Facebook Pixel Code

Skinkea

Tovarlar: 1
Skinkea kremi D / tashqi. taxminan 20 g (Tuba)
Guangdong (Xitoy)
dan 83000 so'm
Без рецепта
в 33 dorixonalarda
dagi narxlar
dan 83000 so'm (33 dorixonalar)
Uchun ko‘rsatma Skinkea kremi D / tashqi. taxminan 20 g (Tuba)

Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Skinkea kremi D / tashqi. taxminan 20 g (Tuba)»

1 г крем қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: мочевина - 0,15 г, витамин Е - 0,01 г;

ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, оқ вазелин, енгил, суюқ парафин, глицерилмоностеарати, полисорбат-80, натрий лаурилсульфати, этилпарабен, глицерин, эссенция, тозаланган сув.

Ок рангли хушбуй ҳидли крем.

Ташки қўллаш учун крем.

Тери касалликларни даволаш учун дори препарати. АТХ коди: D11.

Мочевина тери ҳужайраси таркибига кириб, эпидермиснинг мугузланувчи қаватининг оқсил молекулаларининг пептид занжирининг тузилишини ўзгартиришга ёрдам беради, эпидермисдаги сув миқдорини оширади ва Е витаминини терининг чуқур қаватларига ўтказувчи сифатида хизмат килади. Тери ҳужайрасида мочевина етишмовчилиги уни қуришига олиб келади. Уни мунтазам кабул қилиш терини эластиклигини ошишига ёрдам беради, уни яна юмшоқ қилади ва сезиларсиз антибактериал самара кўрсатади. Е витамини антиоксидант хисобланади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, липидларнинг оксидланиши терининг қаришида асосий омил бўлиб хисобланади. Е витамини тери тўқималаридаги липид оксидланишини самарали равишда олдини олади ва йўқотади, ва натижада тери эластиклигининг пасайиши, намликнинг йўқолиши, пигментациялар пайдо бўлиши ва тери каришининг бошқа симптомларини бартараф этади. Шунингдек Е витамини эластик толаларнинг шаклланиши ва бирикишини бошкаради ва терида ажинлар пайдо бўлишини камайтиради. Натижада тери янада юмшоқ ва силлиқ бўлади.

Тери қуриши, қўл ва оёқ терисининг ёрилишлари, кафт ва товон гиперкератозини даволашда қўлланади.

Факат маҳаллий ташқи қўллаш учун мўлжалланган.

Терининг шикастланган соҳасига кремни енгил уқалаш ҳаракатлари билан суртилади, кунига 2-3 марта қўлланилади.

Тери таъсирланишлари, ачишиш, аллергик реакциялар: тошма ва/ёки қичишишлар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг хар кандай компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўк, икки ва ундан кўп препаратларни қўллаганда шифокор маслаҳати талаб қилинади.

Препаратни кўзга тушишидан сақланинг.

Нохуш реакциялар: таъсирланиш, қичишиш ёки ачишишлар пайдо бўлганда препаратни қўллашни тўхтатиш ёки дозасини камайтириш керак.

Препаратнинг компонентларига аллергияси мавжуд бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.

Болалар кремни катталарнинг назорати остида қўллашлари керак.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш вақтида юқори даражадаги диққатни, психик ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шугулланишдан сақланишга кўрсатмалар йўк.

20 г дан биринчи очилиш назорати ва пластмассали қопқоғи бўлган туба, тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга маркировкаланган картон қутига жойланган.

Зич беркитилган, курук жойда 25 °С дан юкори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Рецептсиз.

«Guandong CR Shunfeng Pharmaceutical Co., Ltd.», Хитой.

Jijuzui, Daliang Street, Shunde District, Foshen City, Guangdong Province.

Skinkea narxi dan boshlanadi 83000.00
Nomi Narxi so'm
Skinkea kremi D / tashqi. taxminan 20 g (Tuba) 83000 so'm
Boshqa shaharlarda qidirish