Facebook Pixel Code

Бактокс порошок д/внут. прим. 250 мг / 5 мл (флакон)


Uchun ko‘rsatma Бактокс порошок д/внут. прим. 250 мг / 5 мл (флакон)

Бактокс 125 мг/5 мл:

5 мл тайёрлаган суспензия (1 ўлчов қошиғи) қуйидагиларни сақлайди: 125 мг амоксициллин (тригидрат шаклида).

Бактокс 250 мг/5 мл:

5 мл тайёрлаган суспензия (1 ўлчов қошиғи) қуйидагиларни сақлайди: 250 мг амоксициллин (тригидрат шаклида).

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, сувсиз тринатрий цитрати, натрий* бензоати, тальк, гуар камеди, лимонли, апельсинли ва шафтоли-ўрикли ароматизаторлар, аспартам*, кремний диоксиди.

* Ушбу препарат аспартам ва натрий (бир ўлчов қошиғида 6,26 мг) сақлайди.

Аминопенициллин гуруҳи бета-лактамлар оиласига мансуб антибиотик. АТХ коди: J01CA04.

Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларда қўлланади:

  • нафас аъзоларининг инфекциялари;
  • сийдик жинсий тизими аъзоларининг инфекциялари;
  • меъда-ичак йўллари аъзоларининг инфекциялари;
  • тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари;
  • Лайма касаллиги (боррелиоз);
  • бошқа антимикроб препаратлари билан мажмуада Helicobacter pylori эрадикацияси;
  • эндокардит (олдини олиш).
  • юқори сезувчанлик (шу жумладан, бошқа пенициллинлар, цефалоспоринларга);
  • инфекцион мононуклеозда қўллаш мумкин эмас (тери характерига эга ножўя кўринишларнинг ривожланишини хавфи).

Эҳтиёткорлик билан: Аллергик реакциялар (шу жумладан анамнездаги), инфекцион мононуклеоз, анамнездаги меъда-ичак йўлларининг касалликлари (айниқса антибиотикларни қўллаш билан боғлиқ колит), буйрак етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври, фенилкетонурия (туғилганда аниқланган наслий касаллик) аспартам борлиги сабабли.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Ушбу препаратни оч қоринга, овқатдан олдин, овқатланиш вақтида ва овқатдан кейин қабул қилиш мумкин.

Дозалаш тартиби касалликнинг оғирлиги, пациентнинг ёшини ҳисобга олиб шахсий равишда белгиланади.

Катталар ва 10 ёшдан ошган (тана вазни 40 кг дан ортиқ) болаларга 500 мг дан суткада 3 марта буюрилади. Инфекция оғир кечганида 750 мг-1 г дан суткада 3 марта.

Болаларга:

  • 5 ёшдан 10 ёшгача 250 мг дан (5 мл суспензия) суткада 3 марта;
  • 2 ёшдан 5 ёшгача 125 мг дан (2,5 мл суспензия) суткада 3 марта;
  • 2 ёшгача 1 кг тана вазнига 20 мг хисобида, хисобланган суткалик доза 3 қабулга бўлинади.

Чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларда доза камайтирилади ва/ёки қабул қилиш орасида интервал оширилади.

Даволаш курси 5-12 кун.

Суспензияни тайёрлаш:

Флакон белгигача сув билан тўлдирилади ва бир хил суюқлик ҳосил бўлгунича чайқатилади. Ҳар қабул қилишдан олдин суспензияни чайқатиш керак.

Флакондаги кукуннинг миқдори 60 мл суспензия тайёрлаш учун етарли (12 доза).

Меъда-ичак йўлларининг ўткир инфекцияларида (паратиф, қорин тифи) ва ўт чиқариш йўлларининг инфекцияларида, гинекологик инфекцияларда катталарга 1,5-2,0 г суткада 3 марта ёки 1,0-1,5 г суткада 4 марта.

Катталарда Helicobacter pylori чақирган меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволашда буюрилади:

1 г амоксициллин бошқа антимикроб препаратлар билан мажмуада эрталаб ва кечқурун.

Аёлларда сийдик йўлларининг асоратланмаган ўткир инфекцияларида 3 г препарат катта миқдордаги сув билан, дозани 12 соатдан кейин такрорлаш билан буюрилади.

Ўткир асоратланмаган гонореяни даволаш учун 3,0 г препарат 1,0 г пробенецид билан мажмуада бир марта буюрилади.

Оғир инфекцияларда (менингит, септицемия) суткада 6,0 г гача 3-4 қабулда буюрилади.

Кичик жарроҳлик муолажаларида, эндокардитни олдини олиш учун муолажа ўтказилишидан 1 соат олдин 3-4 г. Зарурати бўлганида 8-9 соатдан кейин такрорий доза буюрилади. Болаларга доза икки марта камайтирилади.

Буйрак функцияси бузилиши бўлган пациентларга (креатинин клиренси минутига 10 мг дан кам) препаратнинг дозаси 15-50% ги камайтирилади ёки қабуллар орасидаги интервал 24 соатгача оширилади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, терини қизариши, эритематоз тошмалар, ангионевротик шиш, ринит, конъюнктивит бўлиши мумкин; кам ҳолларда иситма, артралгия, эозинофилия, эксфолиатив дерматит, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми); зардоб касаллиги билан ўхшаш реакциялар; якка ҳолларда анафилактик шок.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: дисбактериоз, таъмнинг ўзгариши, қусиш, кўнгил айниши, диарея, стоматит, глоссит, «жигар» трансаминазалари фаоллигини ўртача ошиши, кам ҳолларда сохтамемброноз колит.

Нерв тизими томонидан: қўзғалиш, хавотирлик, уйқусизлик, атаксия, онгни чалкашиши, хулқни ўзгариши, депрессия, периферик невропатия, бош оғриғи, бош айланиши, эпилептик тиришишлар.

Лаборатория кўрсаткичлари: лейкопения, нейропения, тромбоцитопеник пурпура, анемия.

Бошқалар: нафасни қийинлашиш, тахикардия, интерстицеал нефрит, қин кандидози, суперинфекция (айниқса сурункали касалликлари бўлган ёки организмнинг чидамлилиги пасайган беморларда).

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Аминогликозитлар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб (ўзаро фаолсизлантиришдан сақланиш учун аралаштириш мумкин эмас).

Антацидлар, глюкозамин, сурги дори воситалари, овқат, аминогликозидлар сўрилишни пасайтиради ва секинлаштиради; аскорбин кислотаси сўрилишни оширади.

Бактерицид антибиотиклар (шу жумладан аминогликозидлар, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин) синергик таъсир кўрсатади; бактериостатик дори воситалари (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, терациклинлар, сульфаниламидлар) антогонистик таъсир кўрсатади.

Бевосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини бостириб, К витаминининг синтезини ва протромбин индексини пасайтиради); эстроген сақловчи перорал контрацептивларнинг самарадорлигини камайтиради; метаболизми жараёнида парааминобензой кислотаси, ҳосил қилувчи дори воситалари, этинилэтрадиол «шиддатли» қон кетишининг ривожланишини хавфи.

Амоксициллин клиренсини пасайтиради ва мететрексатнинг токсиклигини оширади; дигоксиннинг сўрилишини кучайтиради.

Диуретиклар, аллопуринол, оксифенбутазон, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва найчалар секрециясини блокловчи бошқа дори воситалари, қонда амоксициллиннинг концентрациясини оширади.

Аллопуринол тери тошмаларини ривожланиш хавфини оширади.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши (қусиш ва диарея оқибати).

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир, тузли сурги воситалари, сув-электролит мувозанатини тутиб туриш учун дори воситалари; гемодиализ.

Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйрак функциясининг ҳолатини назорат қилиш керак.

Унга сезгир бўлмаган микрофлоранинг ўсиши ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин, бу антибактериал даволашни тегишли равишда ўзгатиришни талаб қилади.

Сепсиси бўлган беморларга буюрилганида бактериолиз реакцияси (ЯришГерксгеймер реакцияси) ривожланиши мумкин (кам) ҳолларда.

Пенициллинларга юқори сезгир пациентларда бошқа бета-лактам антибиотиклар билан кесишган аллергик реациялар бўлиши мумкин.

Енгил диареяни даволашда, даволаш курси фонида ичаклар перистальтикасини пасайтирувчи диареяга қарши дори воситаларидан сақланиш керак; коалин ёки аттапульгит сақловчи диареяга қарши дори воситаларини ишлатиш мумкин. Оғир диареяда шифокорга мурожаат қилиш керак.

Касалликнинг клиник белгилари йўқолганидан сўнг даволашни яна 48-72 соат давом эттириш шарт.

Эстроген сақловчи перорал контрацептивлар ва амоксициллин бир вақтда қўлланганида имкон борича контрацепциянинг бошқа ёки қўшимча усулларини ишлатиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Зарурати бўлганида ҳомиладорликда қўллаш мумкин.

Лактация (эмизиш) даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Янги туғилган чақалоқларда даволаш вақтида диарея, тери тошмаси, кандидоз ёки бошқа симптомлар ривожланганида эмизишни тўхтатиш лозим.

5,1 г (125 мг/5мл), 6,6 г (250 мг/5 мл) кукун жигарранг рангли шиша флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов қошиғи билан бирга картон қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Суспензия тайёрлангандан сўнг музлатгичда +2 °С дан +8 °С гача ҳароратда 14 кундан ортиқ сақланмасин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Рецепт бўйича.

Лаборатория Иннотек Интернасиональ

22 авеню Аристид Бриан, 94110 Аркей, Франция.

Иннотера Шузи

Рю Рене Шантеро, Л, Исль Вер, 41150 Шузи-Сюр-Сис, Франция.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Amoksitsillin: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Frantsiya

Ko`p so`raladigan savollar

Бактокс порошок д/внут. прим. 250 мг / 5 мл (флакон) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.

Бактокс порошок д/внут. прим. 250 мг / 5 мл (флакон) ning asosiy faol moddasi Amoksitsillin hisoblanadi.

Бактокс порошок д/внут. прим. 250 мг / 5 мл (флакон) ishlab chiqaruvchisi Innotera Shuzi hisoblanadi.