Facebook Pixel Code

Adiksin

Tovarlar: 1
Adiksin  infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)
Reka-Med Farm (O`zbekiston)
Retsept bo'yicha
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Adiksin infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Adiksin infuzion eritmasi, 200 ml (flakon)»

фаол моддалар: натрий хлориди - 6,2 г, калий хлориди - 0,3 г, кальций хлориди (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) - 0,082 г, магний хлориди (сувсиз моддага қайта ҳисобланганда) - 0,10 г, қаҳрабо кислотаси - 2,0 г, натрий гидрокарбонати - 3,0 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 литргача.

Тиниқ, рангсиз эритма.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: В05СВ.

Мажмуавий препарат бўлиб, унинг таъсири таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ. Бу компонентлардан энг муҳими қаҳрабо кислотасидир.

Қаҳрабо кислотаси Кребс циклининг ягона метаболити бўлиб, тўқималарда кислороднинг парциал босими пасайганда, НАД - га қарам субстратларнинг оксидланиши тўхтаганида ҳам оксидланиш ҳусусиятига эга. Қаҳрабо кислотасининг фосфорланиш тезлиги НАД - га қарам субстратларга нисбатан ахамиятли даражада юқори эканлигини эътиборга олиб, вақт бирлигида қаҳрабо кислотасининг ҳисобига АТФ кўпроқ синтезланади. Гипоксияда митохондрияларнинг нафас занжирини биринчи соҳасини блокадаси юз беради ва фақат каҳрабо кислотасигина бундай шароитларда митохондрияларнинг нафас занжирини ва ҳужайраларнинг хаёт фаолиятини тиклаш қобилиятига эга. Натижада препарат гипоксияда организмнинг энергетик потенциалини оширади.

Препарат шунингдек сув - туз алмашинувига бошқарувчи таъсир кўрсатади кислота - ишқор ҳолатини қонда тўлик оксидланмаган махсулотларни пассив нейтралланиш, ҳужайралардаги метаболик жараёнларни меъёрлаштириш ҳисобига меъёрлаштиради. Микроциркуляцияни яхшилайди. Турли қон йўқотишларда, шокларда, жисмоний зўриқишларда гемодинамик кўрсаткичларни ва юрак мушаклари фаолиятини тиклайди. Сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минутдан сўнг намоён бўлади.

Шошилинч ҳолатлар: қон кетишлари (операция вақтидаги гипотоник, операциядан кейинги, меъда-ичак, травматик) ва шоклар (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик), қон йўқотишларда (1000 мл гача) айланаётган қон ҳажмини тўлдириш, микроциркуляцияни яхшилаш, метаболик ацидозни коррекция қилиш ва ҳужайраларда метаболизмни тиклаш учун, шунингдек ўртача ва оғир даражали темир танқислиги анемиясида (мажмуавий даволаш таркибида) қўлланади.

Шошилинч ҳолатларда: қон кетишларда (операция вақтидаги гипотоник, меъда-ичак, операциядан кейинги, травматик), қон йўқотишларида (1000 мл гача) ва шокларда (травматик, термик, геморрагик, анафилактик, гиповолемик, септик): 200-400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Таянч-ҳаракат аппаратини шикастланиши ва касалликлари юзасидан операциялардан олдин ва кейин: 400 мл дан суткада бир мартда буюрилади.

Операциядан кейинги даврда ацидозни бартараф қилиш учун:200- 400 мл дан суткада бир марта буюрилади.

Темир танқислиги анемиясида: асосий даволар фонида 200 мл дан суткада бир марта юборилади.

Доза сезиларли ошириб юборилганида, камдан-кам ҳолларда алкалоз кўринишлари пайдо бўлиши мумкин.

Препаратни алкалозда (айниқса декомпенсацияланган), организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш мумкин бўлмаган барча ҳолларда (бош мия ички босими билан кечувчи бош мия ёпиқ жароҳатида, юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шишида ва шунга ўхшашларда) ҳомиладорлик ва лактация даврида, 18 ёшгача бўлганларда (бу тоифа пациентларида қўллаш тажрибаси йўқлиги туфайли), пациентга бошқа ишқорлаштирувчи ва тузли эритмаларни юбориш зарурати туғилганда, шунингдек препаратга юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Препаратни антибиотиклар, сувда эрувчи витаминлар ва глюкоза эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Просукцинни бошқа ишқорийлаштирувчи ва тузли эритмалар билан бирга қўллаш тақиқланади.

Препаратни қўллаш фонида (организмда аэроб жараёнларнинг фаоллашуви туфайли) қон ва сийдикда ишқорий реакцияни пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар тақдим қилинмаган.

Инфузия учун эритма 200 мл дан шиша бутилкаларда еки 250 мл дан флакон полимерда.

25 °С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

«REKA-MED FARM» МЧЖ ҚК,

Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С.Рахимов номидаги ф/х, М.Зохидова кўчаси 36.

Boshqa shaharlarda qidirish