Facebook Pixel Code

Klimalanin

Tovarlar: 1
Klimalanin tabletkalari 400 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)
Lab. Bouchara-Recordati (Frantsiya)
dan 102000 so'm
Retsept bo'yicha
в 12 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 102000 so'm (12 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Klimalanin tabletkalari 400 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Klimalanin tabletkalari 400 mg №30 (2 blister x 15 tabletka)»

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Таъсир этувчи модда: бета-аланин - 400 мг.

Ёрдамчи моддалар: магний стеарати 8,0 мг, глицерин пальмитил стеарати 31,2 мг, сувсизлантирилган кремний 36 мг, буғдой крахмали 304,8 мг.

Ясси цилидидрик оқ таблеткалар.

Таблеткалар.

Климактерияга карши восита. АТХ коли: G02CX.

Бета-аланин аминокислота хисобланади. Гистаминни тез ажралиб чиқишига қарши таъсир кўрсатади, бирок Ні-рецепторлари блокадасининг йўклиги туфайли антигистамин фаолликка эга эмас.

Бета-аланин терининг периферик вазодилятациясенга бевосита таъсир кўрсатади, бу вегетатив "кон окиб келиши", иликлик, иссиклик хисси, бош огриги билан изоҳланади. Вазомотор «қон оқиб келишлар» гипоталамусда терморегулятор марказларнинг фаоллиги билан изоҳланади, бу периферик тери вазодилятациясига олиб келади.

Бу тухумдонлар томонидан ишлаб чикариладиган гормонларнинг секрецияси тўхтагандан кейин бошланадиган церебрал нейротрансмиттерлар мувозанатини бузилишида содир бўладиган реакцияларнинг окибати ҳисобланади.

Препарат ушбу жараёнда иштирок этувчи нейротрансмиттерларнинг периферик рецепторларини тўйинтириш кобилиятига эга.

Менопауза даврида "қон оқиб келиши" да қўлланилади.

Препарат ичга қўлланилади.

1-2 таблеткиадан хар куни. Доза кунига 3 таблеткагача оширилиши мумкин.

Жуда кам ҳолларда: терининг аллергик реакциялари (қичишиш, тошма).

Жуда кам ҳолларда: одатда оёқ-қўл бармоқларида ўтиб кетувчи парестезиялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Глютенга юкори сезувчанлик ёки ўзлаштираолмасликда (препаратнинг таркибида буғдой крахмали борлиги сабабли) қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган.

Препаратга ўрганиб қолиш кузатилмайди, вазоматор клиник бузилишларнинг барча даврида даволаш курси буюрилиши мумкин.

Автомобиль ва бошка транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири

Автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш кобилиятига препаратнинг салбий таъсири бўйича маълумотлар йўк.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Дозани ошириб юборилиши ҳолатларида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Даволаш давомийлиги "кон окиб келиши" тугагунигача 5-10 кун. Симптомлар янгиланса даволашнинг такрорий курсини ўтказиш лозим.

Таблеткалар 400 мг.

10 таблеткадан блистерда (ПВХ-алюминий), 3 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

15 таблеткадан блистерда (ПВХ-алюминий), 2 блистерлар қўллаш бўйича йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.

Яроклилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Рецепт бўйича.

«Laboratories Bouchara Recordati»

70, авеню дю Женераль де Голль, иммебль «Ле Вильсон», 92800 Пюто, Франция.

Klimalanin narxi dan boshlanadi 102000.00
Nomi Narxi so'm
Klimalanin tabletkalari 400 mg №30 (2 blister x 15 tabletka) 102000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish