Facebook Pixel Code

Bismopepsi tabletkalari 120 mg №112 (14 blister x 8 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Bismopepsi tabletkalari 120 mg №112 (14 blister x 8 tabletka)

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: висмут трикалий дицитрати 304,6 мг (120,0 мг висмут оксидига қайта ҳисобланганда);

ёрдамчи моддалар: повидон К30 17,7 мг, макрогол 6000-6,0 мг, маккажўхори крахмали - 70,6 мг, полиакрилат калий 23,6 мг, магний стеарати 2,0 мг;

қобиғи: гипромеллоза 5 мПас 3,2 мг, макрогол 6000 1,1 мг.

Иккитомонлама қаварик, думалоқ, сарғимтир-оқ рангли, хидсиз ёки аммиакнинг енгил хидили плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таблеткалар бўлинганда оқ ёки деярли оқ рангда.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Меъда ва ун икки бармоқ ичак ярасига карши восита. АТХ коди: А02BX05.

Фармакодинамикаси

Helicobacter pylori га нисбатан бактерицид фаолликка эга меъда ва ун икки бармоқ ичак ярасига қарши восита. Шунингдек, яллигланишга қарши ва ўраб олувчи таъсирларга ҳам эга. Меъданинг нордон мухитида эримайдиган висмут оксихлориди ва цитрати чўкма хосил қилиб, оксил субстрати билан биргаликда яралар ва эрозиялар сатҳида химоя кобиги кўринишида хелат бирикмалар ҳосил қилади.

Шундай қилиб, препарат ҳимоя катламини шакллантиради, у узок вақт давомида, тажжавузкор омиллар таъсиридан шикастланган шиллиқ қават сохаларини химоя килади. Е простагландинлари синтези, шиллиқ ҳосил бўлиши ва гидрокарбонат ажралишини кўпайтириб, цитопротектор механизмлар фаоллигини рағбатлантиради, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини пепсин, хлорид кислотаси, ферментлар ва ўт кислоталари тузларининг таъсирига чидамлилигини оширади.

Нуқсон мавжуд бўлган соҳада ўсишнинг эпидермал омили тўпланишига олиб келади. Пепсин ва пепсиноген фаоллигини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Висмут субцитрат меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Асосан ахлат билан чикарилади. Плазмадаги висмутнинг сезиларсиз миқдори организмдан буйраклар оркали чиқарилади.

  • сурункали гастрит ва гастродуоденит зўрайиш боскичи, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган;
  • меъда-ичак йўлларининг органик касалликлари билан боғлиқ функционал диспепсия;
  • меъда ва ўникки бармоқли ичак яра касаллигининг зўрайиш боскичида, шу жумладан Helicobacter pylori билан ассоциацияланган;
  • асосан диарея симптомлари билан кечувчи ичакни таъсирланиш синдромида қўлланади.

Ичга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан катта бўлган болаларга Бисмопепсин препарати 1 капсуладан суткада 4 марта, овқатланишдан 30 минут олдин (нонушта, тушлик ва кечки овқат) ва кечқурун ёки 2 капсуладан суткада 2 минут, овкатланишдан 30 минут олдин (нонушта, кечки овқат) буюрилади.

8 дан 12 ёшгача бўлган болаларга Бисмопепсин препарати суткада 2 марта 1 таблеткадан овқатдан 30 минут олдин (нонушта, кечки овқат) буюрилади.

4 дан 8 ёшгача бўлган болаларга суткада 8 мг/кг хисоби бўйича буюрилади. Боланинг вазнидан келиб чиккан ҳолда суткада 1-2 капсуладан буюрилади (мувофиқ ҳолда, кунига 1-2 марта). Бунда суткалик доза хисобланган доза (суткада 8 мг/кг) га жуда якин бўлиши керак.

Препаратни овқатдан 30 минут олдин, оз миқдордаги сув билан қабул килинади.

Таблеткаларни бутунлигича чайнамасдан, майдаламасдан, етарлича миқдордаги сув билан ютиш керак. Даволаш курси давомийлиги 4-8 ҳафтани ташкил килади. Кейинги 8 хафта ичида висмут саклаган препаратлар кабул килинмаслиги керак.

Helicobacter pylori ни эрадикация килиш учун Бисмопепсин препаратини антихеликобактер фаолликка эга бўлган бошка бактерияларга қарши воситалар билан мажмуада кўллаш мақсадга мувофик (шифокор тавсияси бўйича).

Препаратнинг ножўя таъсирлари тез-тезлиги қуйидагича бахоланади: жуда тез-тез: 21/10, тез-тез: ≥1/100, <1/10, тез-тез эмас: ≥1/1000, <1/100, кам холларда:≥ 1/10000, <1/1000, жуда кам холларда: <1/10 000. Меда-ичак йўллари томонидан: тез-тез ахлатни кора рангга бўялиши, тез-тез эмас кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки кабзият.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: аллергик реакциялар тез-тез эмас терида тошма, қичишиш; жуда кам холларда анафилактик реакциялар.

Нерв тизими томонидан жуда кам холларда юкори дозаларда узок кўлланганда марказий нерв тизимида (МНТ) висмут тўпланиши билан боғлик энцефалопатия ривожланиш эхтимоли мавжуд. Ножўя самаралар қайтувчан ва препарат бекор қилингандан кейин тез ўтиб кетади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг бирон-бир компонентига юкори сезувчанлик;
  • буйраклар функциясини яккол бузилишлари;
  • ҳомиладорлик ва эмизиш даври;
  • 4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бисмопепсин препарати қабул қилингандан сўнг ярим соат ичида бошқа дори воситалари, шунингдек овқат ва суюклик, хусусан, антацидлар, сут, мевалар ва мева шарбатларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Бу шу билан богликки, уларнинг барчаси бир вактда ичга кабул қилинганда Бисмопепсин препаратининг самарадорлигига таъсир кўрсатиши мумкин.

Препарат тетрациклинлар сўрилишини камайтиради.

Препаратни 8 ҳафтадан узок қўллаш мумкин эмас, шунингдек даволаниш вактида катталар ва болалар учун ўрнатилган суткалик дозани ошириш тавсия қилинмайди. Бисмопепсин препарати билан даволаниш даврида висмут сақловчи бошқа препаратларни қўллаш мумкин эмас, чунки ножўя самараларнинг ривожланиш хавфи ортади.

Препарат билан тавсия қилинган дозаларда даволаниш курси якунлангандан сўнг таъсир килувчи модданинг қон плазмасидаги концентрацияси 3-58 мкг/л дан ошмайди, интоксикация факат 100 мкг/л дан юкори концентрациялардагина кузатилади. Бисмопепсик препарати қўлланилганда, висмут сульфид хосил бўлиши оқибатида ахлат кора рангга бўялиши мумкин. Баъзан тилнинг аҳамиятсиз даражада тўк рангта бўялиши кузатилади.

Висмут сақловчи бирикмаларнинг юқори дозаларини давомий қўллаш тавсия этилмайди, чунки айрим ҳолларда бу кайтар энцефалопатияга олиб келиши мумкин. Лекин Бисмопепсии препарати тавсия килинган дозаларни қўлланилганда, энцефалопатия хавфи жуда паст эҳтимолга эга.

Даволаш вақтида алкоголни қабул қилиш тавсия этилмайди.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Бисмопепсин препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Бисмопепсин препаратининг транспорт воситаларини бошкариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири бўйича маълумотлар мавжуд эмас.

Препарат тавсия этилган дозалардан ўн баробар кўпроқ қўлланганда ёки препарат тавсия этилган дозалардан юкори дозада узоқ қўлланганда висмут билан захарланиш ривожланиши мумкин.

Симптомлар: оғиз бўшлиги шиллиқ қаватини яллигланиши, тошма, диспепсия, милкларда мовий чизиқлар кўринишида ўзига хос тўклашиши; юкори дозаларда узок қўлланганда буйрак функциясини бузилишлари кузатилади. Бу симптомлар препарат бекор килингандан кейин тўлиқ кайтувчандир.

Даволаш

Махсус антидоти йўк. Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда меъдани ювиш керак, энтеросорбентларни (масалан, фаоллаштирилган кўмир) ва буйрак функциясини тутиб туришга каратилган симптоматик даволаш ўтказилади. Шунингдек доза ошириб юборилганда тузли сурги воситалари буюрилади. Кейинчалик даволаш симптоматик бўлиши керак. Кон плазмасида висмутни юкори даражаси билан кузатиладиган буйрак функциясини бузилиш холларида комплекс хосил килувчи Димеркаптоянтар ва димеркаптопропансульфонат кислотасини юбориш мумкин.

120 мг плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

4, 8, 10, 20 таблеткалардан поливинилхлорид ва алюмни фольгали тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга контур-уяли ўрам. 2, 3, 4, 6, 7, 8, 10, 12, 14, 24 таблеткалардан тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан бирга контур-уяли картон ўрамда.

30, 60, 120, 240 таблеткалардан полимер материаллардан (ПЭТФ) банкада. 1 банкадан тиббиётда қўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутида.

50, 100, 250, 500 дан контур уяли ўрам тенг сондаги тиббиётда қўлланилишига доир Йўриқномаси билан картон кутига жойланган (стационарлар учун).

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

4 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Мега Фарм» ХАЖ

107014, Москва ш., Русаковский кўч., 22. Почта манзили: 142300, Чехов ш., Московский вилояти, а/я 9 Телефон/Факс: 8 (499) 2708633.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Vismut oksidi: 120 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
112
Og'irligi:
120 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
4 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ma'lumotlar yo'q

Ko`p so`raladigan savollar

4 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Bismopepsi tabletkalari 120 mg №112 (14 blister x 8 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Bismopepsi tabletkalari 120 mg №112 (14 blister x 8 tabletka) ning asosiy faol moddasi Vismut oksidi hisoblanadi.

Bismopepsi tabletkalari 120 mg №112 (14 blister x 8 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Mega-Farm hisoblanadi.