Facebook Pixel Code

Kolefer

Tovarlar: 1
Kolefer) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 20 000 IU / 10 000 IU, har biri 10 ml (flakon)
Uorld Medetsin (Turkiya)
dan 20000 so'm
Без рецепта
в 97 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 20000 so'm (97 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Kolefer) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 20 000 IU / 10 000 IU, har biri 10 ml (flakon)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Kolefer) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 20 000 IU / 10 000 IU, har biri 10 ml (flakon)»

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: А витамини (ретинол пальмитати) 20000 ХБ, D3 витамини (холекальциферол) 10000 ХБ;

ёрдамчи моддалар: «Тутти-Фрутти» ароматизатори, бутилгидроксианизол, кунжут мойи.

Оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган бир хил эритма.

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

Витаминлар. А ва D витаминларининг мажмуаси. АТХ коди: A11CB.

Ретинол (А витамини) умумий мустаҳкамловчи таъсир кўрсатади, тўқималар алмашинувини нормаллаштиради, кучли антиоксидант ҳисобланади, оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, оқсиллар, липидлар, мукополисахаридлар синтезини бошқаришда, минераллар алмашинувида, холестеринни ҳосил бўлиши жараёнларида иштирок этади. Кўз ёши, ёғ ва тер безларини фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ретинол ғира-шираларда кўришни мослашишига ёрдам берадиган пигмент, родопсинни ҳосил бўлиши жараёнида аҳамиятли роль ўйнайди. У шунингдек кўзларни намланишига ёрдам бериб, шох пардани қуриб қолишдан ҳимоя қилади ва кейинчалик шикастланишдан сақлайди. Иммун тизимини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим, шиллиқ қаватларнинг ҳимоя фаолиятини яхшилайди, лейкоцитлар ва носпецифик иммунитетнинг бошқа омилларини фагоцитар фаоллигини оширади. Эпителиал ҳужайралар ва шиллиқ қаватлардаги ҳужайраларни регенерация жараёнларини тезлаштиради.

Холекальциферол (D3 витамини) рахитга қарши восита. Кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчиси ҳисобланади, бу скелетни тўғри минерализация бўлишига ва ўсишига олиб келади. Ичакда кальцийни сўрилишини ва буйрак найчаларида фосфорни қайта сўрилишини кучайтиради. Қалқонсимон без олди безларини нормал фаолият кўрсатиши учун муҳим, лимфокинларни ишлаб чиқарилишига таъсир қилиб, иммун тизимининг фаолиятини яхшилайди.

Препарат А ҳамда D3 витаминларининг мажмуаси бўлганлиги сабабли, ичакда D3 витаминини сўрилишини тезлаштиради. А ва D3 витаминларини мажмуаси бир ёки бошқа витаминнинг дозасини ошириб юборилиши билан боғлиқ бўлган метаболик бузилишларни ривожланиш эҳтимолини қўшимча камайтириш имконини беради.

Фармакокинетикаси

А витамини ўт кислоталари, панкреатик липаза, оқсиллар ва ёғлар иштирокида меъда-ичак йўлларидан (асосан ўн икки бармоқ ичакда) тез сўрилади. Плазма оқсиллари (липопротеинлар) билан боғланиши 5% дан камроқ қийматни ташкил этади. Липопротеинлар билан боғланган ретинолнинг миқдори гиперлипопротеинемияда ёки дозаси ошириб юборилганида ошиши (65% гача) мумкин. Жигарда метаболизмга учрайди. А витамини жигарда, оз миқдорларда буйраклар, ўпкаларда тўпланади.

D3 витамини ингичка ичакда ўт кислоталари иштирокида сўрилади. Қонда α-глобулинлар ва қисман альбуминлар билан боғланади. Жигарда ва буйракларда метаболизмга учрайди. D3 витаминини қондан ярим чиқарилиш даври бир неча кунни ташкил этиши мумкин ва буйрак етишмовчилигида узайиши мумкин. Ёғ тўқимаси ва мушакларда тўпланади.

А ва D3 витаминлари йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ҳам ўтади. Организмдан сийдик ва ахлат билан чиқарилади.

  • янги туғилган чақалоқлар ва кўкрак ёшидаги болаларда рахитни олдини олиш;
  • жисмоний ривожланишдан орқада қолаётган кўкрак ёшидаги ва катта ёшдаги болаларда А ва D витаминларини гиповитаминози ва авитаминозини олдини олиш;
  • болалар ва катталарда тери ва шиллиқ қаватларини касалликларида (псориаз, ихтиоз, дерматозлар) А ва D витаминларини гиповитаминози ва авитаминозини олдини олиш учун қўлланади.

Колефер ичга овқатдан кейин бир қошиқ суюқлик билан қабул қилинади:

4 ойликдан 12 ойликкача бўлган болаларга: суткада 2 томчидан;

1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга: суткада 3 томчидан;

Катталарга: 3 томчидан суткада 2 марта.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидагича аниқланган: учраш тезлиги номаълум учраш тезлиги кўрсаткичлари мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас.

Марказий нерв тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум бош оғриғи, бош айланиши, асабийлик, депрессия, руҳий бузилишлар;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, қоринда оғриқ, ичак тутилиши.

Сийдик таносил тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум полиурия, буйракда тошларни бўлиши, сийдикда кальцийнинг даражасини ошиши.

Қон тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум қонда кальцийнинг даражасини ошиши, анемия.

Таянч-ҳаракат аппарати ва бирикирувчи тўқималар томонидан: учраш тезлиги номаълум мушакларда оғриқ, артралгия, бириктирувчи тўқималарни шиши, суякларда оғриқ.

Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: герпетик иситма, сочларни тўкилиши, терини қуриши.

Бошқалар: учраш тезлиги номаълум тана вазнини йўқолиши, тўқималарни кальцификацияланиши бўлиши мумкин.

  • ретинолга ва холекальциферолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • А ва/ёки D витаминларини гипервитаминози;
  • буйрак етишмовчилиги;
  • гиперкалиемия;
  • мальабсорбция;
  • 4 ойликкача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Тутқаноққа қарши воситалар, рифампицин, неомицин, холестирамин D3 витаминини қайта сўрилишини ва организм томонидан А витаминини ўзлаштириш ҳусусиятини пасайтирадилар, бу унинг қондаги концентрациясини камайишига олиб келади. Тетерациклинлар билан узоқ муддат даволаниш вақтида препарат билан бир вақтда қўлланганида бош мия гипертензиясини ривожланиш ҳавфи ошади. Перорал контрацептивлар қон плазмасида А витаминининг концентрациясини оширади. Тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфини оширади. Юрак гликозидлари билан бирга қўллаш уларнинг токсик таъсирини кучайтириши мумкин.

Таркибида алюминий ва магний сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида препаратни узоқ муддат қўллаш уларнинг қондаги концентрациясини ва интоксикация ривожланиш ҳавфини (айниқса сурункали буйрак етишмовчилиги бўлганида) оширади. Препарат фосфор сақловчи препаратларнинг сўрилишини ва гиперфосфатемияни ривожланиш ҳавфини оширади.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун таркибида А ёки D витаминларини сақловчи бошқа поливитамин комплекслари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Алкоголь билан бир вақтда қабул қилинганида гепатотоксик самараси кучаяди.

Гипервитаминозни олдини олиш мақсадида пациентлар Колефер препаратининг дозасини ошириб юборилишидан сақланишлари керак.

Даволаниш вақтида таркибида А витаминининг катта миқдорини, кальций, фосфат ва магнийнинг юқори дозаларини сақловчи озуқа маҳсулотларини қабул қилиш мумкин эмас.

Иммобилизация бўлган пациентлар, юрак-қон томир касалликлари ва сийдик тош касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат бир неча ой давомида қабул қилинганида қонда ва сийдикда кальций ва фосфатларнинг даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда препаратнинг репродуктив токсиклиги аниқланган. Препаратнинг (А витаминининг) тератоген таъсири борлиги туфайли, ҳомиладорликда ва лактация даврида Колефер препаратини жуда зарур бўлган ҳолатларда, витаминларни танқислиги парҳез ёрдамида тўлдирилиши мумкин бўлмаганида қабул қилиш керак. Препаратнинг суткалик дозаси 4000 ХБ (6 томчи) дан ошмаслиги керак.

Педиатрияда қўлланиши

Колефер препаратини 4 ойликкача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу ёшдаги болаларга қўлланганида унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.

Препарат бош миянинг пешона қисми катта бўлмаган болаларга эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, таъсирчанлик, иштаҳани йўқолиши, чанқоқлик, қабзият, қоринда оғриқ, мушакларни кучсизлиги, толиқиш, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия, суякларда оғриқ, нефрокальциноз, буйракларда тошлар бўлиши мумкин.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш, глюкокортикостероидларни буюриш мумкин.

Ичга қабул қилиш учун томчилар 10 мл дан тўқ рангли шиша флаконда, оқ рангли пластмасса қопқоқ-томчилагич билан беркитилган. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15-25 °С ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Флакон очилганидан сўнг препарат 4 ой давомида ишлатилсин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Уорлд Медицин Илач Сан. ве Тидж. А.Ш.», Туркия.

(Багджылар Илчеси, Гюнешли, Эврен Махаллеси,

Джами Йолу Джад. №50 К. 1В Земин 4-5-6, Истамбул).

Kolefer narxi dan boshlanadi 20000.00
Nomi Narxi so'm
Kolefer) og'iz orqali yuborish uchun tomchilar 20 000 IU / 10 000 IU, har biri 10 ml (flakon) 20000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish