Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4400 so'm)
Uchun ko‘rsatma Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторий сақлайди:
фаол модда: 10 мг бисакодил;
ёрдамчи моддалар: қаттиқ ёғ.
Оқ ёки бироз сарғиш тусли оқ рангли, цилиндр-конус шаклли суппозиторийлар. Кесимида ҳаво ва ғовак стерженни ва воронкасимон чуқурча бўлишига йўл қўйилади.
Ректал суппозиторийлар.
Сурги воситаси.
Бисакодил қуйидагиларга таъсир этиши оқибатида йўғон ичакнинг силлиқ мушакларига бевосита таъсири ҳисобига сурги таъсирини кўрсатади:
- интрамурал нерв тутамларига таъсир қилиб, ичак перистальтикасини кучайиши ва тезлашишини рағбатлантиради;
- йўғон ичакнинг шиллиқ қавати нерв охирларидаги рецепторларни таъсирлайди, бу йўғон ичакда шиллиқни секрециясини ошишига, аҳлатни юмшашига ва ич келишини енгиллашишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Бисакодил йўғон ичакдан минимал сўрилади. Ишқорий муҳитда гидролизга учрайди ва метаболити ҳосил бўлади. Ректал юборилганда кучли сурги самараси бир соат (15-60 минут) давомида юз беради.
Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғруқлардан кейинги қабзият). Геморрой, проктит, анус ёриқларида ич келишини йўлга солиш. Жарроҳлик операцияларига, рентгенологик ва инстрементал текширувларга тайёрлаш.
Ректал.
Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга: суткада 10-20 мг (1-2 суппозиторий) дан;
10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларга: 10 мг (1 суппозиторий) дан суткада 1 марта.
Оператив аралашувларга ёки диагностик текширувларга тайёргарликда: 10 мг (1 суппозиторий) дан эрталаб ва кечқурун буюрилади.
Тавсия этилган даволаш давомийлиги 5 кунни ташкил қилади.
Маҳаллий реакциялар: кам тўғри ичак соҳасида оғриқ ва ачишиш, тўғри ичакнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши (проктит);
Иммун тизими томонидан: кам аллергик реакциялар;
Меъда ичак йўллари томонидан: тез-тез эмас абдоминал дискомфорт, тез-тез ичак санчиғи, диарея; номаълум тез-тезлик билан дегидратация, ичак атонияси;
Метаболик бузилишлар: тез-тез сув-электролит алмашинувини бузилишлари (гипокалиемия);
Мушак аппарати томонидан: тез-тез мушак кучсизлиги, абдоминал тиришишлар;
Юрак-қон томир тизими томонидан: номаълум тез-тезлик билан артериал гипотония.
Препаратга ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, спастик қабзият, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир яллиғланиш касалликлари, қоринда ноаниқ генезли оғриқлар, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, цистит, ўткир проктит, ўткир геморрой, организмнинг яққол дегидратацияси, метроррагия, йўғон ичак раки, 10 ёшгача бўлган болалар.
Бисакодилни ичакда сўрилмаслиги туфайли, бошқа препаратлар билан ўзаро таъсир эҳтимоли кам.
Жигар ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда қўлланиши: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат 10 ёшдан кейин қўлланади.
Ҳомиладор ва эмизикли аёллар
Хомиладор ва эмизикли аёлларга бисакодил эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Автомобил ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни қўлланиши автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: диарея, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, ичак (йўғон ичак) атонияси.
Даволаш: симптоматик.
Ректал суппозиторийлар 10 мг. 5 суппозиторийдан ПВХ/ПЭ плёнка контур уяли ўрамда.
№5 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга индивидуал картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.
3 йил.
Рецептсиз.
«ФАРМАПРИМ» МЧЖ
Кринилор кўч., 5, Порумбень қиш., Криулень райони
Молдова Республикаси, MD-4829
www. farmaprim.md
Bisakodil: 10 mg/shamlar
Ko`p so`raladigan savollar
Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4500 so'm - 5 шт.
1 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Moldova.
Bisakodil (Bisacodyl) Farmaprim rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Bisakodil hisoblanadi.