Facebook Pixel Code

Меновазилин

Tovarlar: 1
dagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Меновазилин раствор д/наруж. прим. по 40 мл (флакон)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Меновазилин раствор д/наруж. прим. по 40 мл (флакон)»

Рацемик ментол - 2,5 г; новокаин (прокаин гидрохлориди) - 1,0 г; анестезин (бензокаин) - 1,0 г; тиббий этил спирти - 70% - 100 мл гача.

Рангсиз, тиниқ ялпиз ҳидли эритма.

Суюқлик.

Маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

Препарат маҳаллий оғриқ қолдирувчи ва қичишишга қарши таъсир кўрсатади.

Невралгия, миалгия ва артралгияда маҳаллий оғриқни қолдирувчи, қичишувчи дерматозда эса - маҳаллий қичишишга қарши восита сифатида қўлланади.

Сиртга, терининг оғриқли соҳаларига кунига 2-3 марта суртилади.

Маҳаллий аллергик реакциялар, узоқ қўлланганда - бош айланиши, умумий ҳолсизлик, артериал босимини пасайиши бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

25, 30, 40, 50 мл дан флаконларда.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецептсиз.

“RADIKS” ХИИЧК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100054, Лутфий кўч, 50.

тел: 273-92-31, факс: 273-80-58

Boshqa shaharlarda qidirish