Facebook Pixel Code

Apkosul kapsulalari №100 (idish)

dagi narxlar
dan 26000 so'm gacha 35300 so'm
Retsept bo'yicha
156 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Apkosul kapsulalari №100 (idish)

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Мандур Басма - 33 мг, Сувли экстрактлар, Capparis spinosa (тиканакли Кавар) - 75 мг, Cichorium intybus (оддий Сачратқи) - 75 мг, Solanum nigrum (қора Итузум) - 25 мг, Cassia occidentalis (ғарбий Кассия) - 25 мг, Terminalia arjuna (Арджун пўстлоғи) - 32 мг, Achillea millefolium (оддий Дасторбош) - 25 мг;

ёрдамчи моддалар: лактоза, метилпарабен, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, повидон, тозаланган талк, магний стеарати.

Кора-тўқ сариқ қаттиқ желатин капсулалар ўзи ёпилувчи “1” ўлчами, қизғишдан оч қизғиш ранглигача бўлган, эркин тўкилувчи ўзига хос ҳидли кукун сақлаган қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Гепатопротектор. АТХ коди: А05ВА.

Апкосул препарати ўтли ингредиентлар ва темир оксидлари аралашмаси ҳисобланиб, уларнинг таъсири жигар фаолияти бузилишларини нормаллаштириш, унинг регенерацияси ва ҳимоясига йўналтирилган. Жигарни зарарли омиллардан ҳимоя қилади, гепатоцитлар регенерациясини тезлаштириб уларни функционал ҳолатини яхшилайди, ёғли инфильтрациядан ҳимоя қилади. Иштахани, овқат хазм қилишни яхшилайди, метеоризмга тўсқинлик қилади.

Мандур Басма икки ва уч валентли темир оксидидан таркиб топган восита бўлиб, меъда фаолияти ва овқат хазм қилиш жараёнини нормаллашувини таъминлайди. Шунингдек, қонда гемоглобин миқдорини ошишига ёрдам беради. Шунингдек, кўпинча жигар касалликларида кузатилган диспепсияни даволашда самаралидир.

Тиканакли Кавар рутинга (витамин Р) бой. Жигар ва талоқ касалликларида, гепатитни даволашда, жигар ҳужайраларини тикловчи восита сифатида ишлатилади.

Оддий Сачратқи ўзининг кимёвий таркиби туфайли аччиқ қўзғатувчи ва тетиклантирувчи восита бўлиб, иштаха йўқолишида, сафро чиқишини секинлашишида ва моддалар алмашинуви бузилишида, сийдик хайдовчи восита сифатида ва шунингдек, қабзиятда, гастритда, ич кетишида, метеоризмда қўлланилади.Жигар касалликларида ва айниқса сариқлик касаллигида, инфекцион ва токсик гепатитларда, тиреоидитда, ўт йўллари дискинезиясида, ўт-тош касаллигида, меъда яра касаллигида, қизилўнгачнинг сурункали касалликларида сачратқини қўллаш аҳамиятли деб топилган.

Қора Итузум алколоид сақлайди, жигарнинг митохондриал ферментларини рағбатлантириб, унинг метаболизмини оширади, гепатит В га қарши антивирус таъсирга эга. Сурункали жигар циррозида қўлланилади.

Ғарбий Кассия эмодин, эксиметилантрахинонлар, токсалбумин сақлайди, улар жигар касалликлари билан боғлиқ шишларда қўлланилади. Шунингдек, жигар патологияси билан боғлиқ энцефалопатияда тиришишларни олдини олади ва сусайтиради, яллиғланишни камайтиради, табиий сорбент ҳисобланади, сурги таъсирига эга.

Арджун пўстлоғи танин, шу жумладан бирга 15% глюкотанин кислотаси, яққол антиоксидант таъсирга эга биофлавоноидлар, гликозидлар, кальций карбонати ва ишқорий хлоридлар изларини сақлайди. Шунингдек, пўслоғида ниҳоятда катта миқдорда кальций тузлари, бир оз магний ва алюмин тузлари, тахминан 12% қон томир деворларини мустаҳкамловчи пирокатехин, органик кислоталар, ўсимликнинг диуретик хусусиятига жавоб берувчи сапонин тритерпид ва фитостероллар сақланади. Пўстлоқ буруштирувчи восита ҳисобланиб юрак ишини рағбатлантиради ва тетиклантирувчи самарага эга. Уни қон кетишларда ва шунингдек, диарея, дизентерия ва мальабсорбция синдромида қўлланилади. У жигар циррози ва ўт йўллари фаолияти бузилишларида фойдали.

Оддий Дасторбош буруштирувчи, сийдик ҳайдовчи, антисептик ва тетиклантирувчи таъсирга эга, иммунитетни рағбатлантиради ва оширади. Ўсимлик меъда яра касаллигида ва хаттоки меъда девори эрозия билан қопланганда ва қон кетишларда қўлланилади. Уни шунингдек, колит, энтероколит, дизентерияда ҳам қўлланилади. Ўсимликнинг шарбатини анемияни даволашда буюрилади, у буйраклар, ўт пуфагида тошлар ҳосил бўлишини олдини олади ва яна кўплаб тиббий фойдали хусусиятларга эга.

Апкосул вирусли гепатитни даволашда, жигар катталашиши ва ёғ дистрофиясида буюрилади. Шунингдек, Апкосул гепатотоксик таъсирга эга препаратлар қабул қилишда (масалан, ўсмага қарши препаратлар ва бошқалар) буюрилади. Апкосул шунингдек алкоголнинг жигарга шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Апкосул жигар фаолиятини бутунлай яхшилабгина қолмай, балки иштаха йўқолиши ва меъда фаолиятини бузилишида ҳам буюрилади.

Апкосулни кунига 2-3 марта 1-2 капсуладан ёки шифокор буюришига асосан ичга қабул қилинади.

Мандур Басма. Дозани ошириб юборилиши жиддий заҳарланишни чақириши мумкин.

Capparis spinosa (тиканакли Кавар). Кавар кўпчилик одамлар учун овқат тарзида қўлланганида хавфли эмас.

Cichorium intybus (оддий Сачратқи). Сачратқи кўпчилик катталарга оғиз орқали қабул қилинганда хавфли эмас. Asterceae/мураккабгуллилар оиласига сезувчанлиги бор одамларда аллергик реакция чақириши мумкин.

Solanum nigrum. Кўп миқдорда алколоид сақловчи яшил мевалар ва янги баргларни кўп миқдорда истеъмол қилиниши дозани ошириб юборилишига олиб келиши мумкин. Симптомлар кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, айрим ҳолларда эса қорачиқ кенгайиши ҳолларини ўз ичига олади.

Cassia occidentalis (ғарбий Кассия). Кассия ҳар хил турдаги хайвонларда оғир заҳарланишни чақириши маълум. Одамлар учун захарлилиги ҳақида, маълумотлар жуда кам бўлиб, бу катталарда ножўя самаралар ҳақидаги тасодифий маълумотлар билан чегараланган.

Terminalia arjuna (Арджун пўстлоғи). Арджун пўстлоғи қисқа вақт давомида қўлланганида хавфсиз бўлиши мумкин (уч ой ёки ундан кам вақт давомида).

Achillea millefolium (оддий Дасторбош). Юқори дозалар диарея, ҳаддан ташқари кўп сийиш ва уйқучанликни чақириши мумкин.

  • апкосул препарати таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • тутқаноғи бўлган беморларда Achillea millefolium (оддий Дасторбош) мавжудлиги туфайли қўллаш мумкин эмас;
  • 10 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Cassia occidentalis (ғарбий Кассия). Антигипотензив препаратлар таъсирини кучайтириши мумкин.

Capparis spinosa баъзи пациентларда қондаги глюкоза миқдорини пасайтириши мумкин, шу сабабли диабети бор одамлар қонида қанд миқдори назоратини ўзгартириши мумкин. Диабети бор пациентларда қондаги қанд миқдорини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Cichorium intybus (оддий Сачратқи). Ўт пуфагида тошлар: сачратқини шифокор назорати остида қўллаш керак, чунки сачратқи сафрога рағбатлантирувчи таъсирга эга.

Апкосулни меъда ва ичакнинг ўткир яллиғланиши бор беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Апкосул ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш даврида Апкосул хавфсизлиги аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумот йўқ.

Ҳар бирида 100 капсуладан пластик контейнерларда, илова-йўриқнома билан.

Қуруқ, салқин, ёруғлик ва бевосита қуёш нуридан ҳимоялансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

Аджанта Хаус, Чаркоп, Кандивили (З), Мумбай 400067, Хиндистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kassiya g'arbiy: 25 mg/kapsula, Oddiy mingyaproq: 25 mg/kapsula, Oddiy tsikoriy: 75 mg/kapsula, Qora paslen: 25 mg/kapsula, Temir oksidi: 33 mg/kapsula, Terminalia arjuna: 32 mg/kapsula, Uchbargli kapers: 75 mg/kapsula

Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
100
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
konteyner
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
10 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Apkosul kapsulalari №100 (idish) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

10 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Apkosul kapsulalari №100 (idish) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Apkosul kapsulalari №100 (idish) ishlab chiqaruvchisi Ajanta Farma hisoblanadi.