Facebook Pixel Code

Lorsept

Tovarlar: 4
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Ananas aromati bilan lorsept D/rassas tabletkalari. 1,5 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ananas aromati bilan lorsept D/rassas tabletkalari. 1,5 mg № 30 (3 blister x 10 tabletka)»

Шимиш учун ананас таъмли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетилпиридиний хлориди - 1,5 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон К30, араматик "Ананас" қўшимчаси (мальтодекстрин, аравий камеди (Е414), араматик композиция), ментол, кальций стеарати, тальк, сорбитол.

Шимиш учун апельсин таъмли 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетилпиридиний хлориди - 1,5 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон К30, араматик "Апельсин" қўшимчаси (мальтодекстрин, апельсин мойи, аравий камеди (Е414), араматик композиция), ментол, кальций стеарати, тальк, сорбитол.

Шимиш учун асал таъмли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетилпиридиний хлориди - 1,5 мг;

ёрдамчи моддалар: повидон К30, араматик "Асал” қўшимчаси (мальтодекстрин, натрий крахмал октенилсукцинат (Е1450), пропиленгликоль (Е 1520), ароматик композиция), ментол, кальций стеарати, тальк, сорбитол.

Шимиш учун ялпиз таъмли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цетилпиридиний хлориди - 1,5 мг;

ёрдамчи моддалар: қалампир ялпиз мойи, повидон К30, кальций стеарати, тальк, сорбитол.

Икки томони қаварик, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли апельсин ёки ананас ёки асал ёки ялпиз таъмли думалоқ таблеткалар.

Шимиш учун таблетклар.

Халқум ва томок касалликларини даволаш учун восита. Антисептик воситалар. АТХ коди: R02AA06.

Фармакодинамикаси

Препарат юмшоқ, маҳаллий антисептик таъсир кўрсатади. Граммусбат, грамманфий бактериялар ва замбуруғларга (Candida albicans) нисбатан бактерицид таъсир кўрсатади, микобактерияларга таъсир қилмайди. Цетилпиридиний хлориди бошқа катион юза-фаол бирикмалар каби, муҳим ферментли тизимларни блоклаб, бактериялар метаболизмини сусайтиради, бактериянинг цитоадгезив механизмига таъсир кўрсатади, микроорганизмларнинг цитоплазма қобиғининг ўтказувчанлигини оширади ва уни бузади. Кучсиз ишқорий муҳитда цетилпиридиний хлориди дори воситасининг самарасини таъминлайдиган ионлашган шаклда бўлади; рН 3 дан паст бўлганда дори воситаси ўзининг фаоллигини йўқотади.

Фармакокинетикаси

Цетилпиридиний хлориди маҳаллий таъсир кўрсатади ва меъда-ичак йўлларидан жуда ёмон сўрилади, максимал даражада 15%. Меъданинг кислотали муҳитида, ҳамда анион моддалар ва липидларнинг таъсири остида тез фаолсизлантиради. Дори воситасини тавсия этилган дозаларда ичга қабул қилгандан сўнг кузатиладиган концентрацияларда тизимли таъсир кўрсатмайди. Организмдан ўзгармаган ҳолатда чикарилади.

Огиз бўшлиги ва ҳиқилдоқнинг шиллиқ қаватини инфекцион-яллиғланиш касалликларини маҳаллий қўшимча даволаш учун қўлланилади

Катталар ва ўсмирлар: ҳар 2 соатда 1 таблеткадан секин шимиш лозим. Суткалик доза 8

таблеткадан ошмаслиги керак. 6 ёшдан катта болалар: ҳар 4 соатда 1 таблеткадан секин шимиш лозим. Суткалик доза 4 таблеткадан ошмаслиги керак.

Махсус категорияли пациентлар:

Жигар функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан ("Махсус кўрсатмалар" бўлимига қаралсин).

Буйрак функциясининг бузилишлари бўлган пациентлар киритишнинг зарурати тўғрисида маълумотлар йўқ. дозага тўғрилашни

Кекса ёшли пациентлар дозага тузатиш киритишнинг зарурати тўғрисида маълумотлар йўк.

Иммунитет тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари. Меъда-ичак йўллари томонидан: тил ва тишларни жигарранг рангга ўтиб кетувчи бўялиши билан бирга оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яраланиши, ачишиш ҳисси, кўнгил айниши, қусиш.

Юқорида санаб ўтилган ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги номаълум.

Яралар ва шиллиқ қаватнинг шикастланишини тикланишини бузилиши мумкин.

Цетилпиридинга сенсибилизацияни ривожланиши кузатилиши мумкин.

  • Цетилпиридин, ментол ва препаратнинг ёрдамчи моддаларига ўта юкори сезучанлик.
  • Нафас йўлларининг ўта юқори сезувчанлиги, бронхоспастик реакциялар, бронхиал астма.
  • Болаларнинг анамнезида тиришишларнинг мавжудлиги (шу жумладан фебрил).
  • Яралар ва шикастланган шиллиқ қаватлар соҳаларида қўлланмасин.
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Тўртламчи аммоний бирикмалари қон зардоби оқсиллари, йирингли эксудат, ҳамда

фосфолипидлар ва бошқа липид сақловчи моддалар билан фаолсизлантирилади. Шимиш учун таблеткаларни сут билан ичиш тавсия этилмайди, чунки микробларга қарши фаоллиги камайиши мумкин.

Анионли ПАВ дан (масалан, тиш пастаси) фойдаланиш, цетилпиридиний хлоридининг самарасини камайтиради.

Бактериал инфекциянинг ривожланишига шубҳа бўлиши ҳолатида тизимли антибиотик билан даволашни буюриш лозим. Оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини вирусларида цетилпиридиний билан монотерапияни

қайта кўриб чиқилиши лозим. Яраларни битиши билан муаммони келиб чиқиши туфайли, шиллиқ қаватнинг шикастланишларида цетилпиридиний хлоридини қўллаш мумкин эмас.

Контакт аллергияси бўлган пациентлар цетилпиридинийни ишлатишлари мумкин эмас. Фруктозани кам наслий ўзлаштираолмаслик муаммолари бўлган пациентларга ушбу дори воситасини қўллаш мумкин эмас.

Дори воситасининг таркибида ялпиз мойининг мавжудлиги туфайли, меъда-ичак йўлларининг, жигар ва ўт чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликлари, диафрагманинг қизилўнгач тешигининг чурраси мавжуд бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан қўлланилади.

Педиатрияда қалампир ялпиз мойининг қўлланилиши ҳақидаги етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли, болаларда дори воситасини шифокор назорати остида қўллаш тавсия этилади.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши

Етарли маълумотларнинг йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилларни бошқариш ва механиизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Цетилпиридинийга дозани ошириб юборилиши ҳолатлари аниқланмаган. Цетилпиридиний хлориди каби катион-юза-фаол моддаларнинг юқори перорал дозалари кўнгил айниши, қусиш, тириршишлар, қон айланишини бузилиши ва комани чақириши мумкин. Доза ошириб юборилишида гемолиз ривожланишини истисно этиб бўлмайди. Препаратни сўрилишини камайтириш учун чораларни қўллаш лозим. Зарурати бўлса- меъдани ювилади.

Симтоматик даволаш буюрилади.

10 таблеткадан ПВХ полимер плёнкали ва алюмин фольгали контур- уяли ўрамда. Икки ёки уч контур уяли ўрамлар тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон кутида.

25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда, намлик ва ёругликдан ҳимояланган, болалар ололмайдиган жойда саклансин.

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланилмасин!

Рецептсиз.

«Рубикон» МЧЖ, РБ, 210002, Витебск шшо, М. Горький кўч., 62Б.

Тел/факс: +375 (212) 36-47-77, тел./факс: +375(212) 36-37-06.

Boshqa shaharlarda qidirish