Facebook Pixel Code

Bitsillin - 3 Reung farmatsevtika kukuni D/in. (shisha)

dagi narxlar
dan 3 400 so'm gacha 13 000 so'm
Retsept bo'yicha
3 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
10 ta
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Bitsillin - 3 Reung farmatsevtika kukuni D/in. (shisha)

Бир флаконга: бензатин бензилпенициллин,бензилпенициллин натрий ёки бензилпенициллин калий,бензилпенициллин прокаин.

Суспензия тайёрлаш учун кукун инъекция учун.

Антибиотик - биосинтетик пенициллин.

Бензилпенициллиннинг 3 та тузидан: дибензилэтлендиамин, прокаин, натрийли ёки калийли тузларидан ташкил топган, узоқ муддатли таъсирга эга бўлган мажмуавий бактерицид препарат. Микроорганизмларнинг ҳужайра девори синтезини ингибирлайди.

Граммусбат микроорганизмлар:

Staphylococcus spp. (пенициллиназани ҳосил қилмайдиган),

Streptococcus spp., шу жумладан Streptococcus pneumoniae,

Corynebacterium diphtheriae,

Анаэроб спора ҳосил қилувчи таёқчалар:

Bacillus anthracis, Clostridium spp., Actinomyces israelii;

Грамманфий микроорганизмлар:

Neisseria honorrhoeae, Neisseria meningitidis, Treponema spp.га нисбатан фаолликка эга.

Препаратнинг таъсирига пенициллиназа ҳосил қилувчи Staphylococcus spp. штаммлари чидамли.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан сўнг бензилпенициллинни деподан аста-секин ажралиб чиқиши билан сўрилади. Бир марта юборилганида ўртача терапевтик концентрацияси 6-7 сутка давомида сақланади. Плазмада максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСmax) инъекциядан сўнг 12-24 соат. 2,4 млн ТБ юборилганидан кейин 14-кунига келиб зардобдаги концентрацияси 0,12 мкг/мл, 1,2 млн ТБ юборилганидан кейин 21-кунига келиб 0,06 мкг/мл (1 ТБ = 0,6 мкг) ни ташкил қилади. Суюқликларга кириши юқори, тўқималарга кириши паст. Плазма оқсиллари билан боғланиши 40-60% ни ташкил қилади. Йўлдош тўсиғидан ўтади ва она сутида аниқланади. Кам даражада метаболизмга учрайди, асосан буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Сезгир микроорганизмлар чақирган инфекциялар (катталарда): сифилис ва оқ трепонемалар томонидан чақирилган бошқа касалликлар (фрамбезия), стрептококкли инфекциялар (В гуруҳ стрептококклари чақирган инфекциялардан ташқари) ўткир тонзиллит, скарлатина, жароҳатли инфекциялар, сарамасли яллиғланиш, ревматизмда (олдини олиш учун) қўлланади.

300 минг ТБ дозада думба мушагининг юқори ташқи квадрантига мушак ичига чуқур қилиб юборилади. 2 марта инъекция қилиш зарурати туғилганда улар ҳар хил думбаларга қилинади. Такрорий инъекцияларни олдинги инъекциядан сўнг тўртинчи суткада қилинади.

600 минг ТБ дозада 6 кунда бир марта юборилади.

Бирламчи ва иккиламчи сифилисни даволашда препаратнинг бир марталик дозаси 1,8 млн ТБ ташкил қилади. Даволаш курси 7 инъекциядан иборат. Биринчи инъекция 300 минг ТБ дозада қилинади, иккинчи инъекция бир суткадан сўнг тўлиқ дозада, кейинги инъекциялар ҳафтада 2 марта ўтказилади.

Иккиламчи қайталанган ва дастлабки яширин сифилисни даволашда биринчи инъекция учун 300 минг ТБ, кейинги инъекциялар учун 1,8 млн ТБ дозаси қўлланади. Инъекциялар ҳафтада 2 марта қилинади. Даволаш курси 14 та инъекциядан иборат.

Суспензияни тайёрлаш учун инъекция учун стерил сув, натрий хлоридининг изотоник эритмаси ёки прокаин (новокаин) нинг 0,25-0,5% ли эритмаси (5-6 мл) ишлатилади. Эритувчини флаконга секин, 20-25 секундда 5 мл тезлик билан юборилади. Флакондаги аралашма гомоген суспензия (ёки осилма) ҳосил бўлгунича флаконни кўндаланг ўқи бўйлаб эҳтиёткорлик билан аралаштирилади.

Флаконнинг деворида суспензиянинг юзасида пуфакчаларни бўлишига йўл қўйилади. Суспензияни зудлик билан думбанинг юқори ташқи квадрантига мушак ичига чуқур қилиб юборилади. Инъекциядан сўнг думбани ишқалаш тавсия этилмайди. Препарат сув ёки юқорида санаб ўтилган эритувчилар билан узоқ вақт контактда бўлганида, препаратнинг физик ва коллоид хусусиятлари ўзгаради, бунинг оқибатида суспензия бир хил (гомоген) бўлмай, шприц игнаси орқали қийинчилик билан ўтади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли экссудатив эритема, кам ҳолларда анафилактик шок.

Артралгия, иситма, эксфолиатив дерматит; стоматит, глоссит, камқонлик, тромбоцитопения, лейкопения, гипокоагуляция.

Узоқ муддатли даволашда чидамли мироорганизмлар ва замбруғлар чақирган суперинфекция.

Пенициллин гуруҳи препаратларига ва бошқа бета-лактам антибиотикларига, прокаинга ўта юқори сезувчанлик.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, буйрак етишмовчилиги, аллергик касалликлар, жумладан бронхиал астма, поллиноз (шу жумладан, анамнезида), сохта мембраноз колит.

Бошқа дори воситалар билан ўзаро таъсири

Бактерицид анитибиотиклар (шу жумладан, цефалоспоринлар, ванкомицин, рифампицин, аминогликозидлар) синергик таъсир кўрсатади; бактериостатик антибиотиклар (шу жумладан, макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидлар, тетрациклинлар) антогонистик таъсир кўрсатади.

Перорал контрацептивлар ва этинилэстрадиолнинг самарадорлигини пасайтиради "шиддатли" қон кетишлари ривожланиши ҳавфи юзага келади.

Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши воситалар найчалар секрециясини пасайтириб, пенициллинларнинг концентрациясини оширади. Аллопуринол аллергик реакциялар (тери тошмаси) ни ривожланиш ҳавфини оширади.

Ҳар қандай аллергик реакция пайдо бўлганида дарҳол даволашни тўхтатиш талаб этилади.

Тери остига, вена ичига ва эндолюмбал, шунингдек тананинг турли бўшлиқларга юбориш мумкин эмас. Тасодифан томир ичига юборилганида ўткинчи руҳий эзилиш, вахима ҳисси ва кўришни бузилиши (Уанье синдроми) ривожланиши мумкин. Препаратни тасодифан томир ичига юборилишига йўл қўймаслик учун, м/и инъекциясини ўтказишдан олдин игнани томир ичига тушганлигини аниқлаш мақсадида аспирация ўтказиш тавсия этилади.

Венерик касалликларни даволашда, сифилисга шубҳа туғилганда, даволашни бошлашдан аввал ва кейин 4 ҳафта давомида микроскопик ва серологик текширишларни ўтказиш керак.

Замбуруғли зарарланишлар ривожланиши мумкинлиги туфайли, В гуруҳи витаминлари ва аскорбин кислотасини, зарурати бўлганида - нистатин ва леворинни буюриш, инфекцияни ёйилиш белгилари пайдо бўлганида флуконазолни буюриш мақсадга мувофиқдир.

Препаратни етарли бўлмаган дозаларда қўллаш ёки даволашни жуда эрта тугатиш, кўпинча қўзғатувчиларнинг чидамли штаммларини ҳосил бўлишига олиб келишини ҳисобга олиш керак.

Камдан-кам ҳолларда анафилактик шок ривожланиши мумкин. Анафилактик шокнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида беморни бу ҳолатдан олиб чиқиш учун норэпинефрин, глюкокортикоидларни юбориш, зарурати бўлганда ўпкани сунъий вентиляциясини ўтказиш каби шошилинч чоралар кўрилиши керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликда фақат она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш хусусидаги ҳақидаги масалани ҳал қилиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши бўйича маълумотлар йўқ.

Суспензия тайёрлаш учун кукун инъекция учун 600000 ТБ.

600000 ТБ дан 10 мл ёки 20 мл сиғимли флаконларда.

10 ёки 50 флакон мос миқдордаги қўллаш йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, +8 °С дан +15 °С гача ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Reyoung Pharmaceutical Co., Ltd, Китай.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Benzatin benzilpenitsillin: 20000 BIRLIK/ml, Benzilpenitsillin: 20000 BIRLIK/ml, Benzilpenitsillin novokain tuzi: 20000 BIRLIK/ml

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy

Ko`p so`raladigan savollar

Bitsillin - 3 Reung farmatsevtika kukuni D/in. (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Bitsillin - 3 Reung farmatsevtika kukuni D/in. (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Bitsillin - 3 Reung farmatsevtika kukuni D/in. (shisha) ishlab chiqaruvchisi Reyung farmasyutikals hisoblanadi.