Klayra
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Klayra plyonka bilan qoplangan planshetlar №28 (1 blister)»
Тўқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: эстрадиол валерати, микро 20-3,0000 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 48,3600 мг, маккажўхори крахмали - 14,4000 мг, қайта желатинланган маккажўхори крахмали - 9,6000 мг, повидон-25 - 4,0000 мг, магний стеарати - 0,6400 мг;
қобиғи: гипромеллоза - 1,5168 мг, макрогол 6000-0,3036 мг, тальк - 0,3036 мг, титан диоксиди - 0,5840 мг, темир II оксиди бўёвчиси - 0,2920 мг.
Пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: эстрадиол валерати, микро 20-2,0000 мг, диеногест, микро - 2,00000 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 47,36000 мг, маккажўхори крахмали - 14,4000 мг, қайта желатинланган маккажўхори крахмали - 9,6000 мг, повидон-25-4,0000 мг, магний стеарати - 0,6400 мг;
қобиғи: гипромеллоза - 1,51680 мг, макрогол-6000 - 0,30360 мг, тальк - 0,30360 мг, титан диоксиди - 0,83694 мг, темир (III) оксиди бўёвчиси - 0,03906 мг.
Оч-сариқ плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: эстрадиол валерати, микро 20-2,0000 мг, диеногест, микро - 3,0000 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 46,36000 мг, маккажўхори крахмали - 14,40000 мг, қайта желатинланган маккажўхори крахмали - 9,60000 мг, повидон-25-4,00000 мг, магний стеарати - 0,64000 мг;
қобиғи: гипромеллоза - 1,51680 мг, макрогол-6000-0,30360 мг, тальк - 0,30360 мг, титан диоксиди - 0,83694 мг, темир (II) оксиди бўёвчиси - 0,03906 мг.
Қизил рангли плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: эстрадиол валерати, микро 20-1,0000 мг;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 50,3600 мг, маккажўхори крахмали - 14,4000 мг, қайта желатинланган маккажўхори крахмали - 9,6000 мг, повидон-25 - 4,0000 мг, магний стеарати - 0,6400 мг;
қобиғи: гипромеллоза - 1,5168 мг, макрогол-6000-0,3036 мг, тальк - 0,3036 мг, титан диоксиди - 0,5109 мг, темир (III) оксиди бўёвчиси - 0,3651 мг.
Оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка (плацебо) қуйидагиларни сақлайди:
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати - 52,1455 мг, маккажўхори крахмали - 24,0000 мг, повидон-25-3,0545 мг, магний стеарати - 0,8000 мг;
қобиғи: гипромеллоза - 1,0112 мг, тальк - 0,2024 мг, титан диоксиди - 0,7864 мг.
Тўқ-сариқ рангли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, тўқ-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида тўғри олти бурчакда “DD” гравировкали таблеткалар. Таблеткаларнинг кўндаланг кесимидаги кўриниши: ядро оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи - тўқ-сариқ рангли.
Пушти рангли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, пушти рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида тўғри олти бурчакда “DJ” гравировкали таблеткалар. Таблеткаларнинг кўндаланг кесимидаги кўриниши: ядро оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи - пушти рангли.
Оч-сариқ рангли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, оч-сариқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида тўғри олти бурчакда “DH” гравировкали таблеткалар. Таблеткаларнинг кўндаланг кесимидаги кўриниши: ядро оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи - оч-сариқ рангли.
Қизил рангли таблеткалар: думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қизил рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида тўғри олти бурчакда “DN” гравировкали таблеткалар. Таблеткаларнинг кўндаланг кесимидаги кўриниши: ядро оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи - қизил рангли.
Оқ рангли таблеткалар (плацебо): думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган, бир томонида тўғри олти бурчакда “DТ” гравировкали таблеткалар. Таблеткаларнинг кўндаланг кесимидаги кўриниши: ядро оқдан деярли оқ ранглигача, қобиғи - оқ рангли.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Жинсий гормонлар ва жинсий тизимининг модуляторлари. Тизимли қўллаш учун гормонал контрацептивлар. Прогестагенлар ва эстрогенлар (фиксацияланган комбинациялар). АТХ коди: G03AB.
Фармакодинамикаси
Клайра®нинг контрацептив самараси турли омилларнинг ўзаро таъсирига асосланади, улардан энг муҳими овуляцияни тормозланиши ва бачадон бўйни шиллиғининг қовушқоқлигини ўзгариши ҳисобланади. Мажмуавий перорал контрацептивлар (МОК), контрацептив таъсиридан ташқари, ижобий таъсир кўрсатади, туғилишни назорат қилиш усулини танлашда буни ҳисобга олиш керак. Цикл мунтазамроқ бўлиб қолади, оғриқли ҳайз кўришлар камроқ кузатилади, қон кетишининг жадаллиги камаяди, натижада темир танқислиги анемиянинг хавфи пасаяди.
Шунингдек эндометрий ва тухумдонлар раки ривожланишининг хавфини пасайиши ҳақида ҳам маълумотлар бор. Юқори дозаланган орал контрацептивлар (0,05 мг этинилэстрадиол) тухумдонлар кисталари, кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиш касалликлари, сут безининг хавфсиз касалликлари ва бачадондан ташқари ҳомиладорлик ривожланиши тез-тезлигини пасайтиради. Бу маълумотларнинг паст дозаланган контрацептивларга қанчалик тааллуқлиги, янада ўрганишни талаб қилади.
Клайра препаратидаги эстроген одам табиий 17β-эстрадиолнинг ўтмишдоши эстрадиол валератидир (1 мг эстрадиол валерати 0,76 мг 17β-эстрадиолга тўғри келади). Бу МОК да ишлатилган эстроген компонент, шундай қилиб, одатда МОК да ишлатиладиган эстрогенлардан фарқ қилади, уларда синтетик эстрогенлар - этинилэстрадиол ёки унинг ўтмишдоши местранол бўлиб, иккаласи 17ά ҳолатида этинил гуруҳини сақлайди. Бу гуруҳ юқорироқ метаболик барқарорликни, лекин шунингдек жигарга яққолроқ таъсирини белгилайди.
Клайра препаратини қабул қилиш, этинилэстрадиол ва левоноргестрел сақловчи уч фазали МОК билан солиштирганда жигарга камроқ ифодаланган таъсирга олиб келади. Жинсий гормонларни боғловчи глобулин (ЖГБГ) концентрациясига таъсири ва гемостаз кўрсаткичлари камроқ ифодаланганлиги кўрсатилган. Диеногест билан мажмуада эстрадиол валерати юқори зичликдаги липопротеинларни (ЮЗЛ) ошишини намойиш қилади, паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛ) ҳолестериннинг концентрацияси эса бироз пасаяди.
Диеногест перорал қўлланганда таъсир этувчи прогестаген бўлиб, қўшимча қисман антиандроген самаралари билан характерланади. Алоҳида кимёвий тузилиши туфайли, 19-нор-прогестагенлар ва прогестерон ҳосилаларининг энг муҳим афзалликларини бирлаштирувчи фармакологик таъсир доираси таъминланади.
Кўп мартали дозалар юборилганидаги токсиклик, генотоксиклик, канцероген потенциали ва репродуктив тизими учун токсикликни стандарт тадқиқотлари давомида олинган, клиника олди маълумотлар, одам учун аҳамиятли специфик хавфни кўрсатмайди. Лекин жинсий гормонларни бир қатор гормонга боғлиқ тўқималар ва ўсмаларнинг ўсишини рағбатлантириш қобилиятига эга эканлигини ҳисобга олиш керак.
Фармакокинетикаси
Диеногест
Сўрилиши
Перорал қабул қилинганидан кейин диеногест тез ва деярли тўлиқ сўрилади. 90,5 нг/мл ни ташкил қилувчи қон зардобидаги максимал концентрациясига 2 мг эстрадиол валерати + 3 мг диеногест сақловчи Клайра таблеткаси перорал қабул қилинганидан кейин тахминан 1 соат ўтгач эришилади. Биокираолишлиги тахминан 91% ни ташкил қилади. 1 мг дан 8 мг гача дозалар доирасида диеногестнинг фармакокинетикаси дозага боғлиқлиги билан характерланади.
Бир вақтда овқат қабул қилиш диеногестнинг сўрилиш тезлиги ва даражасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Тақсимланиши
Айланиб юрувчи диеногестнинг нисбатан катта (10%) қисми боғланмаган ҳолда бўлади, тахминан 90% эса альбумин билан носпецифик боғланган. Диеногест ЖГБГ ва кортикоид боғловчи глобулин (КБГ) билан боғланмайди. Шу сабабга кўра тестостеронни унинг ЖГБГ билан боғидан ёки кортизолни унинг КБГ билан боғидан сиқиб чиқариш имконияти йўқ. Демак, эндоген стероидларнинг ташилишини физиологик жараёнларига бирон-бир таъсирининг эҳтимоли кам. Мувозанат концентрациясида диеногестнинг тақсимланиш хажми, 85 мкг тритий билан нишонланган диеногест вена ичига юборилганидан кейин 46 л ни ташкил қилади.
Метаболизми
Диеногест асосан эндокринологик фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил бўлиши билан, стероид гормонлар метаболизмини маълум бўлган йўлларидан ўтиб, деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Метаболитлари жуда тез чиқарилади, чунки қон плазмасидаги энг кўп фракцияси ўзгармаган диеногест ҳисобланади.
Тритий билан нишонланган диеногест вена ичига юборилганидан кейин умумий клиренси соатига- 5,1 л/ни ташкил этади.
Чиқарилиши
Қон плазмасида диеногестнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 11 соатни ташкил қилади. Ичга 0,1 мг/кг дозада қабул қилинганидан кейин диеногест метаболитлари кўринишида чиқарилади, улар тахминан 3:1 нисбатида буйраклар ва ичак орқали чиқарилади. Перорал қабул қилинганидан кейин дозанинг 42% биринчи 24 соатлар чегараларида, 63% эса - 6 кунлар чегараларида буйраклар орқали чиқарилади. 6 кундан кейин буйраклар ва ичак орқали дозанинг хаммаси бўлиб 86% чиқарилади.
Мувозанат концентрацияси
Диеногестнинг концентрацияси ЖГБГ концентрациясига боғлиқ эмас. Мувозанат концентрациясига 3 мг диеногест ва 2 мг эстрадиол валератини ташкил қилувчи доза қабул қилинганда 3 кундан кейин эришилади. Мувозанат ҳолатида қон зардобида диеногестнинг минимал, максимал ва ўртача концентрацияси, мувофиқ 11,8 нг/мл, 82,9 нг/мл ва 33,7 нг/мл ни ташкил қилади. “Концентрация-вақт” эгри чизиғи ости майдони (AUC0-24 c) бўйича тўпланишининг ўртача коэффициенти - 1,24.
Эстрадиол валерати
Сўрилиши
Ичга қабул қилинганидан кейин эстрадиол валерати тез ва тўлиқ сўрилади. Эстрадиол ва ва валериан кислотасига парчаланиши меъда-ичак йўллари (МИЙ) шиллиқ қаватидан сўрилиши давомида ёки жигар орқали биринчи ўтиши вақтида юз беради, бунинг натижасида эстрадиол ва унинг метаболитлари - эстрон ва эстриол ҳосил бўлади. 70,6 пг/мл тенг бўлган қон зардобидаги эстрадиолнинг максимал концентрациясига 3 мг эстрадиол валерати сақловчи таблетка қабул қилинганидан кейин 1,5 ва 12 соатлар орасида курснинг 1-нчи кунида эришилади.
Бир вақтда овқат қабул қилиш эстрадиол валератининг сўрилиш тезлиги ва даражасига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Метаболизми
Валериан кистотаси жуда тез метаболизмга учрайди. Ичга қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 3% бевосита эстрадиол кўринишида биокираоладиган бўлади. Эстрадиол жигар орқали “биринчи ўтишнинг” жадал самарасига дучор бўлади ва юборилган дозанинг аҳамиятли қисми МИЙ шиллиқ қаватида метаболизмга учрайди. Жигардаги тизим олди метаболизми билан бирга ичга қабул қилинган дозанинг тахминан 95% тизимли айланишга тушгунича метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари эстрон, эстрон сульфати ва эстрон глюкурониди ҳисобланади.
Тақсимланиши
Қон зардобида 38% эстрадиол ЖГБГ билан, 60% альбумин билан боғланган, ва 2-3% боғланмаган ҳолда айланиб юради. Эстрадиол қон зардобида ЖГБГ концентрациясини аҳамиятсиз ошириши мумкин; бу самара дозага боғлиқ. Қабул қилиш циклининг 21-нчи кунида ЖГБГ концентрацияси дастлабкидан тахминан 148% ни ташкил қилган, 28-нчи кунда эса (фаол бўлмаган таблеткаларни қабул қилиш фазасини якуни) дастлабкидан тахминан 141% гача пасайган. Вена ичига юборилганидан кейин тахминий тақсимланиш хажми - 1,2 л/кг.
Чиқарилиши
Эстрогеннинг сульфатлари ва глюкуронидларининг катта айланиб юрувчи тўплами, шунингдек ичак-жигар рециркуляцияси оқибатида, перорал қабул қилинганидан кейин терминал фазада эстрадиолнинг ярим чиқарилиш даври мажмуавий кўрсаткич бўлиб, у барча бу жараёнларга боғлиқ ва тахминан 13-20 соатлар чегарасида бўлади.
Эстрадиол ва унинг метаболитлари, асосан буйраклар орқали чиқарилади, бунда тахминан 10% ичак орқали чиқарилади.
Мувозанат концентрацияси
Эстрадиолнинг фармакокинетикасига ЭГБГ концентрацияси таъсир қилади. Аёлларда қон плазмасидаги эстрадиолнинг ўлчанадиган концентрацияси эндоген эстрадиол ва Клайра® препаратини қабул қилганда тушган эстрадиолнинг йиғиндисидан иборат. 2 мг эстрадиол валерати + 3 мг диеногест сақловчи таблеткаларни қабул қилиш вақтида мувозанат ҳолатида қон зардобида эстрадиолнинг максимал ва ўртача концентрацияси мувофиқ 66,0 пг/мл ва 51,6 пг/мл ни ташкил қилади. 28-кунлик циклнинг хамма вақти давомида эстрадиолнинг 28,7 пг/мл дан 64,7 пг/мл гача чегарада бўлган барқарор максимал концентрацияси тутиб турилган.
- орал контрацепция;
- орал контрацепцияни ишлатишга мухтож бўлган, органик патологияси бўлмаган аёлларда оғир ва/ёки давомли хайз кўриш қон кетишларни даволашда қўлланади.
Мажмуавий орал контрацептивлар, шу жумладан Клайра® ҳам, юқори контрацептив ишончлилиги билан ажралиб туради. “Усулнинг муваффақиятсизлиги” кўрсатгичи йилига 1% дан камроқни ташкил қилади. Таблеткалар ўтказиб юборилганида ёки улар нотўғри қабул қилинганда контрацептив ишончлилик пасайиши мумкин.
Таблеткаларни ичга ўрамида кўрсатилган тартибда, ҳар куни тахминан бир вақтда озгина сув билан бирга қабул қилиш керак.
Суткада бир таблеткадан кетма-кет 28 кун давомида қабул қилиш керак. Ҳар бир янги ўрам олдинги календар ўрамдаги охирги таблетка қабул қилинганидан кейин бошланади. Хайз кўриш олди қон кетиши одатда календар ўрамдаги охирги таблеткани қабул қилиш вақтида бошланади ва навбатдаги календар ўрам бошлашгача ҳам якунланмаслиги мумкин. Айрим аёлларда хайз кўриш олди қон кетиши янги календар ўрамдан биринчи таблеткалар қабул қилгандан кейин бошланади.
Клайра® қабул қилишни қандай бошлаш керак
олдинги ойда бирон-бир гормонал контрацептивларни қабул қилинмаганда
Клайра®ни қабул қилиш хайз кўриш циклининг биринчи куни бошланади (яъни хайз қон кетишининг биринчи куни).
мажмуавий гормонал контрацептивлардан ўтишда (мажмуавий орал контрацептивдан, қин халқасидан, трансдермал пластирдан)
Аёл мажмуавий орал контрацептивнинг олдинги ўрамида охирги гормон сақловчи таблеткани қабул қилгандан кейинги куни Клайра® препаратини қабул қилишни бошлаши керак.
Қин халқаси ёки трансдермал пластирдан ўтишда, халқа ёки пластир олинган кундан Клайра®ни қабул қилишни бошлаш афзалроқ.
Агар илгари контрацепциянинг фақат прогестагенли усули (мини-пили, инъекция, имплант) ёки прогестагенни ажратиб чиқарувчи бачадон ички тизими (БИТ) ишлатилган бўлса.
Аёл мини-пилидан ҳар қандай кунда Клайра® препаратини қабул қилишга ўтиши мумкин (имплант ёки БИТ дан - улар олинган куни; инъекцион усулдан - навбатдаги инъекция буюрилган куни), лекин хамма ҳолларда таблеткаларни қабул қилишни биринчи 9 кунлари давомида қўшимча контрацепциянинг тўсиқли усулини ишлатиш тавсия этилади.
Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидаги абортдан кейин
Аёл дарҳол таблеткаларни қабул қилишни бошлаши мумкин. Бундай ҳолда контрацепциянинг қўшимча чораларининг зарурати йўқ.
Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидаги туғруқ ёки абортдан кейин.
Эмизикли аёллар хақида Ҳомиладорлик ва лактация бўлимига қаранг.
Аёлга ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигидаги туғруқ ёки абортдан кейин 21-28 кунларда таблеткаларни қабул қилишни бошлашни тавсия этиш керак. Агар аёл таблеткаларни қабул қилишни кечроқ бошлаган бўлса, таблеткаларни қабул қилишни биринчи 9 кунлари давомида қўшимча контрацепциянинг тўсиқли усулини ишлатиш тавсия этилади. Лекин агар жинсий алоқа бўлган бўлса, Клайра® препаратини қабул қилишни бошлаш олдидан ҳомиладорликни истисно қилиш керак ёки аёл биринчи хайз кўришгача кутиб туриши керак.
Ўтказиб юборилган таблеткаларни қабул қилиш
Ўтказиб юборилган (оқ) фаол бўлмаган таблеткаларни ҳисобга олмаслик мумкин. Лекин фаол таблеткаларни қабул қилиш орасидаги интервални беҳосдан узайтиришдан сақланиш учун уларни ташлаб юбориш керак.
Навбатдаги маслаҳатлар фақат фаол таблеткаларни ўтказиб юборилишига тааллуқли.
Агар таблеткалардан ҳар қандайини қабул қилишда кечикиш 12 соатдан камни ташкил қилса, контрацептив самара пасаймайди. Аёл ўтказиб юборилган таблеткани эсига тушган заҳоти қабул қилиши, қолган таблеткаларни эса одатдаги вақтида қабул қилиши керак.
Агар таблеткалардан ҳар қандайини қабул қилишда кечикиш 12 соатдан кўпроқни ташкил қилса, контрацептив самара пасайиши мумкин. Аёл ўтказиб юборилган таблеткани эсига тушган захоти қабул қилиши керак, хатто агар унга 2 таблеткани бир вақтда қабул қилишни билдирса хам. Сўнгра у таблеткаларни одатдаги вақтда қабул қилишни давом эттиради.
Ўтказиб юборилган таблетка хайз кўриш циклининг кунига қараб (батафсил 1 жадвалга қаранг), қуйидаги тамойилларга мувофиқ контрацепциянинг қўшимча чораларини қўллаш талаб этилади (масалан, ҳимоянинг тўсиқли усули, хусусан презервативлар)
1-жадвал. Ўтказиб юборилган таблеткалар билан муомала қилиш тамойиллари
КУН | Ранг Эстрадиол валерати (ЭВ) ва диеногест (ДНГ) миқдори | Агар бир таблетка ўтказиб юборилган ва 12 соатдан кўп вақт ўтган бўлганда талаб этиладиган тамойиллар: |
12 | Тўқ-сариқ рангли таблеткалар (3,0 мг ЭВ) | Ўтказиб юборилган таблетка дарҳол, навбатдаги таблеткани эса - одатдаги вақтда қабул қилиш керак (хатто агар бир кунда 2 таблетка қабул қилиш тўғри келса ҳам Таблеткаларни одатдаги тартибда қабул қилиш давом эттирилади. Кейинги 9 кун давомида контрацепциянинг қўшимча чоралари |
3-7 | Пушти рангли таблеткалар (2,0 мг ЭВ + 2,0 мг ДНГ) | |
8-17 | Оч-сариқ рангли таблеткалар (2,0 мг ЭВ - 3,0 мг ДНГ) | |
18-24 | Оч-сариқ рангли таблеткалар (2,0 мг ЭВ - 3,0 мг ДНГ) | Жорий календар ўрамни ташлаб юбориш ва дарҳол янги календар ўрамдан биринчи таблеткани қабул қилишни бошлаш Таблеткаларни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттириш Кейинги 9 кун давомида контрацепциянинг қўшимча чоралари |
25-26 | Қизил рангли таблеткалар (1,0 мг ЭВ) | Ўтказиб юборилган таблеткани дарҳол қабул қилиш, навбатдаги таблеткани эса - одатдаги вақтда (хатто агар бу бир кунда 2 таблетка қабул қилиш тўғри келса ҳам) Контрацепциянинг қўшимча чораларини зарурати йўқ. |
27-28 | Оқ рангли таблеткалар (Плацебо) | Ўтказиб юборилган таблеткани ташлаб юбориш ва таблеткаларни одатдаги тартибда қабул қилишни давом эттириш Контрацепциянинг қўшимча чораларини зарурати йўқ. |
Кунига 2 таблеткадан кўп бўлмаган қабул қилишга йўл қўйилади.
Агар аёл янги календар ўрамни бошлашни унутган бўлса ёки календар ўрамни 3-дан 9-нчи кунлари бир ёки кўпроқ таблеткаларни ўтказиб юборган бўлса, у ҳомиладор бўлиши мумкин (агар унда таблеткаларни ўтказиб юбориш олдидан 7 кун давомида жинсий алоқа бўлган ҳолда). Қанча кўп таблеткалар ўтказиб юборилган бўлса (айниқса икки фаол компонентлар мажмуали 3-дан 24-нчи кунлари) ва улар фаол бўлмаган таблеткаларни қабул қилиш фазасига қанча яқин бўлса, ҳомиладорлик эҳтимоли шунча юқори бўлади.
Агар аёл таблеткаларни қабул қилишни ўтказиб юборган бўлса ва сўнгра календар ўрам охирида/янги календар ўрам бошида унда хайз кўриш қон кетиши бўлмаган бўлса, ҳомиладорлик эхтимолини кўриш керак.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларидаги тавсиялар
Оғир даражадаги меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларида сўрилиш тўлиқ бўлмаслиги мумкин, шунинг учун контрацепциянинг қўшимча чораларини (масалан, ҳимоянинг тўсиқли усули, хусусан презервативлар) кўриш керак.
Агар гормон сақловчи таблетка қабул қилинганидан кейин 3-4 соат ўтгач қусиш юз берса, унда бу ҳолда “Ўтказиб юборилган таблеткаларни қабул қилиш” бўлимида келтирилган, ўтказиб юборилган таблеткаларга тааллуқли тавсиялар қўлланади. Агар аёл ўзининг одатдаги таблеткаларни қабул қилиш схемасини ўзгартиришни хохламаса, у янги ўрамдан қўшимча таблеткани (ёки таблеткаларни) қабул қилиши керак.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари учун қўшимча маълумот
Кекса ёшдаги пациентлар
Қўллаб бўлмайди. Клайра® препарати менопауза юз бергандан кейин кўрсатилмаган.
Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Клайра® препаратини жигарнинг оғир касалликлари бўлган аёлларда, жигар фаолиятининг кўрсатгичлари нормага келмагунича қўллаш мумкин эмас. “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига ҳам қаранг
Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар
Клайра® препарати буйрак фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда махсус ўрганилмаган. Бор бўлган маълумотлар бундай пациентларда дозалаш тартибига тузатиш киритишни кўзда тутмайди.
Тез-тез (≥1/100, <1/10):
- эмоционал лабиллик, депрессия, кайфиятни пасайиши;
- кўнгил айниши;
- мигрень;
- либидони пасайиши ёки йўқолиши;
- сут безларида оғриқ, номунтазам бачадондан қон кетишлари, жинсий йўллардан характери аниқланмаган қон кетишлар.
Кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000): веноз ёки артериал тромбоэмболик жараёнлар (бошқа орал контрацептивлардаги тез-тезликда, шу жумладан периферик чуқур веналарнинг окклюзиясини, ўпка қон томирларининг тромбозлари ва эмболиялари/окклюзияси, миокард инфаркти, геморрагик характерга эга бўлмаган церебрал инсульт).
Номаълум тез-тезлик билан (постмаркетинг кузатувлар жараёнида аниқланган) кўп шаклли эритема.
Аниқ ножўя реакцияни ёки унинг синонимини ёки ёндош ҳолатни белгилаш учун, MedDRA - Бошқарув фаолияти учун тиббий луғат (версия 12.1) дан энг тўғри келувчи атама келтирилади.
Мажмуавий перорал контрацептивлар қуйида санаб ўтилган ҳолатлардан бирон- бири бўлганда қўлланмаслиги керак. Агар бу ҳолатлардан бирон- бири қабул қилиш фонида биринчи марта ривожланса, препарат дарҳол бекор қилиниши керак.
- препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик;
- ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбозлар/тромбоэмболиялар (веноз ёки артериал) (масалан, чуқур веналар тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, миокард инфаркти) ёки цереброваскуляр бузилишлар;
- ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги тромбоз олди ҳолатлари (масалан, транзитор ишемик хужумлар, стенокардия);
- анамнездаги ўчоқли неврологик симптомлар билан мигрень;
- қон томирли асоратлари билан кечувчи қандли диабет;
- веноз ёки артериал тромбоз хавфининг кўп сонли ёки яққол омилларини бўлиши;
- жигарнинг оғир касалликлари (жигар тестлари нормаллашгунича);
- оғир буйрак етишмовчилиги ёки ўткир буйрак етишмовчилиги;
- ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли);
- гормонга боғлиқ касалликларни (масалан, жинсий аъзолар ёки сут безларининг) аниқланиши ёки уларга гумон қилиш;
- номаълум генезли қиндан қон кетиши;
- ҳомиладорлик ёки унга гумон қилганда қўллаш мумкин эмас.
Мажмуавий гормонал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтирувчи моддалар (жигар ферментларининг индукторлари ва антибиотиклар)
Жигар ферментларининг индукторлари (жигарда метаболизмни ошиши). Жигар микросомал ферментларини индукция қилувчи препаратларни қўллаш, жинсий гормонлар клиренсини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай дори воситаларига қуйидагилар киради: фенитоин, барбитуратлар, примидон, карбамазепин ва рифампицин; шунингдек окскарбазепин, топирамат, флебамат, ритонавир ва гризеофульвин ва далачой сақловчи препаратларга нисбатан тахминлар бор.
Перорал контрацептивларни бу дори воситалари (жигар ферментларини индукция қилувчи препаратлар, айрим антибиотиклар) билан ўзаро таъсири, ёриб ўтиш қон кетишларга ва/ёки препаратнинг контрацептив самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Бундай препаратларни қабул қилиш вақтида аёл Клайра®га қўшимча контрацепциянинг тўсиқли усулини ишлатиши ёки контрацепциянинг бошқа усулини танлаши керак.
Бундан ташқари ОИТВ-протеаза ингибиторлари (масалан, ритонавир) ва тескари транскриптазанинг нуклеозидли ингибиторлари (масалан, невирапин) ва уларнинг мажмуалари жинсий гормонларнинг жигардаги метаболизмини оширишлари мумкин.
Микросомал ферментларга таъсир этувчи препаратларни қабул қилиш вақтида ва улар бекор қилинганидан кейин 28 кун давомида қўшимча контрацепциянинг тўсиқли усулини ишлатиш керак.
Ичак-жигар циркуляциясига таъсири
Айрим антибиотиклар (пенициллинлар ва тетрациклинлар каби) қабул қилганда контрацептив ҳимоя пасаяди, чунки, айрим маълумотлар бўйича улар эстрогенларнинг жигар ички циркуляциясини пасайтириб, шу билан этинилэстрадиолнинг концентрациясини пасайтириши мумкин.
Диеногест цитохром Р450 (CYP) 3A4 тизимининг субстрати ҳисобланади.
Замбуруғларга қарши (кетоконазол), циметидин, верапамил, макролидлар (эритромицин), дилтиазем, антидепрессантлар ва грейпфрут шарбати каби цитохром CYP 3A4 тизимининг маълум бўлган ингибиторлари қон плазмасида диеногестнинг даражасини оширишлари мумкин.
Клайра® препаратини МПК нинг бошқа дори воситаларига нисбатан самаралари бир қатор бошқа дори воситаларининг (масалан, ламотриджиннинг) метаболизмига таъсир қилиши мумкин, бу қон плазмасида ва тўқималарда бу моддаларнинг концентрациясини ошишига ёки пасайишига олиб келиши мумкин. Лекин, in vitro шароитдаги текширишларнинг маълумотларидан келиб чиқиб, Клайра® препарати терапевтик дозаларда қўлланганида, CYP ферментларининг ингибирция қилинишини эҳтимоли кам.
Эҳтиёткорлик чоралари ва огоҳлантиришлар
Агар ҳозирги вақтда қуйида кўрсатилган бирон-бир ҳолатлар/хавф омиллари бўлса, ҳар бир шахсий ҳолда Клайра® препарати билан даволашнинг потенциал хавфи ва кутилаётган фойдани синчиклаб баҳолаш ва аёл препаратни қабул қилишни бошлашга қарор қилгунича уни у билан муҳокама қилиш керак. Бу ҳолатлар ёки хавф омилларидан биронтасини кучайиши ёки биринчи кўринишларида, препаратни бекор қилишга қарор қабул қилиш керак.
Огоҳлантиришлар
Эстрадиол ёки эстрадиол сақловчи мажмуавий перорал контрацептивларнинг таъсири бўйича эпидемиологик тадқиқотлар ўтказилмаган. Барча қуйидаги огоҳлантиришлар эстрадиол сақловчи препаратларни ўрганиш бўйича клиник маълумотлар ва эпидемиологик маълумотларга асосланган.
Юрак-қон томир тизимининг касалликлари
Клайра® препаратини қўллаш фонида веноз тромбоэмболия ривожланишини хавфи номаълум. Эпидемиологик тадқиқотларнинг маълумотлари мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш ва миокард инфаркти, чуқур веналарнинг тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси каби веноз ва артериал тромбозлар ва тромбоэмболик жараёнларни ва цереброваскуляр бузилишларнинг ривожланишини юқори хавфи орасида ўзаро алоқа борлигини кўрсатади. Бу касалликлар кам ҳолларда аниқланади.
Веноз тромбоэмболия (ВТЭ) ривожланишини хавфи орал контрацептивларни қабул қилишни биринчи йилида максимал бўлади. Юқори хавф мажмуавий перорал контрацептивлар биринчи марта қўлланганидан кейин ёки бир ёки турли мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатиш қайта бошланганида (препаратни қабул қилиш орасидаги 4 ҳафта ва кўпроқ танаффусдан кейин) мавжуд бўлади. 3 гуруҳ пациентлар иштирокидаги катта проспектив тадқиқот маълумотлари, бу юқори хавф асосан биринчи 3 ойлар давомида мавжуд бўлишини кўрсатади.
Эстрогенларнинг дозаси паст (этинилэстрадиол 50 мкг дан кам) перорал контрацептивларни қабул қилаётган пациентларда веноз тромбоэмболиянинг умумий хавфи, ҳомиладорлик йўқлигида уларни ишлатмайдиган аёлларга қараганда 2-3 марта юқори, шунга қарамасдан, бу хавф ҳомиладорлик ва туғруқдаги веноз тромбоэмболия хавфи билан солиштирганда пастроқ бўлиб қолади.
Веноз тромбоэмболия 1-2% ҳолларда хаёт учун хавфли бўлиши ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Чуқур веналар тромбози ва/ёки ўпка артериясининг эмболияси сифатида намоён бўлувчи веноз тромбоэмболия, ҳар қандай мажмуавий перорал контрацептивлар ишлатилганида юз бериши мумкин.
Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда, бошқа қон томирларининг тромбозини ўта кам ҳоллари таърифланган, масалан, жигар, мезентериал, буйрак, церебрал артериялар ва веналар, шунингдек тўр парда қон томирларининг. Бу ходисаларнинг пайдо бўлиши ва мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш орасидаги боғлиқликка нисбатан ягона фикр мавжуд эмас.
Чуқур веналар тромбозининг симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: оёқда бир томонлама ёки оёқдаги вена бўйлаб шиш, фақат вертикал ҳолатда ёки юрганда оёқда оғриқ ёки дискомфорт, шикастланган оёқда хароратни локал ошиши, оёқда тери қопламаларини қизариши ёки рангини ўзгариши.
Ўпка артериясининг тромбоэмболиясини симптомлари қуйидагилардан иборат: тўсатдан тушунтириб бўлмайдиган хансираш ёки нафасни тезлашишини бошланиши, тўсатдан йўтал хуружи, у қон тупуриш билан бирга кечиши мумкин, кўкрак қафасида ўткир оғриқ, у чуқур нафас олганда кучайиши мумкин, хавотирлик хисси, кучли бош айланиши; тезлашган ёки мунтазам бўлмаган юрак уриши. Бу симптомлардан айримлари (масалан, “хансираш” ва “йўтал”) носпецифик ҳисобланади ва шунинг учун тез-тез ва оғирлиги камроқ бузилишларнинг (масалан, нафас йўлларининг инфекциялари) белгилари сифатида хато тушунилиши мумкин.
Артериал тромбоэмболия цереброваскуляр бузилишларни, қон томирлар окклюзиясини ёки миокард инфарктини ўз ичига олиши мумкин.
Цереброваскуляр бузилишларнинг симптомлари тўсатдан кучсизлик ёки юз, қўллар ва оёқларнинг увишиши, айниқса тананинг бир томонида, бирдан онгни чалкашиши, нутқни бузилиши ёки ҳис қилишда қийинчиликлар; бир ёки иккала кўзда кўришни бирдан ёмонлашиши, бирдан юришни бузилиши, бош айланиши, мувозанатни ёки харакат координациясини йўқолиши, бирдан кўзга кўринадиган сабабсиз оғир ёки давомли бош оғриғи, эс-хушни йўқолиши ёки хуруж билан ёки усиз хушдан кетиш.
Қон томирлар окклюзиясининг бошқа белгилари шунингдек тўсатдан оёқ-қўлларда оғриқ, шиш ёки кучсиз кўкариш, “ўткир қорин” симптомлари ҳам бўлиши мумкин.
Миокард инфарктининг симптомлари қуйидагиларни ўз ичига олади: кўкракда оғриқ, дискомфорт, босим, оғирлик, қисилиш ёки эзилиш хисси, қўлда ёки тўш орқасида, белда, ёноқлар, кекирдак, қўл, меъдага иррадиацияси билан дискомфорт ҳисси, меъдада тўлалик ёки қисилиш ҳисси, бўғилиш хисси, совуқ тер, кўнгил айниши, қусиш ёки бош айланиши, кучли кучсизлик, хавотирлик ҳисси, хансираш, тезлашган ва мунтазам бўлмаган юрак уриши.
Артериал тромбоэмболик жараёнлар хаёт учун хавфли бўлиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Тромбоз (веноз ва/ёки артериал), тромбоэмболик ёки цереброваскуляр бузилишлар ривожланишининг хавфи қуйидагиларда ошади:
- ёш ўтиши билан;
- чекувчиларда (сигареталар миқдорининг ошиши билан ёки ёш ошиши билан кейинчалик хавф ошади, айниқса 35 ёшдан ошган аёлларда);
- оилавий анамнез бўлганда (яъни нисбатан ёш даврида яқин қариндошлар ёки ота-оналарда қачонлардир веноз ёки артериал тромбоэмболия бўлганда). Агар наслий мойиллик маълум бўлса ёки тахмин қилинса, аёл мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш мумкинлиги масаласини хал қилиш учун шифокор билан маслахатлашиши керак.
- семизликда (тана массасининг индекси 30 кг/м2 дан кўп);
- дислипопротеидемияда;
- артериал гипертензияда;
- мигренда;
- юрак клапанларининг касалликларида;
- бўлмачалар фибрилляциясида;
- давомли иммобилизацияда, жиддий жарроҳлик аралашувларида, оёқлардаги ҳар қандай операцияларда ёки катта жарохатларда. Бундай вазиятларда яхшиси мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатишни тўхтатиш (операция режалаштирилган ҳолда, хеч бўлмаганда, ундан тўрт ҳафта олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин икки ҳафта давомида қабул қилишни қайта бошламаслик керак.
Веноз тромбоэмболияларнинг ривожланишида веналарнинг варикоз кенгайишини ва юзаки тромбофлебитнинг мумкин бўлган роли масаласи бахсли бўлиб қолмоқда. Туғруқдан кейинги даврда тромбоэмболия ривожланишининг юқори хавфини ҳисобга олиш керак.
Циркулятор бузилишлар шунингдек қандли диабетда, тизимли қизил югурикда, гемолитик-уремик синдромда, ичакнинг сурункали яллиғланиш касалликларида (Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колит) ва ўроқсимон-хужайрали анемияда ҳам аниқланиши мумкин.
Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш вақтида мигреннинг тез-тезлиги ва оғирлигини ошиши (бу цереброваскуляр бузилишлар олдидан бўлиши мумкин) бу препаратларни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин.
Веноз ёки артериал тромбозга наслий ёки орттирилган мойилликнинг кўрсатгичлари бўлиши мумкин бўлган биокимёвий кўрсаткичлар фаоллашган С протеинига резистентлик, гипергомоцистеинемия, антитромбин-III танқислиги, С протеини танқислиги, S протеини танқислиги, антифосфолипидли антителаларни (кардиолипинга антителалар, югурикли антикоагулянт) ўз ичига олади.
Хавф/афзаллик нисбатини баҳолашда, шифокор мувофиқ ҳолатни адекват даволаш у билан боғлиқ бўлган тромбоз ривожланиши хавфини камайтириши мумкинлигини эътиборга олиши керак. Шунингдек тромбозлар ва тромбоэмболиялар ривожланишини хавфи ҳомиладорликда, паст дозаланган (этинилэстрадиол 0,05 мг дан кам) мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишдагига қараганда юқорилигини ҳам ҳисобга олиш керак.
Ўсмалар
Бачадон бўйни ракининг ривожланишини энг аҳамиятли хавф омили вирусли инфекция - одам доимий давом этувчи папиллома (HPV) ҳисобланади. Мажмуавий перорал контрацептивларни узоқ муддат қўллашда бачадон бўйни раки ривожланиши хавфини бироз ошиши хақида хабарлар бор, лекин бу қандай даражада бошқа омиллар, шу жумладан бачадон бўйнини скрининги ва жинсий хатти-харакатнинг хусусиятлари, шу жумладан контрацепциянинг тўсиқли усулларини ишлатиш, хақидаги маълумотлар қарама-қарши бўлиб қолмоқда.
54 эпидемиологик тадқиқотларнинг мета-тахлили, аёлларда ташҳис этилган сут бези раки ривожланишини нисбий хавфини (RR=1,24) бироз ошишини намойиш қилган, улар текшириш вақтида мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатганлар. Бу препаратларни қабул қилиш тўхтатилганидан кейин 10 йил давомида бу хавф аста-секин йўқолиб кетади. Сут безининг раки 40 ёшдан кичик аёлларда кам ҳолларда аниқланиши туфайли, ҳозирги вақтда ёки яқинда мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут безининг раки ташҳисини ошиши, бу касаллик ривожланишининг умумий хавфига нисбатан аҳамиятсиз ҳисобланади. Унинг мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Кузатилаётган хавфни ошиши мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда сут бези ракини эртароқ ташҳис қилинишининг, мажмуавий перорал контрацептивларнинг биологик самаралари ёки иккала омилларнинг қўшилишини оқибати бўлиши мумкин.
Мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатувчи аёлларда, ҳеч қачон уларни ишлатмаган аёлларга қараганда, сут бези ракининг клиник камроқ ифодалангани аниқланади.
Кам ҳолларда мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш фонида жигарнинг хавфсиз ўсмасини ривожланиши ва янада камроқ ҳолларда жигарни хавфли ўсмасининг ривожланиш ҳоллари кузатилган. Алоҳида ҳолларда, жигар ўсмалари хаётга хавф туғдирувчи интраабдоминал қон кетишларга олиб келиши мумкин. Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқлар, жигарни катталашиши ёки интраабдоминал қон кетишининг белгилари пайдо бўлган ҳолларда, дифференциал ташҳис ўтказишда жигар ўсмасини ҳисобга олиш керак.
Хавфли ўсмалар хаётга хавф туғдириши ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Бошқа ҳолатлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган аёлларда калийнинг чиқарилиши секинлашган бўлиши мумкин. Клиник тадқиқотлар енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дроспиренонни қон зардобидаги калийнинг концентрациясига таъсири йўқлигини кўрсатган. Гиперкалиемия ривожланишини назарий хавфини фақат дастлаб калий концентрациясини норманинг юқори чегарасидаги буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларда ва бир вақтда организмда калийни тутилишига олиб келувчи дори воситаларини қабул қилаётганларда тахмин қилиш мумкин.
Гипертриглицеридемияси бўлган аёлларда (ёки оилавий анамнезда бу ҳолат бўлганида) мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида панкреатит ривожланишининг хавфини ошиши мумкин.
Гарчи мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган кўпчилик аёлларда артериал босимни бироз ошиши таърифланган бўлсада, клиник аҳамиятли ошиши кам ҳолларда аниқланган. Шунга қарамасдан, агар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида артериал босимни турғун, клиник аҳамиятли ошиши ривожланса, бу препаратларни бекор қилиш ва артериал гипертензияни даволашни бошлаш керак. Агар гипотензив даволаш ёрдамида артериал босимнинг нормал қийматларига эришилса, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш давом эттирилиши мумкин.
Ҳомиладорликда кузатиладиган қуйидаги ҳолатлар ҳам мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишда намоён бўлиши ёки ёмонлашиши мумкин: ҳолестаз билан боғлиқ бўлган сариқлик ва/ёки қичишиш; ўт қопида тошларни шаклланиши; порфирия; тизимли қизил югурик; гемолитик-уремик синдром; Сиденгам хореяси; ҳомиладорлар герпеси; отосклероз билан боғлиқ бўлган эшитишни йўқолиши. Лекин кўрсатилган ҳолатларни ривожланиши ва мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш орасидаги ўзаро алоқа исботланмаган.
Наслий ангионевротик шиши бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар бу касалликнинг симптомларини қўзғатиши ёки зўрайтириши мумкин.
Жигар фаолиятининг ўткир ёки сурункали бузилишлари бўлганида, жигар фаолиятининг кўрсатгичлари нормаллашгунича мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак. Қайталанувчи ҳолестатик сариқлик ривожланганида, у биринчи марта ҳомиладорлик вақтида ёки жинсий гормонларни олдинги қабул қилишда ривожланади, мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатиш керак.
Гарчи мажмуавий перорал контрацептивлар инсулинга резистентлик ва глюкозага толерантликга таъсир кўрсатиши мумкин бўлса-да, паст дозаланган (<0,05 мг этинилэстрадиол) мажмуавий перорал контрацептивларни ишлатиётган қандли диабети бўлган беморларда терапевтик тартибни ўзгартиришнинг зарурати йўқ. Шунга қарамасдан, қандли диабети бўлган аёллар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида синчиклаб кузатилишлари керак.
Мажмуавий перорал контрацептивларни қўллаш фонида Крон касаллиги ва носпецифик ярали колитнинг кўринишлари кузатилган.
Хлоазмага мойиллиги бўлган аёллар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида қуёшда узоқ вақт бўлишдан ва ультрабинафша нурланиш таъсиридан сақланишлари керак.
Тиббий кўриклар
Клайра® препаратини қўллашни бошлаш олдидан, шунингдек препаратни қўллаш жараёнида вақти-вақти билан аёлга синчиков умумий тиббий ва гинекологик текширувдан ўтиш (артериал босимни ўлчаш, сут безлари, қорин бўшлиғи ва кичик чаноқ аъзоларини текшириш, шу жумладан цервикал шиллиқни цитологик текшириш), ҳомиладорликни истисно қилиш тавсия этилади. Вақти-вақти билан тиббий текширув ўтказиш муҳим, чунки қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар (масалан, ўткинчи ишемик хужумлар ва бошқалар) ёки хавф омиллари (масалан, веноз ёки артериал тромбозларга наслий мойиллик) препаратни қўллаш жараёнида намоён бўлиши мумкин.
Клайра® туридаги препаратлари ОИТВ-инфекцияси (ОИТС) ва жинсий йўли билан юқадиган бошқа касалликлардан ҳимоя қилмаслиги хақида аёлни огоҳлантириш керак!
Самарадорликни пасайиши
Мажмуавий перорал контрацептив препаратларнинг самарадорлиги гормон сақловчи таблеткаларни қабул қилиш ўтказиб юборилганда, таблеткаларни қабул қилиш вақтида қусиш ва диарея ривожланганда ёки дориларнинг ўзаро таъсири натижасида пасайиши мумкин.
Хайз кўриш циклига таъсири
Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш фонида номунтазам қон кетишлар (суркалувчи қонли ажралмалар ёки ёриб ўтувчи қон кетишлар), айниқса қўллашнинг биринчи ойлари давомида, кузатилиши мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай номунтазам қон кетишларни баҳолаш, фақат тахминан уч циклни ташкил қилувчи мослашиш давридан кейин ўтказилиши керак.
Агар номунтазам қон кетишлар такрорланса ёки олдинги мунтазам цикллардан кейин ривожланса, хавфли ўсмалар ёки ҳомиладорликни истисно қилиш учун синчиков текшириш ўтказилиши керак.
Айрим аёлларда плацебо таблеткаларни қабул қилиш вақтида бекор қилиш қон кетиши ривожланмаслиги мумкин. Агар мажмуавий перорал контрацептивлар кўрсатмаларга мувофиқ қабул қилинган бўлса, аёлнинг ҳомиладорлигини эҳтимоли кам. Шунга қарамасдан, агар бунгача мажмуавий перорал контрацептивлар номунтазам қабул қилинган бўлса ёки кетма-кет икки бекор қилиш қон кетиши бўлмаса, препаратни қабул қилиш давом эттирилишигача ҳомиладорлик истисно қилинган бўлиши керак.
Лаборатория тестлари
Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш айрим лаборатория тестларининг, шу жумладан жигар, буйрак, қалқонсимон бези, буйрак усти безлари фаолиятининг биокимёвий кўрсаткичларини, плазмадаги транспорт оқсилларнинг даражасини, углеводлар алмашинувининг кўрсатгичларини, коагуляция ва фибринолиз кўрсаткичларининг, натижаларига таъсир қилиши мумкин. Ўзгаришлар одатда қийматларнинг нормал чегарасидан чиқмайди.
Педиатрияда қўлланиши
Клайра® препарати фақат менархе юз берганидан кейин кўрсатилган. Мавжуд бўлган маълумотлар бу гуруҳ пациентларда дозага тузатиш киритишни кўзда тутмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация
Клайра® ҳомиладорлик вақтида буюрилмайди. Агар препаратни қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, дарҳол уни қабул қилишни тўхтатиш керак. Лекин катта эпидемиологик тадқиқотларда ҳомиладорликкача жинсий стероидларни (шу жумладан мажмуавий перорал контрацептивларни) қабул қилган аёллардан туғилган болаларда нуқсонлар ривожланишини хеч қандай юқори хавфи ёки ҳомиладорликнинг эрта муддатларида эҳтиёткорсизлик бўйича жинсий стероидлар қабул қилинганда тератоген таъсири аниқланмаган
Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш кўкрак сутининг миқдорини камайтириши ва унинг таркибини ўзгартириши мумкин, шунинг учун, уларни ишлатиш умуман эмизиш тўхтатилмагунича тавсия этилмайди. Жинсий стероидлар ва/ёки уларнинг метаболитларининг озгина миқдори сут билан чиқарилиши мумкин.
Дори воситасини транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Доза ошириб юборилганида жиддий ножўя самаралари хақида хабар берилмаган. Гормон сақловчи таблеткалар қабул қилинганида аниқланиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш ва ёш қизларда, қиндан аҳамиятсиз қон кетиши.
Даволаш: симптоматик, специфик антидоти йўқ.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
2 тўқ-сариқ рангли таблетка, 5 пушти рангли таблетка, 17 оч-сариқ рангли таблетка, 2 қизил рангли таблетка ва 2 оқ рангли таблетка (ҳаммаси бўлиб 28 таблетка) бир ПВХ/алюмин фольгали блистерда.
1 блистер китобча-картон тагликка ёпиштирилган. 1 ёки 3 китобча-таглик қабул қилишни ўзи ёпишувчи календари ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга тиниқ плёнкага мухрланган.
30 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
4 йил.
Рецепт бўйича.
Байер Фарма АГ, Германия.
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Klayra plyonka bilan qoplangan planshetlar №28 (1 blister) | 120000 so'm |