Facebook Pixel Code

Analgin

Tovarlar: 18
Analgin  Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar)
Dentafill Plyus (O`zbekiston)
dan 4600 so'm
Retsept bo'yicha
в 46 dorixonalarda
MR Analgin  in'ektsiya uchun eritma 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
Merrymed Farm (O`zbekiston)
dan 10000 so'm
Retsept bo'yicha
в 25 dorixonalarda
Analgin  Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
Irbitskiy XFZ (Rossiya)
dan 2700 so'm
Без рецепта
в 32 dorixonalarda
Analgin  Radix in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar)
Radiks (O`zbekiston)
dan 6100 so'm
Retsept bo'yicha
в 14 dorixonalarda
Analgin  Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
“O‘zximfarm” (O`zbekiston)
dan 10000 so'm
Retsept bo'yicha
в 11 dorixonalarda
Analgin  Uzximfarm tabletkalari 500 mg №6 (1 blister)
“O‘zximfarm” (O`zbekiston)
dan 3000 so'm
Retsept bo'yicha
в 1 dorixonada
Analgin bayan tibbiyot eritmasi D / in. 50% 2 ml №10 (2 blister x 5 ampula)
Bayan Medikal (O`zbekiston)
dan 9700 so'm
Retsept bo'yicha
в 4 dorixonalarda
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister)
Borisov ZMP (Belarus)
dan 2000 so'm
Без рецепта
в 20 dorixonalarda
Analgin Borisov zavodi 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
Borisov ZMP (Belarus)
dan 15000 so'm
Без рецепта
в 68 dorixonalarda
Analgin Jurabek eritmasi D/in. 50% 2 ml №5 (ampulalar)
Jo'rabek (O`zbekiston)
dan 5300 so'm
Retsept bo'yicha
в 11 dorixonalarda
Analgin Usolye-Sibirskiy tabletkalari 500 mg №10 (blister)
Usolye-Sibir kimyo farmatsevtika zavodi (Rossiya)
dan 2800 so'm
Без рецепта
в 47 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 500 so'm gacha 15000 so'm (121 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Analgin Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 500 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Analgin Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 500 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar)»

фаол модда: метамизол натрий (анальгин) 250 мг ёки 500 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Тиниқ, бироз бўялган суюқик.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.

Оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита. АТХ коди: N02BB02.

Оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита, пиразолоннинг ҳосиласи, циклооксигеназани носелектив блоклайди ва арахидон кислотасидан простагландинларнинг ҳосил бўлишини камайтиради.

Голл ва Бурдах бойламлари бўйлаб экстра- ва проприоцептив оғриқ импльсларининг ўтказилишига тўсқинлик қилади, оғриқ сезувчанлигининг таламик марказларининг қўзғалувчанлик бўсағасини оширади, иссиқни берилишини оширади.

Фарқли томони, сув-туз алмашинувига (натрий ионлари ва сувнинг тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирини белгиловчи, яллиғланишга қарши таъсирининг аҳамиятсиз ифодаланганлигидир. Оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва бироз спазмолитик (сийдик чиқариш ва сафро чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан) таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври 14 минутни ташкил қилади. Тахминан 96% метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Фаол метаболитининг плазма оқсиллари билан боғланиши 50-60%. Жигарда метаболизмга учрайди, буйраклар орқали чиқарилади. Терапевтик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади.

Инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмали ҳолатлар.

Келиб чиқиши турлича бўлган кучсиз ёки ўртача даражали оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия; дисменорея; операциядан кейинги оғриқ синдроми; буйрак, ўт пуфак ва ичак санчиқларида спазмолитик воситаларни буюриш билан бирга).

Препарат мушак ичига ёки вена ичига (кучли оғриқларда) юборилади.

Катталарга: Мушак ичига ёки вена ичига 250-500 мг суткада 3 марта. Максимал бир марталик доза 1 г, суткалик 2 г ни ташкил қилади.

Болаларга: 5-10 мг/кг хисобидан суткада 2-3 марта буюрилади. 1 ёшгача бўлган болаларга, лекин 3 ойликдан катта ёки тана вазни 5 кг дан ортиқ, фақат мушак ичига юборилади. Препаратни қўллаш давомийлиги 3 кундан кўп эмас.

Инъекция учун юбориладиган эритма тана хароратига эга бўлиши керак. 1 г дан ортиқ бўлган дозаларини вена ичига юбориш керак. Шокка қарши даволашни ўтказиш учун шароитларга эга бўлиш керак. Артериал босимнинг кескин тушиб кетишининг энг кўпроқ сабаби, инъекциянинг ҳаддан зиёд тезлиги ҳисобланади, шунинг учун вена ичига юбориш секин (минутига 1 мл дан кўп бўлмаган тезликда), пациентни “ётган” ҳолатида, артериал босим, юрак қисқаришлари сони ва нафас сонини назорати остида ўтказилиши керак.

Терапевтик дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, инерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши.

Аллергик реакциялар: эшакеми (шу жумладан конъюнктивада ва бурун-халқумнинг шиллиқ қаватларида), ангионевротик шиш, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспастик синдром, анафилактик шок.

Қон яратиш аъзолари томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.

Бошқалар: артериал босимни пасайиши.

Махаллий реакциялар: мушак ичига юборилганида юборилган жойда инфильтратлар бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, қон яратилишини сусайиши (агранулоцитоз, цитостатик ёки инфекцион нейтропения), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия; бронхиал астма, бурун ва бурунолди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштираолмасликнинг (шу жумладан анамнездаги) тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган биргаликда келиши; анемия, лейкопения.

Эҳтиёткорлик билан

Ҳаётини биринчи уч ойлиги ёки тана вазни 5 кг дан кам болалар, буйрак касалликлари (пиелонефрит, гломерулонефрит шу жумладан анамнездаги), алкоголизм.

Систолик артериал босими 100 мм сим уст. паст ёки қон айланиши беқарор (масалан, миокард инфаркти, кўп сонли травмалар, бошланаётган шок фонидаги) пациентларга вена ичига юбориш.

Фармацевтик номутаносибликнинг ривожланишини юқори эхтимоли туфайли, бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Метамизол натрий билан даволш вақтида рентгеноконтраст дори воситалари, коллоидли қон ўрнини босувчилар ва пенициллин қўлланмаслиги керак.

Циклоспорин бир вақтда қўлланганида қонда охиргисининг концентрацияси пасаяди.

Метамизол натрий перорал гипогликемик дори воситаларини, билвосита антикоагулянтларни, глюкокортикоиларни ва индометацинни плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади.

Фенилбутазон, барбитуратлар ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари бир вақтда буюрилганида, метамизол натрийнинг самарадорлигини камайтирадилар.

Бошқа наркотик анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, контрацептив гормонал дори воситалари ва аллопуринол билан бир вақтда қўллаш, уларнинг токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин.

Седатив ва анксиолитик дори воситалари (транквилизаторлар) метамизол натрийнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.

Тиамазол ва цитостатиклар лейкопенияни ривожланиш хавфини оширади.

Кодеин, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари ва пропранолол препаратни самарасини (фаолсизланишини секинлаштиради) кучайтирадилар.

Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклигининг кўринишларини кучайтиради.

5 ёшгача бўлган болалар ва цитостатик дори воситаларини олаётган пациентларни даволашда, метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши керак.

Ўзлаштираолмаслик жуда кам учрайди, лекин препарат вена ичига юборилганидан кейин анафилактик шокни ривожланиш хавфи нисбатан юқори. Атопик бронхиал астмаси ва поллинозлари бўлган беморларда аллергик реакцияларни ривожланишининг юқори хавфи бор.

Метамизол натрийни қабул қилиш фонида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун ҳароратни ошиши, этни увишиши, томоқ оғриқлари, ютишни қийинлашиши, стоматит аниқланганида, шунингдек вагинит ёки проктитни кўринишлари ривожланганида, дархол препаратни бекор қилиш керак. Препарат давомли (бир ҳафтадан кўпроқ) қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.

Қориндаги ўткир оғриқларни йўқотиш учун ишлатишга йўл қўйилмайди (сабаби аниқланмагунича).

Мушак ичига юбориш учун узун игнани ишлатиш керак.

Метаболитини чиқарилиши ҳисобига сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиш

Ҳомиладорликнинг I ва III ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликнинг II уч ойлигида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.

Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Дори препаратининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, ҳансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларининг фалажи.

Даволаш: меъдани ювиш, тузли сургилар, фаоллаштирилган кўмир; жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганида диазепам ва тез таъсир қилувчи барбитуратларни юбориш.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма 250 мг/мл, 500 мг/мл.

1 мл, 2 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.

5 ампуладан (1 мл ва 2 мл учун) поливинилхлорид пленка контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.

Синдириш нуқтаси ёки халқаси бўлган ампулалар ишлатилганида, ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификаторини жойламасликка йўл қўйилади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 5 дан 25 °С гача бўлган хароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«ДАЛЬХИМФАРМ» ОАЖ, 680001, Россия Федерацияси, Хабаровск ўлкаси, Хабаровск ш., Ташкентская кўч.

Ko`p so`raladigan savollar

Liki.uz saytida Analgin narxi 500 so'm dan 15000 so'm gacha

Liki.uz saytida Analgin mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:

Analgin narxi dan boshlanadi 500.00
Nomi Narxi so'm
Analgin Borisov TPZ tabletkalari 500 mg №10 (1 dona blister) 2000 so'm
Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) 2700 so'm
Analgin Usolye-Sibirskiy tabletkalari 500 mg №10 (blister) 2800 so'm
Analgin Uzximfarm tabletkalari 500 mg №6 (1 blister) 3000 so'm
Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) 4600 so'm
Analgin Jurabek eritmasi D/in. 50% 2 ml №5 (ampulalar) 5300 so'm
Analgin Radix in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) 6100 so'm
Analgin bayan tibbiyot eritmasi D / in. 50% 2 ml №10 (2 blister x 5 ampula) 9700 so'm
Analgin Uzximfarm in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) 10000 so'm
Analgin Dalchimpharm tomir ichiga va mushak ichiga yuborish uchun eritma 500 mg / ml, 2 ml № 10 (ampulalar) 14300 so'm
Analgin Borisov zavodi 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) 15000 so'm
Analoglar
Boshqa shaharlarda qidirish