Facebook Pixel Code

Foster

Tovarlar: 1
Foster aerozol D / ing. (100 mkg + 6 mkg)/120 dozali doz (inhaler)
Chiesi Pharmaceuticals (Avstriya)
dan 175000 so'm
Retsept bo'yicha
в 32 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 175000 so'm (32 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Foster aerozol D / ing. (100 mkg + 6 mkg)/120 dozali doz (inhaler)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Foster aerozol D / ing. (100 mkg + 6 mkg)/120 dozali doz (inhaler)»

1 доза қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 0,006 мг формотерол фумарати, 0,100 мг беклометазон дипропионати;

ёрдамчи моддалар: этанол, хлорид кислотаси, норфлуран (1,1,1,2-тетрафторэтан).

Алюмин баллондаги рангсиз ёки оч-сариқ рангли, тиниқ эритма. Клапан ва баллонча кўринарли коррозиясиз бўлиши керак.

Ингаляция учун дозаланган аэрозоль 100 мкг+ 6 мкг/доза.

Кортикостероидлар ёки антихолинергик воситалардан ташқари бошқа препаратлар билан мажмуадаги адренергик воситалар. АТХ коди: R03AK08.

Фармакодинамикаси

Фостер турли таъсир механизмларига эга ва бронхиал астмани зўрайишлари сонини пасайиши юзасидан аддитив самара намоён қилувчи беклометазон дипропионати ва формотерол сақлайди.

Беклометазон дипропионати - ингаляцион глюкокортикостероид (ГКС), тавсия этилган дозаларда яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, бронхиал астма симптомларини яққоллигини камайтиради ва касалликни зўрайиш тез-тезлигини камайтиради, бунда ножўя самараларининг тезлиги тизимли ГКС га нисбатан камроқ.

Формотерол - нафас йўлларининг қайтувчан обструкцияси бўлган пациентларда бронхларнинг силлиқ мушакларини бўшашишни чақирувчи бета2-адренергик рецепторларнинг селектив агонистидир. Бронхолитик таъсири тез, ингаляциядан кейин 1-3 минут давомида намоён бўлади ва бир марталик доза ингаляция қилингандан кейин 12 соат давомида сақланади.

Фармакокинетикаси

Фостер препаратидаги фиксация қилинган таъсир этувчи моддалар - беклометазон дипропионати ва формотеролнинг тизимли таъсири, алоҳида компонентларнинг таъсири билан солиштирилган.

Фостер препаратининг фиксацияланган бирикмасини бир марталик дозасини (100+6 микрограммдан 4 марта босиш) ёки беклометазон дипропионатининг CFC бир марталик дозасини (250 микрограммдан 4 марта босиш) ва формотерол НFА (6 микрограммдан 4 марта босиш) қабул қилган соғлом субъектларда ўтказилган фармакокинетик тадқиқотларда, беклометазон дипропионатининг микронизация қилинмаган дори шаклига нисбатан, фиксация қилинган препаратда беклометазон дипропионатининг асосий фаол метаболити (беклометазон-17-монопропионат) учун AUC кўрсаткичси ва қон плазмасидаги максимал концентрацияси мувофиқ равишда 35% ва 19% га паст бўлган ва аксинча, беклометазон дипропионатининг микронизация қилинмаган дори шаклига нисбатан, фиксация қилинган препаратда сўрилишнинг нисбий тезлиги юқорироқ (2 соатга нисбатан 0,5 соат) бўлган.

Формотерол учун қон плазмасидаги максимал концентрацияси фиксация қилинган препаратидаги ёки компонентлар тўсатдан бирга қўлланилганда алоҳида компонентларнинг худди шундай кўрсаткичи билан бир хил бўлган, тизимли таъсири эса, тўсатдан бирга қўллаган алоҳида компонентлардагига нисбатан Фостер препаратини қўллагандан кейин бироз юқори бўлган.

Беклометазон дипропионати ва формотерол орасида фармакокинетик ёки фармакодинамик (тизимли) ўзаро таъсирини исботлари йўқ.

Соғлом кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда, AeroChamber Plus® спейсер мосламаси қўллаганда беклометазон дипропионатининг фаол метаболити беклометазон-17-монопропионатни ва формотеролни ўпкага етказилиши стандарт мосламани қўллагандагига нисбатан, мувофиқ равишда 41% ва 45% га ошган. Умумий тизимли таъсири формотерол учун ўзгармаган, беклометазон-17-монопропионат учун қисқарган ва ўзгармаган беклометазон дипропионати учун ошганлигича қолган.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) бўлган стабил пациентларда, соғлом кўнгиллиларда ва астмаси бўлган пациентларда ўтказилган ўпкада препаратни тўпланишини ўрганиш юзасидан тадқиқотлари соғлом кўнгиллилардаги 34% ва астмаси бўлган пациентлардаги 31% га нисбатан ЎСОК бўлган пациентларнинг ўпкасида номинал дозанинг ўртача 33% тўпланади. Қон плазмасидаги беклометазон-17-монопропионати ва формотеролнинг даражаси ингаляциядан кейин 24 соат давомида учта гуруҳ бўйича бир хил бўлган. Астмаси бўлган пациентларда ва соғлом кўнгиллардаги таъсирига нисбатан, ЎСОК бўлган пациентларда беклометазон дипропионатининг умумий таъсири юқори бўлган.

Беклометазон дипропионати

Беклометазон дипропионати глюкокортикоид рецепторларга кучсиз боғланувчи аффинликка эга олддори ҳисобланади, эстеразалар томонидан гидролизга учрайди ва олддори - беклометазон дипропионатига нисбатан кучлироқ маҳаллий яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган фаол метаболити беклометазон-17-монопропионати ҳосил бўлади.

Сўрилиши, тақсимланиши ва биотрансформацияси

Ингаляция қилинган беклометазон дипропионати ўпка орқали тез сўрилади; бундан олдин кўпгина тўқималарда аниқланадиган эстеразалар ёрдамида тегишли фаол метаболит - беклометазон-17-монопропионатига жадал айланиши кузатилади. Фаол метаболитининг тизимли биокираолишлиги ўпка орқали сўрилган доза (36%) ва қабул қилинган дозани меъда-ичак йўлларидан сўрилган дозасидан иборат. Ютиб юборилган беклометазон дипропионатининг биокираолишлиги жуда оз, шунга қарамай беклометазон-17-монопропионатига тизимолди айланиши дозанинг 41% ни фаол метаболит кўринишида сўрилишига олиб келади.

Нафас орқали қабул қилинаётган дозани ошиши билан тизимли таъсири тахминан пропорционал равишда ошади.

Нафас ёрдамида қабул қилингандан кейин мутлоқ биокираолишлиги ўзгармаган беклометазон дипропионати ва беклометазон-17-монопропионати учун дастлабки дозасининг мувофиқ равишда тахминан 2% ва 62% ни ташкил қилади.

Вена ичига юборилгандан кейин беклометазон дипропионати ва унинг фаол метаболити беклометазон дипропионати учун мувозанат ҳолатда кам тақсимланиш хажми (20 л) ва унинг фаол метаболити учун тўқималарда анча кўпроқ тақсимланиши (424 л) билан кечувчи плазмадаги юқори даражадаги клиренси (мувофиқ равишда соатига 150 л ва соатига 120 л) билан характерланади.

Плазма оқсиллари билан боғланиши бироз юқори.

Чиқарилиши

Қутбланган метаболитлари кўринишида ахлат билан чиқарилиши беклометазон дипропионати учун чиқарилишнинг асосий йўли ҳисобланади. Беклометазон дипропионати ва унинг метаболити учун буйрак орқали чиқарилиши аҳамиятсиз. Терминал ярим чиқарилиш даври беклометазон дипропионати ва беклометазон-17-монопропионати учун мувофиқ равишда 0,5 соат ва 2,7 соатни ташкил қилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак ёки жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда беклометазон дипропионатининг фармакокинетикаси ўрганилмаган; шундай бўлсада, беклометазон дипропионати ичак шираси, зардобда, ўпкада ва жигарда мавжуд бўлган эстеразалар томонидан жуда тез метаболизмга учраши ва янада қутбланган моддалар беклометазон-21-монопропионати, беклометазон-17-монопропионати ва беклометазонни ҳосил бўлиши туфайли, жигар етишмовчилиги беклометазон дипропионатининг фармакокинетикаси ва хавфсизлик профилига таъсир қилмайди деб тахмин қилинади.

Беклометазон дипропионати ёки унинг метаболитлари сийдикда аниқланмаган, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тизимли таъсирини ошиши кўзда тутилмайди.

Формотерол

Сўрилиши ва тақсимланиши

Формотерол ингаляциядан кейин ўпкадан ва меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Ўлчанган дозали (MDI) ингалятор қўлланилгандан кейин ютиб юборилган, нафас орқали қабул қилинган дозанинг фракцияси 60% дан 90% гача ўзгариши мумкин. Ютиб юборилган фракциянинг камида 65% меъда-ичак йўлларидан сўрилади. Қон плазмасидаги ўзгармаган препаратнинг чўққи концентрациясига перорал қўлланилгандан кейин 0,5-1 соат давомида эришилади. Формотеролни қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 61-64% ни ташкил қилади, 34% альбуминлар билан боғланади. Терапевтик дозалар қўлланилганда олинган концентрациялар диапазонида боғланишни тўйиниши кузатилмаган. Перорал қўлланилгандан кейин аниқланган ярим чиқарилиш даври 2-3 соатни ташкил қилади. 12-96 мкг формотерол фумарати ингаляциясидан кейин формотеролни сўрилиши дозага пропорционал ҳисобланади.

Биотрансформацияси

Формотерол аҳамиятсиз даражада метаболизмга учрайди ва метаболизмнинг асосий йўли фенол гидроксил гуруҳи билан бевосита конъюгацияни ўз ичига олади. Глюкурон кислотаси билан конъюгати фаол эмас. Иккинчи йўл О-деметилизацияни, кейинчалик фенол 2’-гидроксил гуруҳи билан конъюгациясини ўз ичига олади. Цитохром Р450 нинг CYP2D6, CYP2C19 ва CYP2C9 изоферментлари формотеролнинг О-деметилизациясида иштирок этади. Эҳтимол, жигар метаболизмни бошланғич махаллийлаштириш жойи. Формотерол терапевтик аҳамиятли концентрацияларда CYP450 ни ингибиция қилмайди.

Чиқарилиши

Дозаланган ингалятордан кукунни бир марта ингаляция қилингандан кейин формотеролни сийдик билан умумий чиқарилиши 12-96 мкг дозалар диапазонида пропорционал равишда ошиб борган. Дозанинг ўртача 8% ва 25% мувофиқ равишда ўзгармаган ва умумий формотерол кўринишида чиқарилган. Ўн икки нафар соғлом кўнгиллилар томонидан 120 мкг доза бир марта ингаляция қилингандан кейин қон плазмасидаги концентрациянинг ўзгаришлари асосида ярим чиқарилишнинг ўртача терминал даври, эҳтимол 10 соатни ташкил қилган. (R,R)- ва (S,S)-энантиомерлари мувофиқ равишда тахминан 40% ва 60% сийдик билан чиқарилаётган ўзгармаган препаратдан иборат бўлган. Иккала энантиомерларнинг нисбий улуши дозаларнинг ўрганилаётган диапазонида доимий бўлиб қолган, кўп марта дозалаш тартибида бошқа энантиомерга нисбатан бир энантиомернинг тўпланиши юзасидан далиллар бўлмаган.

Соғлом кўнгиллилар томонидан перорал (40-80 мкг) қўлланилгандан кейин дозанинг 6-10% ўзгармаган кўринишда сийдикда аниқланган; ва дозанинг 8% гачаси глюкуронид кўринишида аниқланган.

Умуман олганда, формотеролнинг перорал дозасининг 67% сийдик билан (асосан метаболитлари кўринишида), дозанинг қолган қисми ахлат билан чиқарилган. Формотеролнинг буйрак клиренси минутига 150 мл ни ташкил этади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари

Буйрак/жигар етишмовчилиги: буйрак/жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда формотеролнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган, шунга қарамай формотерол асосан жигарда метаболизми орқали чиқарилиши туфайли, оғир жигар циррози бўлган пациентларда препаратнинг таъсирини кучайишини кутиш мумкин.

Астма

Фостер мажмуавий препарат (ингаляцион глюкокортикостероид ва таъсири узайтирилган бета2-адреномиметик) ни қўллаш зарурати бўлган ҳолларда астмани мунтазам даволаш учун кўрсатилган:

  • заруратга қараб, ингаляцион глюкокортикостероид ва қисқа таъсирли β2-адреномиметик билан етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган касаллик симптомлари бўлган пациентлар ёки;
  • ингаляцион глюкокортикостероид ва таъсири узайтирилган бета2-адреномиметиклар касалликни етарли даражада назорат қилишни таъминлай олмайдиган пациентлар.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)

Таъсири узайтирилган бронхолитик воситалар билан мунтазам даволашга қарамай, яққол симптомлар кузатиладиган оғир ЎСОК (ОФВ1 < 50%) ва анамнезида такрорий зўрайишлари бўлган пациентларни симптоматик даволашда қўлланади.

Астма

Фостер астмани бирламчи даволаш учун мўлжалланмаган. Фостернинг таркибига кирувчи компонентларнинг дозасини танлаш касалликнинг оғирлик даражасига қараб шахсий равишда олиб борилади. Буни нафақат мажмуавий дори препаратлари билан даволашнинг бошида, балки дозага тузатиш киритишда ҳам эътиборга олиш керак. Агар конкрет пациентга мажмуавий ингалятордаги дозадан фарқ қилувчи дозани қўллаш зарурати бўлса, алоҳида ингаляторда бета2-агонисти ва/ёки кортикостероидларнинг тегишли дозаларини буюриш керак.

Фостер препаратидаги беклометазон дипропионати ўлчамига қараб микронизацияланган заррачаларни тақсимланиши билан характерланади, бунинг оқибатида беклометазон дипропионатининг ўлчами бўйича микронизацияланмаган дори шаклларидаги таъсирдан кучлироқ таъсир кўрсатади (Фостер препаратидаги 100 мкг беклометазон дипропионати 250 мкг беклометазон дипропионатининг микронизацияланмаган дори шаклларига эквивалент). Шунинг учун Фостер препаратидаги беклометазон дипропионатининг умумий суткалик дозаси беклометазон дипропионатининг микронизацияланмаган дори шаклининг умумий суткалик дозасидан пастроқ бўлиши керак.

Пациентни беклометазон дипропионатининг микронизацияланмаган дори шаклидан Фостер препаратига ўтказилганда буни эътиборга олиш керак; беклометазон дипропионатининг дозаси пастроқ бўлиши керак ва пациентнинг шахсий эҳтиёжларига қараб тузатиш киритилишини тақазо этади.

Даволашнинг иккита варианти мавжуд:

  1. Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш: Фостер заруратга қараб, тез таъсир этувчи бронходилаторларни қўллаш билан бирга мунтазам самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида қабул қилинади.
  2. Самарани бир маромда ушлаб турувчи ва ёрдамчи даволаш: Фостер заруратга қараб, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида ва заруратга қараб астманинг симптомларини бартараф этиш учун қабул қилинади.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш

Пациентларга шошилинч равишда қўллаш учун уларда тез таъсир этувчи бронходилататорларни доимо бўлиши лозимлигини кўрсатиш керак.

18 ёшдан ва ундан ошган катталар учун дозалаш бўйича тавсиялар:

Кунига бир ёки икки ингаляция.

Максимал суткалик доза 4 ингаляцияни ташкил этади.

Самарани бир маромда ушлаб турувчи ва ёрдамчи даволаш

Пациентлар Фостер препаратининг суткалик самарани бир маромда ушлаб турувчи дозасини қабул қиладилар ва астманинг симптомларини бартараф этиш учун заруратга қараб, қўшимча равишда Фостер препаратини қабул қиладилар. Пациентни шошилинч қўллаш учун препарат бўлиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш керак.

Қуйидагилари бўлган пациентларда Фостер препарати билан самарани бир маромда ушлаб турувчи ва ёрдамчи даволаш заруратини кўриб чиқиш керак:

  • тўлиқ назорат қилиб бўлмайдиган астмаси бўлган пациентлар ва ёрдамчи даволаш зарурати бўлганида;
  • тиббий даволашни талаб қилувчи аввалги астмани зўрайиши бўлган пациентлар.

Заруратга қараб, Фостер препаратининг кўп миқдорда ингаляцияларини қўллаётган пациентларда дозага боғлиқ нохуш самараларни синчковлик билан кузатиш керак.

18 ёш ва ундан ошган катталар учун дозалаш бўйича тавсиялар:

Тавсия этилган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза: 1 ингаляция кунига икки марта (бир ингаляция эрталаб ва бир ингаляция кечқурун).

Пациентлар, симптомларга жавобан заруратга қараб, қўшимча 1 ингаляция қўллашлари мумкин. Агар бир неча минутдан кейин симптомлар сақланиб қолса, қўшимча ингаляцияни ўтказиш керак.

Максимал суткалик доза - 8 ингаляция.

Ҳар куни “қутқарувчи” ингаляциялар зарур бўлган пациентларга шифокор билан маслаҳатлашиш қатъий тавсия этилади. Астма ташҳисини қайта кўриб чиқиш, шунингдек самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш заруратини қайта кўриб чиқиш керак.

Болалар ва 18 ёшдан кичик бўлган ўсмирлар учун дозалаш бўйича тавсиялар:

Болалар ва 18 ёшдан кичик бўлган ўсмирлар учун Фостер препаратининг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. 12 ёшдан кичик бўлган болаларда Фостер препаратини қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Фақатгина 12-17 ёшдаги болаларда уни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Шу сабабли болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирларда, қўшимча маълумотлар олинмагунча Фостер препаратини қўллаш тавсия этилмайди.

Фостер препаратининг оптимал дозасини тутиб туриш учун шифокорга мунтазам мурожаат этиш керак, дозани фақат шифокор тавсияси бўйича ўзгартириш керак. Дозани симптомларни самарали назорат қилишини таъминлай оладиган минимал дозагача титрлаш керак. Минимал тавсия этиладиган дозада симптомларнинг назоратига эришилгандан кейин, навбатдаги қадам якка ингаляцион кортикостероидга бўлган тест синамаси бўлиши мумкин.

Пациентларга Фостер препаратини ҳар куни симптомлар кузатилмаганида ҳам қўллашни тавсия қилиш керак.

Ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК)

18 ёшдан ошган катталар учун дозалаш бўйича тавсиялар:

Иккита ингаляция кунига икки марта буюрилади.

Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари:

Кекса пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда Фостерни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ.

Қўллаш усули

Препаратни тўғри қўллашни таъминлаш учун шифокор ёки бошқа тиббиёт ҳодими пациентга ингалятордан тўғри фойдаланишни кўрсатиб бериши керак. Босим остидаги ўлчанган дозали ингалятордан тўғри фойдаланиш муваффақиятли даволашни мажбурий шарти ҳисобланади. Пациент, пациент учун маълумотни диққат билан ўқиб чиқиши ва қўллаш бўйича йўриқномаларга риоя қилиши зарурлиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак.

Ингаляторни биринчи марта қўллашдан ёки 14 кундан ортиқ ишлатилаётганда танаффусдан кейин қўллашдан олдин, ингалятор тўғри ишлаётганлига ишонч ҳосил қилиш учун ингаляцион эритманинг бир дозасини ҳавога чиқариб юбориш керак.

Ингалятордан фойдаланиш учун пациент имкони борича вертикал ҳолатда турган ёки ўтирган бўлиши керак.

Қуйидаги босқичларга амал қилинг:

  1. Ингалятор учлигидан ҳимоя қалпоқчасини ечинг ва учликни ифлосланиши, чанг, лой ёки бошқа ёт жисмлар борлиги юзасидан текширинг.
  2. Максимал секин ва чуқур нафас чиқаринг.
  3. Ингалятор сиғимни юқорига қаратиб, вертикал ҳолатда ушлаб, лаблар билан учликни ушлаб олинг. Учликни тишламанг.
  4. Шу вақтнинг ўзида оғиз орқали секин ва чуқур нафас олинг. Нафас олишни бошлагандан кейин доза ажралиб чиқиши учун ингаляторнинг юқори қисмини пастга қаратиб босинг.
  5. Нафасни максимал вақт давомида ушлаб туринг, сўнгра ингаляторни оғиздан олинг ва секин нафас чиқаринг. Ингаляторга нафас чиқарманг.

Қўшимча дозага зарурат бўлганида ингаляторни тахминан ярим минут давомида вертикал ҳолатда ушлаш ва 2-5 босқичларни такрорлаш керак.

Қўллагандан кейин учликни ҳимоя қалпоқчаси билан беркитинг.

МУҲИМ: 2-5 босқичларни ҳаддан ташқари тез бажарманг.

Агар ингаляциядан кейин ингалятордан ёки оғиз бурчақларидан аэрозоль тумани пайдо бўлса, унда муолажани 2 босқичдан бошлаб такрорлаш керак.

Қўллари кучсиз бўлган пациентларга ингаляторни иккала қўл билан ушлаш қулай бўлиши мумкин. Бунинг учун кўрсаткич бармоқлар ингалятор корпусининг юқори қисмига, иккала катта бармоқлар эса - ингалятор асосига жойланади.

Ингаляциядан кейин оғизни чайиш ёки тишларни сув ёки чўтка билан тозалаш керак.

Ингаляторни тозалаш

Пациентларни пациент учун маълумот билан танишиб чиқиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш керак. Ингаляторни мунтазам тозалаш учун учликдан қалпоқчани ечиш ва учликни ички ва ташқи томонидан қуруқ латта билан артиш керак. Учликни тозалаш учун сув ёки бошқа суюқликлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Аэрозолни қўллаш синхронизациясида ва нафас олишда қийналаётган пациентлар AeroChamber Plus® спейсер мосламасидан фойдаланишлари мумкин. Шифокор, фармацевт ёки ҳамшира пациентни ингаляторлар ва спейсерларни тўғри ишлатиш ва сақлаш юзасидан огоҳлантиришлари, шунингдек ингаляцион препаратни ўпкага етказилишини оптималлигига ишонч ҳосил қилиш учун уларни қўллаш техникасини текширишлари керак. AeroChamber Plus® спейсер мосламасидан фойдаланаётган пациентларда препаратни етказилишининг оптималлиги босиш ва ингаляция орасидаги вақт оралиғисиз спейсер мослама орқали доимий секин ва чуқур нафас олиш орқали таъминланади.

Фостер препарати бекламетазон дипропионати ва формотерол фумарати сақлайди, шунинг учун бирикмалардан ҳар бири учун алоҳида бўлгандаги типи ва жиддийлиги билан боғлиқ ножўя реакциялар кутилади. Иккала бирикмани бир вақтда қўллагандан кейин кузатилган қўшимча ножўя реакциялар ҳақида маълумотлар йўқ.

Фиксацияланган дозада (Фостер препарати) ва алоҳида бирикма сифатида қўлланиладиган беклометазон дипропионати ва формотерол билан боғлиқ ножўя самаралар қуйида келтирилган ва аъзолар тизимлари синфига мувофиқ санаб ўтилган. Учраш тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1,000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥/10,000 < 1/1,000) ва жуда кам ҳолларда (< 1/10,000).

Тез-тез учрайдиган ва тез-тез учрамайдиган ножўя реакциялар астма ЎСОК бўлган пациентлар иштирок этган клиник тадқиқотлар асосида аниқланган.

Инфекцион ва паразитар касалликлар

Тез-тез: фарингит, оғиз бўшлиғи кандидози.

Тез-тез эмас: грипп, оғиз бўшлиғининг замбуруғли касалликлари, оғиз бўшлиғи кандидози, қизилўнгач кандидози, вульвовагинал кандидоз, гастроэнтерит, синусит, ринит, пневмония*.

Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: гранулоцитопения.

Жуда кам ҳолларда: тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: аллергик дерматит.

Жуда кам ҳолларда: юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан эритема, лабларни, юзни, кўзларни ва томоқни шиши.

Эндокрин тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: буйрак усти бези супрессияси.

Озиқланиш ва моддалар алмашинувини бузилишлари

Тез-тез эмас: гипокалиемия, гипергликемия.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: қўзғалган ҳолат.

Номаълум: психомотор гиперфаоллик, уйқуни бузилиши, хавотирлик, депрессия, тажавузкорлик, ҳулқ атворни ўзгариши (асосан болаларда).

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи.

Тез-тез эмас: тремор, бош айланиши.

Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: глаукома, катаракта.

Эшитиш аъзоси ва мувозанат томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: отосальпингит.

Юрак фаолияти томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: юрак уриб кетиши, электрокардиограммада мувофиқлаштирилган QT интералини узайиши, электрокардиограммада ўзгаришлар, тахикардия, тахиаритмия, юрак бўлмачалари фибрилляцияси*.

Кам ҳолларда: қоринчалар экстрасистолияси, стенокардия.

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: гиперемия, қизиб кетиш ҳисси.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез: дисфония.

Тез-тез эмас: йўтал, балғамли йўтал, томоқни таъсирланиши, астматик криз.

Кам ҳолларда: парадоксал бронхоспазм.

Жуда кам ҳолларда: диспноэ, астмани зўрайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: диарея, оғизни қуриши, диспепсия, дисфагия, лабларни ачишиш ҳисси, кўнгил айниши, дисгевзия.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тошма, қичишиш, гипергидроз, эшакеми.

Кам ҳолларда: ангионевротик шиш.

Скелет-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: мушак спазмлари, миалгия.

Жуда кам ҳолларда: болалар ва ўсмирларда ўсишни секинлашиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: нефрит.

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: периферик шиш.

Лаборатор текширувларда аниқланган нормадан оғишлар

Тез-тез эмас: С-реактив оқсил даражасини ошиши, тромбоцитлар сонини ошиши, эркин ёғ кислоталари даражасини ошиши, қонда инсулин даражасини ошиши, қонда кетон таначалари даражасини ошиши, қонда кортизол даражасини пасайиши*.

Кам ҳолларда: қон босимини ошиши, қон босимини пасайиши.

Жуда кам ҳолларда: суяк зичлигини пасайиши.

* Фостер препаратини ЎСОК бўлган пациентлар иштирокида ўтказилган асосий клиник тадқиқот вақтида қабул қилган бир пациент юзасидан пневмониянинг жиддий бўлмаган бир ҳолати ҳақида хабар берилган. ЎСОК клиник тадқиқотида Фостер препаратини қўлланилганда кузатилган бошқа ножўя реакциялар: қонда кортизол даражасини пасайиши ва бўлмачалар фибрилляцияси.

Бошқа ингаляцион воситаларни қўллаганда бўлгани каби, парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин.

Формотеролнинг кузатилаётган ножўя реакциялари орасида қуйидагилар: гипокалиемия, бош оғриғи, тремор, юрак уриб кетиши, йўтал, мушак спазмлари ва QTc интервалини узайиши аниқланган.

Одатда бетаметазон дипропионатини қўллаш билан боғлиқ ножўя реакциялар: оғиз бўшлиғининг замбуруғли касалликлари, оғиз бўшлиғи кандидози, дисфония, томоқни таъсирланиши.

Препарат қўлланилгандан кейин оғиз бўшлиғини сув билан чайиш ёки тишларни тозалаш йўли билан дисфония ва кандидозни сусайтириш мумкин. Фостер препарати билан даволашни давом эттирганда симптоматик кандидоз маҳаллий замбуруғларга қарши воситалар билан даволаш натижасида тузалади.

Ингаляцион кортикстероидларнинг (масалан бекламетазон дипропионати) тизимли самаралари, хусусан узоқ вақти давомида препаратнинг юқори дозалари қўлланилганда намоён бўлиши мумкин, улар буйрак усти бези супрессияси, суякларнинг минерал зичлигини пасайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, катаракта ва глаукомани ўз ичига олади.

Шунингдек ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эшакеми, қичишиш, эритема ва кўзларни, юзни, лабларни ва томоқни шиши ҳам кузатилиши мумкин.

Беклометазон дипропионатига, формотерол фумаратига ёки ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Фармакокинетик ўзаро таъсири

Беклометазон дипропионати цитохром Р450 тизими иштирокисиз, эстеразалар ёрдамида жуда тез метаболизмга учрайди.

Фармакодинамик ўзаро таъсири

Астмаси бўлган пациентлар бета-блокаторлар (шу жумладан кўз томчилари) ни қўллашдан сақланишлари керак. Қатъий сабабларга кўра бета-блокаторлар буюрилганида формотеролнинг таъсири пасаяди ёки бартараф этилади.

Бошқа томондан, бошқа бета-адренергик препаратлар билан бирга қўлланилганда потенциал аддитив самаралар кузатилиши мумкин, шунинг учун теофиллин ёки бошқа бета-адренергик препаратларни формотерол билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Хинидин, дизопирамид, прокаинамид, фенотиазинлар, антигистамин препаратлари, моноаминоксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўллаш QTc интервалини узайишини чақириши ва қоринчалар аритмияси ривожланиши хавфини ошириши мумкин.

Бундан ташқари, L-допа, L-тироксин, окситоцин ва алкоголь бета2-адреномиметикларни юрак томонидан ўзлаштирилишини ёмонлаштириши мумкин.

Моноаминоксидаза ингибиторлари, шу жумладан шунга ўхшаш хусусиятларга эга бўлган фуразолидон ва прокарбазин каби воситалар билан бир вақтда қўллаш гипертензив реакцияларни тезлаштириши мумкин.

Параллел равишда галоген углеводородлар билан анестезия ўтказиладиган пациентларда аритмиянинг хавфи юқори.

Ксантин ҳосилалари, стероидлар ёки диуретиклар билан бир вақтда қўллаш бета2-адреномиметикларнинг кузатилиши мумкин бўлган гипокалиемик таъсирини кучайтириши мумкин. Гипокалиемия юрак гликозидларини қабул қилаётган пациентларда аритмияларга мойилликни чуқурлаштириши мумкин.

Фостер препарати оз миқдорда этанол сақлайди. Дисульфирам ёки метронидазол қабул қилаётган айрим сезувчан пациентларда қўлланилганда унинг ўзаро таъсирининг назарий эҳтимоли мавжуд.

Огоҳлантиришлар

Аритмияси, шу жумладан учинчи даражадаги атриовентрикуляр блокадаси ва тахиаритмияси (юрак қисқаришини тезлашиши ва/ёки номунтазамлиги), клапан ости идиопатик аортал стенози, гипертрофик обструктив кардиомиопатия, юракнинг оғир касалликлари, хусусан ўткир миокард инфаркти, юрак ишемик касаллиги, димланган юрак етишмовчилиги, қон томирларнинг окклюзион касалликлари, хусусан атеросклероз, артериал гипертензия ва аневризмаси бўлган пациентларда Фостер препаратини эҳтиёткорлик билан (мониторингни ўз ичига олиши мумкин) қўллаш керак.

QTc интервалини (QTc ˃0,44 секунд) узайиши аниқланган ёки гумон қилинаётган (туғма ёки дори воситаларини қабул қилиш чақирган) пациентларни даволаганда препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Формотеролнинг ўзи QTc интервалини узайишини чақириши мумкин.

Тиреотоксикоз, қандли диабет, феохромоцитома ва даволанмаган гипокалиемияси бўлган пациентларни даволаганда Фостер препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Бета2-адреномиметикларни қўллаш потенциал жиддий гипокалиемияни чақириши мумкин. Уларни оғир астмада қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки бу самара гипоксия таъсирида кучайиши мумкин. Гипокалиемия шунингдек гипокалиемияни чақириши мумкин бўлган бошқа препаратлар, масалан ксантин ҳосилалари, стероидлар ва диуретиклар билан ёндош даволаганда ҳам кучайиши мумкин. Агар “қутқарувчи” деб номланувчи бронходилататорларни қўллаш имкони бўлса, ностабил астмаси бўлган пациентларни даволаганда эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Бундай ҳолларда қон зардобида калийнинг даражасини мониторинг қилиш тавсия этилади.

Формотерол ингаляцияси қонда глюкоза даражасини ошишига олиб келади. Шу боисдан қандли диабети бўлган пациентларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак.

Галоген анестетиклар билан анестезия ўтказиш режалаштирилганда Фостер препарати анестезия бошланишидан камида 12 соат олдин қўлланилмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки юрак аритмиялари хавфи мавжуд.

Кортикостероидларни сақловчи барча бошқа ингаляцион препаратлар каби, Фостер препаратини ўпканинг фаол ёки фаол бўлмаган туберкулёзи, шунингдек нафас йўлларининг замбуруғли ва вирусли касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Фостер препарати билан даволашни тўсатдан тўхтатиш тавсия этилмайди.

Агар пациент даволашни самарасиз деб ҳисобласа, тиббий ёрдам олиш учун мурожаат этиши керак. “Қутқарувчи” бронходилататорларни жадал қўллаш ҳолатни ёмонлашишидан далолат беради ва астмани даволашни қайта кўриб чиқишни талаб этади. Астма ёки ЎСОК назоратини тўсатдан ёки авж олиб борувчи ёмонлашиши ҳаёт учун потенциал хавфли ҳисобланади ва пациентни шошилинч тиббий кўрикдан ўтказиш керак. Инфекцияга гумон бўлган ҳолларда ингаляцион ёки перорал кортикостероидлар билан даволаш жадаллигини ошириш ёки антибиотиклар билан даволаш заруратини баҳолаш керак.

Фостер препарати билан даволашни астмани зўрайиши вақтида, шунингдек анча сезиларли ёки ўткир ёмонлашиши вақтида бошлаш мумкин эмас. Фостер препарати билан даволаш вақтида астма билан боғлиқ жиддий нохуш кўринишлар ва зўрайишлар кузатилиши мумкин. Пациентларга агар астма симптомлари назорат қилинолмай қолса ёки Фостер препаратини қўллашни бошлагандан кейин симптомлар билан кечувчи вазият ёмонлашса, даволашни давом эттириш ва шифокорга мурожаат этишни таклиф қилиш керак.

Бошқа ингаляцион препаратларни қўлланганда бўлгани каби, ушбу препаратни қўллагандан кейин ҳам хириллашлар ва нафас олишлар сонини дарҳол кучайиши билан кечувчи парадоксал бронхоспазм кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда тез таъсир этувчи ингаляцион бронхолитикни зудлик билан қўллаш зарур. Фостер препаратини қўллашни дарҳол тўхтатиш керак, пациент тиббий кўрикдан ўтиши, зарурати бўлганида муқобил даволашни бошлаш керак.

Фостер препаратини астмани биринчи навбатдаги даволаш воситаси сифатида қўллаш мумкин эмас.

Астманинг ўткир хуружларини бартараф этиш учун пациентлар, самарани бир маромда ушлаб турувчи ва ёрдамчи даволаш учун Фостер препаратини, ҳамда Фостер препаратини фақат самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш воситаси сифатида қўлланилганда бўлгани каби, ўзлари билан доимо тез таъсир этувчи бронходилататорларни олиб юришлари керак.

Пациентларни Фостер препаратини кўрсатмаларга мувофиқ, ҳатто симптомлар бўлмаганида ҳам ҳар куни қўллаш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш керак. Нафас олишни енгиллаштирувчи Фостер препаратининг ингаляцияларини астма симптомларини олдини олиш юзасидан эътиборга олиш керак, лекин улар мунтазам профилактик мақсадида қўллаш, масалан машқлардан олдин қўллаш учун мўлжалланмаган. Бундай ҳолларда қўллаш учун алоҳида тез таъсир этувчи бронходилататорни қўллаш имкониятини кўриб чиқиш керак.

Астма симптомлари устидан назорат ўрнатилганидан кейин Фостер препаратининг дозасини аста-секин камайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак. Қабул қилинаётган препаратнинг миқдори камайтирилгандан кейин пациентнинг ҳолатини мунтазам қайта кўрикдан ўтказиш муҳим. Фостер препаратининг минимал самарали дозасини қўллаш керак.

Тизимли самаралар ҳар қандай ингаляцион кортикостероидлар, айниқса юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида буюрилганда, намоён бўлиши мумкин. Перорал кортикостероидларни қўллагандагига нисбатан ингаляцион кортикостероидларни қўллаганда бундай самараларнинг эҳтимоли кам. Кузатилиши мумкин бўлган тизимли самаралар: Кушинг синдроми, кушингоид белгилар, буйрак усти безининг пўстлоқ қисми фаолиятини сусайиши (адренал супрессия), суякларнинг минерал зичлигини пасайиши, болалар ва ўсмирларда ўсишни кечикиши, катаракта ва глаукома, кам ҳолларда -бир қатор руҳий ва ҳулқ атқор самаралари, шу жумладан психомотор гиперфаоллик, уйқуни бузилиши, хавотирлик, депрессия ёки тажавузкорлик (айниқса болаларда).

Шунинг учун пациентнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш, шунингдек ингаляцион кортикостероидларнинг дозасини астмани самарали назорат қилинишини таъминловчи энг паст дозагача камайтириш керак.

Бир марталик дозанинг фармакокинетик тадқиқотлари Фостер препаратини стандарт мосламадан қўлланилгандагига нисбатан AeroChamber Plus® спейсер мосламаси ёрдамида қўллаш, формотеролнинг умумий тизимли таъсирини камайтирмаслигини ва беклометазон-17-монопропионатининг тизимли таъсирини камайтиришини намойиш қилган, бундан ташқари, ўпкадан тизимли қон оқимига тушаётган ўзгармаган беклометазон дипропионатининг даражасини ошиши кузатилган; шундай бўлсада, беклометазон дипропионатини унинг фаол метаболити билан бирга умумий тизимли таъсири ўзгармайди ва шунинг учун Фостер препаратини спейсер мосламаси ёрдамида қўлланилганда тизимли самаралар хавфи ошмайди.

Пациентларни ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозалари билан узоқ вақт даволаш буйрак усти бези супрессиясини ва ўткир адренал кризни чақириши мумкин. Тавсия этилган дозадан юқори дозада беклометазон дипропионатини қабул қилувчи/нафас олувчи 16 ёшдан кичик болалар алоҳида хавфга дучордирлар. Ўткир адренал кризни потенциал чақириши мумкин бўлган ҳолатлар жароҳат, жаррохлик аралашувлари, инфекциялар ва препаратнинг дозасини ҳар қандай тез пасайтирилишини ўз ичига олади. Намоён бўлаётган симптомлар одатда ноаниқ бўлиб, анорексия, қоринда оғриқ, тана вазнини камайиши, толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, гипотензия, онг даражасини пасайиши, гипогликемия ва тиришишларни ўз ичига олади. Стресс ёки режалаштирилган жаррохлик аралашувлари вақтида тизимли кортикостероидлар билан қўшимча ёрдам бериб туриш заруратини кўриб чиқиш керак.

Пациентни Фостер препаратига, хусусан тизимли стероидлар билан аввалги даволаш сабабли буйрак усти бези фаолиятини бузилишига асослар бўлганда эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Перорал кортикостероидларда ингаляцион кортикостероидларга ўтаётган пациентлар узоқ вақт давомида буйрак усти бези заҳираларини бузилиши хавфига дучор бўлишлари мумкин. Аввал шошилинч даволаш сифатида кортикостероидларни юқори дозалари зарур бўлган ёки узоқ вақт ингаляцион кортикостероидларнинг юқори дозаларини қабул қилган пациентлар ҳам ушбу хавфга дучор бўлишлари мумкин. Стресс чақириши мумкин бўлган фавқулотда ва айрим бошқа вазиятларда қолдиқ бузилишларнинг бундай эҳтимолни эътиборга олиш керак; кортикостероидлар билан тегишли даволашни мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак. Буйрак усти бези фаолиятининг бузилиш даражасига қараб, айрим муолажалардан олдин мутахассис маслаҳати талаб этилиши мумкин.

Пациентларга Фостер препарати оз миқдорда этанол (бир дозада тахминан 7 мг) сақлаши ҳақида огоҳлантириш керак; лекин одатдаги дозаларда этанолнинг даражаси аҳамиятсиз ва пациент учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди.

Оғиз бўшлиғи кандидози инфекцияси хавфини камайтириш мақсадида препаратнинг тавсия этилган дозаси қабул қилингандан кейин оғиз бўшлиғини чайиш ёки чўтка билан тозалаш зарурлиги ҳақида пациентларни огоҳлантириш керак.

Фертиллик, ҳомиладорлик ва лактация

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар томонидан HFA-134а пропеллентини қўллаш тажрибаси ёки ушбу гуруҳ пациентларда унинг хавфсизлиги юзасидан далиллар йўқ. Лекин HFA-134а пропеллентини ҳайвонларда репродуктив фаолиятга ва эмбриофатал ривожланишига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар клиник аҳамиятли нохуш самараларни аниқламади.

Ҳомиладорлик

Фостер препаратини ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича аҳамиятли клиник маълумотлар мавжуд эмас. Беклометазон дипропионати ва формотеролни бир марта қўллаш билан ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар тизимли таъсири натижасида репродуктив фаолиятга токсик таъсир намойиш қилган. Бета2-адренергик воситаларнинг токолитик таъсири туфайли, туғруқ жараёнида махсус ёрдам талаб этилиши мумкин. Формотеролни ҳомиладорлик вақтида, хусусан ҳомиладорликнинг охирида ёки туғруқ жараёни вақтида қўллаш тавсия этилмайди; муқобил тасдиқланган даволаш усуллари ҳолатлари бундан мустаснодир.

Фостер препаратини ҳомиладорлик вақтида, агар кутилаётган фойда препаратни қўллаш оқибатидаги потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллашга рухсат берилган.

Лактация даври

Фостер препаратини эмизиш даврида қўллаш юзасидан аҳамиятли клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган эксперимент маълумотлари мавжуд бўлмасада, бошқа кортикостероидлар каби беклометазон дипропионати кўкрак сутига киради деб тахмин қилинади.

Ҳозирги пайтда Формотерол кўкрак сутига кириши, ёки кирмаслиги аниқ маълум эмас, лекин у лактация давридаги ҳайвонларнинг кўкрак сутида аниқланган.

Фостер препаратини эмизикли аёллар томонидан, агар кутилаётган фойда бўлиши мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўллаш тавсия этилади.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Фостер препарати автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига деярли таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Фостер препаратининг ингаляция қилинадиган дозалари (умумий ўн икки мартатагча босиш) (умумий 1200 микрограмм беклометазон дипропионати, 72 микрограмм формотерол) астмаси бўлган пациентлар иштирокида ўрганилган. Моддани тўпланиши пациентларнинг ҳаётий муҳим тизимли фаолиятига аномал таъсир кўрсатмаган; жиддий ҳам, оғир ножўя реакциялар ҳам кузатилмаган.

Формотерол

Симптомлари

Формотеролнинг ортиқча дозаларини қўллаш бета2-антагонистлари учун хос бўлган самараларга: кўнгил айниши, бош оғриғи, тремор, уйқучанлик, юрак уриб кетиши, тахикардия, юрак қоринчалари аритмияси, QTc интервалини узайиши, метаболик ацидоз, гипокалиемия, гипергликемияга олиб келиши мумкин.

Даволаш

Формотеролнинг дозаси ошириб юборилганда тутиб турувчи ва симптоматик даволаш кўрсатилган. Жиддий ҳолатларда госпитализация қилиш керак. Шунингдек кардиоселектив бета-адреноблокаторларни қўллаш заруратини кўриб чиқиш керак, лекин фақат алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш шарти билан, чунки бета-адреноблокаторларни қўллаш бронхоспазм чақириши мумкин. Қон зардобида калий даражасини назорат қилиш керак.

Беклометазон дипропионати

Симптомлари ва даволаш

Беклометазон дипропионатини тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда шошилинч ингаляция қилиш буйрак усти бези фаолиятини вақтинча сусайишига олиб келиши мумкин. Шошилинч чораларни кўришга зарурат йўқ, чунки қон плазмасида кортизол даражасини аниқлаш буйрак усти безининг фаолияти бир неча кун давомида тикланишини намойиш қилган. Бундай пациентларда даволашни астмани назорат қилиш учун етарли дозада давом эттириш керак. Ингаляцион беклометазон дипропионатининг дозасини сурункали ошириб юборилиши натижасида: буйрак усти бези фаолиятини сусайиши хавфи мавжуд. Буйрак усти безининг заҳирасини мониторинги талаб этилиши мумкин. Даволашни астмани назорат қилиш учун етарли дозада давом эттириш керак.

Бирламчи ўрам: препаратнинг 120 дозасини сақловчи дозаловчи клапанли алюмин баллон.

Иккиламчи ўрам: 1 баллондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 - 8 °С ҳароратда, қуёшдан ҳимояланган жойда, иситувчи мосламалардан йироқда сақлансин. Музлатилмасин.

20 ой.

Ўрам очилгунча: совутгичда (2 - 8 °С) сақлансин (15 ойгача).

Ўрам очилгандан кейин: 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин (5 ойгача).

Очилган сана ҳақида ўрамга белги қўйилсин.

Рецепт бўйича.

Кьези Фармаcьютикалс ГмбХ, Гонзагагассе 16/16, А-1010, Вена, Австрия.

Foster narxi dan boshlanadi 175000.00
Nomi Narxi so'm
Foster aerozol D / ing. (100 mkg + 6 mkg)/120 dozali doz (inhaler) 175000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish