Facebook Pixel Code

Karsil

Tovarlar: 2
Karsil Forte  qattiq kapsulalar 90 mg №30 (5 blister x 6 kapsula)
Sofarma (Bolgariya)
dan 72000 so'm
Без рецепта
в 161 dorixonada
Karsil  qoplangan tabletkalar 22,5 mg №80 (8 blister x 10 tabletka)
Sofarma (Bolgariya)
dan 51630 so'm
Без рецепта
в 152 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 51630 so'm gacha 72000 so'm (161 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Karsil Forte qattiq kapsulalar 90 mg №30 (5 blister x 6 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Karsil Forte qattiq kapsulalar 90 mg №30 (5 blister x 6 kapsula)»

1 капсуланинг таркиби:

фаол модда: Ҳар бир капсулада силибин (HPLC) шаклидаги 90,0 мг силимаринга эквивалент 163,6-225,0 мг доғли Расторопша меваларининг қуруқ экстрактини (Silybi mariani fructus extractum siccum) сақланади;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза (101 тури), буғдой крахмали, повидон К25, полисорбат 80; сувсиз коллоид кремний диоксиди; маннитол, кросповидон (А тури), натрий гидрогенкарбонати, магний стеарати; қаттиқ желатин капсула (желатин, титан диоксиди (Е 171), темир (II,III) оксиди (Е 172), темир (III) оксиди (Е 172), темир (II) оксиди (Е 172).

Цилиндрик, оч-жигарранг рангли, қаттиқ желатин капсула №0.

Капсула ичидаги модда: оч-сариқдан сарғиш-жигарранг ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли, агломератлари бўлган кукунсимон масса.

Каттиқ капсула.

Жигарни даволаш учун липотроп дори препаратлари. АТХ коди: А05ВА03.

Фармакодинамикаси

Карсил Форте гепатопротектив дори воситалари деб номланувчи гуруҳга киради. У флавонолигнанларнинг 4 изомери: силибинин, изосилибинин, силидианин ва силихристиндан иборат аралашма, силимарин (silymarin) дори воситасини сақлайди. Препаратнинг таъсир механизми ҳали етарлича аниқланмаган. Силимариннинг гепатопротектив таъсири гепатоцит мембранада тегишли токсинларга рецепторлар билан компетитив ўзаро таъсирга асосланади, шу тарзда мембраналарни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.

Силимарин метаболик ва ҳужайрани бошқарувчи самараларга эга бўлиб, хужайра мембранасининг ўтказувчанлигни бошқаради, 5 липооксигеназ йўлни, айниқса В4 (LTB4) лейкотриенни сусайтиради, шунингдек эркин реактив кислород радикаллари билан боғланади. Протеинлар (структурали ва функционал) ва фосфолипидлар синтезини рағбатлантиради, шу йўл билан регенератив жараёнларни тезлаштиради. Силимарин мансуб бўлган флавоноидларнинг таъсири, шунингдек уларнинг антиоксидант ва микроциркуляцияни яхшиловчи самараларига ҳам асосланади клиник жиҳатдан. Бу самаралар субъетив ва объектив симптоматикани яхшиланишида, ва жигарнинг функционал ҳолатини кўрсаткичларини (трансаминазалар, гамма­глобулин, билирубин) нормаллашишида намоён бўлади. Бу умумий ҳолатни яхшиланишига, овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ бўлган шикоятларни камайишга олиб келади, жигар касаллиги оқибатида овқат ҳазм қилиши паст бўлган пациентларда эса, иштаҳани яхшиланишига ва тана вазнини ошишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: перорал қўлланганидан сўнг силимарин меъда-ичак йўлларида секин сўрилади. Ичак-жигар циркуляциясига учрайди. Тўпланмайди.

Тақсимланиши: 14С нишонланган силибинин билан тадқиқотлар ўтказилганида энг юқори концентрациялари жигарда ва жуда озгина миқдорлари буйракда, ўпкада, юракда ва бошқа аъзоларда аниқланади.

Метаболизми: жигарда конъюгация йўли билан метаболизмга учрайди. Сафрода метаболитлари сифатида глюкуронидлари ва сульфатлари аниқланган.

Чиқарилиши: ярим чиқарилиш даври 6 соатни ташкил қилади. Асосан глюкуронидлар ва сульфатлар шаклида сафро билан (тахминан 80%) ва оз миқдорда (тахминан 5%) сийдик билан чиқарилади.

  • Жигарнинг токсик шикастланишида;
  • Ўтказилган ўткир гепатитдан кейинги ҳолатларда;
  • Вирусли бўлмаган сурункали гепатитда;
  • Жигар стеатозида (алкоголли бўлмаган ва алкоголли);
  • Жигар циррозини мажмуавий даволашда;
  • Дори воситалари, алкоголни давомли қабул қилишда, сурункали интоксикацияларда (шу жумладан касбий) жигар шикастланишларини олдини олиш учун қўлланади.

Капсулалар етарли миқдордаги сув билан ичга қабул қилинади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар

Жигарнинг оғир шикастланишларини даволаш 1 капсуладан суткада 3 марталик дозадан бошланади.

Енгилроқ ва ўртача оғирликдаги ҳолларда дозалаш 1 капсуладан суткада 1-2 мартани ташкил қилади.

Кимёвий заҳарланишларни олдини олиш учун суткада 1-2 капсула қабул қилинади.

Даволаш курси камида 3 ой давом этади.

12 ёшдан кичик болалар

Болаларда қўллаш тўғрисида етарли клиник маълумотлари йўқ.

Дори воситаси яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда қуйидаги ножўя таъсирларни кузатиш мумкин:

Қулоқ ва ички қулоқ томонидан бузилишлар: кам ҳолларда мавжуд вестибуляр бузилишларни (бош айланиши) кучайиши кузатилиши мумкин.

Меъда­ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши, диспепсия, диарея.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: якка ҳолларда аллергик реакциялар қичишиш, терида тошма кузатилиши мумкин.

Ножўя таъсирлари ўткинчи бўлиб, препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин ўтиб кетади.

  • фаол ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанликда;
  • 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

Силимарин ва перорал контрацептив воситалар ва эстрогенлар билан ўринбосар даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан бирга қўлланганида, охиргиларининг самарадорлиги камайиши мумкин.

Силимариннинг цитохром Р450 тизимига сусайтирувчи таъсири туфайли, диазепам, альпразолам, кетоконазол, ловастатин, винбластин (diazepam, alprazolam, ketoconazole, lovastatin, vinblastin) каби дори воситаларининг самарасини кучайтириши мумкин.

Силимариннинг эстрогенсимон самараси туфайли, уни гормонал бузилишлари (эндометриоз, бачадон миомаси, сут бези, тухумдонлар ва бачадон карциномаси, простата бези карциномаси) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Дори воситаси ёрдамчи модда сифатида буғдой крахмалини сақлайди. Буғдой крахмали глютен сақлайди, лекин жуда оз миқдорда, ва шунинг учун целиакияси бўлган шахслар учун ҳавфсиз ҳисобланади.

Дори воситаси лактоза сақлайди. Кам учрайдиган наслий галактозани ўзлаштираолмаслиги, Lapp лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза­галактоза мальабсорбцияси бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация

Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда ҳомиладорликка, эмбрионал/феталь ривожланишга, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита салбий таъсирини кўрсатмаган. Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида препаратни тиббий кўрсатмалар бўйича ва агар препарат билан даволаш ҳомила учун бўлган хавфдан устун бўлса, препаратни қўллаш мумкин.

Дори воситасини транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Карсил Форте транспорт воситаларини бошқариш ва машиналар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ.

Бехосдан юқори дозалар қабул қилиб юборилганида қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиб, меъдани ювиш ва зарур бўлганида симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Қаттиқ капсулалар.

6 капсуладан қаттиқ, рангсиз, тиниқ ПВХ фольга/алюмин фольга блистерда; 5 блистердан пациентлар учун қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Оригинал ўрамида, қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

СОФАРМА АЖ.

Илиенское шоссе кўч., 16, 1220 София, Болгария.

Karsil narxi dan boshlanadi 51630.00
Nomi Narxi so'm
Karsil qoplangan tabletkalar 22,5 mg №80 (8 blister x 10 tabletka) 51630 so'm
Karsil Forte qattiq kapsulalar 90 mg №30 (5 blister x 6 kapsula) 72000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish