Retinol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
da mavjud emas Toshkent
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Retinol kapsulalari 100 000 IU №30 (3 blister x 10 kapsula)»
Бир капсуланинг таркиби:
Ретинол пальмитати (А витамини) нинг ёғдаги 55% ли эритмаси 0,1 мл, тозаланган маккажўхори мойи 0,2 г гача.
Капсуланинг қобиғи: желатин 0,02230 г, глицерин (глицерол) 0,00720 г, нипагин 0,00001 г, сув 0,00049 г
Сферик шаклга эга, оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси-оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган ёғсимон суюқлик.
Капсулалар.
Витамин. АТХ коди: А11СА01.
А витамини умумий қувватловчи таъсир кўрсатади, тўқималар алмашинувини нормаллаштиради; оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида (кўп миқдордаги тўйинмаган боғлари туфайли) мукополисахаридлар, оқсиллар, липидлар синтезида, минераллар алмашинувида, холестеринни ҳосил бўлиш жараёнларида қатнашади. Липаза ва трипсинни ишлаб чиқарилишини кучайтиради, миелопоэзни, ҳужайраларнинг бўлиниш жараёнларини кучайтиради. Кўз ёши, ёғ ва тер безларининг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; шиллиқ қаватлар, нафас йўллари ва ичакни касалликларга бўлган чидамлилигини оширади; организмнинг инфекцияга чидамлилигини оширади. Терининг эпителиал ҳужайраларининг бўлинишини кучайтиради, ҳужайра популяциясини ёшартиради, кератинизация жараёнларини тормозлайди, глюкозаминогликанларнинг синтезини кучайтиради, иммунокомпетент ҳужайраларни ўзаро ва эпидермис ҳужайралари билан ўзаро таъсирини фаоллаштиради. Терининг регенерациясини рағбатлантиради, фоторецепция жараёнларида қатнашади (одамни қоронғуликка мослашишига ёрдам беради). Маҳаллий таъсири эпителий ҳужайраларининг юзасида специфик ретинолни боғловчи рецепторларнинг борлиги билан боғлиқ.
А гиповитаминози, авитаминози.
Қуйидагиларни мажмуавий даволашда қўлланади:
- инфекцион-яллиғланиш касалликлари (қизамиқ, дизентерия, грипп, трахеитлар, бронхитлар ва ҳоказоларни);
- терини шикастланишлари ва касалликлари (совуқ уриши, куйишлар, жароҳатлар, эрозиялар, яралар, ёриқлар, ихтиоз, гиперкератоз, себореяли дерматит, псориаз, нейродерматит, экземанинг айрим турлари, тери туберкулёзи);
- кўз касалликлари (пигментли ретинит, гемералопия, ксерофтальмия, кератомаляция, қовоқларни экзематоз шикастланишлари);
- меъда-ичак касалликлари (эрозив гастродуоденит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги);
- жигар циррозида.
Ўт ва сийдик чиқариш йўлларида тошларини ҳосил бўлишини олдини олиш учун ҳам буюрилади.
Препаратни қўллаш шифокорнинг кузатуви остида ўтказилиши лозим. Препарат ичга, овқатдан сўнг эрталаб ёки кечқурун қабул қилинади.
Енгил ва ўртача даражадаги авитаминозда катталар учун даволовчи дозалари суткада 33000 ХБ гачани ташкил этади.
Кўз касалликларида катталарга - суткада - 50000-100000 ХБ ва 0,02 г рибофлавин бир вақтда буюрилади.
Тери касалликларида катталарга суткада 50000-100000 ХБ ретинол пальмитати буюрилади.
Катталар учун суткалик доза 100000 ХБ дан ошмаслиги лозим.
А витаминини ҳар куни узоқ муддат (болалар томонидан - 100000 ХБ, катталар томонидан - 200000 ХБ) қабул қилиш интоксикацияни, А гипервитаминозини чақириши мумкин. Катталарда А гипервитаминозининг симптомлари - бош оғриғи, уйқучанлик, ланжлик. юзнинг гиперемияси, кўнгил айниши, қусиш, оёқларнинг суякларида оғриқ, юришни бузилиши.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, А гипервитаминози, ҳомиладорлик, ўт-тош касаллиги, сурункали панкреатит, терининг ўткир яллиғланиш касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Нефритда, II ва III даражали юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Тетрациклинлар билан узоқ муддат даволаш вақтида А витаминини буюриш тавсия этилмайди (бош мия ички гипертензиясини ривожланиш хавфи ошади).
Салицилатлар ва глюкокортикостероидлар ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини камайтиради.
Ўткир ва сурункали нефритда, юрак фаолиятининг декомпенсациясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун бошқа поливитамин мажмуалари бир вақтда қўлланмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Капсулалар. 25 капсуладан тўқ шиша ёки полимер банкаларда. 10 та капсуладан контур уяли ўрамда. Ҳар бир банка ёки 1, 2, 3, 4, 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 18-20 °С ҳароратда.
2 йил.
Рецептсиз.
«Алтайвитамины» ЁАЖ
Манзили: 659325, Россия, Олтой ўлкаси, Бийск ш., Заводская кўч., 69
Телефон: (3854) 32-69-43, 32-69-46, Факс: (3854) 32-71-53, 32-76-40