Facebook Pixel Code

Amiodaron Borisov ZMP tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 27500 so'm gacha 33800 so'm
Retsept bo'yicha
70 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Amiodaron Borisov ZMP tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 200 мг амиодарон гидрохлориди;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, повидон, кальций стеарати.

Оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик, риска ва фаскали таблеткалар.

Таблеткалар 200 мг.

III гуруҳ антиаритмик восита. Амиодарон. АТХ коди: С01BD01.

Даволиш фақат стационар ёки амбулатор кардиолог кузатуви остида амалга оширилиши мумкин. Амиодарон фақат бошқа дори воситалари билан даволаш наф бермаган оғир аритмияларни ёки бошқа дори воситалари буюрилиши мумкин бўлмаганида; WPW-синдроми билан боғлиқ бўлган тахиаритмияларни; агар бошқа дори воситаларни буюриш мумкин бўлмаган бўлмачаларнинг хилпилаши ва липиллашини; пароксизмал характерли тахиаритмияларни, шу жумладан бўлмачали, атриовентрикуляр ва қоринчали тахикардияни, қоринчалар фибрилляциясини, агар бошқа дори воситаларини буюриш мумкин бўлмаганда даволаш учун кўрсатилган.

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин, етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади.

Юклама (“тўйинтирувчи”) доза: стационарда - бошланғич доза (бир неча қабулда) -суткада 600-800 мг, максимал - суткада 1200 мг 10 г йиғинди дозага эришилгунича; амбулатор - бошланғич доза (бир неча қабулда) - суткада 600-800 мг, 10 г йиғинди дозага эришилгунича (10-14 кун).

Самарани бир маромда сақлаб турувчи доза - суткада 100-400 мг. Минимал самарали дозани ишлатиш керак.

Давомли Т1/2 оқибатида препаратни кунора қабул қилиш ёки препаратни қабул қилишда - хафтада 2 кун танаффус қилиш мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: ўртача брадикардия (дозага боғлиқ); тез-тез эмас - турли даражали SA ва AV блокада, янги аритмияларни пайдо бўлиши ёки мавжуд бўлган аритмияларни чуқурлашиши, шу жумладан юракни тўхташи билан; жуда кам ҳолларда- яққол брадикардия, синус тугунини тўхташи, сурункали юрак етишмовчилигини авж олиши (давомли қўллашда).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани пасайиши, таъм сезишни қийинлашиши, “жигар” трансаминазалари фаоллигини алоҳида ошиши; тез-тез - ўткир токсик гепатит; жуда кам ҳолларда- сурункали жигар етишмовчилиги (сохта алкоголли гепатит, цирроз), шу жумладан фатал.

Нафас тизими томонидан: интерстициал ёки альвеоляр пневмонит, пневмония билан облитерацияланувчи бронхиолит, плеврит, ўпка фибрози; жуда кам ҳолларда - оғир нафас етишмовчилиги бўлган пациентларда бронхоспазм, ўткир респиратор синдром, ўпкадан қон кетиши.

Сезги аъзолари томонидан: шох парда эпителийида микрочўкмалар (рангли ореолни ёки кучли ёруғликда предметларнинг контурларини ноаниқлигига шикоят); жуда кам ҳолларда - кўрув нервининг неврити/кўрув нейропатияси.

Моддалар алмашинуви томонидан: тез-тез - гипотиреоз, гипертиреоз; жуда кам ҳолларда- АДГ секрециясининг бузилиши синдроми.

Тери қопламалари томонидан: фотосенсибилизация; терининг кулранг ёки хаворанг пигментацияси; жуда кам ҳолларда- эритема (бир вақтдаги нур билан даволашда), тери тошмаси, эксфолиатив дерматит, алопеция.

Нерв тизими томонидан: тез-тез - тремор, уйқуни бузилиши, шу жумладан “даҳшатли” тушлар кўриш; кам ҳолларда - периферик нейропатия ва/ёки миопатия; жуда кам ҳолларда- миячали атаксия, хавфсиз бош мия ички гипертензия, бош оғриғи.

Бошқалар: жуда кам ҳолларда - васкулит, эпидидимит, импотенция, тромбоцитопения, гемолитик ва апластик анемия.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан йодга), синус тугуни кучсизлиги синдроми, синусли брадикардия, синоатриал блокада, II ва III даражали атриовентрикуляр блокада (кардиостимуляторни ишлатишсиз), кардиоген шок, гипокалиемия, коллапс, артериал гипотензия, гипотиреоз, тиреотоксикоз, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари, моноаминооксидаза ингибиторларини қабул қилишда қўллаш мумкин эмас.

Икки ва учбоғли блокадалар (кардиостимуляторни ишлатишсиз), гипомагниемия, гипотиреоз, гипертиреоз, Q-T интервалини узайиши, Q-T интервалини узайтирувчи ва пароксизмал тахикардия чақирувчи дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш, ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Сурункали юрак етишмовчилиги (III-IV ФК), I даражали AV блокада, жигар етишмовчилиги, бронхиал астма, кексаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Қўллаш мумкин бўлмаган мажмуалар (“пируэт” тури қоринча полиморф тахикардия ривожланишининг хавфи): Iа синфи (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, прокаинамид), III синфи (дофетилид, ибутилид, бретилия тозилати) антиаритмик дори воситалари, соталол; бепридил, винкамин, фенотиазинлар (хлорпромазин, циамемазин, левомепрамазин, тиоридазин, трифлуопеназин, флуфеназин), бензамидлар (амисульпирид, сультоприд, сульпирид, тиаприд, вералиприд), бутерофенонлар (дроперидол, галоперидол), сертиндол, пимозид; трициклик антидепрессантлар, ципразид, макролидлар (эритромицин вена ичига, спирамицин), азоллар, безгакка қарши дори воситалари (хинин, хлорохин, мефлохин, галофантрин, лумефантрин); пентамидин (парентерал), дифеманил метилсульфати, мизоластин, астемизол, терфенадин, фторхинолонлар (шу жумладан моксифлоксацин).

Тавсия этилмайдиган мажмуалар: бета-адреноблокаторлар, секин кальций каналларининг блокаторлари (верапамил, дилтиазем ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи дилтиазем; сурги дори воситалари.

Эҳтиёткорлик билан қўллашни талаб қилувчи мажмуалар:

  • гипокалиемия чақирувчи диуретиклар, амфотерицин В (вена ичига), тизимли глюкокортикостероидлар, тетракозактид - ритмни қоринчали бузилишлари ривожланишининг хавфи;
  • прокаинамид - прокаинамиднинг ножўя самаралари ривожланишини хавфи;
  • билвосита таъсирга эга антикоагулянтлар (варфарин) - қон кетишлар ривожланишини хавфи;
  • юрак гликозидлари - автоматизмнинг (яққол брадикардия) ва AV ўтказувчанликнинг (дигоксиннинг концентрациясини ошиши) бузилиши;
  • эсмолол - қисқарувчанлик, автоматизм ва ўтказувчанликни бузилиши (симпатик нерв тизимининг компенсатор реакцияларини бостирилиши);
  • фенитоин, фосфенитоин - неврологик бузилишлар ривожланишининг хавфи;
  • флекаинид - амиодарон унинг концентрациясини оширади;
  • CYP3A4 изоферменти иштирокида метаболизмга учрайдиган дори воситалари (циклоспорин, фентанил, лидокаин, такролимус, силденафил, мидазолам, триазолам, дигидроэрготамин, эрготамин, статинлар, шу жумладан симвастатин - амиодарон уларнинг концентрациясини оширади;
  • орлистат амиадорон ва унинг метаболитларининг концентрациясини; клонидин, гуанфацин, холинэстераза ингибиторлари (донепезил, галантамин, ривастигмин, такрин, амбеноний хлориди, пиридостигмин, неостигмин), пилокарпин - яққол брадикардия ривожланиши хавфини пасайтиради;
  • циметидин, грейпфрут шарбати амиодароннинг метаболизмини секинлаштиради ва унинг плазмадаги концентрациясини оширади;
  • ингаляцион наркоз учун дори воситалари - брадикардия, АБ нинг пасайиши, ўтказувчанликни бузилиши, юракдан отилиб чиқаётган қон хажмини пасайиши, ўткир респиратор дистресс-синдром ривожланишини хавфи;
  • радиофаол йод - қалқонсимон безини радиоизотоп текшириш натижалари бузилиши мумкин;
  • рифампицин ва тешик далачой препаратлари плазмада амиодароннинг концентрациясини пасайтиради; ОИТВ протеазалари амиодароннинг плазмадаги концентрациясини ошириши мумкин;
  • клопидогрел - унинг плазмадаги концентрациясини пасайтириши мумкин;
  • декстрометорфан - унинг концентрациясини ошириши мумкин.

Даволашни бошлашдан олдин ЭКГ, ўпкаларнинг рентгенологик текширишни ўтказиш, қалқонсимон бези фаолиятини (гормонларнинг концентрацияси), жигар (трансаминазалар фаоллиги) ва плазма электролитларининг (калий) концентрациясини баҳолаш керак.

Даволаш даврида вақти-вақти билан трансаминазалар (ўзгарганда, хатто даволашни тўхтатишгача доза камайтирилади) ва ЭКГ (QRS комплексининг кенглиги ва QT интервалининг давомийлиги) таҳлили ўтказилади. Ўзгаришлар амиодароннинг дозасига тузатиш киритиш ва аритмияга қарши таъсирини баҳолашни талаб қилади.

Хар йили ўпкаларни рентгенологик текшириш, ярим йилда 1 марта - ташқи нафас фаолиятини текшириш тавсия этилади. Қалқонсимон бези дисфункциясининг клиник белгилари бўлмаганида даволашни тўхтатиш керак эмас. Нафас тизими томонидан бузилишлар амиодарон эрта бекор қилинганида асосан қайтувчан бўлади. Клиник симптомларда амиодарон билан даволашни қайта баҳолаш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Фотосенсибилизация ривожланишини олдини олиш учун қуёшда бўлишдан ёки қуёшдан ҳимояловчи кремларни ишлатишдан сақланиш тавсия этилади.

Кўришнинг ноаниқлиги ёки кўриш ўткирлигини пасайиши пайдо бўлганида, амиодаронни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилиш учун, офтальмологик текширувни, шу жумладан фундоскопия, текширишни ўтказиш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўллаш фақат ритмни ҳаёт учун хавфли бузилишларидагина қўллаш мумкин.

Йод сақлайди, шунинг учун қалқонсимон безда радиофаол йоднинг тўпланиши тестларининг натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Жаррохлик аралашувлар ўтказилганида, анестезиологни препаратни қабул қилиш хақида хабардор қилиш керак.

Амиодарон ва симвастатин бир вақтда қўлланган ҳолда, бундай пациентларда рабдомиолиз ривожланишини потенциал хавфи туфайли, симвастатиннинг дозаси 10 мг дан ошмаслиги керак. Амиодарон ва ловастатин бир вақтда қўлланган ҳолда, лавастатинининг дозаси суткада 40 мг дан ошмаслиги керак. Пациент шунингдек хар қандай кутилмаган мушак оғриғи, мушак кучсизлиги пайдо бўлган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги хақида огоҳлантирилган бўлиши керак.

Ҳар қандай кутилмаган мушак оғриғи, мушак кучсизлиги пайдо бўлган ҳолда дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

Даволаниш даврида автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак.

Препаратнинг таркибида лактоза борлиги туфайли, галактозани туғма ўзлаштираолмаслиги, Лаппа лактаза танқислиги, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентларга қабул қилиши тавсия этилмайди.

Симптомлари: брадикардия, атриовентрикуляр блокада, артериал босимни пасайиши, “пируэт” тур пароксизмал тахикардия, мавжуд бўлган сурункали юрак етишмовчилигини ёмонлашиши, жигар фаолиятини бузилиши, юракни тўхташи.

Дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.

10 таблеткадан 3 ёки 6 контур уяли ўрам қутида.

Ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

“Борисовский завод медицинских препаратов” очиқ акционерлик жамияти, Беларусь Республикаси, Борисов ш., Чапаев кўч.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Amiodaron: 200 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
200 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belarus
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
ehtiyotkorlik bilan
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Amiodaron Borisov ZMP tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 9167 so'm - 10 шт.

Ehtiyotkorlik bilan. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Amiodaron Borisov ZMP tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.

Amiodaron Borisov ZMP tabletkalari 200 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Amiodaron hisoblanadi.