Facebook Pixel Code

Nyatoks

Tovarlar: 1
Nayatoks (Nyatox) tashqi foydalanish uchun malham 20 g (naycha)
Mekofar (Vetnam)
dan 29500 so'm
Без рецепта
в 61 dorixonada
dagi narxlar
dan 29500 so'm (61 dorixona)
Uchun ko‘rsatma Nayatoks (Nyatox) tashqi foydalanish uchun malham 20 g (naycha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Nayatoks (Nyatox) tashqi foydalanish uchun malham 20 g (naycha)»

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 12 СТБ (сичқон таъсир бирлиги) оддий кобра илонининг қуруқ заҳари, 4 г метилсалицилат, 3 г камфора, 2 г эвкалипт мойи (цинеол 1,4 г га эквивалент);

ёрдамчи моддалар: 81 г вазелин, 10 г асалари муми.

Бироз сарғиш тусли оқ рангли, камфора, эвкалипт мойи, метилсалицилатнинг ўзига ҳос ҳидили, бир хил суртма.

Сиртга қўллаш учун суртма.

Маҳаллий таъсирловчи восита. АТХ коди: М02АС.

НАЯТОКС суртмаси маҳаллий таъсирловчи ва оғриқ қолдирувчи (чалғитувчи) таъсирга эга. Терининг сезувчан рецепторларини таъсирланиши ва юқори фаол моддалар (гистамин, ферментлар, органик кислоталар ва бошқалар) ни сўрилиши қон томирларининг кенгайишига, теридан қуйида жойлашган тўқималар трофикасининг яхшиланишга ёрдам беради ҳамда препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини белгилайди.

Суртма турли этиологияга эга артритларда, невралгия, миалгия, ишиас, радикулитда ва таянч-ҳаракат аппаратининг оғир синдроми билан кечувчи бошқа касалликларида сиртга қўлланади.

Сиртга Буюрилади!

Суртма терининг оғриқли соҳаларига суткада 1 марта 5 г дан 10 г гача (1-2 чой қошиқ суртма) дозада қисмларга бўлиб, суртилади ва терига ишқаланади, кучли оғриқ ҳисларида эса - оғриқли синдром йўқолгунича суткада 2 марта қўлланади. Даволаш курси шифокорнинг маслаҳатисиз 10 кундан ошмаслиги керак. Суртмани қўллагандан сўнг, уни кўзга ва бошқа шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик учун қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Айрим ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг йўқолувчи тери томонидан аллергик реакциялар (қизариш, қичишиш, тошма) бўлиши мумкин! Ҳар қандай ножўя таъсирлар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик, тери касалликлари ва суртма суртилган жойда тери қопламларининг механик шикастланиши, ўпканинг фаол туберкулёзи, иситмали ҳолатлар, умумий ҳолсизланиш, бош мияда ва коронар қон айланишининг яққол етишмовчилиги, ангиоспазмларга мойиллик, жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик ва эмизиш даври, 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

Болалар, анамнезда ацетилсалицилат кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул килинганда қўзғаладиган бронхиал астмага кўрсатмалар бўлганида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат тери гиперемиясини чақиради ва тери ости тўқимасида қон айланишини рефлектор равишда кучайтиради, шундай қилиб, маҳаллий таъсирга эга бошқа препаратлар билан бирга қўлланганида, уларни сўрилишини кучайишига олиб келиши мумкин. Катта миқдорларда ишлатиш метотрексатнинг токсиклигини и ошириши ва гипогликемик воситаларнинг терапевтик самарасини сусайтириши мумкин. Препаратни перорал антикоагулянтлар билан ишлатманг.

Препаратни болаларда шифокор маслаҳатисиз қўллаш тавсия этилмайди. Суртмани очиқ яраларга ва шиллиқ қаватларга тушишига йўл қўймаслик керак. Суртма кўз шиллиқ қаватларига эҳтиётсизлик оқибатида тушган ҳолларда, уларни кўп миқдордаги сув билан ювиш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Сиртга қўллаш учун суртма; 20 г дан суртма алюмин тубада. Битта туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Қуруқ, қоронғи жойда, 15-25 °C ҳароратда сақлансин.

5 йил.

Рецептсиз.

«Мекофар Кемикал-Фармасьютикал Джойнт Сток Компании»

Вьетнам, Хо Ши Мин ш., 297/5 Л Тхыонг Киет кўч., 11 район.

Ўзбекистон Республикаси худудида сифат бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилотнинг номи ва манзили

МЧЖ “MATLUBOTCHI”

Тошкент ш., Олмазор тумани, Джами кўч., 5.

Телефон: +998-71-248-32-05.

Nyatoks narxi dan boshlanadi 29500.00
Nomi Narxi so'm
Nayatoks (Nyatox) tashqi foydalanish uchun malham 20 g (naycha) 29500 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish