Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2820 so'm)
Uchun ko‘rsatma Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar)
Аскорбин кислотаси 50 мг/1 мл.
Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш суюқлик.
Инъекция учун эритма.
Витамин.
С витамини биологик оксидланиш ва қайтарилиш жараёнларида иштирок этади. У хужайра ичидаги асосий модда проколлаген ва коллагенни синтези ва тутиб туриш учун асосий компонент ҳисобланади. Организмда С витамини дегидроаскорбин кислотасига оксидланади ва тирозин, фенилаланин, норадреналин метаболизмига ва баъзи фермент тизимларига таъсир қилади; у шунингдек фолат кислотасини фолин кислотасига айланишига, углеводлар метаболизмига, организмнинг инфекцияларга резистентлиги, хужайралар нафаси, липидлар, протеинлар, карнитинлар, стероидлар синтезига, иммун фаолиятига таъсир қилади.
Фармакокинетикаси
С витамини тана тўқималарида кенг тарқалади ва жигарда метаболизмга учрайди. С витамини ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади.
С витаминининг танқислигини олдини олиш ва даволаш.
Темир препаратлари билан бирга темир танқислиги анемиясида ёрдамчи восита сифатида ва идиопатик метгемоглобинемияни даволашда қўлланади.
Препаратни шунингдек инфекцион касалликлар ва интоксикацияларда, жигар касалликлари, жароҳат ва суяк синишларини секин битиши, дистрофиялар; юқори жисмоний фаолиятда, ақлий зўриқишда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланади.
Ичга, овқатдан кейин буюрилади. Профилактик мақсадларда (қиш-баҳор даврида ва тўлиқ бўлмаган овқатланишда) суткада 50-100 мг (болаларга - суткада 25 мг), ҳомиладорлик ва лактацияда - суткада 300 мг 10-15 кун давомида, сўнгра - суткада 100 мг дан; даволаш мақсадида - суткада 100-200 мг (болаларга - суткада 50-100 мг) буюрилади. Мушак ичига ва вена ичига - 1-5 мл 5% эритма, заҳарланишларда - 60 мл гача. Максимал дозаси - 1-2 г.
С витаминининг катта дозалари диарея ва сийдикни кислотали муҳитга ўтишида тошлар ҳосил бўлиши билан оксалат ва уратларни чўкмага тушишини чақириши мумкин.
Мушак ичига юборилган жойда вақтинчалик енгил оғриқ.
Вена ичига тез инъекцияси вақтинчалик холсизлик ёки бош айланишини чақириши мумкин.
С витаминини кунига 2-3 г дан ортиқ узоқ муддат истеъмол қилишдан кейин цинга симптомлари пайдо бўлиши мумкин.
Аскорбин кислотасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаганда аскорбин кислотасини сўрилиши камаяди. Ишқорий ичимликлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари аскорбин кислотасини сўрилишини камайтиради. У пенициллинни сўрилишини оширади, антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатларни буюришда кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади. Дефероксамин билан даволашнинг бошида С витаминини буюриш юракка нисбатан темирнинг токсиклигини ошириши мумкин.
Огоҳлантиришлар
Темир танқислиги ҳолатларида аскорбин кислотаси темирни сўрилишини кучайтиради. Бир шприцда қўллаганда С витаминини В12 витамини билан фармацевтик номутаносиблиги аниқланади. С витаминининг инъекцияси G пенициллинининг калийли тузи билан номутаносиб.
Қонни юқори ивиши, тромбофлебит ва тромбозларга мойиллик, подагра, шунингдек қандли диабети бўлган беморларга С витаминининг юқори дозаларини буюриш мумкин эмас. С витаминининг юқори дозаларини узоқ муддат қўллаганда меъда ости безининг инсуляр аппаратининг фаолияти сусайиши мумкин, шунинг учун даволаш жараёнида меъда ости безининг фаолиятини мунтазам назорат қилиш керак. Аскорбин кислотасининг кортикостероид гормонларни ҳосил бўлишига рағбатлантирувчи таъсири сабабли, юқори дозалар билан даволашда буйрак фаолияти ва артериал босимни назорат қилиш керак.
Аскорбин кислотаси кимёвий қайтарувчи модда сифатида турли лаборатор синамалар: қонда глюкоза, билирубин миқдори, жигар трансаминазалари фаоллиги, лактат дегидрогеназанинг натижаларини ўзгартириши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорлик вақтида аскорбин кислотасининг юқори дозалари юбориш янги туғилган чақалоқларда цинга пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
С витамини она сути билан ажралади, аммо препаратни нормал дозада ҳар куни истеъмол қилган ҳолларда ҳеч қандай муаммо туғилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Меъда-ичак йўллари шиллиқ қаватини таъсирланиши (кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши), сийдик тошларини ҳосил бўлиши, рух, мис алмашинувини бузилиши, марказий нерв тизими қўзғалувчанлигини ошиши, уйқуни бузилиши, микроангиопатиялар ривожланиши мумкин.
Инъекция учун эритма, 10 ампуладан ўрамда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
1.5 йил.
Шифокор рецепти бўйича берилади.
“Ереванская химико-фармацевтическая фирма” ОАЖ
Арманистон, 0040, Ереван ш., Аджарян кўч. 2-чи муюлиш., №6.
Тел./факс: + (374 10) 62 74 10, тел. 61 87 29
S vitamini: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) narxi 1110 so'm - 1 шт.
5 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Armaniston.
Askorbin kislotasi (Ascorbic acid) Yerevan XFF in'ektsiya eritmasi 50 mg/ml, 2 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi S vitamini hisoblanadi.