Kardioleks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kardioleks damlamasi 50 ml (shisha)»
100 мл настойка қуйидагиларни сақлайди: валериана настойкаси - 33,4 мл; арслонқуйруқ настойкаси - 33,3 мл; дўлана настойкаси - 33,3 мл.
Яшил-қўнғир рангли, ўзига хос енгил хушбўй ҳидли ва аччиқ таъмли тиниқ суюқлик.
Седатив восита.
Валериана, арслонқуйруқ ва дўланадан ташкил топган мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири уни ташкил қилувчи компонентларининг фармакологик хусусиятларига боғлиқ.
Валериана - марказий нерв тизимига седатив ва спазмолитик таъсирга эга. Юрак уришини камайтиради ва қон томирларини кенгайтиради.
Арслонқуйруқ - седатив таъсир курсатади. Бундан ташкари юрак-томир тизимига юрак ритмини секинлаштириб, агар у тезлашган бўлса ва қон босимини пасайтириб, агар у ошган бўлса, бошқарувчи таъсир кўрсатади.
Дўлана - юрак коронар томирларида ва мия томирларида қон айланишини кучайтиради, юрак мушаклариқисқаришини кучайтиради ва шу билан бирга унинг қўзғалувчанлигини камайтиради, миокарднинг юрак гликозидларига сезувчанлигини оширади, кучсиз аритмияга қарши фаолликка эга.
Препарат умуман седатив таъсирга эга (валериана ва арслонқуйруқ алоҳида-алоҳида қўллангандагига нисбатан яққолроқ).
Фармакокинетикаси
Фармакокинетик кўрсаткичлари ўрганилмаган, чунки ўсимликдан олинган дори воситалари турли биологик-фаол моддалар сақлайди.
- вегето-томир дистонияси, нерв қўзғалувчанлигини ошиши, астеноневротик синдром, климактерик синдром;
- таъсирчанлик, хавотирлик, бош оғриғи, қўрқув, чарчоқлик, паришонхотирлик, рухий бузилиш билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари;
- уйқунинг бузилишларини енгил шакллари;
- доимий рухий зўриқиш холати;
- гипертония касаллигининг биринчи босқичи, сурункали юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида);
Ичга, катталарга 20-30 томчидан қабулга, кунига 3-4 марта буюрилади.
Уйқучанлик, тушкунлик ва мехнат қобилиятининг пасайиши, шунингдек юқори сезувчанликда аллергик реакциялар.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик.
Седатив, юрак воситалари, шунингдек спазмолитикларнинг самарасини кучайтиради.
Препаратда этанол сақланиши туфайли, автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқаришда реакция тезлиги секинлашиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақланиши ва уни яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмаслик лозим.
Флаконларда 25, 50 мл дан суюқлик.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«АКТАSH» ХК
Ўзбекистон Республикаси, 700129, Тошкент ш, Қорасарой кўчаси, 322 Б.
Тел/факс: (+998 71) 265-67-57
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Kardioleks damlamasi 50 ml (shisha) | 6000 so'm |
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent
da mavjud emas Toshkent