Facebook Pixel Code

Аливита

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Аливита Плюс раствор д/ин. по 2 мл №5 (ампулы)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Аливита Плюс раствор д/ин. по 2 мл №5 (ампулы)»

Фаол моддалар: Тиамин НСІ (витамин В1) - 100 мг, Пиридоксин НСІ (витамин В6) - 100 мг, Никотинамид - 100 мг, Цианокобаламин (Витамин В12) - 1000,0 мкг, Декспантенол - 50 мг, Рибофлавин фосфат натрий (витамин В2) - 5,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: бензил спирти, динатрий ЭДТА, диэтаноламин, монотиоглицерол, натрий ацетат тригидрати, инъекция учун сув.

Кизил рангли тиниқ суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Поливитамин препарат. АТХ коди: A11EB.

Фармакодинамикаси

В гуруҳи витаминлари организмнинг ҳаётий мухим фаолиятлари учун жуда муҳим хисобланади. Улар паст концентрацияларда биологик фаоллик намоён қилади ва ҳужайра фаолиятини бошқаришда, углеводлар, оксиллар ва ёғлар метаболизмини бошкаришда ва нуклеин кислоталари синтезида иштирок этади. В гуруҳи витаминларини мажмуавий қўллаш уларнинг таъсирини синергизмига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Тақсимланиши

Организмда В6 витаминининг 70-80% мушакларда, 10% гача жигарда, қолган қисми бошқа тўқималар ва аъзоларда тақсимланади. Унинг нормал плазма концентрацияси Ўртача 6 мкмоль/100 мл ни ташкил қилади.

Пиридоксал фосфат плазма протеинлари билан тўлик богланади. Пиридоксин плазма протеннлари билан боғланмайди.

Рибофлавин турли тўқималарда бир текис тақсимланади. В1 витамини деярли хамма тўқималарда бир текисда тақсимланади.

Метаболизми

В витамини юқори даражада метаболизмга учрайди ва унинг асосий метаболитлари бўлиб тиамин карбон кислотаси ва пирамин ҳисобланади. Пиридоксин ва пиридоксамин пиридоксалкиназа ферменти томонидан фосфорланади ва сўнгра пиридоксаль 5'-фосфатга айланади. Эркин пиридоксалнинг биотрансформациясида ишқорий фосфатаза,

жигар ва буйрак альдегидоксидаза ва пиридоксалдегидрогеназа иштрок этади.

Никотинамид №-метил-никотинамидгача метаболизмга учрайди, кейинчалик №-метил-4- пиридон-3-карбоксамидгача оксидланади.

Чиқарилиши

В витамини сийдик билан ва қисман сафро билан чиқарилади, унинг бир қисми ичак-жигар рециркуляциясига учрайди. В витамини кўкрак сути билан ажралади.

В2 витамини ўзгармаган кўринишда ёки рибофлавин-5-фосфати кўринишида сийдик билан чиқарилади. В2 витамининг фаол бўлмаган метаболитлари ҳам сийдик билан чиқарилади.

Унинг яримчикарилиш даври 14 соатни ташкил килади. В6 витамини асосан метаболитлари кўринишида сийдик билан чикарилади. Унинг ярим чиқарилиш даври 15-20 кунни ташкил килади. Гемодиализ ёрдамида чикарилади, шунинг учун гемодиализда бўлган пациентларда юкорироқ дозалар тавсия этилган дозанинг 100% дан 300% гача дозаларда даволаш тавсия этилади.

Никотинамидни даволаш дозаларда қўллагандан кейин сийдикда факат ўзгармаган никотинамиднинг излари аниқланади.

Препарат В гуруҳидаги витаминларни (В1, В2, В5 В6) ва никотинамид танқислиги ҳолатларида қўлланади.

Катталар: препарат одатда мушак ичига ва кам холларда вена ичига кунига ёки кунора 1-2 мл дозада 5-10 кун давомида буюрилади.

Даволаш курси тугаганидан кейин таблетка шаклидаги Витамин В комплекс препарати билан даволашга ўтиш мумкин.

Агар Сиз дори воситасини тавсия этилгандан кўпроқ микдорда кабул килган бўлсангиз эхтимоли кам, чунки препарат малакали мутахассис томонидан буюрилади.

Агар Сиз препаратни кабул килишни ўтказиб юборган бўлсангиз, Ўтказиб юборилган дозани урнини тўлдириш учун икки баробар катта дозани қабул қилманг.

Шифокор кўрсатмасига биноан қўллашни давом эттиринг.

Агар Сизда бу дори воситасини қабул қилиш бўйича хар кандай қўшимча саволлар туғилса, илтимос шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат килинг.

Барча бошка дори воситалари каби Витамин В комплекси хар бир одамда пайдо бўлмаса ҳам ножўя таъсирлар чақириши мумкин.

Бу препарат яхши сўрилади. Жуда кам холларда ўта юкори сезувчанлик реакциялари эшакеми, қичишиш ёки Квинке шиши, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда кузатилиши мумкин. Никотинамид (Витамин В комплекс таркибидаги) юз териси кизариши ва кизиб кетиш хиссини чакириши мумкин.

Агар хар кандай ножўя таъсирлар жиддийлашса ёки Сиз ушбу илова-варақада таърифланмаган бошка ножўя таъсирларни сезсангиз, илтимос бу хакида даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

  • Витамин В комплексини қуйидаги холатларда қўлламанг:
  • агар Сизда препаратнинг фаол моддалари ёки хар кандай бошқа компонентларига юкори сезувчанлик (аллергия) бўлса;
  • артериал босими ошганида (II-III боскичдаги артериал гипертензия) қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз бошка дори воситаларини, шу жумладан рецептсиз бериладиган дори воситаларини кабул килаётган ёки якинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

Хлорпромазин В2 витаминини сийдик билан чикарилишини кучайтиради.

Пробенецид В2 витаминининг каналчалар секрециясини ингибиция қилади, бунинг натижасида уни сийдик билан чиқарилиши секинлашади ва терапевтик ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.

Препаратнинг таркибида В1 витамини бўлганлиги туфайли, юкори артериал босимни даволаш учун дори препаратлари (антигипертензив воситалар) нинг самарасини сусайиши, шунингдек барбитуратлар ва глутемиднинг ухлатувчи самарасини сусайтириши мумкин.

В1 витамини депрессив холатларни даволаш учун дори препаратлари (нортриптилин, имипрамин, дезипрамин), айникса кекса ёшдаги пациентларда таъсирини кучайтириши мумкин.

В6 витамини леводопанинг (Паркинсон касаллигини даволаш учун препарат) терапевтик самарасини пасайтиради.

Никотинамид ва тутканокка қарши воситаларни (карбамазепин, диазепам ва натрий вальпроат) бир вакт кабул қилиш уларнинг тиришишга карши самарасини кучайтириши мумкин.

Кузатилиши мумкин булган ўзаро таъсирлардан сакланиш учун бошка дори воситалари билан хар қандай ёндош даволаш холатларида даволовчи шифокорингизга хабар бериш керак.

Агар Сизда қуйидаги касалликлар бўлса, даволовчи шифокорингизга хабар беринг:

Хавфли кечувчи касалликлар:

Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, гастрит, жигар ва ўт чикариш йўлларини шикастланиши.

Юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилинганда даволаш бошланганидан 1 ойдан 3 ойгача координацияни бузилиши ва панжа сохасида ачишувчи огриклар билан намоён бўлувчи периферик невропатия ривожланиши мумкин.

Препарат Эрлих реактивини қўллаш билан сийдикда уробилиногенни аниклагзнда сохта- мусбат натижасига олиб келиши мумкин.

Препарат сийдикни сариқ-тўқ сариқ рангга бўяши мумкин.

Хомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Хар кандай дори препаратини қўллашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг.

Препаратни ҳомиладорлик вактида терапевтик дозаларда қўллаш мумкин. Витамин В комплекс препаратини эмизиш даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар уни қабул қилиш зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автомашина бошкарганда ва мураккаб механизмларда ишлаганда препаратни қўллаш хеч кандай хавф туғдирмайди.

Витамин В комплекс препаратининг таркибий кисмлари ҳақида мухим маълумот

Бу дори препарати ёрдамчи модда сифатида аллергик реакция (эхтимол секин типдаги), жуда кам холларда эса бронхоспазм чакириши мумкин булган метил парагидроксибензоат саклайди.

Дори препарати бир дозада 1 ммоль дан камроқ натрий (23 мг) саклайди, яъни деярли "натрий сакламайди"

Препарат малакали тиббиёт ходими томонидан қўлланилганлиги туфайли, дори воситасининг дозасини ошириб юборилиши эхтимоли кам.

Шунга қарамай, агар Сиз доза юқори бўлган деб ҳисобласангиз, бу хақида даволовчи шифокорга хабар беринг.

Бундай холларда зарурати булса симптоматик даволаш ўтказилади.

2,0 млдан инъекция учун эритма қахрабо рангли шиша ампулаларда. 5 та ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.

Болалар ололмайдиган жойда саклансин.

2 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

«Hiral Labs Ltd», Хиндистон.

Boshqa shaharlarda qidirish