Facebook Pixel Code

Klazin

Tovarlar: 1
Klazin vaginal suppozitorlari 90 mg №6 (1 blister)
Jiangsu (Xitoy)
dan 115000 so'm
Без рецепта
в 130 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 115000 so'm (130 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Klazin vaginal suppozitorlari 90 mg №6 (1 blister)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Klazin vaginal suppozitorlari 90 mg №6 (1 blister)»

Бир суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: поликрелузен ёки полиметилен-мета-крезолсульфон кислотаси - 90 мг;

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 1500, полиэтиленгликоль 4000, тозаланган сув.

Оқдан оч-қизил-жигарранг ранглигача, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.

Вагинал суппозиторийлар.

Асосан акушерлик ва гинекологияда қўлланадиган восита. АТХ коди: G01AX03.

Препарат антибактериал, трихомонацид, замбуруғларга қарши ва қон тўхтатувчи самарага эга, тўқималарнинг эпителизациясини тезлаштиради.

Фармакодинамикаси

Клазин суппозиторийлари қинда кислотали муҳит ҳосил қилади, некрозга учраган тўқималарни, шикастланган ва патологик ҳужайраларнинг қуюқлашиб кейинги кўчишига ёрдам беради. Соғлом бўлмаган ҳужайралар кўчганида, шиллиқ парданинг соғлом эпителшиал қавати шикастланмайди, бу эпителизацияни кучайтиради. Шунингдек, рН омил буруштирувчи ва қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади, бу қон тўхтатувчи самарага олиб келади.

Клазин суппозиторийлари қуйидагиларга фаол таъсир кўрсатади: граммусбат ва грамманфий бактериялар, замбуруғлар, анаэроб бактериялар, трихомонадалар ва монилиазалар (кандидоз) ва баъзи вируслар. Препарат қиннинг бактериал флорасини нормаллаштиради. Препарат сут кислотали бактерияларига таъсир кўрсатмайди.

Қуйидагиларни маҳаллий даволаш учун:

  • бачадон бўйни ва қин эрозиялари;
  • қин ва бачадон бўйнининг яллиғланиш касалликлари;
  • турли қин инфекцияларидаги цервицит (қин ажралмаларини кучайиши);
  • генитал қичишишлар;
  • пессарийлар ишлатилиши натижасида жинсий аъзоларда пайдо бўлган яралар;
  • қин микрофлорасини нормаллаштиришда қўлланади.

Клазин ни қўлланилиши чандиқлар пайдо бўлишини чақирмайди.

Даволаш ўсма ва бошқа махсус жараёнлар истисно қилинганидан сўнг шифокор назорати остида ўтказилади.

Препаратни кекса ёшдаги одамларда клиник синовлари ўтказилгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

Клазин вагинал суппозиторийлари икки кунда бир марта қўлланади. Каутеризация қилинганидан сўнг суппозиторийлар икки кунда бир марталик интервал билан қўлланади. Суппозиторийларни бевосита уйқудан олдин ётган ҳолатда қўллаган маъқул. Ички кийимларни асраш учун гигиеник тагликларни ишлатинг. Қўллашдан олдин суппозиторийлар сув билан намланган бўлиши мумкин.

Гигиена қоидаларига риоя қилиш ва қўллашда Сизга қулайлик бўлиши учун ўрамча етарли миқдорда бармоқ қопчалари жойлаштирилган.

Препарат кам ҳолларда бекор қилинганидан сўнг йўқолувчан аллергик реакциялар (таъсирланиш, ачишиш ва оғриқ) чақиради.

Ҳомиладорлик даврида бачадон бўйни эрозиясини даволаш учун буюрилмайди, зарурати бўлганида қин атрофи соҳаларини даволашга буюриш мумкин.

Лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болаларда қўлланмасин.

Икки ва ундан ортиқ препаратлар қўлланганида препаратларнинг мутаносиблиги бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Ишқорий реакциялари мавжуд препаратлар билан бир вақтда қабул қилинмасин, чунки шиллиқ қават пўстлоғида экзотермик реакциялар ва кучаювчи кимёвий куйиш кузатилади.

  • сиртга қўллаш учун препарат, ичга қўлланмасин;
  • препарат кучли жароҳатни битирувчи самарага эга ва шунинг учун даволашда некрозга учраган тўқималарни кўп кўчиши организмнинг нормал ҳолати ҳисобланади;
  • препарат маҳаллий қўлланганда токсиклик, тератогенлик ва мутагенлик таъсирини чақирмайди. Ҳозирги вақтгача препаратга резистентлик кузатилмаган;
  • препаратни кўзларга тушишидан сақланиш керак;
  • даволаш даврида жинсий алоқалардан сақланиш керак;
  • гигиенани сақлаш мақсадида таъсирланишни чақирувчи совун ишлатилмасин;
  • ҳайз кўриш даврида препарат бекор қилинади.

Автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни боқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Аниқланмаган

6 суппозиторийдан поливинилхлорид (ПВХ) уяли ўрамда.

Бир марта қўллаш учун 6 тиббий полиэтилен бармоқ қопчалар, картон қути ичида рус ва ўзбек тиллирдаги қўллаш бўйича йўриқнома жойлаштирилган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Jiangsu Farever Pharmaceutical Co., Ltd., ХXP,

Джинсу провинцияси, иқтисодий риожланиш худуди, Сюйчжоу ш., Янгшан кўч., №18.

Klazin narxi dan boshlanadi 115000.00
Nomi Narxi so'm
Klazin vaginal suppozitorlari 90 mg №6 (1 blister) 115000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish