Facebook Pixel Code

Bisakodil-Nijfarm (Bisacodyl-Nizhpharm) rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
dan 9000 so'm gacha 17500 so'm
Без рецепта
103 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Bisakodil-Nijfarm (Bisacodyl-Nizhpharm) rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham)

Бир суппозиторий сақлайди:

таъсир этувчи модда: бисакодил 10 мг;

суппозиторийлар учун асос: қаттиқ ёғ (Н 15, W 35 маркали Витепсол, NA 15, NAS 50 маркали Суппосир) вазни 1,25 г гача бўлган суппозиторий олингунча.

Оқдан то бироз сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Ректал суппозиторийлар.

Сурги воситаси. АТХ коди: А06АВ02.

Ичакнинг рецептор аппаратини таъсирланишини чақиради, ичакнинг шиллиқ қаватига бевосита таъсир кўрсатади, ичак перистальтикасини кучайтиради, йўғон ичакда шилимшиқ секрециясини оширади.

Ичакда сўрилмайди. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига таъсирловчи самара кўрсатувчи олддори ҳисобланади, ишқорий муҳитда метаболитни ҳосил бўлиши билан гидролизланади. Таъсири биринчи соат давомида содир бўлади.

Гипотоник ва атоник қабзият (шу жумладан кексалардаги; операциялар ва туғруқлардан кейинги қабзият). Ич келишини бошқариш (геморрой, проктит, анус ёриқлари). Хирургик операцияларга, асбоблар ёрдамидаги ва рентгенологик текширувларга тайёрлашда қўлланади.

Ўта юқори сезувчанлик, ичакни тутилиши, чуррани қисилиб қолиши, қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, перитонит, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, метроррагия, цистит, спастик қабзиятлар, ўткир геморрой, ўткир проктит, 8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Жигар ва/ёки буйраклар етишмовчилигида.

Ректал, қуйидаги дозаларда буюрилади: катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга 10-20 мг бисакодил (1-2 шамча), 8-14 ёшли болаларга 10 мг бисакодил (1 шамча) буюрилади.

Ичак санчиғи, диарея (дегидратация, мушак кучсизлиги, тиришишлар, артериал қон босимини пасайиши), қоринда оғриқ, метеоризм, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Симптомлари: диарея, сувсизланиш, сув-электролит мувозанатини бузилиши, гипокалиемия, йўғон ичак атонияси.

Даволаш: симптоматик.

Узоқ вақт давомида қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш мумкин.

Ректал суппозиторийлар 10 мг, 5 суппозиторийдан поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Икки контур ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил. Препаратни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия

Истеъмолчиларнинг эътирозлари қуйидаги манзилга жўнатилсин:

603950, Н.Новгород ш.,

ГСП-459, Салганская кўч., 7

Тел.: (831) 278-80-88

Факс: (831) 430-72-28

Интернет: http://www.nizhpharm.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, А. Темур кўч., 107 Б

Тел./факс: (99871) 140-35-81.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Bisakodil: 10 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
10 mg
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
8 yoshdan boshlab
Homilador
ehtiyotkorlik bilan (shifokor nazorati ostida)
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan, bosh aylanishi paydo bo'lishi mumkin

Ko`p so`raladigan savollar

Bisakodil-Nijfarm (Bisacodyl-Nizhpharm) rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 4500 so'm - 5 шт.

8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Bisakodil-Nijfarm (Bisacodyl-Nizhpharm) rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Bisakodil-Nijfarm (Bisacodyl-Nizhpharm) rektal suppozitorlari 10 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning asosiy faol moddasi Bisakodil hisoblanadi.