Aminoplus
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Aminoplus C ichki foydalanish uchun tomchilar, 15 ml (flakon)»
1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: L-Треонин - 0,84 мг, L-Валин - 1,34 мг, L-Метионин - 1,84 мг, L-Изолейцин - 1,18 мг, L-Лейцин - 3,66 мг, L-Фенилаланин - 1,00 мг, L-Триптофан - 1,00 мг, L-Лизина гидрохлорид - 5,00 мг, Аскорбиновая кислота - 100,0 мг;
ёрдамчи компонентлар: q.s.
Мева ҳидли, нордон-ширин таъмли, сарғиш-жигарранг рангли, қовушқоқ, тиниқ суюқлик.
Аминокислоталар ва витаминлар. АТХ коди: A11G.
8 алмаштириб бўлмайдиган ва С витаминини оптимал нисбатда сақловчи ичга қабул қилиш учун мажмуавий препаратдир. Барча аминокислоталар фаол L-шаклда бўлади, бу уларни оқсил биосинтезида бевосита иштирокини таъминлайди.
Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан боғлиқ.
Треонин - жигарда ёғ заҳираларини ҳосил бўлишини олдини олиш, иммун тизими фаоллашиши, детоксикацион фаоллик, коллаген ҳосил бўлиши, тўқималар ўсишига ёрдам беради, озуқа оқсилини ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв бузилишлари, депрессия, склероз ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.
Валин - тана тўқималарини ўсиши ва синтези; энергия ишлаб чиқаришда иштирок этиш; мушак координацияси; азот алмашинуви; нервларнинг миелин қобиғини ҳимоя қилиш; нерв жараёнларини бошқариш; гормонал фонни барқарорлаштириш; гликогенни ҳосил қилиш ва заҳиралаш. Наркомания, депрессия, кўплаб склероз ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.
Метионин - азот мувозанатини бошқариш; моделлаштириш жараёнларида иштирок этиш; жигардан ортиқча ёғни чиқариш, токсик маҳсулотларни зарарсизлантириш; қонда холестерин даражасини камайтириш ва глютатион даражасини ошириш; холин, адреналин, креатин, цистеин ва бошқа биолгик фаол бирикмалар синтези; гормонлар, витаминлар (В12, аскорбин кислотаси ва фолат кислотаси), ферментларни фаоллаштириш; иммун хужайраларни ишлаб чиқариш; нерв тизимини фаолият кўрсатиши; тери ва тирноқ соғломлиги учун олтингугурт манбаи. Жигар циррози, жигарни токсик шикастланиши, сурункали алкоголизм, дистрофия, оқсил етишмовчилиги, атеросклероз, аллергия, Паркинсон касаллиги каби ҳолатларда қўлланади.
Изолейцин - кўндаланг-тарғил ва бўйлама мушакларни ўсиши ва ривожланишида; энергия ишлаб чиқаришда; гемоглобин ишлаб чиқаришда; қонда қанд даражасини барқарорлаштириш ва бошқаришда; толиққанда мушакларда чарчоқликни камайтиришда; стресснинг салбий таъсирини камайтиришда; холестеринни утилизациясида иштирок этади. Руҳий касалликлар ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.
Лейцин - мушак тўқималарини ҳимоя қилади (катаболизмни секинлаштиради); эгергия ишлаб чиқаришда иштирок этади; тери, суяк, мушакларни тиклайди; адипоцитларда лептин ажралиб чиқишини фаоллаштиради. Жигар касалликлари, анемия ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.
Фенилаланин - оқсил, тирозин, нейромедиаторлар ва эндорфинлар синтези; инсулин, папаин ва меланин синтези; ақлий қобилият ва хотирани яхшиланиши; кайфиятни ва тонусни ошиши; коллаген ишлаб чиқариш; иштаҳани сусайтириш; меъда ости бези ва жигарнинг секретор фаолияти; метаболизм маҳсулотларини чиқарилиши; шикастланишлар, бахтсиз ходисалар ва касалликларда организмнинг оғриққа қарши табиий механизмларини рағбатлантириш. Бош оғриғи (мигрень), артрит (оғриқни камайтириш), суякда оғриқ, ҳайз спазмлари, терининг нормал пигментациясини тикланиши, витилиго, депрессия, биполяр бузилишлар, гиперфаоллик, паркинсонизм, сурункали толиқиш синдроми, алкоголизм, наркотик қарамлик, семириш, сурункали оғриқ (шу жумладан онкологик касалликлардаги) каби ҳолатларда қўлланади.
Триптофан - оқсил, витаминлар ва гормонлар синтези; антидепрессант таъсири; серотонин синтези; ўсиш гормонини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш; овқатга эҳтиёжни камайтириш. Депрессия, уйқусизлик, хавотирлик, булимия, анорексия, алкоголизм, тана вазнини камайиши, фибромиалгия, сурункали толиқиш синдроми каби ҳолатларда қўлланади.
Лизин - энергетик мувозанат; юрак фаолияти; кальцийни суяк тўқимасига ташилиши; азот алмашинуви; антителалар синтези; гормонлар, ферментлар синтези; коллагенни шаклланиши; триглицеридлар даражасини назорат қилиш; мушакларни хажми ва кучи; аёллар либидоси; вирусларга қарши таъсири, айниқса герпес ва ўткир респиратор инфекциялар чақирувчи вирусларга нисбатан; остеопороз ривожланишини олдини олиш; кўз гавҳарида алмашинув жараёнларини бузилиши, катаракта ривожланишини олдини олади. Қандли диабет, атеросклероз, юрак мушаги касалликлари, остеопороз, операциялар ва спортдаги жароҳатлардан кейин тикланиш, герпес ва бошқа вирусли инфекциялар, рак каби ҳолатларда қўлланади.
Аскорбин кислотаси - антиоксидант ҳимоя; иммун фаолиятлар; коллаген синтези (қон томирлар ва тўқималарнинг мустаҳкамлиги); тоғай ва суяк тўқималарини ҳосил бўлиши, тишлар ва милкларнинг соғломлиги; темир ва кальцийни ўзлаширилиши; суяк кўмигида гемоглобин ва қизил қон таначаларини ҳосил бўлиши; қон ивишини камайиши; жигарда холестерин ишлаб чиқарилишини камайиши; қон томир деворларидан холестерин чўкмаларини бартараф этиш; ёғларни ўзлаштириш; миш, қўрғошин, симоб ва алкоголь детоксикацияси; стрессларни енгиб ўтиш; рак билан касалланиш хавфини камайтириш. Инфекция, астма, аллергия, юрак-қон томир касалликлари, қон-томирларни мустаҳкамлаш, рак, стресс, семириш, подагра, ўт-тош касаллиги, кўришни бузилиши, наркотик қарамлик, алколизм билан хасталанган пациентларда ва наркоманларда интоксикацияни камайтириш, ОИТС, анемия, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, яралар ва суяк синишларини битиши, тери қопламаларини чандиқланиши, потенциал авитаминозларни минималлаштириш каби ҳолатларда қўлланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиш: Ичга қабул қилинганда МИЙ дан яхши сўрилади (биокираолишлиги 96% дан кўпроқни ташкил этади). Аминокислоталар аввал жигарнинг портал венасига тушади ва кейинчалик тизимли қон оқимига тушади. Томир ичидаги бўшлиқдан аминокислоталар хужайралараро суюқликка қайта тақсимланади ва турли тўқималарнинг хужайраларига ташилади. Аскорбин кислотаси ингичка ичакда (ўн икки бармоқ ичак, қисман - ёнбош ичак) сўрилади. 200 мг гача доза оширилганда 70% гача сўрилади; доза кейинчалик оширилганда сўрилиш камаяди (50-20%). МИЙ патологияси (яра, қабзият, диарея), гижжа инвазияси, лямблиоз, янги мева шарбатларини ва сабзавот шарбатларини истеъмол қилиш, ишқорий ичимликлани ичиш - ичакда аскорбатнинг утилизациясини камайтиради. Ичга қабул қилгандан кейин Cmax га 4 соатдан кейин эришилади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси беморнинг ёши, озиқланиш даражаси ва клиник ҳолатига боғлиқ бўлган тор диапазондаги эндоген механизмлар томонидан бошқарилади.
Метаболизми: Аскорбин кислотаси асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислотасигача метаболизмга учрайди. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизмидаги биринчи босқичлари умумий ҳисобланади, уларнинг кето-ҳосилаларини (BCKD) ҳосил қилиб, тегишли аминотрансфераза ва дегидрогеназалар орқали амалга оширилади. Бунда аминотрансферазаларнинг цитозол ҳам, митохондриал ҳам изоферментлари аниқланган. Уларнинг кейинги метаболизми фарқ қилади ва энг аввало якуний маҳсулотларни (глюкоза ва/ёки кетон таначаларини) ҳосил бўлишининг турли даражалари билан характерланади. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизми аллостерик ва ковалент механизмлар томонидан специфик бошқарилади. BCKD фосфорланишни ингибиция қилади ва дефорфорилизацияни фаоллаштиради, бу уларни хужайраларда мембрана структураларига таъсири асосида бўлади. BCKD ўзи метаболик фаоллигининг даражаси бўйича қуйидаги тақсимланишга эга: уларнинг кўп қисми скелет мушаклари (60-70%) ва ёғ тўқимасига (15-20%) тўғри келади ва оз миқдори жигарда (тахминан 10%) жойлашади.
Тақсимланиши: Аминокислоталар энг аввало асосан скелет мушакларида ва жигарда тўпланади. Аскорбин кислотасида плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст (тахминан 25%). Лейкоцитлар, тромбоцитлар, сўнгра - барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрациялари без тўқималарида аниқланади. Гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти бези пўстлоғида, кўз эпителийсида, аралаш безларнинг оралиқ хужайраларида, тухумдонларда, жигарда, бош мияда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакда, қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади.
Чиқарилиши: Аминокислоталарнинг ортиқча миқдори ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади. Гемодиализда чиқарилади.
- Болаларни ўсиши ва ривожланишида аминокислоталарнинг яққол танқислигини мувофиқлаштириш учун.
- Сурункали касалликлар ва метаболизмнинг катаболик варианти билан кечувчи бошқа холатларда танқислиги аниқланадиган биологик фаол компонентларнинг синтези учун зарур алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг манбаи сифатида.
- С гиповитаминози ва оқсил алмашинувини бузилишларини олдини олиш ва даволаш, организмни резистентлигини ошириш, шунингдек интоксикацияларда қўлланади.
Қўллаш усули: Дастлаб сув, сут ёки бошқа суюқ овқат билан суюлтирилади. Аниқ дозалаш учун пипеткадан фойдаланинг.
Қўллашдан олдин чайқатилсин!
Дозалари: 1 ойликдан 12 ойликкача бўлган болаларга - 0,3 мл (6 томчи) дан ёки шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Препаратни кўрсатмалар ва дозалаш бўйича тавсияларга мувофиқ қўлланилганда ножўя кўринишлар кам ҳолларда кузатилади. Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, қизиб кетиш ҳисси ва терлаш кузатилади. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.
- фаол компонентларга юқори сезувчанлик;
- аминокислоталарнинг метаболизмини туғма бузилишлари, уремия билан кечувчи буйракларнинг қайтмас шикастланиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Аскорбин кислотасининг юқори дозалари парацетамолнинг сийдикдаги даражасини камайтиради ва қондаги даражасини оширади.
Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади.
Қонда бензилпенициллинлар ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ ва шифокор кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ. Препарат эмизикли болаларга буюрилганда тавсия этилган дозаларга риоя қилиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: аскорбин кислотасининг юқори дозалар ичга қабул қилинганда кўнгил айниши, қусиш, диарея кузатилган.
Даволаш: симптоматик даволаш, дозани танлаш.
15 мл дан тегишли маркировкага эга тўқ рангли шиша флаконда. Препарат сақловчи флакон, ўлчов пипеткаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.
Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
TIL HEALTHCARE PVT. LTD.
100, Sri city SEZ, Irugulam Post,
Andhra Pradesh - 517 588, India