Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar)
1 мл инъекция учун эритма 500 мг метамизол натрий сақлайди.
Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.
Инъекция учун 50% ли эритма.
Анальгетик, нонаркотик восита. АТХ коди: N02BB02.
Таъсир механизми простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлган оғриқ қолдирувчи, иситмани туширувчи, кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга восита. Пиразолон ҳосиласи ҳисобланади.
Турли генезли оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия; дисменорея, операциядан кейинги оғриқда; буйрак ва ўт пуфаги санчиғида спазмолитик воситалар билан мажмуада). Инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситма ҳолатларида қўлланади.
Препаратни мушак ичига ёки вена ичига (кучли оғриқда) 50% ли эритмани 1-2 мл дан суткада 2-3 марта юборилади, аммо суткада 2 г дан ошмаслиги керак.
Болаларга боланинг тана вазнининг ҳар 10 кг 50% эритмани 0.1-0.2 мл ҳисоби билан суткада 2-3 марта юборилади. 1 ёшгача бўлган болаларга препарат фақат мушак ичига юборилади. Препаратни қабул қилиш давомийлиги 3 кундан ошмаслиги керак.
Препаратни узоқ муддатли (бир хафтадан ортиқ) қўллашда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Терапевтик дозаларда препарат яхши ўзлаштирилади. Баъзи беморларда препаратни қўллаганда ножўя реакциялар: аллергик реакциялар (тери тошмаси, Квинке шиши, кам - анафилактик шок, Стивенс-Джонсон ва Лайелл синдроми, бронхоспазм) кузатилиши мумкин; узоқ муддат қўллаганда гранулоцитопения, тромбоцитопения, артериал гипотензия, интерстициал нефрит пайдо бўлиши мумкин. Бронхоспазмга мойиллик бўлганида ҳуружни қўзғатиши мумкин.
Мушак ичига юборилганида юбориш жойида инфильтратлар пайдо бўлиши мумкин.
Ўткир заҳарланиш белгилари. Кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқ. Зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказилади.
Пиразолон ҳосилалари (бутадион, трибузон) га юқори сезувчанлик, бронхоспазмга мойиллик.
Жигар ва/ёки буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, глюкозо-6-фосфатдегидрогенеза танқислиги, қон касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорликда (айниқса 1 уч ойликда ва сўнги 6 ҳафтада), болаларга биринчи уч ойда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Анальгинни бошқа нонаркотик оғриқ қолдирувчи воситалар билан бир вақтда қўллаш токсик самараларни ўзаро кучайишига олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар ва ичга қабул қилиш учун ҳомилага қарши воситалар жигарда анальгиннинг метаболизмини бузиши ва унинг токсиклигини ошириши мумкин. Барбитуратлар, фенилбутазон ва жигар микросомал ферментларининг бошқа ингибиторлари анальгиннинг таъсирини сусайтиради. Анальгинни циклоспорин билан бир вақтда қўлланиши қонда циклоспориннинг миқдорини камайтириши мумкин. Седатив воситалар ва транквилизаторлар анальгиннинг оғриқ қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, хансираш, қулоқларни шанғиллаши, уйқучанлик, алахсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларини фалажи.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сургилар, фаоллаштирилган кўмир; жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганида - диазепам ва тез таъсир қилувчи барбитуратларни юбориш.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун 50% эритма. 2 мл дан нейтрал шиша ампулада. 10 ампуладан картон қутида. Ҳар бир қутига ампула пичоғи ёки скарификатори билан қўллаш бўйича йўриқномаси жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Шифокор рецепти бўйича.
“Ереванская химико-фармацевтическая фирма” ОАЖ
Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш, №6.
Тел./факс: + (374 10) 62 74 10, тел. 61 87 29.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.
Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.
Analgin Yerevan CFF in'ektsiya eritmasi 50%, 2 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Yerevan HFF hisoblanadi.