинчи гипотензия, гиперхлоремик ацидоз, жуда кам ҳолларда - аллергик реакциялар.

Юқори дозаларда қўлланганда - кўнгил айниши, қусиш, иситма, қулоқларни жаранглаши, қўл-оёқларни увишиши, локал таъсирланиш.

Аргининга ўта юқори сезувчанлик, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (диагностика мақсадида катта дозалар юборилганда), гиперхлоремик ацидоз. Ўтказилган ўткир миокард инфарктидан кейинги илк даврда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Аминофиллин билан бир қақтда қўлланганида қонда инсулиннинг концентрацияси ошиши мумкин. Аргинин калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон) ни қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида гиперкалиемияни чақириши мумкин. Аргинин азот оксиди донаторларнинг таъсирини потенциялайди. Аргинин тиопентал билан номутаносиб.

Эндокрин безларининг фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида, препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириш қобилиятига эгалигини ҳисобга олиш керак.

Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида маҳаллий таъсирланиш ва қизариш; кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин.

Аргинин азот сақловчи бирикмаларга метаболизмга учраши мумкин.

Организмда азотнинг даражасини вақтинчалик ошиши буйраклар учун, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишида қўшимча юкламадир, буни препаратни буюришдан олдин ҳисобга олиш лозим.

Препарат хлор ионларини сақлайди, буни, аргинин гидрохлоридини электролитлар алмашинуви бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат ҳомиладорлик патологияси бўлган ҳолларда (преэклампсия, ҳомилани она қорнида ўсишини тутилиши) қўлланади.

Препарат кўкрак сутига болага зарарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган миқдорда ажралиб чиқишига қарамасдан, препаратни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Машиналарни ҳайдаш ва ишлатиш қобилиятига таъсири

Препарат терапевтик дозаларда автотранспортни ҳайдаш ва диққатни жамланиши ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи мураккаб техника билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препаратни юқори дозаларда қўллаганда машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника билан ишлаш мумкин эмас.

Кекса ёшли пациентлар

Препарат ёш ва кекса ёшли пациентларда қўлланганида фарқлар аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Аргининнинг дозасини ошириб юборилиши препаратни юқори дозаларда қўлланганда (масалан, диагностика мақсадида) юз бериўи мумкин; гипервентиляция симптомлари билан кечувчи метаболик ацидозга олиб келиши мумкин. Ҳолатни ишқорий моддаларнинг дозасини ҳисоблаб чиқиш йўли билан компенсация қилиш лозим.

100 мл, 200 мл инфузия учун шиша флаконларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10 дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«REKA-MED FARM» МЧЖ ҚК,

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани. С.Рахимов номидаги ф/х, М.Зохидова кўч. 36.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
3 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Aminar infuzion eritmasi 4,2%, 100 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

3 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Aminar infuzion eritmasi 4,2%, 100 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Aminar infuzion eritmasi 4,2%, 100 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Arginin gidroxloridi hisoblanadi.