Facebook Pixel Code

Prosorbil

Tovarlar: 1
Prosorbil infuzion eritmasi 200 ml (shisha)
Radiks (O`zbekiston)
dan 49200 so'm
Retsept bo'yicha
в 2 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 49200 so'm (2 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Prosorbil infuzion eritmasi 200 ml (shisha)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Prosorbil infuzion eritmasi 200 ml (shisha)»

100 мл препаратнинг таркиби:

фаол моддалар: сорбитол - 6,0 г, натрий лактати - 1,9 мг, натрий хлориди - 0,60 г, кальций хлорид гексагидрати - 0,01 г, калий хлориди - 0,03 г, магний хлорид гексагидрати - 0,02 г;

ёрдамчи модда: инъекция учун сув.

Инфузия учун эритма.

Тузли эритмалар. АТХ коди: В05В.

Просорбил реологик, шокка қарши, дезинтоксикация қилувчи, ишқорловчи ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирларга эга. Асосий фармакологик фаол моддалари сорбитол ва натрий лактатидир. Жигарда сорбитол аввал фруктозага айланади, кейин у глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми шошилинч энергетик эҳтиёжлар учун ишлатилади, бошқа қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида тўпланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси дезагрегацион таъсирга эга ва шу боисдан, тўқималарнинг микроциркуляцияси ва перфузиясини яхшилайди.

Бикарбонат эритмасидан фарқли равишда, натрий лактати ёрдамида метаболик ацидозни мувофиқлаштириши, унинг моддалар алмашинувига киришишига қараб, секинроқ, рН нинг кескин силжишларисиз ўтади. Натрий лактатининг таъсири юборилгандан кейин 20-30 минут ўтгач намоён бўлади.

Натрий хлориди - регидратация қилувчи таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионларининг танқислигини тўлдиради.

Кальций хлориди кальций ионлари танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасининг шаклланиши ва қон ивиши учун зарур. Ҳужайралар ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакцияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади.

Калий хлориди сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсир кўрсатади, юқори дозаларда эса - манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказиш жараёнларида иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишини чақиради. Мушак дистрофияси ва миастенияда скелет мушакларини қисқаришини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, унинг 80-90% жигарда ўзлаштирилади ва гликоген кўринишида тўпланади, 5% бош мия тўқималарида, юрак мушакларида ва скелет мушакларида тўпланади, 6-12% сийдик билан чиқарилади. Қон томирларга юборилганида натрий лактатидан натрий, СО2 ва Н2О ажралиб чиқади ва улар натрий бикарбонатини ҳосил қиладилар, бу қоннинг ишқорий заҳирасини ошишига олиб келади. Юборилган натрий лактатининг фақат ярмигина (изомер L) фаол ҳисобланади, бошқа ярми (изомер D) эса метаболизмга учрамайди ва сийдик билан чиқарилади.

Натрий хлориди айланаётган қон хажмини фақат вақтинча ошириб, қон томир ҳавзасидан тезда чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

Просорбил капилляр қон оқимини яхшилаш учун жароҳат, операциядан ва куйишдан кейинги, гемолитик ва токсик шокни олдини олиш ва даволаш мақсадида, ўткир қон йўқотишда, куйиш касаллигида; интоксикация билан кечувчи инфекцион касалликларда, сурункали гепатитни зўрайишида; сепсисда; операциядан олдинги тайёрлаш учун ва операциядан кейинги даврда; тромбоз, тромбофлебитлар, эндартеритлар ва Рейно касалигини олдини олиш ва даволаш мақсадида, артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Просорбил катталарга вена ичига оқим билан ёки томчилаб, минутига 40-60 томчи тезлигида юборилади. Зарурати бўлганида минутига 30 томчи тезликда томчилаб юбориш йўли билан синама ўтказилганидан кейин препаратни оқим билан юборишга йўл қўйилади. 15 томчи юборилганидан кейин препаратни юбориш тўхтатилади, 3 минут кейин реакция кузатилмаса, просорбил оқим билан юборилади.

Жароҳат, куйиш, операциядан кейинги ва гемолитик шокларда катталарга 600-1000 мл дан (беморнинг 1 кг тана вазнига 10-15 мл) бир марта ва 600-1000 мл (беморнинг 1 кг тана вазнига10-15 мл) дан такроран, аввал оқим билан, сўнгра эса томчилаб юборилади.

Сурункали гепатитларда катталарга - 400 мл (беморнинг 1 кг тана вазнига 6-7 мл) дан томчилаб, такроран юборилади. Ўткир қон йўқотишда катталарга 1500-1800 мл дан (1 кг тана вазнига 25 мл дан) юборилади. Бундай ҳолларда просорбил инфузиясини шифохонагача бўлган босқичида, ихтисослашган тез ёрдам машинасида ўтказиш тавсия қилинади. Операциядан олдинги даврда ва турли жаррохлик аралашувлардан сўнг препарат 400 мл дозада (1 кг тана вазнига 6-7 мл) томчилаб 3-5 кун давомида юборилади. Қон томирларининг тромбооблитерация қилувчи касалликларида 1 кг тана вазнига 8-10 мл дозада томчилаб, такроран бир кундан кейин юборилади, даволаш курсига 10 та инфузиягача буюрилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакциялар, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал босимни ошиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳансираш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан ўзгаришлар: тери тошмалари, эшакеми, қичишиш.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик. Просорбил алкалозда, шунингдек суюқликни катта ҳажмларини қуйиш мумкин бўлмаган ҳолларда (бош мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак - қон томир декомпенсацияси, III-даражали артериал гипертензия, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларни ташувчи-эритувчи сифатида қўллаш мумкин эмас.

Препарат кислота-ишқор ҳолати ва қондаги электролитларнинг кўрсаткичлари, жигарнинг функционал ҳолати ва артериал босимни назорати остида қўлланади. Калькулёз холецистити бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юборилади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Болалар

Болаларда қўллаш тажрибаси бўйича маълумотлар етарли эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланмасин.

Алкалоз кўринишлари пайдо бўлади, улар препаратни юборилиши дарҳол тўхтатилиши шароитида мустақил тез ўтиб кетади, баъзида коллапс, сувсизланиш (диурезнинг кучайиши ҳисобига). Юбориш тезлиги оширилганида тахикардия, артериал босимни ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, қоринда оғриқ ривожланиши мумкин. Кўрсатилган симптомлар эритмани юбориш тезлиги анча камайтирилганидан кейин ёки тўхтатилганидан кейин мустақил тез йўқолади.

Инфузия учун эритма 200 мл дан флаконда.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«RADIKS» ХИИЧК,

Тошкент ш. 100054, Лутфий кўч. 50, Тел: 273-80-58, факс, 273-92-31.

Prosorbil narxi dan boshlanadi 49200.00
Nomi Narxi so'm
Prosorbil infuzion eritmasi 200 ml (shisha) 49200 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish