Fagio
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fagio suyuqligi D / vnut. taxminan 20 ml № 4 (flakonlar)»
фаол модда: стерил фильтратлар фаголизат бактериялар аралашмаси: Streptococcus, Staphylococcus, Escherichia coli (E.Coli), Pseudomonas aeruginosa, Proteus.
миқдорий таркиби:
1 мл препарат таркиби: Streptococcus, Staphylococcus, E.coli, Pseudomonas aeruginosa, Proteus, Хар бири 1х105 дан кам бўлмаган миқдорда.
Бегона қўшимчаларсиз, спецефик таъмли сариқ рангли шаффоф суюқлик.
Ичга, махаллий ва ташқи қўллаш учун суюқлик.
Специфик антебактериал препарат. АТХ коди: J01XХ.
Фармакокинетикаси
Қўлланиш усулидан қатъий назар бактериофаг препарати қон ва лимфага сингади, ва яллиғланиш ўчоғига таъсир кўрсатади. Препаратнинг асосий қисми буйрак орқали чиқарилади, сийдик чиқариш йўлига санацияловчи самара кўрсатади, қолган қисми эса меъда - ичак тизими орқали чиқарилади.
Фагио дори воситаси Streptococcus, Staphylococcus, E.Coli, Pseudomonas aeruginosa, Proteus бактериялари келтириб чиқарган йирингли-ялиғланиш касалликлари, барча ёшга оид ва юқори хавф гурухига кирувчи беморларни даволаш ва профилактикаси учун қўлланилади:
- Юқори ва пастки нафас йўллари бактериал инфекциялари: бурун бўшлиғи яллиғланиши, ўрта қулоқ, ангина, фарингит, ларингит, трахеит, бронхит, пневмония, плеврит;
- Жаррохликда: йирингли яралар, куйиш, абцесс, флегмона, фрункул, карбункул, гидраденит, панариций, парапроктит, мастит, бурсит, остеомиелит;
- Урологияда: урогенитал инфекциялар: уретрит, цистит, пиелонефрит, кольпит, эндометрит, сальпингоофорит;
- Гастроэнтерологияда: энтероколит, холецистит, дисбактериоз ёки ичак безовталаниши синдроми (СРК);
- Генеталь септик касалликлар;
- Чақалоқларда йирингли - яллиғланиш касалликлари: омфалит, пиодермия, конъюктивит, сепсис;
- Юқорида қайд этилган бактериалар чақирган бошқа касалликлар.
Дори воситасини профилактика мақсадида қўллаш:
- Уй шароитида, хамда тиббиёт муассасаларида шароитида, янги яраларга ишлов бериш;
- Хирургик манипуляция ва операция холатларида йирингли асоратларни олдини олиш мақсадида;
- Ўткир респератор вирусли касалликларда бактериал асоратларни олдини олиш мақсадида;
- Тиббиёт муассасаларида бактериал ифлосланиш ва касалхона ички инфекцияларини олдини олиш мақсадида.
Бактериофаг препаратини мувафаққиятли қўллашнинг асаосий шарти, бу қўзғатувчининг фаготаъсирчанлигини аниқлаш ва препаратни эрта қўллашдир.
Дори воситаси касалликнинг бошланғич босқичларида ва зарарланиншнинг айнан ўчоғида қўлланганда жуда самаралидир.
Фагио ичга (оғиз орқали, клизма холида) қабул қилиш, махаллий (чайқаш, намлаш, малхам қўйиш шаклида), (яра, абцесс, қорин, плевра бўшлиғи, флегмона, бурун, бурун бўшлиғи, ўрта қулоқ, сийдик пуфаги, бачадон, қин) бўшлиғига юбориш мақсадида буюрилади.
Фагио локал шикастланишли йирингли - яллиғланиш касалликларини даволашда бир вақтнинг ўзида: ҳам махаллий, ҳам ичга (per os) қабул қилиш буюрилади. Дори воситаси билан даволаш муддати 5дан 10 кунгача. Яллиғланган қисм хажмига қараб доза миқдори индивидуал тарзда аниқланади. Препарат яллиғланиш ўчоғи юзаси йирингдан пункция йўли билан тозалангандан сўнг юборилади. Юбориладиган препарат миқдори олиб ташланган йиринг миқдоридан бир мунча кўпроқ бўлиши керак. Кейинги кунлари препарат зарарланган юзага дренаж орқали юборилади.
Даволаш амалиёти 3 -5 кун мобайнида кунига 1 махал ўтказилади.
Цистит, пиелонефрит, уретритда дори воситаси ичга қабул қилинади. Агар сийдик пуфаги ёки буйрак жоми дренажланган бўлса, бактериофаг препаратини сийдик пуфагига 20 - 30 мл дан кунига 2 махал, ва буйрак жомига 5-10 мл дан юборилади;
Гинекологик йирингли - яллиғланишли касалликларда препарат қин бўшлиғига, бачадонга 5-10 мл дан бир махал кун аро юборилади.
Қулоқ, томоқ, буруннинг йирингли- яллиғланиш касалликларида препарат 2-10 мл дозада кунига 1-3 махал юборилади. Бактериофагдан чайқаш, ювиш, томизиш, намланган турунд (1 соат мобайнида) шаклида фойдаланилади. Йирингли тонзилитни даволашда препарат ичга қабул қилиш билан бирга чайқаш учун ҳам қўлланилади.
Стоматит ва сурункали ёйилганган пародонтитда препарат чайқаш учун 10-20 мл дозада кунига 3-4 махал қўллалинади, хамда препарат билан сингдирилган турунда билан пародонт чўнтагига 5-10 минутга қўйилади.
Ошқозон - ичак касалликлари, ички органлар касалликлари, ичак безовталиги (СРК ёки дисбактериоз) да Фагио препарати оғиз орқали ва клизма ёрдамида қўлланилади. Препарат оч қоринга овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади. Клизма холида кечки махал, уйқудан олдин, ич келгандан сўнг, кунига 1 махал қўлланади.
Дори воситасини дозалаш бўйича тавсиялар:
Ёш | Per os (ичга қабул) | Per rectum (клизма орқали) |
6 ойликкача | 5 мл дан кунига 1 марта | 5 мл дан кунига 1 марта |
6 дан 12 ойлик | 5 мл дан кунига 2 марта | 10 мл дан кунига 1 марта |
1 ёшдан 3 ёшгача | 5 мл дан кунига 3 марта | 20 мл дан кунига 1 марта |
3 ёшдан 8 ёшгача | 10 мл дан кунига 2-3 марта | 30 мл дан кунига 1марта |
8 ёшдан юқори | 20 мл дан кунига 2-3 марта | 40 мл дан кунига 1 марта |
Профилактика мақсадида қўллаш учун дори воситасини дозалаш бемор холатидан келиб чиқиб белгиланади.
Эслатма:
Агар жарохат жойини антисептик воситалар билан ишлов берилган бўлса, Бактериофаг препаратларини қўллашдан олдин жарохатни стерил 0.9 %ли натрий хлорид эритмаси билан ювиб ташлаш лозим.
Препаратнинг бирон-бир компонентига гиперсезувчанлик.
Бактериофаг препаратларини қўллашда махсус кўрсатмалар: мавжуд эмас. Флакон таркибидаги суюқликни стерил шприц ёрдамида тортиб олиш тавсия қилинади.
Флакон очилганидан сўнг, сақлаш қоидаларига амал қилинган шароитда сақланган бўлса, 24 соат мобайнида ишлатиш мумкин.
Дори воситаларини Бактериофаг дори воситаси билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Бактериофаг дори восиатси бошқа дори воситалари билан қўлланилиши мумкин, жумладан, антибактериал препаратлар билан ҳам.
Хомиладорлик ва эмизиклик даври
Бактериофаг препаратларини хомиладорлик ва эмизиклик даврларида қўллаш мумкин.
Бактериофаг препаратлари автомобил бошқариш ва юқори диққат ва харакат реакциясини талаб қилувчи иш бажариш фаолиятига хеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Бактериофаг препаратлари дозаси ортириб юборилиш аломатлари маълум эмас.
20 мл сиғимли флаконларда тиббиёт шишасидан ишлаб чиқарилади. 4 та флакон картон қадоқда қўллаш учун йўриқнома билан.
Препарат 2 °C-25 °C температурада, қуруқ ёруғликдан сақланган жойда сақлансин.
2 йил.
Агар бактериофаг дори воситаси хиралашган бўлса ишлатиш мумкин эмас.
Шифокор рецептисиз.
АО «Биохимфарм»
Манзил: Грузия, Тблиси шахри, 0160, Готуа кўчаси 3.
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent