Facebook Pixel Code

Azef suspenziyasi 200 mg / 5 ml, 15 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 166300 so'm
Retsept bo'yicha
2 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Azef suspenziyasi 200 mg / 5 ml, 15 ml (flakon)

1 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 10 мг бринзоламид ва 5 мг тимолол (тимолол малеати кўринишида);

ёрдамчи моддалар: 0,1 мг бензалконий хлориди (консервант), маннитол (Е421), карбомер 947Р, тилоксапол, динатрий эдетати, натрий хлориди, хлорид кислотаси ва/ёки натрий гидроксиди (рН ни мувофиқлаштириш учун), тозаланган сув.

Оқдан оч-сариқ ранггача бўлган бир хил кўринишдаги суспензия.

Глаукомага қарши препаратлар ва миотиклар. АТХ коди: S01ED51

Фармакодинамикаси

Таъсир этиш механизми

АЗАРГА* кўз томчилари иккита фаол компонент сақлайди: бринзоламид ва тимолол малеати. Бу икки компонент ошган кўз ички босимини (КИБ) пасайтиради, асосан сув секрециясини камайтириш йўли орқали, лекин, буни улар таъсир этишнинг хар хил механизмлари орқали амалга оширилади. Ушбу иккита фаол субстанцияларнинг мажмуавий таъсири КИБ нинг хар бир субстанция алоҳида таъсир этганига қараганда қўшимча пасайтиради.

Бринзоламид кўздаги асосий изофермент бўлган одам карбоангидразаси II (СА-II) нинг кучли таъсир этадиган ингибитори ҳисобланади.

Кўз киприкли ўсимталарида карбоангидразанинг ингибиция қилиниши сув секрециясини, тахминан бикарбонат ионларини пайдо бўлишини секинлаштириш ва кейинчалик натрий ва суюқлик транспортини камайиши орқали камайтиради.

Тимолол ички симптомиметик фаолликсиз носелектив бета-блокатор ҳисобланади, миокардга тўғридан-тўғри депрессив таъсир кўрсатмайди, мембранани барқарорлаштирувчи фаолликка эга эмас.

Тонографик ва флюрофотометрик текширишлар кўрсатадики, унинг устунлик қиладиган таъсири сувли намлик пайдо бўлишини камайтириши ва суюқлик чиқиб кетишини бироз кўпайтириш билан боғлиқ.

Фармакодинамик самаралар

Клиник самаралар:

КИБнинг дастлабки кўрсаткичи 25 мм сим. уст. дан 27 мм сим. уст. га тенг бўлган очиқ бурчакли глаукомали ёки кўз гипертензияси пациентлардаги назоратланган ўн икки ой давом этган клиник тадқиқотларда, тадқиқотчининг фикри бўйича мажмуавий даволашдан фойда олиш мумкинлиги аниқланганда, АЗАРГА кўз томчиларини кунига икки марта дозада қўллаганда КИБ пасайишининг ўртача самараси 7 мм сим. уст. дан
9 мм сим. уст. га тенг бўлган. АЗАРГА кўз томчиларини аввалгидан кам бўлмаган самараси дорзоламид 20 мг/мл + тимолол 5 мг/мл қўллаганга қараганда ҳамма вақтли нуқталарда ҳамма тоифалар пайтида аниқланган.

КИБ нинг дастлабки кўрсаткичи 25 мм сим. уст. дан 27 мм сим. уст. га тенг бўлган очиқ бурчакли глаукома ёки кўз гипертензиясини пациентларда назоратланган олти ойлик тадқиқотларда АЗАРГА кўз томчиларини кунига икки марта дозада қўлланганда КИБ пасайишининг ўртача самараси 7 мм сим. уст. дан 9 мм сим. уст. га тенг бўлган ва бринзоламидни 10 мг/мл да кунига икки марта дозада қўлланганда 3 мм сим. уст. га ортиқ ва 5 мг/мл тимололни кунига 2 марта дозада ишлатилгандагига қараганда 2 мм сим. уст. гача юқори бўлган.

Бринзоламид ва тимололга солиштирганда ўрта КИБ пасайиши ҳамма вақтни нуқталарда ва ҳамма тоифалар пайтида тадқиқотларда статистик ишонарли даражада паст бўлган.

Учта назоратланган клиник тадқиқотларда АЗАРГА кўз томчиларини инстилляция қилганда кўзлардаги дискомфорт дорзоламид 20 мг/мл + тимолол 5 мг/мл га солиштирганда сезиларли даражада кам бўлган.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Кўзга маҳаллий қўлланилгандан кейин бринзоламид ва тимолол мугуз парда орқали тизимли қон оқимига сўрилади.

Фармакокинетик тадқиқотда соғ одамлар перорал бринзоламидни қабул қилиш вақтини қисқартириш учун суткада икки марта 2 ҳафта мобайнида қабул қилган. АЗАРГА кўз томчиларини кейинги дозаларда иккала кўзга кунига икки марта 13 ҳафта давомида томизилганда эритроцитларда бринзоламид концентрацияси мувофиқ равишда тўртинчи, ўнинчи ва ўн бешинчи ҳафталарда 18,8±3,29 µМ, 18,1±2,68 µМ ва 18,4±3,01 µМ бўлиб, бринзоламид эритроцитлари концентрацияси ҳолатда ушлаб турилганини кўрсатган (эритроцитларнинг СА-II ни ютиш тахминан 20 µМ).

Стабил ҳолатда АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололнинг Сmax ва AUC0-12 cоат нинг ўртача концентрацияси (Сmax-0,824±0,453 нг/мл; AUC0-12 cоат нг·соат/мл), мувофиқ равишда 5 мг/мл тимолол қабул қилиш билан солиштирилганда (Сmax
1,13±0,494 нг/мл , AUC0-12 cоат - 6,58 ±3,18 нг·соат/мл). 27% ва 28% паст бўлган. АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололга нисбатан пастроқ тизимли боғланиш клиник аҳамиятга эга эмас. АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилгандан кейин тимололнинг Сmax ўртача концентрацияси 0,79±0,45 соатга етган.

Тақсимланиши

Бринзоламид билан боғланган плазма оқсиллари (тахминан 60% атрофида) ўртача хусусиятга эга. Бринзоламид эритроцитларда унинг СА-II ва камроқ даражада СА-I билан боғланишга мойиллиги туфайли ажралади. Унинг фаол N-десэтил метаболити ҳам эритроцитларда тўпланади ва у ерда асосан СА-I билан боғланади. Бринзоламид ва метаболитининг эритроцитлар ва тўқималар СА га яқинлиги плазмадаги паст концентрацияга олиб келади.

Қуёнларда кўз тўқимасида тақсимланиш бўйича маълумотлар шуни кўрсатадики, тимололни АЗАРГА кўз томчилари қабул қилгандан 48 соатдан кейин сув намликда аниқлаш мумкин.

Тимололни офталмологик эритмасини қўллагандан кейин одам сувли намлигида аниқлаш мумкин. Турғун ҳолатда АЗАРГА томчиларини қабул қилгандан кейин 12 соат вақт давомида одам плазмасида тимололни аниқлаш мумкин.

Метаболизми

Бринзоламиднинг метаболизми йўллари ўз ичига N-деалкилизация, О-деалкилизация ва унинг N-пропил занжирига оксидланиш жараёнларини олади.

N-дезэтил бринзоламид одамда пайдо бўладиган бринзоламиднинг асосий метаболити ҳисобланади ва у ҳам бринзоламид иштирокида СА-I билан ва эритроцитларда тўпланади. Цитохром Р450 изоферментларини in vitro шароитида ўрганилганда бринзоламид метаболизмга CYP3A4 таъсир кўрсатади ва камида тўртта изоферментлар - CYP2A6, CYP2В6, CYP2С8 ва CYP2С9 иштирок этади.

Тимолол икки йўл орқали метаболизмга учрайди. Бир йўл тиадиазол ҳалқадаги этаноламинли ён занжирини карбонил гуруҳига беради. Тимолол метаболизми асосан CYP2D6 орқали амалга ошади.

Чиқарилиши

Бринзоламид асосан буйраклар орқали чиқариб юборилади (тахминан 60%). Дозанинг тахминан 20% сийдикда метаболит кўринишида бўлади. Бринзоламид ва N-дезэтил-бринзоламид сийдикда аниқланадиган устунлик қиладиган компонент ҳисобланади ва N-дезметоксил пропил ва О-дезметил каби метаболитлар изи ҳам (<1%) аниқланади.

Тимолол ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади. Тимолол дозасининг тахминан 20% сийдикка ўзгармаган кўринишида чиқарилади, қолганлари сийдикка метаболитлар кўринишида чиқарилади. Тимололнинг плазма t1/2 си АЗАРГА кўз томчилари қабул қилинганидан кейин 4,8 соатга тенг.

Хавфсизлиги бўйича клиника олди маълумотлари

Бринзоламид

Клиника олди тадқиқотлар хавфсизлиги, кўп марталик дозаларнинг токсиклиги, гентоксиклиги ва канцероген потенциали каби фармакологиянинг анъанавий тадқиқотларга асосланиб бринзоламиднинг одамлар учун хеч қандай хавфи йўқлигини аниқланган.

Қуёнларда бринзоламидни кунига 6 мг/кг (тавсия қилинадиган доза - кунига 28 µ/кг 214 марта юқори) перорал дозада токсиклиги бўйича ўтказилган тадқиқотлар она организмга нисбатан юқори токсиклиги бўлсада, эмбрионал ривржланишига хеч қандай таъсирини аниқланмаган. Шунга ўхшаш каламушларда ўтказилган тадқиқотлар бринзоламидни кунига 18 мг/кг дозада (тавсия қилинган ҳар кунги дозадан 642 марта юқори) лекин кунига 6 мг/кг қабул қилганда она ҳомиласи бош суяги ва кўкрак сегментининг суяги айланишини бироз орқада қолишини кўрсатган. Бу натижалар метаболик ацидоз, оналарда тана вазнини ошишини камайиши ва ҳомилалар (эмбрион) тана вазнини камайишига олиб келадиган дозаларда юзага келган. Кучукчаларда дозага боғлиқ эмбрионлар вазнини камайиши: оналари бринзоламидни оғиз орқали кунига 2 мг/кг қабул қилганда камроқ камайган (5-6%), кунига 18 мг/кг дозада тахминан 14% гача кузатилган. Итларнинг эмизиш даврида кунига 5 мг/кг доза авлодга ҳеч қандай ножўя самара кўрсатмаган.

Тимолол

Клиника олди тадқиқотлар хавфсизлиги, кўп мартали дозаларнинг токсиклиги, генотоксиклик ва канцероген потенциали каби фармакологиянинг анъанавий тадқиқотларига асосланиб, одамлар учун ҳеч қандай алоҳида хавф йўқлигини аниқлаган. Тимолол билан репродуктив токсикликни тадқиқотлар каламушларда (кунига 50 мг/кг ёки ҳар кунги клиник доза - кунига 14 мг/кг дан 3500 марта юқори) постнатал ривожланишга ножўя самара бўлмаганини лекин, ҳомилада суяк шаклланишини секинлашиши кўрсатган ва қуёнларда (кунига 90 мг/кг дозада ёки хар кунги клиник дозадан 6400 марта юқори) ҳомиланинг юқори даражада ресорбцияси кузатилган.

Монотерапия кўз ички босимини пасайтириш учун етарли бўлмаганда очиқ бурчакли глаукома ёки кўз ичи гипертензияси бўлган катта пациентларда кўз ички босими (КИБ) ни пасайтиришда қўлланади.

Катталар, шу жумладан кексаларда қўллаш

Доза шикастланган кўз конъюнктива қопига кунига икки марта бир томчи АЗАРГА кўз томчиларини ташкил этади.

Агар доза ўтказиб юборилган бўлса, кейинги дозани одатдаги схема бўйича давом эттирилади. Доза суткада 2 марта 1 томчидан ошмаслиги керак.

Агар АЗАРГА кўз томчилари бошқа глаукомага қарши препарат ўрнига буюрилган бўлса, АЗАРГА кўз томчиларини олдинги препаратини бекор қилгандан кейинги куни ишлатиш бошланади.

Педиатрик пациентларда қўлланилиши

АЗАРГА кўз томчиларининг хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли 18 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса пацентларда қўлланилиши

Кекса пациентлар ва бошқа катта пациентлар орасида хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича хеч қандай тафовут кузатилмаган.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши

АЗАРГА кўз томчилари ёки тимолол кўз томчилари 5 мг/мл ни жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Жигар етишмовчилиги ёки енгил ўрта даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Жигар етишмовчилиги ёки енгил ёки ўрта даражадаги бўйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритишга эхтиёж йўқ.

АЗАРГА кўз томчиларини кучли буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси
<30 мл/мин) ёки гиперхлоремик ацидози бўлган пациентларда қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бринзоламид ва унинг асосий метаболити асосан буйраклар орқали чиқарилгани туфайли, АЗАРГА кўз томчилари кучли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Офтальмологияда фойдаланиш учун.

Пациентларни препаратни ишлатишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш тўғрисида огоҳлантириш керак.

Бурун-кўз йўли окклюзияси ёки қовоқни ёпиб турганда 2 минут давомида тизимли сўрилиш камаяди. Бу эса тизимли нохуш ҳолатларни камайтиришга ёрдам беради ва маҳаллий таъсирини оширади.

Агар биттадан ортиқ офтальмологик препарат қўллаш зарур бўлиб қолса, препаратларни камида 5 минут оралаб қабул қилиш керак. Кўз суртмаларини охирида қўллаш керак.

Томчилагич учи ва суспензия ифлосланишни олдини олиш учун томчилагич учи билан қовоқ, юз ёки бошқа юзаларга тегиб кетмаслиги ахамият бериш керак. Пациентларга флакон ишлатилмаганда зич ёпилган ҳолда сақлаш кераклиги тўғрисида тушунтириш керак.

Қопқоқни олиб ташлагандан кейин, агар очилиб кетишдан ҳимоя тиқин халқаси бўшалган бўлса, препаратни ишлатишдан олдин олиб туриш керак.

Хавфсизлиги бўйича профили тафсифи

Даволаш сифатида АЗАРГА кўз томчиларини қабул қилган 394 нафар пациентда 6 ва 12 ой давом этган икки клиник синовларда энг тез-тез қайд қилинган реакциялар инстилляциядан кейин бир неча секунддан тортиб то бир неча минутгача давом этган кўринишнинг ноаниқлиги бўлган.

Ножўя реакцияларнинг мажмуавий жадвали

Қуйидаги ножўя реакциялар, қуйидаги тез-тезликга мувофиқ таснифланади: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача, кам холларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам холларда (<1/10000) ёки номаълум (бор бўлган маълумотларга қараб баҳолаб бўлмайди).

Тез-тезлиги бўйича хар бир гуруҳлаганда, нохуш кўринишлар жиддийлигининг камайиб бориши бўйича кўрсатилган. Ножўя реакциялар клиник синовлар ва паст маркетинг тадқиқотларда аниқланган.

Аъзо-тизимлар синф Ножўя реакциялар
Иммун тизими томонидан бузилишлар Номаълум: юқори сезувчанлик.
Руҳий ўзгаришлар Тез эмас: уйқусизлик. Номаълум: депрессия.
Нерв тизими томонидан бузилишлар Тез эмас: дисгевзия. Номаълум: бош айланиши, бош оғриши.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Тез-тез: кўришни ноаниқлиги, кўзларда оғриқ, кўз таъсирланиши. Тез-тез эмас: мугуз парда эрозияси, нуқтали кератит, кўз олдинги камерасида ҳужайрали опалесценция, фотофобия, “қуруқ кўз” синдроми, кўз прурити, кўзда ёт жисм хисси, кўп кўз ёши чиқиши, кўздан ажралмалар ажралиши, кўз гиперемияси, блефарит, аллергик конъюнктивит, мугуз қавати бузилишлари, кўз оқ пардаси гиперемияси, конъюнктивит гиперемия, қовоқ четида қасмоқ, астенопатия, қовоқ прурити, кўзларда нормал бўлмаган ҳиссиёт, аллергик блефарит, қовоқ эритемаси. Номаълум: қовоқ шиши, кўришни бузилиши.
Қон томирлар томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: қон босимини пасайиши. Номаълум: қон босимини ошиши.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан Тез-тез эмас: ўпканинг сурункали обструктив касалликлари, фаринголарингеал оғриқ, ринорея, йўтал. Номаълум: ҳансираш, бурундан қон кетиши.
Меъда-ичак йўллар томонидан бузилишлар Номаълум: қорин юқори қисмида оғриқ, ич кетиши, оғизни қуриши, кўнгил айниши.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: соч қоплами томонидан бузилишлар, Вильсон темиратки. Номаълум: соч тўкилиши, эритема тошмалари.
Скелет мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Номаълум: миалгия.
Умумий ўзгаришлар ва юбориш жойидаги бузилишлар Номаълум: кўкракда оғриқ, ҳолсизлик.

Дисгевзия (инстилляциядан кейин оғизда аччиқ ёки одатдан ташқари таъм), клиник синовларда АЗАРГА кўз томчилари билан боғлиқ тез-тез қайд қилинадиган тизимли ножўя реакция бўлган.

Эхтимол, бунинг сабаби, кўз томчиларининг бурун-кўз ёши канали орқали бурун-ҳалқумга ўтиши ва бризоламид томонидан чақирилган бўлиши мумкин. Бурун-кўз окклюзияси ёки кўз қовоғини инстилляциядан кейин эҳтиёткорлик билан беркитиб турилиши ушбу реакциянинг пайдо бўлишини камайтириши мумкин.

АЗАРГА кўз томчилари карбоангидразанинг тизимли сўриладиган сульфониламидли ингибитори ҳисобланади. Меъда-ичак йўллар, нерв тизими, гематологик, буйрак ва метаболик тизимларга таъсири карбоангидразанинг тизимли ингибицияси билан боғлиқ. Карбонгидразанинг перорал ингибиторларига тегишли шу типдаги ножўя реакциялар маҳаллий қўлланганда ҳам келиб чиқиши мумкин.

АЗАРГА кўз томчилари бринзаламид ва тимолол (тимолол малеати кўринишида) сақлайди. АЗАРГА кўз томчилари томонидан потенциал равишда келиб чиқадиган қўшимча ножўя реакциялар унинг алохида компонентлари қўлланилиши билан боғлиқ бўлиб, қуйида келтирилган ножўя реакцияларни ўз ичига олади. Ҳар қандай бошқа қўлланиладиган махаллий офтальмологик препаратлар каби, тимолол тизимли қон оқимига сўрилади. Бу эса тизимли бета-блокаторлари таъсирида кузатиладиган нохуш кўринишларга ўхшаш ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Келтирилган ножўя реакциялар офтальмологик бета-блокаторлар маҳаллий қўллаш таъсирида келиб чиқадиган тизимли ножўя реакциялар келиб чиқиши мумкинлиги тизимли қўлланилгандан паст.

- Бринзоламид 10 мг/мл Тимолол 5 мг/мл
Аъзо-тизимлар таснифи Ножўя реакциялар
Инфекцион ва паразитар касалликлар назофарингит, фарингит, синусит, ринит -
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар эритроцитлар сонини камайиши, қонда хлор миқдорини ошиши
Иммун тизим томонидан бузилишлар - тизимли аллергик реакциялар, шу жумладан ангионев-ротик шиш, эшакеми, тарқалган ёки чегараланган тошмалар, прурит ва анафилактик шок
Моддалар алмашинуви ва озиқланишни бузилишлари - гипогликемия
Нерв тизими томонидан бузилишлар апатия, депрессия, кайфиятни ёмонлашиши, либидони пасайиши, тунги даҳшатлар асабийлик тунги дахшатлар, хотирани йўқолиши
Нерв тизими томонидан бузилишлар уйқучанлик, ҳаракат дисфункцияси, амнезия хотирани ёмонлашиши парестезия, тремор, гипоастезия, агевзия церебрал ишемия, бош мия инсульти, синкопе, миастения гравис симптомлари ва белгиларини ошиши, бош оғриғи, бош айланиши
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар кератит, кератопатия, кўриш нерви диски/косачаси коэффицентини ошиши, мугуз парда эпителийси нуқсони, кўз ички босимини ошиши, кўзда қатлам бўлиши, мугуз пардада доғ, мугуз парда шиши, конъюнктивит, мейбомианит, диплопия, шуъла, фотофобия, фотопсия, кўриш ўткирлигини пасайиши птеригий, кўриш дискомфорти, қуруқ кератоконъюнктивит, кўз гипоастезияси, кўз склераси пигментацияси, конъюнктива ости кистаси, кўп кўз ёш ажралиши, кўришни бузилиш-лари, кўзни шишиши, кўз аллергияси, мадароз, кўз қовоғи фаолиятини бузилиши, кўз қовоғи шиши кўз таъсирланиши белгилари ва симптомлари (масалан ачишиш, қичишиш, кўз ёши оқиши, қизариш), кератит, фильтрация муолажасидан кейин хороидал кўчиб тушиши, мугуз парда сезувчанлигини пасайиши, птоз, диплопия
Эшитиш аъзолари ва мувозанатни бузилишлари тиннитус, вертиго -
Юрак томонидан бузилишлар кардиореспиратор дистресс, стенокардия, брадикардия, юрак ритмининг мунтазам эмаслиги, аритмия, юракнинг тез уриб кетишларини тезлашиши брадикардия, кўкракда оғриқ, юрак тез уриб кетиши, шиш, аритмия, димланиш, юрак етишмовчилиги, атриовентрикуляр блокада, юрак тўхтаб қолиши, юрак етишмовчилиги
Қон томирлар томонидан бузилишлар гипертензия гипотензия, Рейно феномени, совуқ қўл ва товонлар
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар хансираш, бронхиал астма, бронхиал гиперфаоллик, эпистаксис, томоқни таъсирланиши, бурун битиши, юқори нафас олиши йўлларининг гиперемияси, постназал шиши, аксириш, бурунни қуриши бронхоспазм (асосан аввал бронхоспастик касаллиги бўлган пациентларда), ҳансираш
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар оғизни қуриши, эзофагит, қусиш, диспепсия,қоринда дискомфорт, меъдада диском-форт, ичак перистальтикасини тезлашиши, меъда-ичак йўллари томонидан бузи-лишлари, оғиз гипестезияси, оғиз парэстезияси, метеоризм кўнгил айниши, диспепсия, диарея, оғиз қуриши, қоринда оғриқ, қусиш
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар жигарнинг нормал бўлмаган функционал синамаси -
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар уртикария, макулопапулез тошмалар, тарқалган прурит, алопеция, тери таранглиги бузилиши, дерматит, эритема алопеция псориазга ўхшаш тошмалар псориазни зўрайиши, тери тошмалари
Скелет мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар белда оғриқ, мушак спазмлари, миалгия, артралгия, қўл-оёқларда оғриқ миалгия
  • Фаол ингредиентлар ёки хар қандай ёрдамчи моддаларга нисбатан юқори сезувчанлик.
  • Бошқа бета-блокаторларга нисбатан юқори сезувчанлик.
  • Сульфониламидларга нисбатан юқори сезувчанлик.
  • Нафас йўлларининг таъсирланиши, шу жумладан бронхиал астма ёки аввалда бронхиал астма ёки оғир даражадаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги.
  • Синусли брадикардия, синус тугуни кучсизлиги синдроми, сино-атриал блокада, иккинчи ёки учинчи даражадаги атриовентрикуляр блокада, яққол юрак етишмовчилиги ёки кардиоген шок.
  • Кучли аллергик ринитлар.
  • Кучли буйрак етишмовчилиги.
  • Гиперхлоремик ацидозда қўллаш мумкин эмас.
  • Тиббий препаратларнинг АЗАРГА кўз томчилари билан ўзаро таъсири бўйича хеч қандай алоҳида тадқиқотлар ўтказилмаган.
  • АЗАРГА кўз томчилари карбоангидраза ингибитори бўлган бринзоламид сақлайди ва маҳаллий қўлланилганда, тизимли сўрилади. Перорал карбоангидраза ингибиторлари қўлланилганда кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари қайд қилинган. АЗАРГА кўз томчилари қабул қилаётган пациентларда шундай таъсир бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
  • Бринзоламид метаболизми учун жавоб берадиган цитохром Р450 изоферментларига CYP3A4 (асосий), CYP2A6, CYP2В6, CYP2С8 ва CYP2С9 киради. Кетоконазол, итраконазол, клотримазол, ритонавир ва тромендомицин каби CYP3A4 ингибиторлари CYP3A4 ёрдамида бринзоламид метаболизми амалга ошишини сусайиши кутилади. Агар CYP3A4 ингибиторлари бир вақтда қабул қилинаётган бўлса, эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади. Лекин, бринзоламидни тўпланиши эҳтимолдан узоқ, чунки у асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бринзоламид цитохром Р450 изоферментлари ингибитори эмас.
  • Офтальмологик бета-блокатор перорал кальций каналчалари блокаторлари, бета-блокаторлар, аритмияга қарши препаратлар (шу жумладан амиодарон), дигиталисли гликозидлар, парасимпатомиметиклар ёки гуанетидин билан бир вақтда қўлланилганда гипотензия ва/ёки яққол брадикардия каби қўшимча нохуш кўринишлар ривожланиши эҳтимоли бор.
  • Перорал карбоангидраза ингибиторлари ва бринзоламид сақлайдиган кўз томчиларини қабул қилаётган пациентларда карбоангидразанинг тизими ингибиция қилиниши таъсири каби қўшимча нохуш кўринишлар ривожланиши эхтимоли бор. АЗАРГА кўз томчилари ва перорал карбоангидраза ингибиторларини бир вақт қабул қилиш ўрганилмаган ва тавсия этилмайди.
  • Тизимли бета-блокатор қабул қилаётган пациентлар АЗАРГА кўз томчиларини қабул қила бошласа, тизимли бета-блокаторларнинг кўз ички босимига таъсири эҳтимоли мавжуд. Ушбу пациентлар синчиклаб кузатилиб туришлари керак. Бир вақтда иккита маҳаллий бета-блокаторлар ёки иккита карбоангидраза блокаторини қўллаш тавсия этилмайди.
  • Бета-блокаторларни қабул қилганда клонидин тўсатдан ажралиб чиқишига гипертензив реакция ривожланиши мумкин.
  • CYP2D6 ингибиторлари (масалан, хинидин, флуоксетин, параксетин) ва тимолол билан мажмуавий даволашда тизимли бета-блокада (масалан, юрак қисқариши сонини камайиши, депрессия) келиб чиқиши мумкинлиги қайд қилинган.
  • Бета-блокаторлар диабетга қарши препаратларининг гипогликемик самарасини ошириши мумкин. Бета-блокаторлар гипогликемиянинг белгилари ва симптомларини яшириш мумкин.
  • Офтальмологик бета-блокаторлар ва адреналин (эпинефрин)ни бир вақтда қўлланганда мидриаз ривожланиши қайд қилинган.

Умумий

Маҳаллий қўлланиладиган бошқа офтальмологик агентлар каби, бринзоламид ва тимолол тизимли сўрилади. Тимололнинг бета-блокатор компоненти бор бўлганлиги туфайли бета-блокаторларни тизимли қўлланилгандаги каби юрак-қон томир ва ўпка тизимларида, шу жумладан нохуш кўринишлар келиб чиқиши мумкин. Бринзоламиднинг сульфонамид компоненти бор бўлганлиги туфайли, маҳаллий қўлланишида сульфониламидларга тааллуқли нохуш кўриниш келиб чиқиши мумкин.

Сульфониламидлар ҳосилаларига тегишли юқори сезувчанлик реакциялари АЗАРГА кўз томчиларни қабул қилаётган пациентларда келиб чиқиши мумкин, чунки улар тизимли сўрилади. Агар юқори сезувчанликнинг жиддий ножўя реакциялари келиб чиқса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.

Кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари карбоангидразанинг перорал ингибиторлари қўлланганда қайд қилинган. Метаболик ацидоз хавфи келиб чиқиш натижасида буйрак етишмовчилиги хавфини ҳисобга олиб эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Кислота-ишқор мувозанатини бузилишлари карбоангидразанинг перорал ингибиторлари қўлланганда қайд қилинган. Метаболик ацидоз келиб чиқиш натижасида буйрак етишмовчилиги хавфини ҳисобга олиб эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Юрак томонидан бузилишлар

Юрак касалликлари бўлган пациентлар (масалан юракнинг коронар касалликлари, Принцметал стенокардияси ва юрак етишмовчилиги) ва гипотензияси борлиги бета-блокаторлар билан даволаш танқидий баҳоланиши керак ва бошқа фаол субстанциялари билан даволаш кўриб чиқилиши керак. Юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентлар бундай касалликларни ёмонлашиш симптомлари ва нохуш кўринишлар келиб чиқиши мумкинлигига кузатув остида бўлишлари керак.

Қон-томирлардаги бузилишлари

Оғир даражадаги периферик қон айланиши бузилиши/етишмовчилиги бўлган пациентлар (масалан, Рейно касаллигининг кучли шакли ёки Рейно синдроми) даволанишни эҳтиёткорлик билан ўтказишлари керак.

Респиратор бузилишлар

Нафас олиш билан боғлиқ реакциялар, шу жумладан астмаси бўлган пациентларда бронхоспазм билан боғлиқ ўлим, баъзи бир офтальмологик бета-блокатор қабул қилингандан кейин қайд қилинган.

Гипогликемия/диабет

Бета-блокаторларни спонтан гипогликемияга мойил пациентларга ёки ҳаракатчан диабетли пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бета-блокаторлар ўткир гипогликемия белгилари ва симптомларини яшириши мумкин.

Гипертиреоз

Бета-блокаторлар гипертиреоз белгиларини ҳам ниқоблаш мумкин.

Мушак бўшашиши

Бета-блокаторлар мушак бўшашишини чақириши аниқланган ва у миастеник симптомлар (масалан, диплопия, птоз, умумий холсизликка олиб келади.

Бошқа бета-блокаторлар

Тизимли бета-блокаторни қабул қилаётган пациентлар АЗАРГА кўз томчиларини қабул қила бошлаш кўз ички босимига таъсир ёки маълум бўлган тизимли бета-блокаторларнинг самараси кучайиши мумкин. Бундай пациентларни синчиклаб кузатиб туриш керак. Иккита маҳаллий бета-блокатор ёки иккита маҳаллий карбонгидраза ингибиторларини қўллаш тавсия этилмайди.

Диққатни жамлаш

Карбоангидразанинг перорал ингибиторлари диққатни жамлашни ва/ёки жисмоний координацияни талаб қиладиган қобилиятга таъсир этиши мумкин. АЗАРГА кўз томчилари тизимли сўрилади ва шунинг учун бу ҳолат маҳаллий қўлланганда келиб чиқиши мумкин.

Анафилактик реакциялар

Бета-блокаторларни қабул қилаётганда атопик касаллик тарихи ёки ҳар хил аллергияларга нисбатан кучли аллергик реакциялар тарихи бор пациентлар аллергенлар қайта киришига кучли даражада жавоб бериши ва анафилактик реакцияларни даволашда фойдаланиладиган адреналиннинг одатдаги дозаларига реакция бермаслиги мумкин.

Хориодал кўчиш

Хориодал кўчиш фильтрация муолажаларидан кейин сувли супрессив даволаш (масалан, тимолол, ацетазоламид) қабул қилганда қайд қилинган.

Жарроҳлик анестезияси

Бета-блокловчи офтальмологик препаратлар тизимли бета-агонистлар, масалан адреналиннинг таъсирини блокланиши мумкин. Анестезиолог пациент тимолол қабул қилаётганлиги тўғрисида огохлантириш бўлиши керак.

Офтальмологик самаралар

АЗАРГА кўз томчиларини сохтаэксфолатив глаукомали ёки пигментли глаукомали пациентларда қўллаш бўйича чегараланган маълумотлар мавжуд. Бундай пациентларни даволаётганда эҳтиёт бўлиш ва кўз ички босимини синчиклаб назорат қилиб туриш тавсия этилади.

АЗАРГА кўз томчилари ёпиқ бурчакли глаукомали пациентларда ўрганилмаган ва уларни бундай пациентларда қўллаш тавсия этилмайди.

Мугуз пардаси шикастланган (шу жумладан эндотелиал ҳужайралари кам бўлган пациентларда) пациентларда бринзоламиднинг мугуз қавати эндотелияси фаолиятидаги мумкин бўлган роли ўрганилмаган. Мугуз қавати шикастланган, яъни қандли диабет ва мугуз парда дистрофияси бор пациентларни синчиклаб назорат қилиб туриш тавсия қилинади. Айниқса контакт линза тақиб юрадиган пациентлар текширилмаган, шунинг учун бундай пациентларни бринзоламид қўлланганда синчиклаб назорат қилиб туриш тавсия этилади, чунки карбонгидраза ингибиторлари мугуз парда намланишига таъсир этиши мумкин, контакт линзаларни тақиб юриш мугуз парда шикастланиши хавфини ошириши мумкин.

Офтальмологик маҳсулотда бензалконий хлориди консервант сифатида фойдаланилади ва у нуқтали кератопатия ва/ёки токсик ярали кератопатияга олиб келуви сифатида қайд қилинган. АЗАРГА кўз томчилари бензалконий хлориди сақлаганлиги туфайли, тез-тез ва узоқ вақт қўлланилганда синчиклаб кузатиб туриш тавсия этилади.

Контакт линзалар

АЗАРГА кўз томчилари кўз таъсирланишига ва юмшоқ контакт линзаларини рангсизлантиришга олиб келуви бензалконий хлориди сақлайди. Юмшоқ контакт линзалари билан контактга йўл қўйманг. Пациентларни АЗАРГА кўз томчиларини томизишдан олдин контакт линзаларни олиб туриш ва уни қайта тақишдан олдин камида 15 минут кутиб туришлари кераклиги тўғрисида огохлантириш керак.

Педиатрия: АЗАРГА кўз томчилари педиатрияда ўрганилмаган.

Кекса пациентлар: Хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича кекса ва бошқа катта пациентларда хеч қандай фарқ кузатилмаган.

Жинс: АЗАРГА кўз томчилари маҳаллий офтальмологик қўлланилганда бринзоламид ёки тимололнинг N-дизэтилга хеч қандай клиник аҳамиятига эга бўлмаган тизимли тегишли жинс бўйича фарқи аниқланмаган.

Ирқ: АЗАРГА кўз томчилари қўлланилганда, хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича пациентнинг ирққа тегишлилиги билан боғлиқ хеч қандай фарқи аниқланмаган.

Жигар етишмовчилиги: АЗАРГА кўз томчилари жигар касаллиги бўлган пациентларда ўрганилмаган.

Буйрак етишмовчилиги: АЗАРГА кўз томчилари буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ўрганилмаган.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладорлик

Офтальмологик бринзоламид ва тимололни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича тегишли маълумотлар йўқ. Бринзоламид билан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар тизимли қабул қилгандан кейин репродуктив токсиклигини кўрсатади. Эпидемиологик тадқиқотлар мальформатив таъсирини аниқламаган, лекин бета-блокаторларни перорал қабул қилинганда, она қорнида ҳомила ривожланиши ушланиб қолиниши кўрсатган. Бундан ташқари, бета-блокаторлар таъсири симптомлари (масалан, брадикардия, гипотензия, нафас олишнинг ўзгаришлари ва гипогликемия) туғилишигача бета-блокаторлар қабул қилинганда янги туғилган чақалоқларда кузатилган.

АЗАРГА кўз томичиларини, агар бунга кучли эҳтиёж бўлмаса, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас. Лекин, АЗАРГА кўз томчилари туғишдан олдин қабул қилинаётган бўлса, чақалоқни ҳаётининг биринчи кунларида аҳамият бериб кузатиш керак.

Эмизиш

Офтальмологик бринзоламид одам сутига ўтиши мумкинлиги номаълум эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар кўрсатадики, бринзоламид оғиз орқали қабул қилинганда кўкрак сути таркибига ўтади. Бета-блокаторлар кўкрак сутига ўтади ва эмизикли чақалоқда потенциал нохуш кўринишлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Чақалоқни эмизиш фойдаси ва аёл учун даволаш фойдасини солиштириб ва ҳисобга олиб, АЗАРГА кўз томчилари билан даволашни тўхтатиш/тўхтатиб туриш ёки эмизишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш керак.

Фертиллик

Клиника олди маълумотлар на бринзоламид, на тимололнинг эркак ёки аёл фертиллика хеч қандай таъсири йўқлигини кўрсатади. АЗАРГА кўз томчиларини қўллаганда эркак ёки аёл фертиллигига таъсири кутилмайди.

Педиатрияда қўллаш

Хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича 18 ёшдан кичик болаларда маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, АЗАРГА кўз томчиларини уларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Транспорт воситаларини хайдаш ва механизмларни бошқарш қобилиятига таъсири

АЗАРГА кўз томчилари транспорт воситаларини хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига аҳамиятсиз даражада таъсир этади.

Вақтинчалик кўришни ноаниқлиги ёки бошқа кўришни бузилишлари транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиши мумкин. Агар кўз томчиларини қўллагандан кейин кўришни ноаниқлиги келиб чиқса, пациент кўриш қобилиятига тиклангунча, транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмларни бошқаришдан, кутиб туриши керак.

Карбоангидраза инибиторлари диққатни жамлаш ва/ёки жисмоний координацияни талаб қилувчи вазифаларни амалга ошириш қобилиятини ёмонлаштириш мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

АЗАРГА кўз томчилари дозани ошириб юборилишни кўзларни илиқ сувда ювиб ташлаш орқали бартараф қилиш мумкин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари қайд этилмаган.

Беҳосдан ютиб юборилган ҳолларда, бета-блокаторлар билан дозани ошириб юборилиши симптомларига брадикардия, гипотензия, юрак етишмовчилиги ва бронхоспазм киради. Бринзоламид таъсирида электролит дисбаланс, ацидотик холат ривожланиши ва марказий нерв тизими томонидан бузилишлар келиб чиқиши мумкин.

Беҳосдан ютиб юборилганда симптоматик ва тутиб турувчи даволаш ўтказиши керак. Зардобда электролитлари (асосан калий) ва қон рН ни назорат қилиб туриш лозим. Тадқиқотлар тимолол осон диализланмаслигини кўрсатади.

5 мл дан тиниқ, (LDPE) паст зичликдаги полиэтилен ва оқ полипропилен қопқоқли (РР) флаконда.

1 флакондан йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

30 °С дан юқори бўлмаган ҳароартда сақлансин.

Биринчи марта очилгандан 4 ҳафтадан кейин йўқотилсин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

ALCON-COUVREUR

В-2870 Puurs (Бельгия)

©2013, 2014 Новартис

*- Новартис савдо белгиси

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Brinzolamid: 10 mg/ml, Timolol: 5 mg/ml

Chiqarish shakli:
Tomchilar
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Ko"zga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Belgiya

Ko`p so`raladigan savollar

Azef suspenziyasi 200 mg / 5 ml, 15 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Azef suspenziyasi 200 mg / 5 ml, 15 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belgiya.

Azef suspenziyasi 200 mg / 5 ml, 15 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Alkon hisoblanadi.