Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: метамизол натрий - 500 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, натрий лаурилсульфати, кальций стеарати.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик, рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Анальгетиклар ва антипиретиклар пиразолонлар.
- жароҳатдан ёки операциядан кейинги ўткир оғриқ;
- ички аъзолар мушакларининг спазми оқибатидаги ўткир оғриқ;
- ўсмаларга боғлиқ бўлган оғриқ;
- бошқа даволаш чораларини иложи бўлмаганида, бошқа ўткир ва сурункали жадал оғриқлар;
- юқори ҳароратда, бошқа иситмани туширувчи дори воситаларидан самара бўлмаганида қўлланилади.
Дозалаш оғриқнинг жадаллигига, иситма ва Анальгинни қабул қилишга бўлган жавобга шахсий реакцияга боғлиқ. Оғриқ ва иситмани бартараф қилувчи, энг паст самара дозалар танланиши лозим. Таблеткани бутунлигича, етарли миқдордаги суюқлик билан ютиш лозим (масалан бир стакан сув билан).
Болалар ва 14 ёшгача бўлган ўсмирлар учун метамизолни бир марталик дозаси 8-16 мг/кг (иситма туширувчи сифатида 10 мг/кг).
Катталар ва 15 ёшдан ошган ўсмирлар (>53 кг) 1000 мг гача бир марта қабул қилиш мумкин. Бир марталик қабул қилишни самараси кам бўлган ҳолатда, максимал бир марталик дозани суткада 4 мартагача қабул қилиш мумкин.
Қуйида келтирилган жадвал ўзида тавсия этилган дозалашни тартибини сақлайди.
Ёши (тана вазни) | Бир марталик доза | Максимал суткалик доза |
10-14 ёш (32-53 кг) | 1 таблеткадан (500 мг метамизол натрий) | 4 таблеткадан (2000 мг метамизол натрий ) |
Катталар ва 15 ёшдан катта болалар (>53 кг) | 1-2 таблеткалар (500-1000 мг метамизол натрий) | 8 таблеткадан (4000 мг метамизол натрий ) |
Кекса ёшдаги пациентлар. Кекса ёшдаги пациентларда доза камайтирилиши лозим, чунки Анальгинни қабул қилишда унинг метаболитларини чиқарилишини камайиши мумкин.
Буйрак фаолияти пасайганида ва креатинин клиренси бузилганида доза камайтирилиши лозим, чунки метаболитларни чиқарилиши камайиши мумкин.
Буйрак ва жигар фаолиятини бузилиши
Буйрак ва жигар фаолияти пасайганида юқори дозаларни қабул қилишдан сақланиш лозим. Дозани камайтирмасдан қисқа муддатда қўлланилиши мумкин. Узоқ муддат қабул қилиш мумкин эмас.
Давомли даволаш талаб этилса, қоннинг шу жумладан лейкоцитларни мавжуд назорати талаб этилади.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларнинг тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум - маълум маълумотларга асосланиб аниқлашни иложи йўқ.
Аллергик реакциялар. Тез-тез эмас: тошма; кам ҳолларда: макулопапулёз экзантема, анафилактик ёки анафилактоид реакциялар. Асосан қабул қилгандан кейин биринчи соатлари давомида учрайди. Қичишиш, ачишиш, қизариш, тошма, шиш каби тери реакциялари ҳолида, кам ҳолларда - ҳансираш намоён бўлади. Эшакеми, оғир даражали Квинке шиши (шу жумладан томоқда), оғир бронхоспазм, юрак ритмини бузилиши, артериал гипотензия (баъзи ҳолларда артериал босимини (АБ) ошиши билан бирга) каби оғир шакллари билан кечади.
Тери реакциялари келиб чиққанда Анальгинни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Жуда кам ҳолларда: анальгетик индукцияланган бронхиал астма (шу жумладан астманинг аспиринли шакли бўлган пациентларда), Стивенс-Джонсон синдроми ёки Лайелл синдроми, шок.
Қон ва лимфа тизими. Кам ҳолларда: лейкопения. Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз ёки тромбоцитопения. Ҳаттоки Анальгиннинг аввалги қўлланилиши асоратларсиз ўтган бўлса ҳам ривожланиши мумкин. Агар Анальгин бир ҳафтадан ортиқ қўлланилса, агранулоцитозни келиб чиқиши хавфи ошиши мумкин.
Агранулоцитоз юқори ҳарорат, қалтираш, томоқда оғриқ, ютишни қийинлашиши, оғиз соҳасини, бурун, томоқ ва жинсий аъзолар ёки анал соҳасини қичишиши билан намоён бўлади. Эритроцитларни чўкиш тезлиги (ЭЧТ) аҳамиятли ошади, гранулоцитлар миқдори кескин камаяди ёки кейинчалик бутунлай йўқолади. Бундай ҳолатда Анальгинни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш лозим.
Юрак-қон томир тизими. Тез-тез эмас: дори воситасини қўллаш вақтида ёки кейин гипотензив реакциялар бўлиши мумкин.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари касалликлари. Жуда кам ҳолларда: буйрак фаолиятини ўткир ёмонлашиши, кейин протеинурия, олигоурия ёки анурия, ўткир буйрак етишмовчилиги, ўткир интерстициал нефрит ривожланиши мумкин. Сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.
- анальгинга ёки пиразолон ва пиразолидиннинг бошқа ҳосилаларига (шу жумладан агранулоцитоз аниқланган пациентларда) ёки таблетканинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;
- 10 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорликнинг биринчи ва охирги уч ойлиги;
- анамнезида аспиринли астмаси бўлган ёки ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва анальгетикларни ўзлаштираолмаслик синдроми (эшакеми, ангионевротик шиш) бўлган пациентлар;
- суяк кўмиги фаолиятини бузилиши (масалан, цитостатиклар билан даволашдан сўнг) ёки қон яратиш тизими касалликлари;
- глюкозо-6-фосфатдегидрогеназанинг танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия;
- ўткир алмашинувчи порфирияда систолик артериал босими 100 мм сим. уст. дан паст бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.
Этанол, перорал гипогликемик препаратлар, фуросемид, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар ва индометацин уларнинг самарасини кучайтиради.
Хлорпромазин ёки фенотиазинни бошқа ҳосилалари бир вақтда қўллаш яққол гипотермияни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Рентгеноконтраст моддалар, коллоид қон ўрнини босувчилар ва пенициллинни Анальгин билан даволашда қўллаш мумкин эмас.
Циклоспорин бир вақтда қўлланганида қонда циклоспоринни концентрацияси камаяди.
Фенилбутазон, барбитуратлар ва бошқа гепатоиндукторлар Анальгинни самарасини камайтиради.
Нонаркотик анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, гормонал контрацептивлар ва аллопуринол Анальгинни бир вақтда қўллаш токсикликни кучайишига олиб келиши мумкин.
Седатив воситалар ва транквилизаторлар (сибазон, триоксазин, валокордин), кодеин, антигистамин воситалар ва пропранолол Анальгинни оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Миелотоксик дори воситалари, тиамазол ва сарколизин гематотоксикликка олиб келади.
Дори воситаси қўлланганида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун тана ҳароратини ошиши, қалтираш, томоқда оғриқ, ютишни қийинлашиши, стоматит, шунингдек ташқи жинсий аъзоларни ва анал соҳасини яллиғланишида Анальгинни дарҳол бекор қилиш лозим.
Анальгинга потенциал оғир анафилактоид оғир реакцияларнинг хавфи қуйидаги пациентларда аҳамиятли ошади:
- нонаркотик анальгетикларга астма ёки ангионевротик шиш;
- риносинусит ва полипоз билан бирга кечувчи бронхиал астма;
- сурункали эшакеми;
- бўёвчиларни (тартразин) ва консервантларни (бензоатлар) ўзлаштираолмаслик;
- алкоголни ўзлаштираолмаслик.
Оғир юрак-қон томир патологиялари бўлган беморларга буюришда гипотензив таъсири туфайли, гемодинамикани синчков назоратини ўтказиш зарур. Артериал босими 100 мм сим. уст. дан паст, миокард инфаркти, анамнезида кўп сонли жароҳатлар, анамнезида жигар ва буйрак касалликлари (пиелонефрит, гломерулонефрит) бўлган пациентларда, цитостатиклар билан даволашда, қон касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Ушбу реакцияларнинг хавфи сувсизланиш ёки дегидратация бўлган пациентларда, шунингдек юқори ҳароратда ошади.
Айрим ҳолатларда Анальгинни юракнинг оғир ишемик касалликларида ёки бош мия артерияларнинг мувофиқ стенозида, гемодинамика кўрсаткичларини синчков назоратидан сўнг қўллаш мумкин.
Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Анальгинни фақат фойда, хавф ва эҳтиёткорлик чораларини синчковлик билан баҳолагандан кейин қўллаш лозим.
Анафилактик реакцияларнинг юқори хавфи бўлган пациентларда Анальгинни бўлиши мумкин бўлган хавфни кутилаётган фойдага нисбатан синчковлик билан баҳолангандан сўнг қўлланилиши мумкин.
Қоринда кучли оғриқларни бартараф этиш учун қўллаш мумкин эмас (сабаби аниқланмагунича).
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик вақтида Анальгинни қўлланилиши ҳақида етарли маълумотлар йўқ. Анальгинни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, иккинчи уч ойлигида фақат фойда ва хавфни жиддий баҳолагандан сўнг қўлланилиши мумкин. Анальгинни ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Баъзи ҳолларда Анальгинни қабул қилгандан кейин 48 соатдан сўнг қўллаш мумкин.
Автомобилни бошқариш ёки техника билан ишлаш қобилиятига таъсири
Тавсия этилган дозалар концентрацияга ва реакция тезлигига таъсир кўрсатмайди. Юқори дозаларни қабул қилганда машиналарни, транспорт воситаларини ёки бошқа хавфли турдаги фаолиятларни бошқаришдан сақланиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: гипотермия, артериал босимни яққол пасайиши, юракни уриши, ҳансираш, қулоқларда шовқин, кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, ҳолсизлик, олигурия, анурия, уйқучанлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, тахикардия, тиришишли синдром; ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром ривожланиши мумкин, буйрак ва жигар етишмовчилиги, нафас мушакларининг фалажи.
Даволаш: қусишни чақириш, меъдани зонд билан ювиш, тузли сурги воситаларини, фаоллаштирилган кўмирни буюриш. Фаолиятларни тутиб туришга йўналтирилган жадаллаштирилган диурез, гемодиализ, қонни ишқорлаштиришни, симптоматик терапияни ўтказиш лозим. Тиришиш синдроми ривожланганда диазепамни ва тез таъсир қилувчи барбитуратларларни вена ичига юбориш буюрилади.
10 таблеткадан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамлар илова-варақа билан бирга картон қутида (№10х2).
10 таблеткадан контур уясиз ўрамда, 1 контур уясиз ўрамлар илова-варақа билан бирга картон қутида (№10х1).
Даволашпрофилактика муассасалари учун: 300 контур уяли ўрамлар илова-варақа билан бирга картон қутида (№10х300) ёки 390 контур уясиз ўрамлар (№10х390) 10 дона қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга.
Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ акционерлик жамияти, Беларусь Республикаси, Минск вилояти, Борисов ш., Чапаев кўч., 64.
Metamizol natriy: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) narxi har bir paket uchun
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) ning to`liq analoglari:
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.