Otirelaks
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Otirelaks quloq tomchilari 40 mg/g + 10 mg/g 15 ml (flakon)»
1 г препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 40 мг феназон, 10 мг лидокаин гидрохлориди;
ёрдамчи моддалар: натрий тиосульфати, этил спирти, тозаланган сув, натрий гидроксиди (1М эритма), глицерин.
Кўринадиган заррачаларсиз тиниқ эритма.
Кулоқ томчилари 40 мг/г + 10 мг/г.
Отология касалликларини даволаш учун бошқа воситалар. Анальгетиклар ва анестетиклар мажмуада. АТХ коди: S02DA30.
Фармакодинамикаси
Феназон (пиразол хосиласи) яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсирга эга. Лидокаин (амид гуруҳи анестетиги) маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирга эга.
Фармакокинетикаси
Дори воситаси организмга ноғора пардаси шикастланмаганда ўтмайди.
Ўрта қулоқнинг оғриқли холатларини ноғора парданинг бутунлиги сақланган холатда қуйидагиларни маҳаллий симптоматик даволашда:
- димланиш кўриниши билан ўткир ўрта отитда;
- гриппдан кейинги асорат сифатидаги отитда;
- баротравматик отитда қўлланади.
Отирелакс маҳаллий ташқи эшитиш йўлига 4 томчидан кунига 2-3 марта томизиш йўли билан қўлланади. Совуқ эритмани қулоқ супрасига тегишидан сақланиш мақсадида флаконни ишлатишдан олдин кафтларда иситиш керак.
Отирелаксни қўллаш давомийлиги 10 кундан кўп эмас, шундан кейин буюрилган давони қайта кўриб чиқиш керак.
Болаларда қўлланиши
Отирелакс болаларда туғилгандан бошлаб кунига 3-4 томчидан 2-3 марта қўллаш мумкин.
Маҳаллий аллергик реакциялар, таъсирланиш ва эшитиш йўлининг гиперемияси пайдо бўлишини хавфи бор.
- ноғора парда бутунлигини бузилиши;
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳозирги вақтда бошқа дорилар билан ўзаро таъсири хақида маълумотлар йўқ.
Препаратни қўллашдан олдин ноғора пардани бутунлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Тешилган ноғора пардада препаратни қўллаш холида, препарат тизимли қон оқимига ўтиши ва асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Томизгандан кейин қалпоқчани зич бураш ва препаратни ёруғликдан ҳимоялаш учун флаконни ўрамга беркитиб қўйиш керак.
Спортчилар учун маълумот: дори воситаси допинг назоратда ижобий реакция бериш қобилиятига эга фаол модда сақлайди.
Отирелакс болаларда қўллаш учун кўрсатилган.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Отирелакс препаратини қўллаш хавфсизлиги хақида маълумотлар йўқ. Препарат ҳомиладорларга буюрилмайди, мутлақо зарур вазиятлардан ташқари ва фақат она учун фойда ва ҳомила учун мумкин бўлган хавф бахолагандан кейин.
Шунингдек, она сутига препаратнинг компонентларини ўтиши хақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Эмизикли аёлларда ушбу дори воситасини қўллашдан сақланиш тавсия этилади.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат машина ҳайдаш ёки юқори диққатни талаб қилувчи мураккаб техника, ускуна ёки ҳар қандай бошқа мураккаб жиҳозлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Сиртга қўлланганда дозани ошириб юборилишига оид маълумотлар йўқ.
Пластик флакон-томизгич 15 мл.
Флакон-томизгич қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
15-25 °C ҳароратда, оригинал ўрамида сақлансин.
Ёпиқ оригинал ўрамида сақланганда 3 йил.
Флакон очилганидан кейин томчиларни 4 ҳафта давомида ишлатиш керак.
Рецептсиз.
«К.О. Ромфарм Компани С.Р.Л.», Руминия, Илфов, 075100 г. Отопень, ул. Ероилор, №1А
(«S.C. Rompharm Company S.R.L.», Romania, Ilfov, 075100 Otopeni, Str. Eroilor, Nr. 1A).
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Otirelaks quloq tomchilari 40 mg/g + 10 mg/g 15 ml (flakon) | 56000 so'm |