Facebook Pixel Code

Mahavar

Tovarlar: 1
Mahavar kapsulalari №12 (2 blister x 6 kapsula)
Laborate Pharmaceuticals India (Hindiston)
Без рецепта
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Mahavar kapsulalari №12 (2 blister x 6 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Mahavar kapsulalari №12 (2 blister x 6 kapsula)»

хар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: мг
Дабдабали Глориоза экстракти (Gloriosa superba) 100
Уруғқанотли Моринга экстракти (Moringa pterygosperma) 75
Оддий сабзи экстракти (Daucus carota) 50
Тўқ қизил Қоракуя экстракти (Claviceps purpurae) 50
Ўтли пахта экстракти (Gossypium herbaccum) 50
Цейлон қўрғошини экстракти (Plumbago zeylanica) 50
Нордон Эмбелия экстракти (Embelia ribes) 25
Хитой Гибискуси экстракти (Hibiscus rosa-sinensis) 25
Тозаланган Бура (динатрия тетраборат) 75

ёрдамчи моддалар: натрия метилгидроксибензоати, натрия пропил гидроксибензоати, натрия бензоати, кальций карбонат, қаттиқ желатин капсулалар қобиғи.

Жуда кам жигарранг рангли гранулалари бўлган, оқ кукун сақловчи, кўк рангли қаттиқ желатин капсулалар.

Капсулалар.

Хайз кўришни функционал бузилишларида қўлланадиган аювердик восита. АТХ коди: G02CX.

Фармакодинамикаси

Препаратнинг таъсири унинг алоҳида компонентларига боғлиқ, ушбу комбинацияни ўсимлик компонентлари синергик фармакологик таъсир кўрсатади, ҳайз кўриш циклини бошқаришига ёрдам беради.

Препарат бачадонни рағбатлантириш йўли билан бевосита таъсир қилувчи ўтлар сақлайди, эндометрийни тикланишини оширади.

Ҳайз кўриш циклини нормаллашишига ёрдам беради, ҳайз қонининг миқдорини назорат қилади, дисменореяни намоён бўлишини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Халқаро конвенцияга мувофиқ (EMEAHMPWG11/99) ўсимликлардан олинган препаратларда клиник тадқиқотлар ўтказишда фармакокинетик параметрларни изоляция қилинган тадқиқотлар талаб қилинмайди.

  • альгодисменорея;
  • меноррагия;
  • метрорагия;
  • хайз кўришни кечикиши;
  • номунтазам ҳайз кўриш;
  • бирламчи ва иккиламчи аменореяда қўлланади.

Ичга катта аёлларга 1 капсуладан кунига 2 марта. Оғир ҳолатларда 1 капсуладан кунига 3 марта. Яхшироқ натижага препарат қабул қилингандан кейин 3-5 кун ўтгач эришилади.

Препаратни қўлланилишига кўрсатилиши бўйича қўллаш ва кўрсатилган дозада ножўя таъсирлар аниқланмаган.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик реакциялари кутилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Номаълум.

Препарат болаларга ва эркакларга буюрилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши

Кўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жайда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Хабарлар бўлмаган.

Блистерда 6 капсула, 2 блистердан № 12 қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.

Блистерда 10 капсула, 10 блистердан № 100 қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

LABORATE PHARMACEUTICALS INDIA LTD

RAJBAN ROAD, PAONTA SAHIB

H.O.: E-11, Industrial Area, Panipat -132103.

Boshqa shaharlarda qidirish