Facebook Pixel Code

MR trisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 6 000 so'm gacha 20 000 so'm
Retsept bo'yicha
20 ta dorixonalarda
{{cashback}} %
Keshbek bonus hisobiga
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma MR trisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: натрий хлориди - 5 мг, калий хлориди - 1 мг, натрий гидрокарбонати - 4 мг;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.

Рангсиз, тиниқ эритма.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар.

Препарат гиповолемияни камайтириб, гемодинамик таъсир кўрсатади, қонни қуюқлашишига ва метаболик ацидозни ривожланишига тўсқинлик қилади, капилляр қон айланишини яхшилайди, диурезни кучайтиради ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади.

Турли касалликларда (ўткир дизентерия, овқат токсикоинфекциялари ва бошқаларда), шу жумладан вабода (Эл-Тор) пайдо бўладиган организмнинг дегидратацияси ва интоксикациясида қўлланади.

Эритмани юборишдан олдин +36-38 °С гача иситилади. Препарат вена ичига (оқим билан ёки томчилаб) ахлат, қусиқ массалари, сийдик ва тер билан йўқотилган суюқлик ҳажмини тиклаш учун етарли бўлган миқдорда юборилади. Касалликнинг оғир шаклларида (гиповолемик, инфекцион-токсик шок, ноадекват капилляр перфузия, декомпенсацияланган метаболик ацидоз, анурия) беморнинг тана вазнига нисбатан 7-10% миқдорда 1 соат давомида оқим билан юборишдан бошланади, кейин минутига 40-120 томчи тезликда 24-48 соат давомида томчилаб юборишга ўтилади.

Касалликнинг енгилроқ шаклларида (организмнинг интоксикацияси ва сувсизланиши, метаболик ацидоз, олигурия) препаратни томчилаб юбориш билан чекланиш мумкин.

Препаратни қўллаш гематокрит ва қондаги электролитлар концентрациясининг назорати остида ўтказилади. Юборилган ва йўқотилган суюқликнинг мувозонати ҳар 6 соатда аниқланади.

Гиперкалиемия ривожланиши мумкин, бундай ҳолларда электролит мувозонати меъёрлашгунича препаратни Дисоль эритмаси билан алмаштирилади. Ҳаддан зиёд тез юборилганида - кескин тахикардия, ҳансираш, гипертермия ва терининг қизариши ривожланиши мумкин.

Гиперкалиемия, гипергидратация ҳолати, ўпка, бош мия шиши хавфи, яққол юрак-ўпка декомпенсацияси, буйрак етишмовчилиги, препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситалари билан аралаштирилганида визуал мутаносибликни назорат қилиш зарур, чунки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.

Буйракларнинг ажратиб чиқариш функцияси бузилган беморларда, гипокалиемияда препаратнинг катта ҳажмларини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Узоқ вақт қўлланганда плазмада электролитларнинг концентрациясини ва суткалик диурезни назорат қилиш зарур.

Гиперкалиемия ривожланганда электролит мувозанати меъёрлашгунгача Трисоль эритмасини Дисоль препаратга алмаштирилади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан, шиша бутилкаларда ёки полипропилен флаконларда.

+25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

MERRYMED FARM, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 5 mg/ml, Natriy gidrokarbonat: 20 mg/ml, Natriy xlorid: 25 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
ehtiyotkorlik bilan (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Laktatsiya davri
ehtiyotkorlik bilan (shifokor tomonidan ko'rsatilgandek)
Allergiyaga chalinganlar
shifokorning retsepti bo'yicha
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
kasalxonada davolanvotkan payt tavsiya etiladi

Ko`p so`raladigan savollar

MR trisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

MR trisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

MR trisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Merrymed Farm hisoblanadi.