Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 11400 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Amoksitsillin: 250 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula)
500 мг ли 1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 588 мг амоксициллин тригидратга эквивалент 500 мг амоксициллин;
ёрдамчи ингредиентлар: магний стеарати, тальк;
250 мг ли 1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 294 мг амоксициллин тригидратга эквивалент 250 мг амоксициллин;
ёрдамчи ингредиентлар: магний стеарати, тальк.
Олча рангли қопқоқчали ва сариқ рангли корпусида «AMOXY 500 mg» ёки «AMOXY 250 mg» ёзуви бўлган қаттиқ желатинли капсулалар.
Капсулалар.
Пенициллинлар гуруҳига мансуб, пенициллиназа томонидан парчаланувчи антибиотик. АТХ коди: J01CA04.
Фармакодинамикаси
Амоксициллин кенг таъсир доирали антибиотик бўлиб, аминопенициллин кислотасининг ҳосиласидир. Антибактериал, бактерицид таъсир кўрсатади. Транспептидазани ингибирлайди, петидогликанинг синтезини бўлиниш ва ўсиш даврида бузади, микроорганизмларнинг лизисини чақиради.
Граммусбат ва грамманфий кокклар, баъзи грамманфий таёқчаларга нисбатан фаол. b - лактамазалар томонидан парчаланади, шунинг учун b - лактамаза ишлаб чиқарувчи микроорганизмлар амоксициллиннинг таъсирига чидамли.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганида тез ва деярли тўлиқ (93%) сўрилади. 250 мг амоксициллин ичга қабул қилинганидан сўнг плазмадаги максимал концентрациясига (3,5-5 мкг/мл) 1-2 соатдан кейин эришилади. Нордон мухитда барқарор, овқат қабул қилиш сўрилишига таъсир қилмайди. Турли тўқима ва аъзоларга киради, гистогематик тўсиқлардан осон ўтади (ўзгармаган гематоэнцефалик тўсиқ бундан мустасно). Ярим чиқарилиш даври 1-1,5 соатни ташкил қилади, буйракларнинг фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври 4-12,6 соатгача узаяди. Нофаол метаболитларни ҳосил қилиб, қисман метаболизмга учрайди. Ўзгармаган кўринишда (50-70%) буйраклар орқали чиқарилади. Кўп бўлмаган миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади.
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган инфекцион-яллиғланиш касалликлари:
- нафас аъзоларининг инфекциялари;
- сийдик жинсий тизими аъзоларининг инфекциялари;
- МИЙ аъзоларининг инфекциялари;
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари.
Препарат ичга қабул қилинади. Дозалаш тартиби касалликнинг оғирлиги, қўзғатувчининг препаратга сезгирлиги, пациентнинг ёшини хисобга олиб шахсий белгиланади. Катталар учун бир марталик доза 0,5 г кунига уч марта. Касалликнинг оғир кечишида доза 1,0 г гача, суткада 3 марта оширилади. 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга 0,25 г дан кунига 3 марта буюрилади;
2 ёшдан 5 ёшгача 0,125 г дан кунига 3 марта;
2 ёшгача кг тана вазнига 0,02 г ҳисобидан, ҳисобланган суткалик доза 3 қабулга бўлинади. Даволаш курси 5-12 кун. Асоратланмаган гонореяни даволаш учун 3г препарат қабулга буюрилади; амоксициллин билан бир вақтда 1,0г пробеницид буюриш мақсадга мувофиқ. Буйраклар фаолияти бузилган пациентларда препаратнинг дозаси 15-50% га камайтирилади ёки қабуллар орасидаги интервал 24 соатгача оширилади.
МИЙ томонидан: кам ҳолларда диарея, анус сохасида қичишиш; диспепсия бўлиши мумкин; айрим холларда псевдомембраноз ва геморрагик калитлар.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда интерстициал нефритнинг ривожланиши; Қон яратиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда агранулоцитоз, тромбоцитопения.
Аллергик реакциялар: тери реакциялари, асосан специфик макулопапулез тошма кўринишида; кам ҳолларда кўпшаклли эритма, Стивенс-Джонсон синдроми; айрим ҳолларда анафилактик шок, ангионевротик шиш.
- препаратга ва бошқа бета-лактам антибиотикларга юқори сезувчанлик;
- инфекцион мононуклеоз ва лимфатик турдаги лейкемоид реакциялар.
Пробеницид, фенилбутазон, оскифенбутазон, камроқ даражада ацетилсалицил кислотаси ва сульфинпиразон пенициллин қатор препаратларнинг найчалар секрециясини бостиради, бу яримчиқарилиш даврининг ва плазмада амоксициллиннинг концентрациясини ошишига олиб келади. Амоксициллин фақат кўпаяётган микроорганизмларга таъсир қилади, шунинг учун уни бактериостатик таъсир қилувчи, микробларга қарши препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Қўзғатувчининг амоксициллинга сезгирлигини мусбат синамалари бўлганида, бошқа бактерицид антибиотиклар (цефалоспиринлар, аминогикозидлар) билан мажмуада қўллаш мумкин.
Буйракларнинг оғир бузилишларида (креатинин клиренси 10 мл/мин дан кам) юборишлар орасидаги интервални 12-24 соатгача ошириш керак. Эшакеми ва тошмали иситмада эҳтиёткорлик билан қўлланади. Узоқ муддат даволаш жараёнида жигар, буйраклар фаолиятини ва гемопоэзни вақти-вақти билан назорат қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши.
Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сургиларни буюриш, сув-электролит мувозанатини тўғрилаш, гемодиализ.
10 капулада ПВХ плёнка ва алюмин фольга блистерда.
10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ ва қоронғи жойда, +25 °С дан паст ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепти бўйича.
North China Pharmaceutical Co. Ltd.,
Восточная Хуаяо кўч. №6, шоссе Хепинг,
Шицзячжуан ш. Хебей Провинцияси, ХХР
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar, Limfa tugunlarining yallig'lanishi uchun antibiotiklar
Amoksitsillin: 250 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.
Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.
Amoksitsillin Shimoliy Xitoy kapsulalari 250 mg №100 (10 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi North China Pharmaceutical hisoblanadi.