Facebook Pixel Code

Fosfalugel

Tovarlar: 1
Fosfalyugel og'iz jeli 16 g №20 (paketlar)
Farmatis (Frantsiya)
dan 210000 so'm
Без рецепта
в 1 dorixonada
dagi narxlar
dan 210000 so'm (1 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Fosfalyugel og'iz jeli 16 g №20 (paketlar)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Fosfalyugel og'iz jeli 16 g №20 (paketlar)»

16 г ли пакетчалар

фаол модда: 20% алюминий фосфати гели (2,08 г алюминий фосфатига мос келади) - 10,40 г;

ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол эритмаси - 4,480 г, агар-агар 800 - 0,045 г, пектин - 0,087 г, кальций сулфати дигидрати - 0,012 г, калий сорбати - 0,040 г, апельсин ароматизатори - 0,080 г, тозаланган сув - 16 г гача.

Оқ ёки деярли оқ рангли, апельсин ҳидли гель, аралаштирилгандан кейин гомоген моддага айланади.

Ичга қабул қилиш учун гель.

Антацид восита. АТХ коди: A02AB03.

Фармакодинамикаси

Кислотани нейтралловчи, ўраб олувчи, адсорбцияловчи таъсир кўрсатади.

Пепсиннинг протеолитик фаоллигини пасайтиради. Меъда ширасини ишқорлашишини чақирмай, ичидаги кислотали муҳитни физиологик даражада сақлаб қолади. Хлорид кислотасини иккиламчи гиперсекрециясига олиб келмайди. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида ҳимоя қаватини ҳосил қилади. Овқат ҳазм қилиш йўлларининг ҳамма қисмида токсинлар, газлар ва микроорганизмларни чиқарилишига ёрдам беради, ичак бўйлаб ҳаракатини нормаллаштиради.

  • меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги;
  • секретор фаолияти нормал ёки ошган гастрит;
  • диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси;
  • гастроэзофагиаль рефлюкс, рефлюкс-эзофагит, шу жумладан жиғилдон қайнаши, тахир кекириш;
  • ярасиз диспепсия синдроми;
  • функционал диарея;
  • йўғон ичакнинг функционал касалликлари;
  • интоксикация, дори препаратларини, таъсирловчи моддаларни (кислоталар, ишқорлар), алкоголни қабул қилиш оқибатидаги меъда ва ичак бузилишларида қўлланади.

Катталар ва 6 ёшгача бўлган болалар учун 1-2 пакетчадан суткада 2-3 марта ичга қабул қилинади. Даволаш схемаси касалликнинг характерига боғлиқ: гастро-эзофагеал рефлюкс, диафрагма чурраси - дарҳол кечки овқатдан кейин; меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги - овқатдан 1-2 соат ўтгач ва оғриқ пайдо бўлганда дарҳол, гастрит, диспепсия - овқатдан олдин, йўғон ичакнинг функционал касалликлари - эрталаб оч қоринга ва кечқурун. Агар Фосфалюгелни қабул қилиш орасидаги давр давомида оғриқлар қайталанса - препаратни қабул қилиш такрорланади.

6 ойликдан кичик болалар учун - 1/4 пакетча ёки ҳар 6 эмизишдан кейин 1 чой қошиқдан (4 г); 6 ойликдан катталарга - 1/2 пакетча ёки ҳар 4 эмизишдан кейин, 2 чой қошиқдан буюрилади.

Препаратни тоза ҳолда ёки қабул қилишдан олдин ярим стакан тоза сув билан суюлтириб, қабул қилиш мумкин.

Кам ҳолларда-қабзият (асосан кекса ёшдаги беморларда, ётиб қолган беморларда).

Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Фосфалюгелни бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўлланганда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, чунки Фосфалюгель айрим препаратларнинг таъсир самарадорлигини пасайтиради.

Препаратни шифокор кўрсатмасисиз узоқ муддат қўллаш мумкин эмас. Буйрак касалликларида, жигар циррозида, юрак етишмовчилигида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Фосфалюгелни кекса пациентларда ва буйраклар фаолиятини бузилишлари бўлган беморларда тавсия қилинган дозаларда қўлланганда қон зардобида алюминий концентрацияси ошиши мумкин.

Тетрациклин гуруҳи антибиотикларини, темир препаратларини, юрак гликозидларини, Фосфалюгелни қабул қилгандан кейин камида 2 соатдан кейин қўллаш лозим.

Фосфалюгель қабул қилинганда камдан-кам ҳолларда пайдо бўладиган қабзиятларда ҳар куни истеъмол қилинадиган сув миқдорини ошириш тавсия қилинади.

Препаратни қандли диабет билан хасталанган беморларда қўллаш мумкин.

Препаратни радиоктив элементларни сўрилишини камайтириш учун профилактика мақсадида қўллаш мумкин.

Фосфалюгелни қўллаш рентгенологик текширишларнинг натижаларига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни терапевтик дозаларда кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Алюминий ионларини катта миқдори ичак перисталтикасини бостиради. Препарат дозасини ошириб юборилишини даволаш учун сурги воситаларини қўллаш лозим.

Ичга қабул қилиш учун гель.

16 г дан гель ламинантланган қоғоз, алюмин фольга ва юқори босимга чидамли полиэтилен (ички қавати) юқори ҳароратда пайвандланган кўп қаватли пакетчаларда (саше).

16 г дан ламинантланган плёнка, шу жумладан полиэстер/полиэтилен/алюмин пуркалган/полиэтилен (ички қавати) юқори ҳароратда пайвандланган кўп қаватли пакетчаларда (стиклар).

6 пакетча (стик) ёки 20 пакетча (саше) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.

25 °С юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецептсиз.

«Фарматис», Франция / Pharmatis, France

Зона Актив Эст. № 1, ВР 20, 60190 Эстрес Сан-Дени, /

Z..A Est. № 1, ВР 20, 60190 Estrees Saint-Denis.

Fosfalugel narxi dan boshlanadi 210000.00
Nomi Narxi so'm
Fosfalyugel og'iz jeli 16 g №20 (paketlar) 210000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish