Facebook Pixel Code

Astimin-3 infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glitsin: 10 mg/ml, L-arginin gidroxloridi: 8 mg/ml, L-fenilalanin: 8.7 mg/ml, L-gistidin: 4 mg/ml, L-izoleisin: 5.5 mg/ml, L-leytsin: 12.3 mg/ml, L-lizin gidroxloridi: 22.3 mg/ml, L-metionin: 7.1 mg/ml, L-treonin: 5.4 mg/ml, L-triptofan: 1.8 mg/ml, L-valin: 6.1 mg/ml, Sorbitol: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Astimin-3 infuzion eritmasi, 200 ml (shisha)

Ҳар бир мл эритма сақлайди: L-Аргинин гидрохлориди - 8,0 мг,L- Гистидин гидрохлорид моногидрати - 4,0 мг, L-Изолейцин - 5,5 мг, L-Лейцин - 12,3 мг, L-Лизин гидрохлориди - 22,3 мг, L-Метионин - 7,1 мг, L-Фенилаланин - 8,7 мг, L-Треонин - 5,4 мг, L-Триптофан - 1,8 мг, L-Валин - 6,1 мг, Глицин - 10,0 мг, Сорбитол - 50,0 мг, Инъекция учун сув.

Тиниқ ва рангсиз эритма.

Инъекция/инфузия учун эритма, 20 мл (ампула), 200 мл (флаконлар).

Парентерал озиқлантириш учун восита. Аминокислоталар.

«Астимин-3» - парентерал озиқлантириш учун препаратдир (аминокислоталар эритмаси). «Астимин-3» препаратининг таркибига кирувчи аминокислоталар табиий физиологик компонентлар ҳисобланади. Парентерал юборилгандан кейин улар организмнинг эркин аминокислоталар захирасига ўтади ва ҳамма метаболик жараёнларда иштирок этади, хусусан гормонлар, антителолар ва оқсиллар синтези учун ишлатилади. Тўқималарни битиши тезлаштириш ва нормал физиологик фаолиятларни тикланиши учун қўлланилади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юбориладиган аминокислоталарнинг фармакокинетик характеристикалари овқат билан тушувчи аминокислоталар каби бир хил. Аммо овқат оқсилларининг аминокислоталари аввал жигарнинг портал венасига сўнгра тизимли айланиб юрувчи қонга ўтади, венага юборилувчи аминокислоталар эса тўғридан тўғри айланиб юрувчи қон тизимига ўтади.

Аминокислоталар томир ичи бўшлиғидан ҳужайралараро суюқликка тақсимланади ва турли тўқималар ҳужайраси ичига ўтади.

Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталар концентрацияси беморнинг ёши, озуқланиш ҳолатига ва клиник ҳолатига боғлиқ тор доирадаги эндоген механизмлар билан бошқарилади.

«Астимин-3» секин юборилганда аминокислоталарнинг физиологик захирасини аҳамиятли даражада ўзгартирмайди.

Инфузия йўли орқали юборилган аминокислоталарнинг фақат кўп бўлмаган қисми буйраклар орқали чиқарилади.

Тўлиқ ёки қисман парентерал озуқланиш;

Агар перорал ёки энтерал озуқланишни иложиси бўлмаганда, мумкин бўлмаганда ёки етарлича бўлмаганда оқсил йўқотилишини даволаш ва профилактикаси;

Хуш йўқотилганда, кома ҳолатида овқат қабул қилиш мумкин бўлмаганда;

Операциядан олдин ва кейинги даврда: операция давридаги турли асоратлар (кўп қон йўқотиш, клиник ўлим ва бошқалар) ва операциядан кейинги (йирингли-септик асоратлар, чок етишмовчилиги, тромбоэмболия; ўртача оғирликдаги ва оғир жарохатлар: кўп плазмореяли ва йиринглаш билан кузатилувчи ҳамма даражадаги куйишлар; қизилўнгач ёки меъдани заҳарли моддалар билан жароҳатланиши; меъда-ичак йўлларининг стенози; диффуз перитонит; остеомиелит; оқсил-энергетик етишмовчилиги билан операциядан кейинги ЎСВ аппаратида узоқ бўлган беморларда (тана вазнини нормадан камлиги, суякларни кўп синиши);

Одатий озуқланишни истисно қилувчи неврологик ва психик касалликлар;

Яққол интоксикация, юқори иситма, давомий диарея синдроми, носпецифик ярали колит, мальабсорбция синдроми ҳолатлари билан оғир кечувчи инфекцион касалликлар.

Нефропатия, амилоидоз;

ОИТС-инфекцияси;

Трансплантация;

Оғир даражали оқсил-энергетик етишмовчилигининг ҳамма этиологик ва клиник шакллари (алиментар, эндокрин, психоген, ракли кахексия ва бошқалар).

Бош мия жароҳатлари;

Жигар циррози.

Доза шифокор буюртмасига кўра вена ичига аста-секин юборилади.

Катталарга:

Ампула учун: 1 ёки 2 ампула 500 мл глюкоза, ёки натрий хлорид эритмаси, ёки бошқа мутаносиб эритмалар билан эритилади.

Флакон учун: кунига 200-800 мл.

Болаларга: 0,2-0,25 г/азот/кг тана вазнига.

Юбориш тартиби: минутига 15-20 томчидан бошида ва кейинги юбориш минутига 30-40 томчидан.

Клиник хулосаларга мувофиқ (азот ва сув баланслари мониторинги) умумий суткалик доза оқсилни ҳар кунги талабига боғлиқ.

Кекса пациентлар учун, шунингдек жигар ва буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга дозани индивидуал танлаш керак.

Парентерал юборилганда шишлар, мочевинани ошиши ва аҳамиятсиз ацидоз кузатилади.

Нотўғри юборилганда иситма пайдо бўлиши, юбориш жойида яллиғланиш, флебит ва тромбозлар, транссудация ва гиперволемия пайдо бўлиши мумкин.

Юборилганда иссиқлик ҳисси ва эритема каби махаллий реакциялар кам пайдо бўлади.

Юборилган жойга бошқа дори препарати юборилганда аллергик реакциялар, тромбозлар ва флебитлар пайдо бўлиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, кўкрак соҳасида ёқимсиз ғислар, тахикардия, қалтираш, иссиқлик ёки бош оғриши пайдо бўлиши мумкин.

Оғир ножўя реакциялар пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва тез ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.

Аминокислоталар метаболизмини бузилишида, анурия, буйрак комаси, оғир жигар ва буйрак етишмовчилигида, уремияда.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Метаболик ацидозда ва юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Эҳтиёткорлик чоралар

Глюкоза ва электролит даражаси, осматик босим, аммиакниқонда сақланиши, рН аҳамияти, гематокрит ва лейкоцитлар даражаси, азотли, кислота-ишқор ва сув баланси каби кўрсаткичларни мониторингини ўтказиш керак.

Жигар ва буйрак ҳолатларини текшириш зарур.

Гипергидротацияда юрак фаолиятини бузилишлари, шунингдек буйрак ва ўпка етишмовчилиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жигар етишмовчилиги билан бўлган пациентларга препаратни юбориш аминокислоталар метаболизмини бузилишига, гипераммониемияга ва комага олиб келиши мумкин.

Гипераммониемия кўпинча болаларда кузатилади. Аммиак даражасини назорат қилиш талаб қилинади. Гипераммониемия белгилари пайдо бўлганида юборишни тўхтатиш ва тез ёрдам муолажаларини ўтказиш керак.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга препарат юборилганда электролитлар ушланиб қолишини чақиради.

Электролитлар балансини аҳамиятли оғишида электролитларни юбориш талаб қилинади.

Катта ҳажмдаги препаратлар ёки электролитлар эритмаси билан мажмуада қўлланганда, электролит ва кислота-ишқор балансини мониторингини ўтказиш керак.

Зарур бўлган калорияни тутиб туриш учун глюкозани юбориш тавсия этилади. Концентрланган глюкоза эритмаси юборилганда гипергликемия, глюкозурия ва гиперосмоляр синдром кузатилиши мумкин. Қонда ва сийдикда глюкоза сақланишини назорат қилиш керак. Тўсатдан концентрацияланган глюкоза эритмасини юборишни тўхтатгандан кейин инсулинли самара пайдо бўлиши мумкин.

Юбориш тезлигини назорат қилиш керак.

Препарат совуганда кристалланади. Бундай ҳолларда қўллашдан олдин эритмани 60 °С ҳароратда иситиш ва кристалларни тўлиқ эригунигача силкитиш керак.

Ўрами бутун бўлмаганда, рангини ўзгариши, моғор босиши, чўкма аниқланса қўлланмайди.

Флакон очилиши билан қўллаш керак. Фақат бир марта қўллаш учун. Яроқлилик муддати ўтган препаратни қўлламанг. Фақат тиниқ, заррачалар сақламайдиган бузулмаган контейнердаги эритмани ишлатинг. Инфузиядан қолган флакондаги ишлатилмаган ҳамма эритмани ташлаб юбориш керак.

Парентерал озуқлантириш учун препаратни антибиотиклар билан, гормонал препаратлар, гипертензив воситалар билан аралаштириш мумкин эмас, уларни алоҳида ҳар хил венага ёки Y-шаклли коннектор ёрдамида юбориш керак.

Қон қуйиш учун препарат инфузиясини ва қон препаратларини бир система орқали ўтказиш мумкин эмас, чунки псевдоагглюцинация ривожланиши мумкин.

Инсулинни аминокислоталар эритмаси билан аралаштирилганда инсулин фаоллиги пасаймайди, 20-50 ТБ инсулинни 1000 мл препарат эритмаси билан аралашмаси 24 соат давомида турғун бўлиб қолади. Бу вақт давомида эритма юзасида инсулин кристаллари пайдо бўлади. Инсулинни кам дозасини қўллаш эритмани турғунлигига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик даврида қўлланилиши

Хомиладорлик даврида қўлланилиши хавфсизлиги бўйича ҳайвонларда ва одамларда махсус текширувлар ўтказилмаган. «Астимин-3» ни ҳомиладор аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак.

Эмизиш даврида қўлланиши: Лактация даврида қўллашдаги хавфсизлиги бщйича махсус текширувлари ўтказилмаган. «Астимин-3» ни эмизикли аёлларга юборишдан олдин “хавф-фойда”нисбатини баҳолаш керак.

Болалар

«Астимин -3» ни болаларда қўлланилиши хақида клиник текширувлар ўтказилмаган.

Кекса ёш: Буйрак фаолиятини узлуксиз мониторинги, сув ва электролит баланси назорати талаб қилинади. Клиник ҳолатига боғлиқ ҳар бир кекса пациентга шахсий доза танлаш керак.

Автотранспортни бошқариш реакция тезлигига ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: Ножўя реакцияларини кучайиши.

Даволаш: Курсни тўхтатиш керак ва симптоматик даволашни бошлаш керак.

Тегишли маркировка билан таъминланган 20 мл дан (шиша ампула) ёки 200 мл дан (шиша флакон).

Ампула ёки флакон ва қўллаш бўйича йўриқнома сақловчи картон қутида.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

TABLETS (INDIA) LIMITED

179, T.H.Road, Chennai - 600 081, India

TIL HEALTHCARE PVT. LTD.

100, Sri city SEZ, Irugulam Post,

Andhra Pradesh - 517 588, India

учун ишлаб чиқарилган

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«OMEGA SINTEZ» МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Юнусобод тумани,

Х. Эргашев ва Г. Мавлянов кўч., 37 уй

Тел.: +998 (95) 146-33-40

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Glitsin: 10 mg/ml, L-arginin gidroxloridi: 8 mg/ml, L-fenilalanin: 8.7 mg/ml, L-gistidin: 4 mg/ml, L-izoleisin: 5.5 mg/ml, L-leytsin: 12.3 mg/ml, L-lizin gidroxloridi: 22.3 mg/ml, L-metionin: 7.1 mg/ml, L-treonin: 5.4 mg/ml, L-triptofan: 1.8 mg/ml, L-valin: 6.1 mg/ml, Sorbitol: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Astimin-3 infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Astimin-3 infuzion eritmasi, 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Tablets hisoblanadi.