Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2100 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 500 mg/kapsula
Uchun ko‘rsatma Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula)
бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 250 мг ёки 500 мг ампициллин тригидрати (ампициллинга қайта ҳисобланганда);
ёрдамчи модда: стеарин кислотаси.
Оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар № 1 (250 мг доза учун), № 0 (500 мг доза учун).
Капсулалар.
Антибиотиклар (пенициллинлар гуруҳи). АТХ коди: J01CA01
Препарат - яримсинтетик пенициллинлар гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотикдир.
Микроорганизмлар ҳужайраси девори синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир қилади. Пенициллиназа таъсирида парчаланади. Кислотага чидамли.
Препаратга пенициллиназа ишлаб чиқармайдиган Streptococci A, B, C, F, G; Str.pneumoniae ва қуйидаги микроорганизмлар: L.monocytogenes, Corynebacterium diphtheriae, Erysipelothrix rhusopathiae, Eikenella, N.meningitidis, Bordetella pertussis, Clostridium spp., Propioniobacterium acnes, Peptostreptococcus spp., Actinomyces spp., Leptospira spp., Treponema доимо сезгир; Enterococcus faecalis, E.coli, Proteus mirabilis, Salmonella spp., Vibrio cholerae, H.influenzae, N.gonorrhoeae, Fusobacterium spp., Prevotella лар доимий сезгир эмас.
Препаратга чидамли микроорганизмлар: Staphylococcus spp., B.catarrhalis, Klebsiella spp., Enterobacter spp., C.diversus, C.freundii, Proteus vulgaris, Providencia rettgeri, Morganella morganii, Y.enterocolitica, Pseudomonas spp., Acinetobacter spp., Xanthomonas spp., Flavobacterium spp., Alcaligenes spp., Nocardia spp., Campylobacter spp., Legionella pneumophila, Mycobacterium spp., Bacteroides spp., Mycoplasma spp., Chlamydia spp.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади.
Плазмадаги энг юқори концентрациясига тахминан 1,5-2 соатдан кейин эришилади.
Организмнинг тўқималари ва суюқликларига киради, терапевтик дозаларда плеврал, перитонеал ва синовиал суюқликларда, ўт-сафрода аниқланади.
Препарат йўлдош тўсиғидан ўтади, она сутига ажралиб чиқади.
Яримчиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 1 соат, анурияда бу давр 12-20 соатгача узаяди.
Препаратнинг асосий қисми организмдан буйраклар орқали чиқарилади, шунинг учун сийдикда антибиотикнинг жуда юқори миқдори ҳосил бўлади.
Қайта юборилганида, препарат организмда тўпланиб қолмайди, бу уни катта дозаларда ва узоқ вақт қўллаш имконини беради.
Бактериал инфекциялар: бронхит, пневмония, дизентерия, сальмонеллёз, сальмонеллаларни узоқ вақт ташувчилик, холецистит, кўкйўтал, пиелонефрит, уретрит, эндокардит, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, гинекологик инфекциялар, қулоқ, бурун, томоқ инфекциялари, одонтоген инфекциялар, менингит, сепсис ва препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган бошқа инфекцияларда қўлланади.
Ўртача оғирликда кечувчи инфекцияларда, суткалик дозаси катталар учун 2-3 г, оғир инфекцияларда - 10 г, менингитда - 14 г.
Болаларга препарат 50-100 мг/кг суткалик дозада буюрилади.
Бир ёшгача бўлган болалар учун бу суткада 0,25-0,75 г, 1 ёшдан 6 ёшгача - суткада 0,75-1,5 г, 6 ёшдан 15 ёшгача - суткада 1,5-2 г ни ташкил қилади.
Суткалик дозани 2-4 марта қабул қилишга, менигитда 6-8 марта қабул қилишга бўлинади.
Гонококкли уретрит бундан истисно, унда 3,5 г препарат ичга бир марта қабул қилиш учун бир марта буюрилади.
Препарат овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилинади.
Даволаш курсининг муддати одатда 5-10 кун, ўткир пиелонефритда 2-3 ҳафта, сурункали пиелонефритда 6 ойдан ортиқни ташкил қилади.
- аллергик реакциялар (эшакеми, эритема, Квинке шиши, ринит, конъюнктивит;
- кам ҳолларда - иситма, бўғимларда оғриқлар, эозинофилия;
- жуда кам ҳолларда - анафилактик шок).
Марказий нерв тизимига захарли таъсири (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда юқори дозаларда қўлланганда), диспепсик кўринишлар (диарея, кўнгил айниши, қайт қусиш), кандидоз, ичак дисбактериози бўлиши мумкин.
Мутлоқ: пенициллин қатори антибиотикларига юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини оғир бузилишлари, миастения, 1 ёшгача бўлган болалар, препаратга сезгир бўлмаган штаммлар, айниқса псевдомонадалар ва стафилококклар чақирган инфекцион касалликлар.
Нисбий: цефалоспоринларга юқори сезувчанлик, анамнезда аллергия, бронхиал астма, пичан тумови ёки эшакемини бўлиши, инфекцион мононуклеоздаги, лимфолейкоздаги иккиламчи инфекциялар, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Бактериостатик антибиотиклар (тетрациклин, хлорамфеникол, эритромицин ва бошқалар) билан бир вақтда қўлланганида ўзаро антагонизм юзага келади.
Аминогликозид антибиотиклари билан микробларга қарши самарадорлигида синергизм кузатилади.
Пробеницидни бирга буюриш, препаратни сийдик билан чиқарилишини камайтиради ва унинг қон зардобидаги концентрациясини ошишига олиб келади, аллопуринол билан эса - препаратнинг метаболизмини секинлаштиради ва тери тошмасининг пайдо бўлиш тез-тезлигини оширади.
Кам ҳолларда препарат перорал контрацептивларнинг таъсирини сусайтиради.
Аллергик реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва десенсибилизацияловчи даволашни ўтказиш керак.
Препарат сепсисли беморларда қўлланганида бактериолиз реакцияси (Яриш-Герксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин.
Ҳолсизланган беморларни узоқ вақт даволаганда препаратга чидамли микроорганизмлар (ачитқисимон замбуруғлар, грамманфий микроорганизмлар) чақирган суперинфекция ривожланиши мумкин.
Бу беморларга препарат билан даволаш даврида В гуруҳи витаминларини ва С витаминини, буюриш, зарурати бўлганда нистатин ва леворинни бериш мақсадга мувофиқдир.
Бронхиал астмада, пичан иситмасида ва бошқа аллергик касалликларда, зарур ҳолларда препарат билан бир вақтда десенсибилизацияловчи воситалар буюрилади.
Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Буйраклар, жигар фаолиятини ва қон манзарасини мунтазам назорат қилиш керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
3 йил.
Рецепт буйича.
«Jurabek Laboratories» МЧЖ ҚК, Ўзбекистон Республикаси, 100003, Тошкент ш., Олмазор кўч. 165, тел/факс: (99871) 150-03-03
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Antimikrobiyal dorilar, Antibiotiklar, Keng spektrli antibiotiklar, SARS uchun antibiotiklar, Tomoq og'rig'i uchun antibiotiklar, Sinusit (sinusit)uchun antibiotiklar, Otit uchun antibiotiklar, Bronxit uchun antibiotiklar, Pnevmoniya uchun antibiotiklar, Pielonefrit uchun antibiotiklar
Ampitsillin: 500 mg/kapsula
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ning to`liq analoglari:
- Ampitsillin trihidrat (Ampicillin trihydrate) Dentafill Plus tabletkalari 0,25 g №10 (1 blister)
- Ampisillin (Ampicillinum) Dentafill Plus suspenziyasi uchun kukun 125 mg / 5 ml, har biri 17,5 g (flakon)
- MR ampitsillin natriy tuzi (MR Ampicillin natrium) 1 g № 10 in'ektsiya eritmasini tayyorlash uchun kukun (flakonlar)
Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ning asosiy faol moddasi Ampitsillin hisoblanadi.
Ampitsillin (Ampicillin) Jurabek kapsulalari 500 mg №20 (2 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.