Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: натрий метамизол 500 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза (қанд) 30 мг, тальк 8 мг, картошка крахмали 7 мг, кальций стеарати 5 мг.
Оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, фаскали ва рискали таблеткалар.
Таблеткалар.
Нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита. АТХ коди: N02BB02.
Нонаркотик оғриқ қолдирувчи восита, пиразолон ҳосиласи, циклооксигеназани танламасдан блоклайди ва арахидон кислотасидан простагландинларни ҳосил бўлишини камайтиради.
Голль ва Бурдах тутамлари бўйлаб экстра- ва проприорецептив оғриқ импульсларини ўтказилишига тўсқинлик қилади, таламусдаги оғриқ марказларининг қўзғалувчанлик бўсағасини оширади, иссиқни чиқарилишини оширади.
Фарқли томони сув-туз алмашинуви (Na+ ва сувни тутилиши) га ва меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирини белгиловчи аҳамиятсиз ифодаланган яллиғланишга қарши самарасидир. Оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва бироз спазмолитик (сийдик чиқариш ва ўт чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан) таъсир кўрсатади. Таъсири ичга қабул қилингандан 20-40 минутдан кейин ривожланади ва 2 соатдан кейин максимумга етади.
Фармакокинетикаси
Меъда-ичак йўлларида яхши ва тез сўрилади. Ичак деворида фаол метаболитини ҳосил қилиб гидролизга учрайди ўзгармаган метамизол натрий қонда мавжуд эмас. Фаол метаболитнинг плазма оқсиллари билан боғланиши 50-60%.
Жигарда метаболизмга учрайди, буйрак орқали чиқарилади. Терапевтик концентрацияда кўкрак сутига киради.
Иситма синдроми (инфекцион-яллиғланиш касалликлари, ҳашаротларни чивин, асалари, сўна ва бошқаларни чақиши, посттрансфузион асоратлар).
Оғриқ синдроми (кучсиз ва ўртача яққолликдаги), шу жумладан невралгия, миалгия, артралгия, ўт қопи санчиғи, ичак санчиғи, жигар санчиғи, жароҳат, куйиш, декомпрессион касаллик, ўраб олувчи темиратки, орхит, радикулит, миозит, операциядан кейинги оғриқ синдроми, бош оғриғи, тиш оғриғи, альгодисменореяда қўлланади.
Овқатдан кейин ичга қабул қилинади. Катталарга 250-500 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Катталар учун энг юқори бир марталик доза 1 г, суткалик доза 3 г ни ташкил қилади.
8-14 ёшдаги болалар учун бир марталик доза 250-300 мг, 14-17 ёшдаги болаларга 250-500 мг, қабул қилишлар сони суткада 2-3 марта.
Сийдик чиқариш йўллари томонидан: буйрак фаолиятини бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, интерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: эшакеми (шу жумладан конъюнктивага ва бурун-ҳалқумнинг шиллиқ қаватига), ангионевротик шиш, кам ҳолларда хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспастик синдром, анафилактик шок.
Қон яратиш аъзолари томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Бошқалар: артериал босимни пасайиши.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, қон яратилишини сусайиши (агранулоцитоз, цитостатик ёки инфекцион нейтропения), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ наслий гемолитик анемия; бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва бурунни ёндош бўшлиқларини полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (шу жумладан анамнезида) тўлиқ ёки нотўлиқ бирга келиши; анемия, лейкопения, ҳомиладорлик, лактация даври, 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Буйрак касаллиги (пиелонефрит, гломерулонефрит шу жумладан анамнезида), алкоголизмда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Этанолнинг самарасини кучайтиради.
Рентгенконтраст препаратлар, коллоид қон ўрнини босувчи воситалар ва пенициллин метамизол натрий билан даволаш вақтида қўлланмаслиги керак.
Циклоспорин билан бир вақтда қўлланилганда циклоспориннинг қондаги концентрацияси пасаяди. Метамизол натрий перорал гипогликемик препаратлар, билвосита антикоагулянтлар, глюкокортикостероидлар, индометацинни плазмадаги оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади.
Фенилбутазон, барбитуратлар ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари бир вақтда қўлланилганда метамизол натрийнинг самарадорлигини камайтиради.
Бошқа нонаркотик оғриқ қолдирувчи воситалар, трициклик антидепрессантлар, контрацептив гормонал препаратлар, аллопуринол билан бир вақтда қўллаш токсикликни кучайишига олиб келиши мумкин.
Седатив ва анксиолитик препаратлар (транквилизаторлар) метамизол натрийнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради.
Тиамазол ва цитостатиклар лейкопения ривожланиши хавфини оширади.
Кодеин, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари ва пропранолол самарани кучайтиради (фаолсизланишни секинлаштиради).
Миелотоксик препаратлар препаратнинг гематотоксиклик кўринишларини кучайтиради.
Болалар ва цитостатик препаратларни қабул қилаётган беморларни даволаганда метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокор кузатуви остида олиб борилади.
Метамизол натрийни қабул қилиш фонида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун тушунтириб бўлмайдиган тана ҳароратини ошиши, қалтираш, томоқда оғриқ, ютишни қийинлашиши, стоматит пайдо бўлганда, шунингдек вагинит ёки проктит кўринишлари ривожланганда препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Узоқ вақт қўлланилганда периферик қон манзарасини назорат қилиш керак.
Қоринда ўткир оғриқларни бартараф этиш учун қўллаш мумкин эмас (сабаби аниқланмагунча). Метаболитни ажралиб чиқиши туфайли сийдикни қизил рангга бўяши мумкин (аҳамиятга эга эмас).
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қабул қилиш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турларини бажариш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, ҳансираш, қулоқда шовқин, уйқучанлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушаклари фалажи.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сурги воситалари, фаоллаштирилган кўмир; жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганда вена ичига диазепам ва тез таъсир этувчи барбитуратларни юбориш.
Таблеткалар 500 мг.
10 таблеткадан контур уяли ва уясиз ўрамларда.
1000 контур уяли ёки 500 уясиз ўрамлар тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
“Ирбитский химико-фармацевтический завод” ОАЖ,
623856, Свердлов вил., Ирбит ш., Киров кўч., 172.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Analgin Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.