Facebook Pixel Code

Sedonik

Tovarlar: 1
Sedonik kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)
Nika Pharm (O`zbekiston)
dan 53100 so'm
Без рецепта
в 14 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 53100 so'm (14 dorixonalarni)
Uchun ko‘rsatma Sedonik kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Sedonik kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula)»

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

  • дўлана мевалари - 0,03 г;
  • кашнич мевалари - 0,015 г;
  • доривор лимонўт - 0,045 г;
  • қашқарбеда ўти - 0,015 г;
  • сули меваси - 0,075 г;
  • арслонқуйруқ ўти - 0,06 г;
  • қулмоқ тўпмеваси - 0,06 г.

Яшил рангли желатин капсулалар.

Седатив восита.

Мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларини ҳусусиятлари билан боғлиқ.

Доривор ўсимликларнинг биологик фаол моддаларининг экстрактлари асосан седатив таъсир кўрсатади ва қўрқув ҳисси, руҳий зўриқишни бартараф қилиб нерв тизимининг функционал фаоллигига яхши таъсир қилади.

Препаратнинг седатив самараси уни биринчи марта қўллашдаёқ юз беради. Максимал терапевтик самара 1-1,5 соатдан кейин бошланади ва 2-4 соат давом этади.

Турли этиологияли неврозлар; таъсирчанлик, хавотирлик, қўрқув, юқори толиқиш, паришонхотирлик билан бирга кечувчи неврастениянинг енгил шакллари; нерв қўзғалиши, уйқусизлик;, гипертоник ва кардиал типдаги нейроциркуляр дистония, астеник синдромда (гиперстеник шакли) қўлланади.

Оғиз орқали катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1-2 капсуладан кунига 3 марта, овқатдан 30 минутдан кейин, камида 100 мл суюқлик билан бирга буюрилади. Даволаш курси - 4 ҳафта. Зарурати бўлганида уни 10-15 кундан кейин такрорлаш мумкин. Йил давомида даволаш курсини 2-3 марта такрорлаш тавсия қилинади.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда уйқучанлик, артериал босимни пасайиши, диспептик ҳолатлар (кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши) пайдо бўлиши мумкин.

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида, ҳамда қоннинг ивиши пасайган, ички қон кетиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларининг таъсирини кучайтиради. Препарат компонентлари В гуруҳи витаминларини сақлайди ва улар леводопанинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Препарат ҳайдовчилар ва диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат реакцияларини талаб қиладиган механизмлар билан ишлайдиган пациентларга буюрилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари: артериал босимни пасайиши, бош айланиши, жиғилдонни қайнаши, кўнгил айниши бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш).

Капсула. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 1, 2, 3 контур уяли ўрамда.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºC дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Рецептсиз.

2 йил.

«NIKA PHARM» ШХЖ,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сайрам 7 тор кўчаси 48А.

www.nikapharm.uz

Sedonik narxi dan boshlanadi 53100.00
Nomi Narxi so'm
Sedonik kapsulalari №30 (3 blister x 10 kapsula) 53100 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish