Facebook Pixel Code

Amoksitsillin-Remedy (Amoxicillin-Remedy) tabletkalari 250 mg №100 (10 ta blister x 10 tabletka)


Uchun ko‘rsatma Amoksitsillin-Remedy (Amoxicillin-Remedy) tabletkalari 250 mg №100 (10 ta blister x 10 tabletka)

бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 250 мг ёки 500 мг амоксициллин тригидрати;

ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, магний стеарати ёки кальций стеарати ёки стеарин кислотаси, тальк.

Оқ ёки деярли оқ рангли ясси цилиндрик шакли фаскали ва рискали таблеткалар.

Таблеткалар.

Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA04.

Ярим синтетик пенициллинлар гуруҳига кирувчи кенг таъсир доирасига эга антибиотик. Бактерицид таъсир кўрсатади, ҳужайра қобиғи синтезини сусайтиради. Граммусбат микроорганизмларга (гемолитик ва ногемолитик Streptococcus spp., Staphylococcus spp., бета-лактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқармайдиган Clostridium spp., Bacillus anthracis, Corynebacterium diphtheriae, Enterococcus spp.) ва грамманфий микроорганизмларга (Haemophilus influenzae, Bordetella pertussis, Proteus mirabilis, Brucella spp., Neisseria gonorrhoeae ва Neisseria meningitidis, Salmonella spp., Shigella spp., Esherichia coli, Borrelia burgorfery, Helicobacter pylori) нисбатан фаол.

Бета-лактамаза (пенициллиназа) ишлаб чиқарадиган микроорганизмларга, Pseudomonas, индол-мусбат Proteus, Serratia, Enterobacter га нисбатан фаол эмас.

Фармакокинетикаси

Препарат меъда-ичак йўлларидан амалда тўлиқ (93%) сўрилади, овқат қабул қилиш препаратнинг сўрилишига таъсир қилмайди, меъданинг кислотали муҳитида парчаланмайди. Қон плазмасида энг юқори концентрацияга қабул қилингандан тахминан 1-2 соат ўтгач эришилади. Препаратнинг тахминан 17% қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Организм тўқималарига ва биологик суюқликларига (орқа мия суюқлиги бундан мустасно) яхши киради, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарнинг меъёрий фаолиятида ўт суюқлигидаги концентрацияси қондаги концентрациясидан 2-4 марта юқори бўлади. Катта қисми буйраклар орқали, асосан найчалар экскрецияси билан, тахминан 50% ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Яримчиқарилиш даври (Т 1/2) 1-2 соат, жигар фаолияти бузилганида у ўзгармайди, аммо буйракларнинг фаолияти бузилганида (креатинин клиренси (КК) 15 мл/мин га тенг ёки кам) узаяди, анурияда эса (5-15 соат) ўртача 8,5 соатга етади.

Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни, айниқса нафас аъзолари, сийдик-жинсий тизими, ўт-сафро йўллари, меъда-ичак йўллари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини даволаш.

Антибиотик-жарроҳлик комплекс даволаш доирасида препарат ўт - сафро қопчаси ва ўт сафро йўлларида сальмонелла ташувчиликни санация қилиш учун қўлланади.

Ичга, овқат қабул қилишдан олдин ёки кейин.

Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга (тана вазни 40 кг дан ортиқ) одатда 1,0-1,5 г суткалик дозада буюрилади. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларда суткалик доза одатда 0,75 г ни, 2 ёшдан 5 ёшгача 0,375 г ни, 2 ёшдан кичик ёшда 20 мг/кг тана вазнигани ташкил қилади. Суткалик доза 2-3 қабулга бўлинади.

Инфекцион касалликнинг оғир кечишида дозани икки мартага ошириш мумкин. Препарат билан даволаш камида 5-7 кун давом этиши керак, аммо сурункали бронхитнинг зўрайишида одатда фақат йирингли балғам ажралиши даврида буюрилади. Бета-гемолитик стрептококклар чақирган инфекцияларда, асоратларни олдини олиш учун препаратни камида 10 кун қўллаш лозим. Препаратни қабул қилишни касалликнинг симптомлари йўқолганидан кейин 48 соат давомида давом эттириш керак. Ўткир гонореяда 3 г бир қабулда 1 г пробенецид билан бирга буюрилади. Аёлларни даволашда кўрсатилган дозани такрорлаш тавсия қилинади. Жигар фаолияти пасайганида препаратнинг дозаси ўзгартирилмайди. Гемодиализдан кейин диализда чиқарилган миқдорни тўлдириш керак.

Буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларда КК 10 мл/мин дан пастлигида препаратнинг дозаси 15-50% камайтирилади ёки қабуллар орасидаги интервал 24 соатгача оширилади. КК 10-30 мл/мин да препарат 500 мг дозада 12 соатлик интервал билан буюрилади. Сийдик чиқариш йўлларининг асоратланмаган инфекцияларида ҳар бир юборишга 3 г дан 10-12 соатлик интервал билан буюрилади.

Аллергик реакциялар: эритема, эшакеми, ринит, конъюнктивит; кам ҳолларда иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия; жуда кам - анафилактик шок, Квинке шиши. Овқат ҳазм қилиш йўлларининг бузилишлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, орқа чиқарув тешиги соҳасини қичишиши, жуда кам - сохтамембраноз ва геморрагик колитлар пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда интерстициал нефрит, жуда кам агранулоцитоз, тромбоцитопенияни ривожланиши мумкин.

Пенициллинларга, цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, оғир жигар етишмовчилиги, амоксициллинга сезгир бўлмаган микроорганизмлар, айниқса псевдомонадалар ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликлар, аллергия, бронхиал астма, анамнездаги пичан тумови ёки эшакеми, инфекцион мононуклеоз, лимфолейкоз, ҳомиладорлик ва лактация даври.

Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, макролидлар) билан бир вақтда қўлланганида ўзаро антагонизм, аминогликозид ва цефалоспорин гуруҳи антибиотиклари билан қўлланганида микробларга қарши таъсирида синергизм кузатилади. Аллопуринол билан бир вақтда ишлатилганида тери аллергик реакцияларнинг тез-тезлиги ошмайди. Препарат стероид ҳомилага қарши воситаларнинг таъсирини камайтиради ва пенициллин ва цефалоспоринлар билан қарама-қарши сенсибилизацияга эга. Пробенецид, фенилбутазон, оксифенбутазон, ацетилсалицил кислотаси, сулфинпиразон препаратнинг плазмадаги концентрациясини ва унинг Т 1/2 оширади. Антацидлар препаратнинг сўрилишини камайтиради.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Симптомлари: меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилиши: кўнгил айниши, қусиш, диарея ва унинг оқибатида сув-электролит мувозанатини бузилиши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситаларни буюриш, сув-электролит мувозанати бузилганида - тузли эритмаларни инфузия қилиш.

Таблеткалар 250 мг ва 500 мг дан контур уяли ва контур уясиз ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт буйича.

Remedy, CП ООО, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:

Amoksitsillin: 250 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
100
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Amoksitsillin-Remedy (Amoxicillin-Remedy) tabletkalari 250 mg №100 (10 ta blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Amoksitsillin-Remedy (Amoxicillin-Remedy) tabletkalari 250 mg №100 (10 ta blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.

Amoksitsillin-Remedy (Amoxicillin-Remedy) tabletkalari 250 mg №100 (10 ta blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.