Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 500 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar)
Хар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: метамизол натрий (100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда) - 250 мг ёки 500 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув - 1 мл гача.
Тиниқ, бироз сарғиш суюқлик.
Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун эритма.
Анальгетик-антипиретик. Коди АТХ: N02BB02.
Оғриқни қолдирувчи нонаркотик восита, пиразолоннинг хосиласи, циклооксигеназани носелектив блоклайди ва арахидон кислотасидан простагландинларнинг хосил бўлишини камайтиради.
Голл ва Бурдах тутамлари бўйлаб экстра- ва проприоцептив оғриқ импльсларининг ўтказилишига тўсқинлик қилади, оғриқ сезувчанлигининг таламик марказларининг қўзғалувчанлик бўсағасини оширади, иссиқнинг берилишини оширади.
Фарқли томони, сув-туз алмашинувига (натрий ионлари ва сувнинг тутилиши) ва меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига кучсиз таъсирини белгиловчи, яллиғланишга қарши таъсирининг ахамиятсиз ифодаланганлигидир. Оғриқни қолдирувчи, иситмани туширувчи ва бироз спазмолитик (сийдик чиқариш ва ўт чиқариш йўлларининг силлиқ мушакларига нисбатан) таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври 14 минутни ташкил қилади. Тахминан 96% метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади. Фаол метаболитининг плазма оқсиллари билан боғланиши - 50-60%. Жигарда метаболизмга учрайди, буйраклар орқали чиқарилади. Терапевтик концентрацияларда кўкрак сутига ўтади.
Инфекцион-яллиғланиш касалликларидаги иситмали холатлар.
Келиб чиқиши турлича бўлган кучсиз ёки ўртача даражали оғриқ синдроми (бош оғриғи, мигрень, тиш оғриғи, невралгия, миалгия; дисменорея; операциядан кейинги оғриқ синдроми; буйрак, ўт қопи ва ичак санчиқларида спазмолитик воситаларни буюриш билан бирга).
Препарат мушак ичига (м/и) ёки вена ичига (в/и) (кучли оғриқларда) юборилади.
Катталарга: М/и ёки в/и 250-500 мг суткада 3 марта. Максимал бир марталик доза - 1 г, суткалик - 2 г ни ташкил қилади.
Болаларга: 5-10 мг/кг хисобидан суткада 2-3 марта буюрилади. 1 ёшгача бўлган болаларга, лекин 3 ойликдан катта ёки тана вазни 5 кг дан ортиқ, фақат м/и юборилади. Препаратни қўллаш давомийлиги 3 кундан кўп эмас.
Инъекция учун юбориладиган эритма тана хароратига эга бўлиши керак. 1 г дан ортиқ бўлган дозаларини в/и юбориш керак. Шокка қарши даволашни ўтказиш учун шароитларга эга бўлиш керак. Артериал босимнинг кескин тушиб кетишининг энг кўпроқ сабаби, инъекциянинг ҳаддан зиёд тезлиги ҳисобланади, шунинг учун в/и юбориш секин (минутига 1 мл дан кўп бўлмаган тезликда), пациентни “ётган” холатида, артериал босим, юрак қисқаришлари сони ва нафас сонини назорати остида ўтказилиши керак.
Ўта юқори сезувчанлик, қон яратилишининг сусайиши (агранулоцитоз, цитостатик ёки инфекцион нейтропения), жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги билан боғлиқ бўлган наслий гемолитик анемия; бурун ва бурунолди бўшлиқларининг қайталанувчи полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни ўзлаштираолмасликнинг (шу жумладан анамнездаги) тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган бронхиал астма билан, биргаликда келиши; анемия, лейкопения.
Эҳтиёткорлик билан: Хаётини биринчи уч ойлиги ёки тана вазни 5 кг дан кам болалар, буйракларнинг касалликлари (пиелонефрит, гломерулонефрит - шу жумладан анамнездаги), алкоголизм.
Систолик артериал босими 100 мм симоб уст.паст ёки қон айланиши беқарор (масалан, миокард инфаркти, кўп сонли жароҳатлар, бошланаётган шок фонидаги) пациентларга в/и юборишда қўллаш мумкин эмас.
Терапевтик дозаларда препарат одатда яхши ўзлаштирилади.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: буйрак фаолиятининг бузилиши, олигурия, анурия, протеинурия, инерстициал нефрит, сийдикни қизил рангга бўялиши.
Аллергик реакциялар: эшакеми (шу жумладан конъюнктивада ва бурунхалқумнинг шиллиқ қаватларида), ангионевротик шиш, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), бронхоспастик синдром, анафилактик шок.
Қон яратиш аъзолари томонидан: агранулоцитоз, лейкопения, тромбоцитопения.
Бошқалар: артериал босимнинг пасайиши.
Маҳаллий реакциялар: м/и юборилганида юборилган жойда инфильтратлар бўлиши мумкин.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Фармацевтик номутаносибликнинг ривожланишини юқори эхтимоли туфайли, бир шприцда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Этанолнинг таъсирини кучайтиради.
Метамизол натрий билан даволаш вақтида рентгеноконтраст дори воситалари, коллоидли қон ўрнини босувчилар ва пенициллин қўлланмаслиги керак.
Циклоспорин бир вақтда қўлланганида қонда циклоспориннинг концентрацияси пасаяди.
Метамизол натрий перорал гипогликемик дори воситаларини, билвосита антикоагулянтларни, глюкокортикоиларни ва индометацинни плазма оқсиллари билан боғидан сиқиб чиқариб, уларнинг фаоллигини оширади.
Фенилбутазон, барбитуратлар ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари бир вақтда буюрилганида, метамизол натрийнинг самарадорлигини камайтирадилар.
Бошқа нонаркотик анальгетиклар, трициклик антидепрессантлар, контрацептив гормонал дори воситалари ва аллопуринол билан бир вақтда қўллаш, уларнинг токсиклигини ошишига олиб келиши мумкин.
Седатив ва анксиолитик дори воситалари (транквилизаторлар) метамизол натрийнинг анальгезияловчи таъсирини кучайтиради.
Тиамазол ва цитостатиклар лейкопения ривожланиши хавфини оширади.
Кодеин, Н2-гистамин рецепторларининг блокаторлари ва пропранолол препаратни самарасини (фаолсизланишини секинлаштиради) кучайтирадилар.
Миелотоксик дори воситалари препаратнинг гематотоксиклигининг кўринишларини кучайтиради.
5 ёшгача бўлган болалар ва цитостатик дори воситаларини олаётган пациентларни даволашда, метамизол натрийни қабул қилиш фақат шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши керак.
Ўзлаштираолмаслик жуда кам учрайди, лекин препарат в/и юборилганидан кейин анафилактик шокнинг ривожланишини хавфи нисбатан юқори. Атопик бронхиал астмаси ва поллинозлари бўлган беморларда аллергик реакцияларнинг ривожланишини юқори хавфи бор.
Метамизол натрийни қабул қилиш фонида агранулоцитоз ривожланиши мумкин, шунинг учун асоссиз ҳароратни ошиши, этни увишиши, томоқ оғриқлари, ютишни қийинлашиши, стоматит аниқланганида, шунингдек вагинит ёки проктитнинг кўринишлари ривожланганида, дархол препаратни бекор қилиш керак. Препарат давомли (бир ҳафтадан кўпроқ) қўлланганида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал холатини назорат қилиш керак.
Қориндаги ўткир оғриқларни йўқотиш учун ишлатишга йўл қўйилмайди (сабаби аниқланмагунича).
М/и юбориш учун узун игнани ишлатиш керак.
Метаболитини чиқарилиши ҳисобига сийдик қизил рангга бўялиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиш
Ҳомиладорликнинг I ва III ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Хомиладорликнинг II уч ойлигида фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Препарат билан даволаш даврида эмизишни тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини ва диққатни юқори жамлашни талаб қилувчи механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Дори препарпатининг ножўя таъсирларини ҳисобга олиб, даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққатни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, гастралгия, олигурия, гипотермия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, хансираш, қулоқларда шовқин, уйқучанлик, алаҳсираш, онгни бузилиши, ўткир агранулоцитоз, геморрагик синдром, ўткир буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, тиришишлар, нафас мушакларининг фалажи.
Даволаш: меъдани ювиш, тузли сургилар, фаолланган кўмир; жадаллаштирилган диурез, гемодиализ ўтказиш, тиришиш синдроми ривожланганида - диазепам ва тез таъсир қилувчи барбитуратларни юбориш.
В/и ва м/и юбориш учун эритма 25% ва 50%.
1 мл, 2 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулаларни очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК,
Тошкент вилояти, Зангиота тумани, С.Каримов кўч., 1-уй, тел.: 218-67-45.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Gripp va sovuqqa qarshi dorilar, Antipiretik, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Hayz paytida og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Tish og'rig'iga qarshi vositalar, Bosh og'rig'ini davolash vositalari, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Og'riq qoldiruvchi in'ektsiyalar, Asab tizimi uchun dorilar
Metamizol natriy: 500 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) narxi 920 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Analgin Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 50%, 2 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Metamizol natriy hisoblanadi.