Facebook Pixel Code

Aminoplus siropi 200 ml (shisha)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Alfa tokoferol asetat: 7.5 Xalqarobirlik/ml, Foliy kislotasi: 0.75 mg/ml, Kaltsiy pantotenat: 5 mg/ml, L-fenilalanin: 5 mg/ml, L-izoleisin: 5.9 mg/ml, L-leytsin: 18.3 mg/ml, L-lizin gidroxloridi: 25 mg/ml, L-metionin: 9.2 mg/ml, L-treonin: 4.2 mg/ml, L-triptofan: 5 mg/ml, L-valin: 6.7 mg/ml, Natriy fosfat: 3 mg/ml, Nikotinamid: 25 mg/ml, Retinol (sintetik. kukun shaklida): 2500 Xalqarobirlik/ml, S vitamini: 40 mg/ml, Vitamin b1: 5 mg/ml, Vitamin b12: 0.0025 mg/ml, Vitamin b6: 1.5 mg/ml, Vitamin d3: 200 Xalqarobirlik/ml

Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Aminoplus siropi 200 ml (shisha)

1 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: L-Лейцин - 18,3 мг, L-Изолейцин - 5,9 мг, L-Лизина - 25 мг, L-Фенилаланин - 5,0 мг, L-Треонин - 4,2 мг, L-Метионин - 9,2 мг, L-Триптофан - 5,0 мг, L-Валин - 6,7 мг, Тиамина гидрохлорид - 5,0 мг, Рибофлавин (в виде Натрия фосфата) - 3,0 мг, Пиридоксина гидрохлорид - 1,5 мг, Никотинамид - 25 мг, Кальция пантотенат - 5,0 мг, Цианокобаламин - 2,5 мкг, Фолиевая кислота - 0,75 мг, Аскорбиновая кислота - 40 мг, Ретинол (синтетич. в масляной форме) - 2500 МЕ, Холекальциферол - 200 МЕ, α-Токоферола ацетат - 7,5 МЕ;

ёрдамчи компонентлар: q.s.

Кўнғир ёки яшил тусли қўнғир рангли, ширин таъмли, қовушқоқ консистенцияли ва мева ҳидли суюқлик.

Аминокислоталар ва витаминлар. АТХ коди: A11J.

8 алмаштириб бўлмайдиган ва 11 витаминларни оптимал нисбатда сақловчи ичга қабул қилиш учун мажмуавий препаратдир.

Препаратнинг фармакологик таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан боғлиқ.

Аминокислоталар - организмда оқсилли структураларни ҳосил бўлиши учун қурилиш материали ҳисобланади. Тирик организм учун ўсиш, тўқималар регенерацияси, турли гормонларни ва ферментларни қайта ишлаб чиқариш учун аминокислоталар зарур.

Аминокислоталар - озиқланишнинг муҳим элементи ҳисобланади, улар нейромедиатор ролини ўйнайди ва организмни энергия билан таъминлайди. Барча аминокислоталар фаол L-шаклда бўлади, бу уларни оқсил биосинтезида бевосита иштирокини таъминлайди.

Лейцин - мушак тўқималарини ҳимоя қилади (катаболизмни секинлаштиради); эгергия ишлаб чиқаришда иштирок этади; тери, суяк, мушакларни тиклайди; адипоцитларда лептин ажралиб чиқишини фаоллаштиради. Жигар касалликлари, анемия ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.

Изолейцин - кўндаланг-тарғил ва бўйлама мушакларни ўсиши ва ривожланишида; энергия ишлаб чиқаришда; гемоглобин ишлаб чиқаришда; қонда қанд даражасини барқарорлаштириш ва бошқаришда; толиққанда мушакларда чарчоқликни камайтиришда; стресснинг салбий таъсирини камайтиришда; холестеринни утилизациясида иштирок этади. Руҳий касалликлар ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.

Лизин гидрохлориди - энергетик мувозанат; юрак фаолияти; кальцийни суяк тўқимасига ташилиши; азот алмашинуви; антителалар синтези; гормонлар, ферментлар синтези; коллагенни шаклланиши; триглицеридлар даражасини назорат қилиш; мушакларни хажми ва кучи; аёллар либидоси; вирусларга қарши таъсири, айниқса герпес ва ўткир респиратор инфекциялар чақирувчи вирусларга нисбатан; остеопороз ривожланишини олдини олиш; кўз гавҳарида алмашинув жараёнларини бузилиши, катаракта ривожланишини олдини олади. Қандли диабет, атеросклероз, юрак мушаги касалликлари, остеопороз, операциялар ва спортдаги жароҳатлардан кейин тикланиш, герпес ва бошқа вирусли инфекциялар, рак каби ҳолатларда қўлланади.

Фенилаланин - оқсил, тирозин, нейромедиаторлар ва эндорфинлар синтези; инсулин, папаин ва меланин синтези; ақлий қобилият ва хотирани яхшиланиши; кайфиятни ва тонусни ошиши; коллаген ишлаб чиқариш; иштаҳани сусайтириш; меъда ости бези ва жигарнинг секретор фаолияти; метаболизм маҳсулотларини чиқарилиши; шикастланишлар, бахтсиз ходисалар ва касалликларда организмнинг оғриққа қарши табиий механизмларини рағбатлантириш. Бош оғриғи (мигрень), артрит (оғриқни камайтириш), суякда оғриқ, ҳайз спазмлари, терининг нормал пигментациясини тикланиши, витилиго, депрессия, биполяр бузилишлар, гиперфаоллик, паркинсонизм, сурункали толиқиш синдроми, алкоголизм, наркотик қарамлик, семириш, сурункали оғриқ (шу жумладан онкологик касалликлардаги) каби ҳолатларда қўлланади.

Треонин - жигарда ёғ заҳираларини ҳосил бўлишини олдини олиш, иммун тизими фаоллашиши, детоксикацион фаоллик, коллаген ҳосил бўлиши, тўқималар ўсишига ёрдам беради, озуқа оқсилини ўзлаштирилишига ёрдам беради. Нерв бузилишлари, депрессия, склероз ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.

Метионин - азот мувозанатини бошқариш; моделлаштириш жараёнларида иштирок этиш; жигардан ортиқча ёғни чиқариш, токсик маҳсулотларни зарарсизлантириш; қонда холестерин даражасини камайтириш ва глютатион даражасини ошириш; холин, адреналин, креатин, цистеин ва бошқа биолгик фаол бирикмалар синтези; гормонлар, витаминлар (В12, аскорбин кислотаси ва фолат кислотаси), ферментларни фаоллаштириш; иммун хужайраларни ишлаб чиқариш; нерв тизимини фаолият кўрсатиши; тери ва тирноқ соғломлиги учун олтингугурт манбаи. Жигар циррози, жигарни токсик шикастланиши, сурункали алкоголизм, дистрофия, оқсил етишмовчилиги, атеросклероз, аллергия, Паркинсон касаллиги каби ҳолатларда қўлланади.

Триптофан - оқсил, витаминлар ва гормонлар синтези; антидепрессант таъсири; серотонин синтези; ўсиш гормонини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш; овқатга эҳтиёжни камайтириш. Депрессия, уйқусизлик, хавотирлик, булимия, анорексия, алкоголизм, тана вазнини камайиши, фибромиалгия, сурункали толиқиш синдроми каби ҳолатларда қўлланади.

Валин - тана тўқималарини ўсиши ва синтези; энергия ишлаб чиқаришда иштирок этиш; мушак координацияси; азот алмашинуви; нервларнинг миелин қобиғини ҳимоя қилиш; нерв жараёнларини бошқариш; гормонал фонни барқарорлаштириш; гликогенни ҳосил қилиш ва заҳиралаш. Наркомания, депрессия, кўплаб склероз ва аминокислоталарнинг яққол танқислигини бартараф этиш каби ҳолатларда қўлланади.

Витаминлар - организмда биокимёвий ва физиологик жараёнларни нормал кечишини таъминловчи турли кимёвий табиатли органик бирикмалар гуруҳи.

Витаминлар - озуқанинг муҳим элементи, чунки улар одам организмида синтезланмайди ёки уларнинг айримлари етарли миқдорда синтезланмайди.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини). Организмда фосфорланиш жараёнлари натижасида кокарбоксилазага айланади, у кўпгина фермент реакцияларнинг конэнзими ҳисобланади. углеводлар, оқсил ва ёғ алмашинувида, шунингдек синапсларда нерв қўзғалишларини ўтказиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Хужайралар мембраналарини перикисли оксидланиш маҳсулотларининг токсик таъсиридан ҳимоя қилади.

Рибофлавин (В2 витамини). Метаболик таъсир кўрсатади; сукцинатдегидрогеназа, цитохромредуктаза, диафораза, аминокислоталар оксидазаси каби ва бошқа ферментларнинг компоненти ҳисобланган флавинпротеинлар - флавинаденинмононуклеотид ва флавинадениндинуклеотид коэнзимларини ҳосил қилиб, АТФ билан ўзаро таъсирлашади. Оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқариб, водород ионларини ташилиши, тўқима нафаси, углеводлар, оқсил ва ёғ алмашинувида, кўзнинг нормал кўриш фаолиятини тутиб туришда, гемоглобин ва эритропоэтин синтезида иштирок этади. Триптофанни ниацинга айланишига, эритроцитларнинг бутунлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини). Марказий ва периферик нерв тизимининг нормал иши учун зарур. Организмда у триптофан, метионин, цистеин, глутамин ва бошқа аминокислоталарнинг алмашинувида иштирок этади, эритроцитларни ҳосил бўлишини рағбатлантиради, кўпгина нейромедиаторлар (допамин, норадреналин, адреналин, гистамин, серотонин) нинг биосинтезида иштирок этади. Цианокобаламин билан бирга нерв тўқимасидаги яллиғланишни бартараф этади ва уни регенерациясини тезлаштиради. Липидлар алмашинувини нормаллашишига ёрдам беради.

Никотинамид (РР витамини). Тузилиши бўйича никотин кислотасига яқин. Хужайрада оксиданиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этувчи ко-дегидрогеназа I (НАД) ва II (НАДФ) нинг муҳим компоненти ҳисобланади. Ёғлар, протеинлар, аминокислоталар, пуринлар метаболизмида, тўқима нафасида, гликогенолизда иштирок этади. Пеллаграга қарши таъсир кўрсатади.

Кальций пантотенати (В5 витамини). Унинг муҳим хусусияти бўлиб буйрак усти бези гормонлари - глюкокортикоидларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳисобланади, бунда у артрит, колит, аллергия ва юрак касаллиги каби касалликларни даволашда кучли восита бўлиб ҳисобланади. у антителалар шаклланишида муҳим роль ўйнайди, бошқа витаминларни ўзлаштирилишига ёрдам беради, шунингдек нейротрансмиттерлар синтезида иштирок этади. Ёғ кислоталари метаболизмида иштирок этади. Липидлар алмашинувини нормаллаштиради ва организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини фаоллаштиради.

Фолат кислотаси (В9 витамини). Қон яратиш аъзоларининг фаолиятини бошқариш жараёнларида фаол иштирок этади, макроцитар анемияда антианемик таъсир кўрсатади. Фолат коферментлар пурин ва пиримидин асослари, нуклеин кислоталари, аминокислоталар биосинтезида иштирок этади, шунингдек организм томонидан глютамин кислотаси ва тирозинни ишлатилишини оширади. Шунингдек ичак ва жигар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигарда холин даражасини оширади ва унинг ёғли инфильтрациясини олдини олади. Иммун тизимни тутиб туради, оқ қон таначаларини нормал ҳосил бўлиши ва фаолият кўрсатишига ёрдам беради.

Цианокобаламин (В12 витамини). Метаболик, гемопоэтик таъсир кўрсатади. Организмда (асосан жигарда) ко-энзим шак - аденозилкобаламин ёки кобамамид шаклиги айланади, у В12 витаминининг фаол шакли ҳисобланади ва кўпгина ферментлар, шу жумладан фолат кислотасини тетрагидрофолат кислотасига қайтарувчи редуктазалар таркибига киради. Юқори биологик фаолликка эга. Нормал қон яратиш учун зарур - эритроцитларни етилишига ёрдам беради. Эритроцитларда сульфгидрил гуруҳини сақловчи бирикмаларни тўпланишига ёрдам беради, бу уларни гемолизга толерантлигини оширади. Қонда холестерин концентрациясини пасайтиради. Жигар ва нерв тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерация қобилиятини оширади.

Аскорбин кислотаси (С витамини). Кучли антиоксидант. У оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди, коллаген ва проколлаген синтезида, фолат кислотаси ва темир алмашинувида, шунингдек стероид гормонлар ва катехоламинларнинг синтезида иштирок этади. Аскорбин кислотаси шунингдек қон ивишини бошқаради, капиллярларнинг ўтказувчанлигини нормаллаштиради, қон яратиш учун зарур, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши таъсир кўрсатади.

Ретинол (А витамини). Оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, оқсил синтезини бошқаришда иштирок этади, нормал моддалар алмашинувига ёрдам беради, суяклар ва тишлар, шунингдек ёғ заҳираларини шаклланишида муҳим роль ўйнайди; янги хужайраларни ўсиши учун зарур, қариш жараёнини секинлаштиради.

Холекальциферол (D3 витамини). Суякларнинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлайди, рахит ва остеопорозни олдини олади. У минерал алмашинувни бошқаради ва суяк тўқимаси ва дентинда кальцийни тўпланишига ёрдам беради, шу орқали суякларнинг остеомаляциясига (юмшашига) тўсқинлик қилади.

Токоферол ацетати (Е витамини). Антиоксидант сифатида эркин-радикал реакциялар ривожланишини тормозлайди, хужайравий ва субхужайравий мембраналарни шикастловчи перикисларни ҳосил бўлишини олдини олади, бу организмни ривожланиши, нерв ва мушак тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим аҳамиятга эга. Селен билан бирга эритроцитларнинг гемолизини олдини олиб, тўйинмаган ёғ кислоталарини (электронларни ташилишининг микросомал тизими компоненти) оксидланишини тормозлайди. Айрим фермент тизимларининг кофактори ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг фармакокинетикаси унинг таркибига кирувчи компонентларнинг хусусиятлари билан боғлиқ.

Аминокислоталар. Ичга қабул қилинганда МИЙ дан яхши сўрилади (биокираолишлиги 96% дан кўпроқни ташкил этади). Аминокислоталар аввал жигарнинг портал венасига тушади ва кейинчалик тизимли қон оқимига тушади. Томир ичидаги бўшлиқдан аминокислоталар хужайралараро суюқликка қайта тақсимланади ва турли тўқималарнинг хужайраларига ташилади. Қон плазмаси ва тўқималардаги эркин аминокислоталарнинг концентрацияси беморнинг ёши, озиқланиш даражаси ва клиник ҳолатига боғлиқ бўлган тор диапазондаги эндоген механизмлар томонидан бошқарилади. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизмидаги биринчи босқичлари умумий ҳисобланади, уларнинг кето-ҳосилаларини (BCKD) ҳосил қилиб, тегишли аминотрансфераза ва дегидрогеназалар орқали амалга оширилади. Бунда аминотрансферазаларнинг цитозол ҳам, митохондриал ҳам изоферментлари аниқланган. Уларнинг кейинги метаболизми фарқ қилади ва энг аввало якуний маҳсулотларни (глюкоза ва/ёки кетон таначаларини) ҳосил бўлишининг турли даражалари билан характерланади. Тарқалган ён занжирли аминокислоталарнинг катаболизми аллостерик ва ковалент механизмлар томонидан специфик бошқарилади. BCKD фосфорланишни ингибиция қилади ва дефорфорилизацияни фаоллаштиради, бу уларни хужайраларда мембрана структураларига таъсири асосида бўлади. BCKD ўзи метаболик фаоллигининг даражаси бўйича қуйидаги тақсимланишга эга: уларнинг кўп қисми скелет мушаклари (60-70%) ва ёғ тўқимасига (15-20%) тўғри келади ва оз миқдори жигарда (тахминан 10%) жойлашади. Аминокислоталар энг аввало асосан скелет мушакларида ва жигарда тўпланади. Аминокислоталарнинг ортиқча миқдори ўзгармаган кўринишда буйраклар орқали чиқарилади.

Тиамин гидрохлориди (В1 витамини). Тиамин меъда-ичак йўлларида асосан ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда сўрилади. Уни вена ичига юборилганда тез ва тўлиқ сўрилиши кузатилади. Тиамин барча тўқималар бўйича тақсимланади. Ҳар куни унинг тахминан 1 мг метаболизмга учрайди. Тиаминнинг форфорланиши жигарда амалга ошади. У депода (жигар, юрак, бош мия, буйрак, талоқ) тўйингандан кейин сийдикда пайдо бўлади.

Рибофлавин (В2 витамини). Рибофлавин ва унинг фаол метаболитлари ингичка ичакда енгил сўрилади. Рибофлавинни фаол шаклларигача фосфорланиши ичак девори, жигар ва эритроцитларда амалга ошади. У жигар ва буйракларда тўпланади. Қабул қилинган дозанинг фақат 9% сийдикда пайдо бўлади, модданинг қолган қисмининг организмдаги тақдири номаълум.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини). Бутун ингичка ичак бўйлаб тез сўрилади, кўпроқ оч ичакда сўрилади. Фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксаль фосфати ва пиридоксаминофосфат) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди. Пиридоксаль фосфати плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши киради; асосан жигарда, камроқ даражада - мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади. Йўлдош орқали киради, кўкрак сути билан ажралади. Ярим чиқарилиш даври 15-20 кун. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализда чиқарилади.

Никотинамид (РР витамини). Никотин кислотаси ҳам, никотинамид ҳам меъда-ичак йўлларидан ва парентерал юборилганда тез сўрилади. Улар барча аъзолар ва тўқималар бўйича бир текис тақсимланади ва асосан метилизация ва камроқ конъюгация йўли орқали фаолсизланади. Биотрансформация маҳсулотлари сийдик билан чиқарилади. Агар организмга унинг кўп миқдори тушса, витамин фаол кўринишда сийдикда пайдо бўлиши мумкин.

Кальций пантотенати (В5 витамини). Пантотен кислотаси ингичка ичакда яхши сўрилади, жигарда, буйрак усти безларида ва буйракларда юқорироқ концентрацияларни ҳосил қилиб, барча аъзоларга киради. Биотрансформацияга учрамайди. Ўзгармаган кўринишда қабул қилинган дозанинг 60-70% сийдик билан, қолган қисми - ахлат билан чиқарилади.

Фолат кислотаси (В9 витамини). Фолат кислотасининг фармакокинетикаси етарлича ўрганилмаган. Маълумки, фолат кислотаси конъюгацияланган шаклда эмас оддий гидролизатлар кўринишида сўрилади. Гидролизни амалга оширувчи ферментларнинг асосий қисми ўн икки бармоқ ичак ва оч ичакда жойлашган. В12 витамини сингари фолат кислотасининг физиологик дозалари (1 мг) фаол сўрилиш йўли орқали, юқори дозалари эса диффузия йўли орқали сўрилади. Сўрилиш тўлиқ амалга ошмайди. Бундан ташқари, айрим дори воситалари (тиришишга қарши препаратлар, орал контрацептивлар) ёки ичак касалликлари томонидан фолат кислотасини парчаловчи ферментларни ингибиция қилиниши фолат кислотасининг конъюгацияланган шаклларини сўрилишини бузилишига олиб келиши мумкин.

Фолат кислотаси қабул қилингандан 30 минутдан кейин қонда пайдо бўлади. Эҳтимол у билан қонда айланиб юрувчи ташувчи оқсил ҳозирча аниқланмаган. Фолат кислотаси организмнинг барча тўқималарига тақсимланади. Унинг метаболизми ва тўқималардаги биотрансформацияси номаълум. Буйраклар орқали чиқарилиши юборилган дозага пропорционал. Фолат кислотаси юборилгандан 6 соатдан кейин сийдикда пайдо бўлади ва 24 соатдан кейин тўлиқ чиқарилади.

Аскорбин кислотаси қайтарилган тетрагидрофолат кислотасини оксидланишли парчаланишдан ҳимоя қилиши намойиш этилган. Лекин аскорбин кислотасининг одамда фолат кислотасининг терапевтик таъсрини потенция қилиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Организмда фолатларнинг умумий миқдори 5 мг дан 10 мг гача ўзгаради, улардан 1/3 қисми жигарда, асосан метилфолат кўринишида бўлади. Овқат билан фолатларни тушиши тўхтаган ҳолатларда бу заҳира организмга 1-2 ойга етади. Бу билан заҳиралари 1 йилга етадиган В12 витаминининг танқислигига нисбатан фолат кислотасининг етишмовчилигини ривожланиш тезлиги юқорилиги тушунтирилади.

Янги туғилган чақалоқларда фолат кислотасининг заҳиралари катта эмас, чала туғилган чақалоқларда у янада камроқ. В12 витаминидан фарқли равишда фолатлар орқа мия суюқлигида танлаб тўпланади. Эритропоэз жараёнида фолатлар эритроцитларга киради.

Цианокобаламин (В12 витамини). Микродозаларда, яъни у озиқ моддаларда мавжуд бўлган миқдорда буюрилганда цианокобаламин фақат гликопротеид - меъданинг париетал хужайралари томонидан ишлаб чиқарилувчи ички омил мавжудлигида сўрилиши мумкин. Ички омил цианокобаламинни унинг сўрилиш жойига, яъни ёнбош ичакка ташувчи бўлиб хизмат кўрсатади ва бу жараённи енгиллаштиради. Сўрилишнинг кейинги босқичи - комплекс ҳосил қилган цианокобаламинни оч ичак рецепторлари билан боғланиши учун - ионлашган кальций зарур. рН кўрсаткичи паст бўлганда, бу сурункали панкреатитда кузатилади, уни сўрилиши бузилиши мумкин. Ички омил ёрдамида амалга ошадиган ичак шиллиқ қавати орқали фаол ташилиш ичга юборилган витаминнинг 90% ни тушишини таъминлайди. Миллиграммларда ўлчанадиган витаминнинг юқори дозалари оддий диффузия йўли орқали ички омил иштирокисиз сўрилиши мумкин. Лекин бундай сўрилишнинг самараси кам, чунки витаминнинг қабул қилинган дозасининг фақатгина 1,5% гина тушишини таъминлайди. Физиологик дозаси қабул қилингандан кейин максимал сўрилиш 8-12 соатдан кейин кузатилади ва унинг қондаги концентрациясига боғлиқ эмас. Цианокобаламин тери остига ёки мушак ичига юборилганда тез сўрилади. Бунда қондаги максимал даражаси 1 соатдан кейин кузатилади. Оксикобалами секинроқ сўрилади. Цианокобаламинга нисбатан плазма оқсиллари билан боғланиши юқори. Цианокобаламин қон плазмасида метилкобаламин кўринишида 1-10% гамма-глобулин-транскобаламин-2 билан боғланган.

Цианокобаламин йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва унинг янги туғилган чақалоқнинг киндик венасидаги даражаси она қонидагидан юқори.

Цианокобаламиннинг асосий тўпланиш жойи жигар ҳисобланади. Унинг кўп миқдори талоқ ва буйраклар орқали, камроқ миқдори - мушаклар томонидан ўзлаштирилади. Катта одам организмидаги кобаламиннинг умумий заҳираси тахминан 2-5 мг ни ташкил этади. Витаминнинг метаболизми секин амалга ошади. Жигарда цианокобаламиннинг ярим парчаланиш даври тахминан 12 ойни ташкил этади. Унинг организмдаги умумий миқдоридан суткада 0,2-0,3% миқдорда сафро билан чиқарилади. Ичакда асосий қисми реабсорбцияга учрайди, яъни унга энтерогепатик циркуляция хос. Витаминнинг эркин фракцияси суткада 0,25 мкг гача сийлик билан чиқарилади. Оксикобаламин дори шакли сифатида айрим афзалликларга эга. У цианокобаламинга нисбатан секинроқ чиқарилади ва шунинг учун узоқроқ вақт давомида қонда унинг юқори даражаси тутиб турилади. Шундай қилиб, энтерогепатик циркуляция ёрдамида кобаламинларни организмда узоқ вақт сақланиши ва секин чиқарилиши туфайли, уни организмга тушиши камайганда витамин танқислигини ривожланиши учун узоқ вақт: тахминан 5-6 йил талаб этилади.

Аскорбин кислотаси. Аскорбин кислотаси ингичка ичакда (ўн икки бармоқ ичак, қисман - ёнбош ичак) сўрилади. 200 мг гача доза оширилганда 70% гача сўрилади; доза кейинчалик оширилганда сўрилиш камаяди (50-20%). МИЙ патологияси (яра, қабзият, диарея), гижжа инвазияси, лямблиоз, янги мева шарбатларини ва сабзавот шарбатларини истеъмол қилиш, ишқорий ичимликлани ичиш - ичакда аскорбатнинг утилизациясини камайтиради. Ичга қабул қилгандан кейин Cmax га 4 соатдан кейин эришилади. Аскорбин кислотаси асосан жигарда дезоксиаскорбин ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислотасигача метаболизмга учрайди. Аскорбин кислотасида плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст (тахминан 25%). Лейкоцитлар, тромбоцитлар, сўнгра - барча тўқималарга осон киради; энг юқори концентрациялари без тўқималарида аниқланади. Гипофизнинг орқа бўлагида, буйрак усти бези пўстлоғида, кўз эпителийсида, аралаш безларнинг оралиқ хужайраларида, тухумдонларда, жигарда, бош мияда, талоқда, меъда ости безида, ўпкада, буйракда, ичак деворида, юракда, мушакда, қалқонсимон безда тўпланади. Йўлдош орқали ўтади. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади. Аскорбин кислотасининг ярим чиқарилиш даври 12,8 кундан 29,5 кунгачани ташкил этади. Гемодиализда чиқарилади.

Ретинол (А витамини). А витамини меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Меъда ости безининг липазаси фаоллиги паст бўлганда (бола ҳаётининг биринчи 6 ойи) ретинолнинг сўрилиши камаяди. Ўт йўлларини беркилиб қолиши ва жигар касалликлари эҳтимол ингичка ичакнинг ферментатив етишмовчилиги туфайли А витаминини сўрилиши камаяди. Ичга қабул қилингандан кейин қондаги ретинолнинг максимал концентрацияси 4 соатдан кейин кузатилади. У Купфер хужайраларида тўпланади ва жигарда тўйингандан кейин плазмага кичик порциялар билан ажралади. Ретинолни ташилишини уни буйрак калаваларида фильтрациясидан ҳимоя қилувчи специфик глобулинлар ёки преальбуминлар таъминлайди. Гипопротеинемияда ретинолни сийдик билан чиқарилиши ошади ва уни ичакдан тўқималарга ташилиши издан чиқади. Ретинол карбонад ангидриди ва ёғ кислоталари, шунингдек сувда эрувчан метаболитларини ҳосил қилиб тўқималарда метаболизмга учрайди. Нормада одам сийдигида А витамини бўлмайди.

Холекальциферол (D3 витамини). Ингичка ичакда сафро мавжудлигида D витаминининг қабул қилинган дозасининг 60-90% сўрилади. Холестазда сўрилиши аҳамиятли даражада камаяди. Сўрилгандан кейин кальциферол хиломикронлар ва липопротеидлар таркибида лимфа ва қон плазмасида аниқланади. Организмда фаол метаболитлари ҳосил бўлади: жигарда - кальцидиол, буйракларда - кальцитриол. D витамини ва унинг метаболитлари сафро билан ичакка чиқарилади, энтерогепатик циркуляцияга учраши мумкин. D витамини ва унинг метаболитлари айниқса ёғ тўқималарида узоқ сақланади.

Токоферол ацетати (Е витамини). Е витаминининг қабул қилинган дозасининг тахминан 50% МИЙ дан сўрилади. Қон плазмасидаги Cmax га 4 соатдан кейин эришилади. Ёғ ва ўт кислоталари мавжудлигида сўрилади, ўн икки бармоқ ичакда эмульгацияси юз беради, Е витаминининг хужайра ичидаги ташувчиси ҳисобланган липопротеидлар билан комплекс ҳосил қилади, лимфа, сўнгра - умумий қон айланишига тушади, у ерда асосан липопротеидлар, қисман зардобдаги альбуминлар билан боғланади. Буйрак усти безлари, гипофиз, уруғдон, ёғ тўқималари ва мушак тўқималари, эритроцитлар ва жигарда тўпланади. Метаболизмга учрайди, сафро (90% гача) ва сийдик (6%) билан чиқарилади. Аҳамиятсиз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади. Энтерогепатик циркуляцияга учраши мумкин.

  • аминокислоталар ва витаминларнинг танқислигини олдини олиш ва тўлдириш (болалар ва ўсмирларда жадал ўсиш даври, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш) даври, кексалар);
  • хужайраларнинг структур компонентларини тиклаш/моддалар алмашинувини тиклаш (терининг ёшга доир ўзгаришлари, тирноқларнинг синиши, сочларнинг структурасини ўзгариши);
  • сурункали касалликлар ва метаболизмнинг катаболик варианти билан кечувчи бошқа холатларда танқислиги аниқланадиган биологик фаол компонентларнинг синтези учун зарур алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг манбаи сифатида;
  • гиповитаминоз, авитаминоз ва оқсил алмашинувининг бузилишларини олдини олиш ва даволаш, организмнинг резистентлигини ошириш, шунингдек интоксикацияларда;
  • иштаҳани пасайиши;
  • нотўлиқ (оқсил) овқатланиш (шу жумладан тана вазнини камайтиришга қаратилган парҳезлар);
  • тана вазни танқислиги (астения);
  • иммун тизимини сусайиши;
  • жисмоний ва психоэмоционал юкламалар, стресс, сурункали толиқиш синдроми;
  • оғир инфекциялар ва сурункали касалликлар;
  • дегенератив касалликлар;
  • эндокрин дисфункциялар;
  • касалликлар, жароҳатлар, операциядан олдинги ва операциядан кейинги давр, антибиотикларни қабул қилгандан кейин соғайиш (тикланиш) даври;
  • муддатидан олдин қариш ва қариш жараёнларини тезлашиши;
  • (мажмуавий даволаш таркибида) меъда-ичак йўллари касалликлари (гастрит, энтерит, колит ва бошқалар);
  • (мажмуавий даволаш таркибида) жигар касалликлари (гепатит, цирроз, ёғли дистрофия);
  • (мажмуавий даволаш таркибида) буйракнинг сурункали касалликлар (нефропатиялар);
  • (мажмуавий даволаш таркибида) онкологик касалликлар (нур билан даволаш ва химиотерапиянинг самарадорлигини яхшилайди ва ўзлаштираолишликни енгиллаштиради);
  • (мажмуавий даволаш таркибида) эркаклар бепуштлиги (сперматогенезни бузилишлари) да қўлланади.

Ичга буюрилади. Ҳар бир қўллашдан олдин флаконни яхшилаб чайқатиш керак.

2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл (1 чой қошиқ) дан кунига 3 марта овқатдан кейин.

12 ёшдан ошган болалар ва катталарга: 15 мл (1 ош қошиқ) дан кунига 2 марта овқатдан кейин.

Қабул қилиш давомийлиги шифокор кўрсатмаси бўйича индивидуал равишда аниқланади. Аниқ дозалаш учун ўлчов қошиқчасидан фойдаланиш тавсия этилади.

Препаратни кўрсатмалар ва дозалаш бўйича тавсияларга мувофиқ қўлланилганда ножўя кўринишлар кам ҳолларда кузатилади. Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, қизиб кетиш ҳисси ва терлаш кузатилади. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • гипервитаминозлар;
  • аминокислоталарнинг метаболизмини туғма бузилишлари бўлган пациентлар;
  • буйрак касалликларида қўллаш мумкин эмас.

А ва Е витаминлари, В гуруҳи витаминларини сақловчи бошқа поливотамин комплексларни бир вақда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланилганда холекальциферолнинг фаоллиги пасайиши мумкин.

Пиридоксин гидрохлориди периферик тўқималарда леводопанинг декарбоксилизациясини ошириши мумкин. Изониазид пиридоксиннинг самарадорлигини камайтиради.

Перорал контрацептивлар (эстрогенлар) қон зардобида ретинол ва аскорбин кислотасининг концентрациясини оширади, фолат кислотасининг концентрациясини камайтиради.

Аскорбин кислотасининг юқори дозалари парацетамолнинг сийдикдаги даражасини камайтиради ва қондаги даражасини оширади. Барбитуратлар ва примидон аскорбин кислотасини сийдик билан чиқарилишини оширади. Қонда бензилпенициллинлар ва тетрациклинларнинг концентрациясини оширади, шунингдек сульфаниламид гуруҳига мансуб микробларга қарши воситаларнинг таъсирини ва ножўя самараларини (шу жумладан сийдикда кристаллар пайдо бўлишини) кучайтиради.

Препаратни шунга ўхшаш компонентларни сақловчи витамин-минерал комплекслар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди (дозани ошириб юборилиши хавфи туфайли).

Бошқа препаратни қабул қилиш орасидаги интервал камида 3 соат бўлиши керак.

Тавсия этилган дозани ошириш тавсия этилмайди. Препаратни қўллаганда сийдик жадал сариқ рангга бўялиши мумкин, бу препаратнинг таркибида рибофлавин мавжудлиги билан боғлиқ ва клиник аҳамиятга эга эмас.

Препарат глюкоза ва фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, мальабсорбция синдроми бўлган болалар учун тавсия этилмайди. Қандли диабетда препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаганда нохуш самаралар аниқланмаган. Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида буюришдан олдин фойда/

хавф нисбатини баҳолаш керак.

Педиатрияда қўлланиши

Болаларда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ.

2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: юқори дозалар ичга қабул қилинганда сувда эрувчан витаминлар буйрак фаолияти нормал бўлган шахсларда кам ҳолларда токсиклик чақиради, ёғда эрувчан ёғлар эса тўпланади - гипервитаминоз пайдо бўлади.

А гипервитаминози терини қуриши ва қизариши, терини кепакланиши, эритематоз дерматит, сочларни ўсишини бузилиши, лабларни ёрилиши, гиперостоз, бош оғриқлари, папилоэдема, анорексия, шишлар, толиқиш, таъсирчанлик, геморрагиялар, фиброз, марказий веналар склерози ва цирроз каби симптомлар билан характерланади. Шунингдек бош мия ички босими ошиши мумкин.

D гипервитаминози нерв тизими (холсизлик, чарчаш, толиқиш, бош оғриғи), МИЙ (кўнгил айниши, қусиш, диарея), ажратиш тизими (полиурия, никтурия, протеинурия, нефролитиаз, диффуз нефрокальциноз) тизимига салбий таъсир кўрсатиши, шунингдек оғир гиперкальциемия (суякларни ўсишини секинлашиши ва суяк тўқимасини парчаланиши) чақириши мумкин.

Е гипервитаминози МИЙ бузилишлари, юрак-қон томир тизимини беқарор ишлаши, иммун ва нерв тизимларида ўзгаришлар (толиқиш, холсизлик, бош айланиши) билан намоён бўлади.

Аминокислоталарнинг дозаси ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея кузатилиши мумкин.

Даволаш: дозани ошириб юборилиши симптомлари намоён бўлганда дозага тузатиш киритиш ёки препаратни бекор қилиш талаб этилади.

100, 110 ва 200 мл дан тегишли маркировкага эга қаҳрабо рангли шиша флаконда. Шиша флакон, ўлчов қопқоқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

TIL HEALTHCARE PVT. LTD.

100, Sri city SEZ, Irugulam Post,

Andhra Pradesh - 517 588, India

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Alfa tokoferol asetat: 7.5 Xalqarobirlik/ml, Foliy kislotasi: 0.75 mg/ml, Kaltsiy pantotenat: 5 mg/ml, L-fenilalanin: 5 mg/ml, L-izoleisin: 5.9 mg/ml, L-leytsin: 18.3 mg/ml, L-lizin gidroxloridi: 25 mg/ml, L-metionin: 9.2 mg/ml, L-treonin: 4.2 mg/ml, L-triptofan: 5 mg/ml, L-valin: 6.7 mg/ml, Natriy fosfat: 3 mg/ml, Nikotinamid: 25 mg/ml, Retinol (sintetik. kukun shaklida): 2500 Xalqarobirlik/ml, S vitamini: 40 mg/ml, Vitamin b1: 5 mg/ml, Vitamin b12: 0.0025 mg/ml, Vitamin b6: 1.5 mg/ml, Vitamin d3: 200 Xalqarobirlik/ml

Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston

Ko`p so`raladigan savollar

Aminoplus siropi 200 ml (shisha) ning to`liq analoglari:

Aminoplus siropi 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Aminoplus siropi 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Til Healthcare hisoblanadi.